язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикасининг "Авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ташкилотларини сертификатлаш" Авиация қоидалари (ЎзР АҚ-145ТХК) (АВ томонидан 07.03.2009 й. 1918-сон билан рўйхатга олинган Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 02.02.2009 й. 8-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 7 мартда 1918-сон

билан рўйхатга олинган

Парвозлар хавфсизлигини

назорат қилиш давлат

инспекцияси бошлиғининг

2009 йил 2 февралдаги

8-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикасининг "Авиация техникасига

техник хизмат кўрсатиш ташкилотларини сертификатлаш"

АВИАЦИЯ ҚОИДАЛАРИ

(ЎзР АҚ-145ТХК)


Ушбу Авиация қоидалари (бундан кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сонли "Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 99-модда) ва Давлатлараро авиация қўмитасининг ҳужжатлари, ИКАОнинг халқаро стандартлари ва тавсия этилган амалиётига мувофиқ, авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ташкилотларини (бундан кейинги ўринларда АТ ТХК ташкилотлари деб юритилади) сертификатлаш тартибини белгилайди.



I. ҚИСҚАРТИРИШЛАР ВА ТУШУНЧАЛАР


1-§. Қисқартиришлар


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги қисқартиришлар қўлланилади:


АТ - авиация техникаси


ДАҚ - давлатлараро авиация қўмитаси


ЁКЎ - ёрдамчи куч ўрнатмаси


ИКАО - халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти


ТХК - техник хизмат кўрсатиш


ФА - фуқаро авиацияси


ҲК - ҳаво кемаси



2-§. Тушунчалар


2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


авиация маъмурияти - ўз ваколатлари доирасида парвозлар хавфсизлигини таъминловчи ва ҳаво ҳаракатини тартибга солувчи давлат бошқаруви органи.


авиация техникаси - ҳаво кемалари ва уларнинг компонентлари (ҳаво кемаларининг ҳар қандай таркибий қисмлари, шу жумладан кучли ўрнатмалар, борт тизимлари, бутловчи қисмлар, йиғув бирликлари ва деталлар).


аризачи - "Дававианазорат" инспекциясига АТ ТХК ташкилотига сертификат бериш (амал қилиш муддатини узайтириш, ўзгартириш киритиш) учун ариза билан мурожаат қилган юридик шахс.


АТга мунтазам ТХК станцияси - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уч ойдан кам бўлмаган муддатга ташкил этилган, аэропорт ҳудудининг ташқарисида жойлашган АТ ТХК ташкилотининг бўлинмаси.


АТга мунтазам ТХК бўйича ташқи станция - ҲК эксплуатанти томонидан ҲКларга ТХК учун ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг ташқарисида фаолият кўрсатувчи мунтазам ТХК станцияси.


АТ ТХК ташкилотини тасдиқлаш сертификати (бундан кейинги ўринларда сертификат деб юритилади) - сертификат эгаси томонидан АТ ТХК бўйича ишлари мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат.


АТ ТХК ташкилоти - АТ ТХК ишларини бажарувчи юридик шахс (юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси).


АТ ТХК ташкилотларида инспекторлик текширувлари - ташкилотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида амалга оширилувчи АТ ТХК ташкилотларини баҳолаш ишлари.


АТ ТХК ташкилотининг фаолияти бўйича қўлланма - АТ ТХК ташкилотининг раҳбари томонидан тасдиқланадиган ҳамда АТ ТХК ташкилотининг фаолият соҳаси ва унинг раҳбарияти, муҳандис-техник ходимлари, тузилмаси, ишлаб чиқариш базаси, ТХК тартиблари ва сифатни таъминлаш тизими тўғрисидаги батафсил маълумотларни ўз ичига олувчи ҳужжат.


бошқа ташкилот - Авиация маъмурияти томонидан тасдиқланган, АТда ишларни бажариш учун жалб этиладиган, аммо мазкур АТ ТХК ташкилоти таркибига кирмайдиган ташкилот.


"Дававианазорат" инспекцияси - Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси.


даврий ТХК - мураккаблиги ва уларни бажариш шартларига қўйилган талаблар бўйича тезкор ТХК мезонларига жавоб бермайдиган ТХК ишлари.


инсон омили - АТни ишлаб чиқариш ва сертификатлаш, ходимларни тайёрлаш, парвоз ва ТХКларни амалга оширишда ҳамда инсон ва тизимнинг бошқа элементлари билан инсоннинг хусусиятларини ўрганиш ва ҳисобга олиш йўли билан ўзаро хавфсиз ҳаракатларга эришишга йўналтирилган принциплар.


