язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.1992 й. 41-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "1992 йилда Ўзбекистон Республикасининг истеъмол бозорини ҳимоя қилиш тўғрисида" 1992 йил 2 январдаги 1-сон қарорига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.1992 й.

N 41



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "1992

ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДА" 1992 ЙИЛ 2 ЯНВАРДАГИ

1-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фуқароларнинг кўплаб таклифларини ҳисобга олиб, республика аҳолисига купонларсиз сотиладиган товарларнинг рўйхати иловага мувофиқ кенгайтирилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги, Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги, Ўзбекбирлашув, "Ўзмевасабзавотвиносаноат" концерни, "Ўзкооптайёрловсавдо" қўшимча рўйхатни ҳисобга олиб, аҳолига товарларни купонларсиз сотишни таъминлаш юзасидан зарур ишларни амалга оширсинлар.


3. "Узкооптайёрловсавдо" ва Ўзбекбирлашув Ўзбекистон давлат банки, Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки, Ўзбекистон саноат қурилиш банки, Ўзбекистон жамғармалар банки билан биргаликда аҳоли томонидан тайёрланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳайвонлар, паррандалар учун купонлар бериш, уларни ҳисобга олиш, ҳисоб-китоб ва инкассация қилиш тартибини тасдиқласинлар.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, маҳаллий бошқарув органларига аҳолига ғишт ва ёғоч-тахта материалларини сотиш тартиби тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 2 январдаги 1-сон қарори 4-бандининг тўртинчи хати бошига ва кўрсатилган қарор билан тасдиқланган Вақтинчалик низомнинг 5-бандига қуйидагича ўзгартишлар киритилиб, "5000 сўм" сўзи "3000 сўм" сўзи билан алмаштирилсин ва давоми матн бўйича.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 31 январдаги

41-сон қарорига

ИЛОВА



Республика аҳолисига купонларсиз сотиладиган

айрим товарларнинг

РЎЙХАТИ


Озиқ-овқат товарлари


Тортлар

Сут

Кефир

Ряженка

Простокваша

Морс

Квас

Газли сув

Шарбатлар

Пиво

Бутилкали ва қуйиб сотиладигаи алкоголсиз газли ичимликлар



Ноозиқ-овқат товарлари


Арзонлаштирилган товарлар

Кондициясиз буюмлар ва ишга яроқли чиқиндилар

Томоша муассасалари учун овоз кучайтириш аппаратлари



Спорт анжомлари


Тошлар

Гантеллар

Штангалар

Бруслар

Ёғоч отлар

Мева-сабзавот маҳсулотлари


Сабзавотлар (ош кўклар, лавлаги, қовоқ, шолғом, турп), қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари (тузланган карам ва бодринглар)



Норуда бинокорлик материаллари


Қум-тош

Қум

Тозаланган шағал

Майдаланган тош

Керамзит

Оҳак

Гипс

Цемент

Харсанг тош

Мармар ва гранит тошлар, уларнинг увоқлари ва улардан тайёрланган маҳсулотлар

Аглопорит

Минерал пахта ва ундан тайёрланган материаллар

Шлак блоклар

Юмшоқ том ёпиш материаллари

Асбоцемент, чўян, полиэтилен, сопол қувурлар

Темир-бетон буюмлар