язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.04.2010 й. 63-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 5 апрелдаги

63-сон қарорига

1-ИЛОВА



Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш

бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахслар томонидан автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш деганда автотранспорт воситаларини сақлаш жойлари автотранспорт воситаларининг аниқ эгаларига бириктирилмасдан пулли асосда автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар тушунилади.


3. Мазкур Низом қуйидагиларга:

жамоат гаражлари - маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарори ёки фармойиши билан ажратилган ер участкаларида ташкил этиладиган, уларда автотранспорт воситаларини сақлаш жойлари аниқ жисмоний шахсларга бириктирилган, фуқароларнинг транспорт воситаларини сақлаш жойларига;

шахсий гаражлар - маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарори ёки фармойиши билан транспорт воситалари эгаларига ажратилган ер участкаларида, яшаш жойи яқинида уларнинг маблағлари ҳисобига қурилган фуқароларнинг автотранспорт воситаларини сақлаш иншоотларига;

ташкилотлар ва муассасаларга белгиланган тартибда ажратилган ер участкаларида жойлашган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш учун тўлов ундирилмайдиган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига татбиқ этилмайди.



II. АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ВАҚТИНЧА

САҚЛАШ БЎЙИЧА ПУЛЛИ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ


4. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар фақат юридик шахслар томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг:

юридик шахсга автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш учун фойдаланишга ер участкаси бериш тўғрисидаги;

ёхуд илгари бошқа мақсадлар учун берилган ер участкасидан унда автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун фойдаланиш тўғрисидаги қарорлари мавжуд бўлганда кўрсатилади.


5. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган масалалар бўйича қарорлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ушбу Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда, юридик шахс аризаси асосида қабул қилинади.


6. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари юридик шахсдан тегишли ариза ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур ҳужжатлар олинган санадан бошлаб уч кун муддатда қуйидаги ҳудудий органларга:

мавжуд жойлаштириш схемаларига, ҳудудларни режалаштириш схемаларига ва туманларни режалаштириш лойиҳаларига, аҳоли пунктларининг бош режалари, режалаштириш ва қуриш лойиҳаларига, шунингдек шаҳарсозлик нормалари талабларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича - ҳудудий архитектура органларига;

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматига (кейинги ўринларда матнда ЙҲХДХ деб юритилади) аризада кўрсатилган ер участкасида автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш имконияти тўғрисида сўровнома юборадилар.

Ҳудудий архитектура ва ЙҲХДХ органлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг сўровномасини олган санадан бошлаб бир ҳафта муддатда уларга ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилишда ҳисобга олинадиган тегишли хулосаларни тақдим этадилар.


7. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарор юридик шахс тегишли ариза ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур ҳужжатларни тақдим этган санадан бошлаб ўттиз календарь кундан ошмайдиган муддатда қабул қилинади.

Ижро этувчи ҳокимият органларининг автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорлари мажбурий тартибда аризачига, тегишли ҳудудий давлат солиқ хизмати органига, шунингдек ер ресурслари ва давлат кадастри ҳудудий органига юборилади.

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ер участкаси бериш ёки илгари берилган ер участкасидан фойдаланиш юзасидан рад жавоби берилган тақдирда аризачига белгиланган тартибда рад этиш сабаблари асосланган ва қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ёзма жавоб жўнатилади.


8. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларида автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун берилаётган ер участкаси майдони мажбурий тартибда кўрсатилади ва берилаётган ер участкасининг аниқ белгиланган контури чизилган тегишли режа-картография материаллари илова қилинади.


9. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фақат автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ўзига ер участкаси берилган юридик шахс томонидан амалга оширилади. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш учун ер участкаларининг ижарага (субижарага) берилишига йўл қўйилмайди.