инсон хусусиятлари - инсоннинг авиация соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлиги ва самарадорлигига таъсир кўрсатувчи имкониятлари ва чекланишлари.


муҳандис-техник ходимлар - ҲК ва/ёки унинг компонентларига ТХК ишларини бажариш учун гувоҳномага эга бўлган авиация ходимлари.


парвоз хавфсизлигини бошқариш тизими (бундан кейинги ўринларда ПХБТ деб юритилади) - парвоз хавфсизлигини бошқаришга тизим жиҳатидан ёндашиш, шу жумладан, зарур бўлган ташкилий тузилма, жавобгарликнинг босқичма-босқичлиги, бошқарув принциплари ва тартиблари.


раҳбар ходимлар - ташкилотнинг таркибига кирадиган, ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ АТ ТХК бўйича барча ишларнинг захира ва ташкилий жиҳатдан таъминланишини амалга ошириш учун етарли бўлган ваколатларга эга масъул ходимлар.


сифат бўйича қўлланма - АТ ТХК ташкилотининг сифат тизимини таърифловчи ва сифат соҳасидаги сиёсатини баён қилувчи ҳужжат.


сифат тизими - сифат стандартларига мувофиқ, сифат бўйича маъмурий бошқариш учун зарур бўлган ташкилий тузилма, ҳужжатли услублар, жараёнлар ва захиралар мажмуи.


тасдиқланган АТ ТХК ташкилоти - фаолияти "Дававианазорат" инспекцияси томонидан мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ ҲК ва/ёки унинг компонентларига ТХК учун сертификатланган ҳамда "Дававианазорат" инспекцияси назорати остида фаолият юритувчи ташкилот. Бундай ташкилот бир неча давлат томонидан тасдиқланиши мумкин.


тасдиқланган фаолият соҳалари рўйхати - сертификатнинг ажралмас қисми бўлган иловаси бўлиб, унда мазкур ташкилот бажариши лозим бўлган фаолият соҳаси (ишларнинг турлари) кўрсатилади.


таъмирлаш - учишга яроқлиликнинг тегишли меъёрлари билан аниқланувчи авиация техникасини тиклаш жараёни.


тезкор ТХК - ҲКни парвозга тайёрлаш бўйича бажариладиган ТХК ишлари. Тезкор ТХК ўз ичига қуйидагиларни олиши мумкин: тўхтаб қолиш сабабларини қидириш ва уларни бартараф қилиш, компонентларни алмаштириш; ТХК бўйича режали ишлар (шу жумладан, кўринарли шикастланишлар/бузилишларни аниқлаш учун кўп меҳнат талаб қилмайдиган, чуқур ўрганиладиган назоратни талаб қилмайдиган кўз билан қараб чиқиш ишлари). Шунингдек, у тузилманинг тез очилувчи панел/люклар орқали етса бўладиган жойлари мавжуд бўлган ички элементларида, борт тизимларида, двигателларда ва ЁКЎларда бажариладиган, қисмларга ажратиш бўйича катта иш ҳажмини талаб қилмайдиган ҳамда содда мосламалар ва асбоблар билан бажариладиган жорий таъмирлаш ва мураккаб бўлмаган ҳажмдаги модификация қилиш ишларини ўз ичига олиши мумкин.


ТХК тўғрисидаги гувоҳнома - ТХК ишларининг қониқарли даражада бажарилганлигини ва бу ишлар АТ ТХК ташкилотининг фаолияти бўйича қўлланмада баён этилган тартибларга мувофиқ амалга оширилганлигини тасдиқловчи маълумотларни ўз ичига олувчи тасдиқланган АТ ТХК ташкилотининг ҳужжати.


техник хизмат кўрсатиш - ҲКнинг учишга яроқлилигини сақлашни таъминлаш ишларини, шу жумладан нафақат алоҳида, балки биргаликда ҳам бажариладиган ҲК ва унинг компонентларига тезкор ва даврий ТХК, назорат-тиклаш ишлари, текширишлар, алмаштириш, нуқсонларни бартараф этиш, шунингдек модификациялаш ёки таъмирлашни амалий бажариш.


учишга яроқлилик - ҲКнинг тузилмасида ва учиш хусусиятларида назарда тутилган ва жорий қилинган, кутилаётган шароитларда ва белгиланган эксплуатация қилишда парвозларни хавфсизлик билан бажариш имконини берувчи принциплар орқали аниқланадиган хусусиятлар.


