язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш концерни тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 08.07.1992 й. 313 сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирдар Махкамасининг

1992 йил 8 июлдаги

313 сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш концерни тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш концерни Ўзбекистон Республикасининг “Мулкчилик тўғрисида”, “Тадбиркорлик ҳақида”, “Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлигини “Савдо” Ўзбекистон давлат акционерлик (“Ўзбексавдо”) уюшмасига айлантириш ҳақидаги Фармонига асосан тузилгач бўлиб, мулкчиликнинг турли шаклларидаги (давлат корхонаси, акционерлик жамияти, ижара корхонаси, хусусий тадбиркорлик) корхона ва ташкилотларнинг ихтиёрий бирлашмасидир Янги тузилма “Ўзбексавдо” давлат акционерлик уюшмасига таъсисчи ҳуқуқи билан кириб, жумҳурият аҳолисини меъёрий равишда энг зарур озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, шунингдек, концернга кирувчи қатнашчилар хўжалик фаолияти самарасини ошириш учун хизмат қилади. Ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш концерни ўз фаолиятини тўлиқ, хўжалик ҳисоби ва ўз-ўзини бошқариш асосида концерн Уставига мувофиқ амалга оширади Концерн Устави “Ўзбексавдо” уюшмаси билан келишилган ҳолда мазкур Низом асосида ишлаб чиқилган.


2. Концерн ўз аъзоларининг биргаликдаги ҳамкорлиги фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади, уларнинг манфаатларини давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, бошқа ташкилотлар ва идораларда ҳимоя қилади.

Концерн “Ўзбексавдо” уюшмаси билан тузилган шартнома мажбуриятлари бўйича уюшма олдида ўз мажбуриятлари ва вазифаларини бажариш учун жавобгардир.


3. Концерн юридик шахс бўлиб, жамоа мулкчилиги ҳуқуқидаги алоҳида мулкка эга, ўз номидан мулкий ҳуқуқларчи сотиб олиш ва унга жавобгар бўлиши мумкин, мустақил баланс, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа счетларга, шунингдек, ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилған муҳрга эга бўлади.


4. Концерн таркибидаги корхоналар, шунингдек, концерн ва унинг қатнашчилари (аъзолари) ўртасидаги муносабатлар амалдаги конунчилик актлари, ушбу Низом, Устав, узаро муносабатлар ҳақидаги шартнома билан белгиланади.


5. Концерн ўзига тегишли мулкий мажбуриятлар бўиича қонунчилик томонидан жазо берилиши мумкин бўлган ҳолларда жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Концерн ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермаганидек, унинг аъзолари ҳам концерн мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди.


6. Концерн ўз таркибига кирган корхоналар томонидан берилган ваколатлар доирасида Низомга асосан фаолият кўрсатади.



II. КОНЦЕРННИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Таъсисчилар томонидан берилган ваколатларга мувофиқ Концерннинг асосий функциялари қуйидагилардан иборат;

аҳолини меъёрий равишда энг зарур озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш;

концерн таркибига кирувчи савдо корхоналари учун товар ресурсларини излаб топиш,

меҳнаткашларнинг, биринчи навбатда, иш ва ўқиш жойларида умумий овқатланишини, шунингдек, истеъмолчиларни паст сифатли маҳсулот сотилиши билан боғлиқ бўлган ноқулай ҳолатлардан ҳимоя қилишни таъминлаш,

савдо корхоналари ва умумий овқатланиш корхоналарининг моддий-техника базасини мустахкамлашда, уларни таъмирлаш ва техникавий қайта жиҳозлашда қатчашчиларга ёрдам бериш;

концерн аъзолари ва учинчи шахслар ўртасида товар айирбошлаш операцияларини ўтказиш ва ривожлантириш;

концерн аъзоларини ахборот билан таъминлаш ва уларга юридик масалалар, бухгалтерия ҳисобини олиб боришда амалий ёрдам кўрсатиш,

концерн таркибига кирувчи корхоналар меҳнат жамоаларининг ижтимоий масалаларини ҳал этиш;

бошқа ташкилотлар ва корхоналар билан муносабатларда концерн аъзоларининг манфаатларини ҳимоя қилиш;

концерн қатнашчилари томонидан белгиланган қонунчиликда тақиқланмаган бошқа вазифаларни бажариш;

кадрлар тайерлаш ва уларнинг малакасини ошириш.


