язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш/ Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.1991 й. 222-сон "Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Чакана нархларнинг ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон ССЖ аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари ҳақида"ги 1991 йил 25 мартдаги 65-сон қарорига қисман ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.1991 й.

N 222



ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ПРЕЗИДЕНТИ

ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЧАКАНА НАРХЛАРНИНГ ИСЛОҲ ҚИЛИНИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

АҲОЛИСИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ

ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА"ГИ 1991 ЙИЛ 25

МАРТДАГИ 65-СОН ҚАРОРИГА ҚИСМАН

ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


ССЖИ Президентининг "Чакана нархлар ошганлиги муносабати билан аҳоли кўрган зарарнинг ўрнини қоплашга оид қўшимча тадбирлар тўғрисида" 1991 йил 13 майдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридпги Вазирлар Маҳкамасининг "Чакана нархларнинг ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон ССЖ аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари ҳақида" 1991 йил 25 мартдаги 65-сон қарорига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Болалар ассортиментидаги моллар ва мактаб кийим-кечаклари нархларининг ошганлиги муносабати билан болали ва ўқувчи ёшлари бўлган оилаларга бир йил ҳисобига қуйидаги миқдорларда компенсация тўловлари жорий этилсин:

а) 6 ёшгача бўлган болалар учун - 400 сўм;

б) 6 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар учун - 440 сўм;

в) 13 ёшдан катта бўлган кундузги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун - 530 сўм;

г) Ҳукумат қарорига биноан кийим-кечак ва овқат билан таъминланмаган ҳунар-техника билим юртларининг ўқувчилари учун - 530 сўм;

д) 13 дан 18 ёшгача бўлган болалар учун:

техникум ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчилари, олий ўқув юртларининг талабалари учун стипендия билан бирга - 280 сўм;

ишлаётган, меҳнат дафтарчалари бўлган ёшлар учун иш ҳақи билан бирга - 280 сўм;

ногиронлик бўйича пенсия ёки нафақа олаётган ёшлар учун, турар жойларидаги тегишли органлар орқали - 280 сўм.

Кўрсатиб ўтилган тўловлар йилнинг ҳар чорагида тенг миқдорда бериб борилсин".


2) 14-банддаги "в" кичик банднинг охирги хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"болалар ва мактаб ассортименти буюмларининг анча қимматлашганлиги муносабати билан болали ва ўқувчи ёшлари бўлган оилаларга тўловлар".


II. Мазкур қарорда кўзда тутилган компенсация тўловларининг янги миқдорлари ва бошқа ўзгартишлар 1991 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб кучга киритилади.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                    И. Каримов