учишга яроқлилик даражасини ушлаб туриш - ҲКларнинг учишга яроқлиликка бўлган талабларга мувофиқлигини ва уларни эксплуатация қилиш муддати давомида хавфсизлик билан эксплуатация қилиниши учун зарур бўлган ҳолатда ушлаб турилишини таъминлайдиган тадбирлар мажмуи.


фойдаланишга рухсат берувчи ходим - ҲКга, унинг тизимлари ёки компонентларига ТХК ишлари бажарилганидан кейин улардан фойдаланишга рухсат бериш учун уларнинг учишга яроқлилигини тасдиқловчи авиация ходими.


эксплуатация қилиш ҳужжатлари - ҲК ва компонентларнинг парвоз ва техник эксплуатациясини, шу жумладан унга ТХК, эксплуатация қилиш бўйича чекловлар, тартиблар ва тавсияларни белгилайдиган ҳужжат.


ҲКни модификация қилиш - ҲКнинг компонентини тайёрлаш технологиясига ёки унинг тузилишига киритиладиган ҳар қандай ўзгартиришлар.


ҲК эксплуатанти - ҲКга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида эгалик қилувчи, шу ҲКдан фойдаланишни амалга ошириш қобилияти эксплуатант сертификати билан тасдиқланган юридик ёки жисмоний шахс.


1-тоифали номувофиқликлар - мазкур Қоидаларнинг ҲК учишга яроқлилик даражасини ушлаб туришни таъминлашга тўсқинлик қиладиган ҳар қандай жиддий номувофиқликлар.

1-тоифали номувофиқликлар сертификатнинг берилишига тўсқинлик қилади.


2-тоифали номувофиқликлар - мазкур Қоидаларнинг ҲК учишга яроқлилик даражасини ушлаб туриш билан боғлиқ бўлмаган, аммо белгиланган талаблар ёки тартиблардан четга чиқишларни намоён этувчи ҳар қандай номувофиқликлар.

2-тоифали номувофиқликлар сертификатнинг берилишига тўсқинлик қилмайди.



II. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


3. АТ ТХК ва уни таъмирлаш ишларини бажариш тасдиқланган АТ ТХК ташкилоти томонидан сертификат асосида, тасдиқланган фаолият соҳалари рўйхатига мувофиқ амалга оширилади. Сертификатга эга бўлмаган АТ ТХК ташкилоти АТ ТХК ишларини бажариш ҳуқуқига эга бўлмайди.


4. АТ ТХК ташкилотининг "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тасдиқланиши лозим бўлган фаолият соҳасига қуйидагилар киради:

а) ҲК, авиадвигателлар ва уларнинг компонентларига ҲКнинг ТХК дастурига (регламентига) мувофиқ, ТХКнинг барча турлари (шакллари);

б) компонентларга ТХК;

в) махсус ишлар (зарар етказмайдиган назорат, АТни модификация қилиш, оғирлигини ва оғирлик марказини аниқлаш, двигателлар ҳолатига қўйиш ва бошқалар).


5. АТ ТХК ташкилоти ва фаолият соҳасини тасдиқлаш учун сертификатлаш "Дававианазорат" инспекцияси томонидан мазкур Қоидаларнинг талабларига ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


6. Тасдиқланган фаолият соҳаси бўйича ишларга бутунлай ҲКга ва унинг компонентларига алоҳида ёки турлича уйғунликда бажариладиган ТХК ишлари киради.


7. Тасдиқланган АТ ТХК ташкилоти қуйидагича фаолият юритиши мумкин:

а) асосий фаолият тури АТ ТХК бўлган мустақил корхона сифатида;

б) ҲК эксплуатанти, авиакомпания ва аэропортнинг АТ ТХК ишларини бажаришга махсуслаштирилган бўлинмаси сифатида;

в) авиатаъмирлаш ёки авиасозлик заводининг асосий фаолият турига кирмайдиган АТ ТХК ишларини бажариш бўйича учиш-синов бўлинмаси сифатида;

г) АТ ТХК хизматларини тақдим этувчи бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корхона сифатида.


8. Тасдиқланган АТ ТХК ташкилоти ҲК эксплуатантига тегишли мулкнинг бир қисмини ташкил этмаса, у ҳолда ҲК эксплуатанти ва АТ ТХК ташкилоти ўртасида ёзма шаклда расмийлаштирилган, томонларнинг ҲКнинг учишга яроқлилигини ушлаб туриш бўйича вазифалари ва мажбуриятлари белгиланган ТХК шартномаси тузилиши керак. Бу шартноманинг техник томонлари "Дававианазорат" инспекцияси билан келишиб олиниши лозим.