8. Концерн фаолияти ихтиёрийлик, ўз-ўзини бошқариш ва ошкоралик асосида қурилади Концерн таркибига кирувчи ташкилотлар ва корхоналар ўз хўжалик мустақиллигини, ҳукуқий шахс мақомини сақлаб қолади.


9. Концерн зиммасидаги ваколатлар доирасида ўз номидан шартномалар тузиши, банк кредитларидан фойдаланиши мумкин. Амалдаги тартибда экспорт-импорт операцияларини ва бошқа ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириши, қимматдор қоғозлар бозорида қатнашиши, қўшма корхоналар барпо этиши, Ўзбекистон Республикаси Қонунларига зид бўлмаган бошқа барча ишларни бажариши мумкин.


10. Концерн ходимларининг иш, дам олиш, маиший шароитини яхшилаш, уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш тадбирларини амалга оширади.



III. КОНЦЕРННИНГ МУЛКИ, МАБЛАҒИ,

МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


11. Концерн корхона ва ташкилотлар томонидан ихтиёрий равишда берилган мулкка эгалик қилиш, шунингдек, ўз хўжалик фаолияти натижасида олган мол-мулкка эгадир.


12. Концерн мулки қуйидаги манбалар ҳисобига ташкил топади:

концерн аъзоларининг кириш бадалларидан иборат бўлган устав жамғармаси,

қатнашувчи корхоналарнинг ишлаб-чиқариш, илмий-техника ва ижтимоий ривожланиш дастурлари ҳамда аниқ муаммоларни маблағ билан таъминлаш учун ихтиерий равишда амалга оширадиган мақсадли бадаллари,

бошқарув ва корхоналар ўртасидаги шартномалар асосидаги ажратмалар;

банк кредитлари;

ўзининг ишлаб чиқариш, хўжалик ва молиявий фаолияти натижасида тушган даромадлар,

қимматдор қогозлар (акция ва облигациялар) сотишдан тушган даромадлар;

сотиб олинган, шунингдек, хорижий компаниялардан ҳам харид қилинган қимматдор қоғозлар буйича тушган дивидендлар;

қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар.


13. Концерн аъзолари концерн қатчашчилари шартномасида белгиланган тартиб ва муддатда Устав жамғармасига ўз ҳиссаларини қўшадилар.


14. Устав жамғармаси ҳажмини ўзгартириш хўжалик фаолиятидан тушган фойда (даромад) ёки қатнашчиларнинг қўшимча маблағ ҳиссалари эвази ҳисобига, қатнашчилар ўртасидаги келишувга мувофиқ амалга оширилади.


15. Қонунчиликда кўзда тутилгач бюджет солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин ҳамда концерн жамғармасини тўлдиришга амалдаги тартибда ажратмалар ўтказилгандан сўнг концерн фойдаси Устав жамғармаси қатнашчилари ҳиссаларига тенг равишда қатнашчигар ўртасида тақсимланади.


16. Кенгаш қарорига кўра маблағлар қуйидагиларга ишлатилади:

концерн қатнашчилари бўлган корхоналар ишлаб чиқаришини ва ижтимоий ривожланишини маблағ билан таъминлаш,

янги ишлаб чиқаришлар барпо этиш, корхоналарни техник қайта жиҳозлаш;

концерн Кенгаши тасдиқлаган мақсадли дастурларни маблағ билан таъминлаш (шу жумладан, дастур қатнашчилари учун фойдадан белгиланган тарзда сарфланган ҳаражатларни тўлаш шарти билан);

акционерлик жамиятлари учун заҳира (суғурта) жамғармаси барпо этиш;

ташқи иқтисодий фаолиятни маблағ билан таъминлаш учун валюта жамғармасини ташкил қилиш;

концерн фаолияти учун зарур бўлган тижорат инфраструктурасини барпо этиш;

маркетинг ва реклама фаолияти;

бошқарув аппаратини сақлаш ва бошқа мақсадлар.


17. Концерн қуйидаги жамғармаларни ташкил этиши мумкин.

ривожланиш;

заҳира;

ижро органларининг иш ҳақини тўлаш;

ижтимоий-маданий тадбирлар ва уй-жой қуриш;

валюта ва бошқа жамғармалар.


Бошқарув тақдимига мувофиқ концерн Кенгаши жамғармаларни ташкил этиш ва сарфлаш тартибини белгилайди.