10 автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойи қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

а) қаттиқ қопламага, ёритилган, ахлатларни йиғиш учун контейнерлар ёнғинга қарши воситаларга эга бўлиши керак;

б) ҳудудга кириш ва ундан чиқиш учун махсус ажратилган жойлар бўлиши керак. Бунда кириш (чиқиш) жойи йўл ҳаракати хавфсизлиги талаблари таъминланишини ҳисобга олган ҳолда ажратилган бўлиши зарур;

в) ҳудуд атрофи ўралган бўлиши ёхуд махсус ажратилган кириш (чиқиш) жойини айланиб ўтиб ҳудудга кириш (ундан чиқиш) имконини бермайдиган бошқа тўсиқларга эга бўлиши керак;

г) агар ҳудуд автотранспорт воситаларини бир нечта қаторларда жойлаштирган ҳолда сақлаш имконини берса, у ҳолда ҳудуд автотранспорт воситаларининг унинг ичида ҳаракатланиши учун полосаларга ажратилган бўлиши керак;

д) ажратилган кириш (чиқиш) жойига туташ, кўринарли жойда назоратчи-кассирнинг хона (будка)си бўлиши, унинг ташқи томонида йирик ҳарфлар билан (ҳарфнинг бўйи камида 3 см бўлиши керак) автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тарифлари ва шартлари тўғрисидаги ёзувлар бўлиши лозим;

е) ногиронлар учун махсус жиҳозланган камида иккита жой мавжуд бўлиши зарур.


11. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фискал хотирали назорат-касса машинасига ва пластик карточкалардан тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалига эга бўлиши керак.

300 ва ундан ортиқ турғун савдо шохобчалари ва савдо ўринларига эга бўлган бозорлар ва савдо комплексларида автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатилган ҳолларда мажбурий тартибда автотранспорт воситалари кириб келган ва чиқиб кетган вақтни қайд этиш функциясига эга бўлган электрон ҳисоблагичлар ўрнатилади.

12. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича кўрсатилган хизматлар  учун тўлов автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар томонидан белгиланадиган тарифлар, бироқ ушбу хизматлар тури учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан белгиланадиган тўловнинг чекланган миқдоридан юқори бўлмаган тарифлар бўйича амалга оширилади.


13. Кўрсатилган пулли хизматлар учун ҳисоб-китоб ҳудудга киришда берилган квитанция асосида назорат-касса машинаси ёки ҳисоб-китоб терминали чекини мажбурий тартибда берган ҳолда автотранспорт воситаси ҳудуддан чиқаётганда амалга оширилади.


14. Юридик шахслар томонидан автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича кўрсатилган пулли хизматлар учун тўлов нақд пул билан ҳам, пластик карточкадан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз шаклда ҳам амалга оширилади. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатишдан тушган нақд пул тушумлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар куни банклар кассасига топширилиши лозим.



III. АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ВАҚТИНЧА

САҚЛАШ БЎЙИЧА ПУЛЛИ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТУВЧИ

ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН СОЛИҚ ОЛИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


15. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда бюджетга қатъий белгиланган солиқ ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим тўлайдилар.


16. Қатъий белгиланган солиқ ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим ажратилган ҳар бир ҳудуд учун ундирилади.


17. Қатъий белгиланган солиқ ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатларда кўрсатилган майдон учун ҳисоблаб чиқилади. Қатъий белгиланган солиқ бўйича дастлабки солиқ ҳисоботини тақдим этишда унга (ер участкаси олгандан ёки ундан фойдаланиш мақсадлари ўзгаргандан ёхуд ажратилган ер участкаси майдони ўзгаргандан кейин) мазкур фаолият тури учун ажратилган ер участкаси майдонини тасдиқлайдиган ҳужжатлар нусхаси мажбурий тартибда илова қилинади.


18. Қатъий белгиланган солиқ ставкаси ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимнинг чекланган миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланади.

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимнинг аниқ миқдори маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади ва чекланган ставкалардан ошмаслиги ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорлардан паст бўлмаслиги керак.


19. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича фаолият билан бирга бошқа фаолият турларини амалга оширадиган юридик шахслар ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритиши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаши шарт.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


20. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар санитария қоидаларига ва ёнғинга қарши қоидаларга риоя қилиниши, автотранспорт воситаларининг сақланиши, шу жумладан автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш пайтида уларнинг ўғирланиши, қисмларининг ечиб олиниши ва шикастланиши юзасидан жавоб берадилар.


21. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар:

табиий офатлар (зилзила, довул, сув тошқини ва бошқалар) туфайли автотранспорт воситаларининг шикастланганлиги;

автотранспорт воситаси салонида турган ва унинг бутловчи қисмига кирмайдиган шахсий буюмларнинг сақланиши;

автотранспорт воситалари улар вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиладиган ҳудуддан чиққандан кейин автотранспорт воситаларининг сақланишига тааллуқли эътирозлар юзасидан жавоб бермайдилар.


22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 14-15-сон, 107-модда.