18. Концерн амалдаги тартибда тақдим муддати ва шакли бўйича бухгалтерлик ҳисоби ҳамда статистика ҳисоботини олиб боради.



IV. КОНЦЕРН АЪЗОЛАРИ (ҚАТНАШЧИЛАРИ),

УЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА ВАЗИФАЛАРИ


19. Концерн Низомини тан олган, унинг мақсад ва вазифаларига мос келувчи фаолият билан машғул бўлган ҳар қандай корхона ва ташкилотлар (шу жумладан, чет эл фирмаси билан ҳамкорликда тузилганлари ҳам) концернга аъзо бўлиб кириши мумкин Концернга кириш ҳақидаги қарор давлат корхонаси меҳнат жамоаси, акционерлар, ижарачилар умумий йиғилиши ёки шахсан хусусий тадбиркор томонидан қабул қилинади.

Концернга аъзолик ҳақидаги қарорни Кенгаш қабул қилади Янги қашашчининг концернга қабул шарти унинг олдиндан концерн Устави ва шартнома қоидаларига розилиғи ҳақидаги ёзма аризасидир. Аъзолик янги қатнашчи ва қатнашчилар ўртасидаги келишув бўйича ҳисса маблағининг ҳажми ва таркиби аниқланган вақтдан бошланади.


20. Концерн қатнашчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

концернда биргаликдаги фаолиятдан тушган ўз фойда (даромад) ҳиссасини олиш;

бошқарув ва назорат органларига сайлаш ва сайланиш;

ўз фаолияти доирасига кирувчи масалалар бўйича концерн органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш, концерн органларининг амалий мажлислари ва маслаҳатларида, йиғилишларида ушбу масалалар муҳокама этилаётганда қатнашиш;

концерн Кенгаши йиғилиши (конференцияси)да муҳокама қилиш учун киритилган масалалар бўйича овоз беришда иштирок этиш;

концерн хизматларидан, унинг ташкилий, хўжалик ва ижтимоий ёрдамларидан биринчи навбатда ва имтиёзли шартларда фойдаланиш;

концерн фаолияти ҳақида тўлиқ ахборот олиш, бухгалтерлик ҳисоби маълумотлари билан танишиш.


21. Концерн қатнашчилари қуйидагиларни бажаришга мажбур:


Концерн Устави ва Таъсис шартномасига риоя қилиш,

шартномада кузда тутилган ҳисса маблағни қўшиш, шунингдек, концерн Кенгаши белгилаган тартиб ва ҳажмда концерн ва унинг таркибий бўлимлари кўрсатган хизматлар учун ҳаражатларни тўлаш,

концерн қарорлари ва таъсис ҳужжатлари қоидаларига риоя қилиш,

концерн бошқарувида қатнашиш,

концернга нисбатан олган мажбуриятларини кўзда тутилган тартибда бажариш,

концерн фаолиятига тегишли яширин ахборотларни ошкор этмаслик,

концернга ўз фаолиятини амалга оширишда кўмаклашиш.


22. Концернинг ҳар бир аъзоси унинг таркибидан эркин равишда чиқиши мумкин, фақат бу ҳақда 6 ой муддатдан кечикмаган ҳолда ёзма хабар берилиши керак.


Концерндан чиқиш илгари имзоланган ва ҳали муддати тугамаган ҳужжатлар бўйича олинган мажбуриятларни тўлиқ бажаришдан, шунингдек, уларни рисоладагидек ёки тўлиқсиз ижро этиш жавобгарлигидан озод этмайди. Корхонанинг чиқиши ҳақидаги қарор концерн Кенгаши баённомасида расмийлаштирилади.


23. Агар қатнашчининг фаолияти концерн Уставига зид бўлса, шунингдек, тўланиши зарур бўлган белгиланган бадаллар ёки бошқа суммалар тўламаган ҳолларда ҳар қандай қатнашчининг концернга аъзолиги концерн Кенгаши қарорига мувофиқ тўхтатилиши мумкин.


24. Концерн қатнашчилари қуйидагиларга жавобгар:

ушбу Низом ва таъсис шартномасида кўзда тутилган мажбуриятлар бажарилмаса,

концерн мулкига (ундан фойдаланишда) зарар етказилса,

концерн маблағларини ўз муддатида қайтариш мажбурияти бажарилмаса,

концерн ёки унинг ҳар қандан қатнашчиси билан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Қонунчилиги ҳамда шартномалар асосида белгилаган мажбуриятлар бажарилмаса.



V. КОНЦЕРННИНГ БОШҚАРУВ

ОРГАНЛАРИ ВА НАЗОРАТ


25 Концернни бошқариш демократик асосда, унинг таркибига кирувчи барча акционерлик жамиятлари, корхоналар мустақиллиги ҳуқуқларига қатъий риоя қилинган ҳолда иқтисодий усулларни қўллаб амалга оширилади.


26. Концерн бошқарувининг олий органи концерн Кенгаши ҳисобланади Кенгашнинг навбатдаги йиғилишлари йилига камида 2 марта чақирилади.

Юқори бошқарув органининг навбатдан ташқари йиғилишлари Кенгаш раиси ёки тафтиш комиссиясининг талаби, ёхуд концерн Кенгашининг 30 фоиздан кам бўлмаган аъзолари аризалари бўйича чақирилади.


27. Концерн Кенгаши концерн фаолиятига доир барча масалалар бўйича қарор қабул қилишга ҳақлидир.

Кенгашнинг алоҳида ваколатлари қуйидагилар:

Уставни тасдиқлаш, унга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш,

концерн жамғармаларини ташкил этиш ва фойдаланиш тартибини аниқлаш ҳамда концерн фойдасини тақсимлаш,

Устав жамғармаси ҳажмини ўзгартириш ва белгилаш, қатнашчиларнинг ҳисса маблағлари ҳажмини белгилаш,

Кенгаш, Бошқарув, унинг раиси, тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ва озод қилиш.


28. Кенгаш раиси концерн бошқарувига раҳбарлик килади, Бошқарув раиси вилоят (Тошкент шаҳар) хокимликлари такдимномаси бўйича Концерн Кенгашига сайланади ва “Ўзбексавдо” уюшмаси Бошқаруви томонидан тасдиқланади.

Концерн раиси алоҳида ишонч қоғози бўлмаса ҳам, барча давлат ва жамоатчилик ташкилотларида, муассасаларда концерн номидан иш кўради қонун доирасида концерн маблағлари ва мулкини ушбу Низомга асосланиб бошқаради, концерн номидан битим ва операциялар тузади шартнома имзолайди, ишонч қоғозлари беради.

Ушбу Низомдан келиб чиқувчи барча масалалар концерн Кенгашига, Бошқарув Раисига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритилади.


29. Концерн Кенгаши қарори, агар унинг учун аъзоларнинг ярмидан кўпроғи овоз берса, қабул қилинган деб ҳисобланади. Кенгаш йиғилиши аъзоларининг учдан икки қисми қатнашсагина ҳуқуқий кучга эга бўлади.


30. Концерн Кенгаши, Бошқарув раисининг қарори концерн таркибига кирувчи барча акционерлик жамиятлари, корхона ва ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.


31. Кенгаш йиғилишлари ўртасидаги даврда концернга раҳбарликни Бошқарув амалга оширади.


32. Концерн ва унинг таркибига кирувчи акционерлик жамиятлари корхона ва ташкилотларнинг молиявий хўжалик фаолиятлари назорати концерн Кенгаши сайлаган тафтиш комиссияси томонидан амалга оширилади Концерннинг молиявий фаолияти тафтиш комиссияси, шунингдек, “Ўзбексавдо” тафтиш комиссияси томонидан йилига камида бир марта текширилади.


33. Концерн маъмурияти ходимларига иш ҳақи тўлаш концерн акционерлик жамиятлари, корхона ва ташкилотлари фойдаси (даромади)дан олинган ажратмалар ҳисобига амалга оширилади, концерн маъмурияти ходимлари сони ва уларга ҳақ тўлаш Кенгаш томонидан белгиланади.


34. “Ўзбексавдо” бошқаруви, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари савдо-ишлаб чиқариш концерни, мулкчилик шакли қандай бўлишидан катъи назар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ижро этишлари учун мажбурийдир.



VI. КОНЦЕРННИНГ ТУГАТИЛИШИ


35. Концерн қуйидаги ҳолларда ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин:

“Ўзбексавдо” давлат-акционерлик уюшмаси қарорига асосан;

манфаатдорлик қолмаганда ёки концерн аъзолари биттагача камайганда, қатнашчиларнинг биргаликдаги қарори бўйича;

халқ суди ёки ҳакамлик суди қарори билан.


36. Концерн тугатилаётганда унинг қатнашчилари Устав жамғармасига қўшган маблағи миқдорида ўз мулкий ҳиссасини оладилар.