9. Тасдиқланган АТ ТХК ташкилоти ҲКларга ТХК ишларини бажариш вақтида ТХК дастурида (регламентида) назарда тутилган баъзи турдаги ишларни ушбу фаолият турини бажариш учун "Дававианазорат" инспекцияси ва/ёки хорижий давлатларнинг авиация маъмурияти томонидан тасдиқланган АТ ТХК ишларини бажарувчи бошқа ташкилотларга шартнома асосида топшириши мумкин.


10. Хорижий давлатларнинг авиация маъмурияти томонидан АТ ТХК ташкилотига берилган ҲКларга даврий ТХК ёки режали-назорат остида кўриб чиқиш ёхуд авиадвигатель ёки унинг модулини таъмирлаш ишларини бажаришга қўйилганлигини тасдиқловчи сертификат ёки унга эквивалент бўлган ҳужжат мазкур Қоидаларнинг VIII бобига мувофиқ, "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тан олинган бўлиши зарур.


11. АТ ТХК ташкилотига "Дававианазорат" инспекцияси бошлиғининг имзоси ва гербли муҳри билан тасдиқланган сертификатнинг асл нусхаси берилади, бу сертификатга тасдиқланган фаолият соҳасининг рўйхати илова қилинади ҳамда сертификатнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади. Агар ташкилот бир ёки бир неча АТга мунтазам ТХК станцияси ёки АТга мунтазам ТХК бўйича ташқи станцияларига эга бўлса, бу ҳолда ташкилотнинг тасдиқланган фаолият соҳасининг рўйхати АТ ТХК асосий станциясига ва ҳар бир АТга мунтазам ТХК станцияси ёки АТга мунтазам ТХК бўйича ташқи станцияларига берилади. Тасдиқланган фаолият соҳалари рўйхатини "Дававианазорат" инспекцияси томонидан ваколат берилган шахс тасдиқлайди.


12. Тасдиқланган АТ ТХК ташкилотларининг фаолияти бўйича инспекторлик текширувлари мазкур Қоидаларнинг VII бобига мувофиқ, "Дававианазорат" инспекцияси томонидан режали ва режадан ташқари кўринишларда, камида йилига бир марта ўтказилади.



III. АТ ТХК ТАШКИЛОТИНИНГ ФАОЛИЯТ

СОҲАСИНИ ТАСДИҚЛАШ БЎЙИЧА

СЕРТИФИКАТЛАШ


1-§. Умумий қоидалар


13. АТ ТХК ташкилотини сертификатлаш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:

а) мазкур Қоидаларнинг 1-иловада келтирилган шакл бўйича расмийлаштирилган ариза ва асословчи ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;

б) аризани дастлабки баҳолаш ва рад этилган тақдирда ёзма равишда хабар бериш;

в) аризани ва асословчи ҳужжатларни экспертиза қилиш ва аниқланган камчиликлар тўғрисида аризачини ёзма равишда хабардор қилиш;

г) аризачидан асословчи ҳужжатларни экспертиза қилиш вақтида аниқланган камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни олиш ҳамда уларнинг бартараф этилганлигини текшириш;

д) АТ ТХК ташкилоти мазкур Қоидаларнинг 2-иловада белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш бўйича инспекторлик текширувларини ўтказиш ва текширув натижалари бўйича аниқланган номувофиқликлар кўрсатилган ҳисобот тайёрлаш;

е) АТ ТХК ташкилотидан текшириш вақтида аниқланган камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида ҳужжатларни олиш;

ж) текширув натижалари бўйича хулоса тайёрлаш ва сертификат бериш ёки бермаслик тўғрисида қарор қабул қилиш.


14. АТ ТХК ташкилотини сертификатлаш ва/ёки бу ташкилотда инспекторлик текширувларини ўтказиш жараёнида расмийлаштирилган барча ҳужжатларнинг асли "Дававианазорат" инспекциясида сақланади (сертификат ва унинг иловалари бундан мустасно).



2-§. Ариза ва асословчи

ҳужжатларни тақдим этиш


15. АТ ТХК ташкилотини сертификатлаш учун ариза "Дававиназорат" инспекциясига тақдим этилади. Аризани кўриб чиқиш муддати икки ой. Ариза келиб тушгандан кейин унинг амал қилиш муддати уч ойдир.


16. "Дававианазорат" инспекциясига тақдим этиладиган ариза ва барча ҳужжатлар асл ёки аризачи томонидан тасдиқланган нусхаларда топширилиши зарур. Нотўғри тўлдирилган ёки нотўғри расмийлаштирилган ариза кўриб чиқишга қабул қилинмайди.


17. Асословчи ҳужжатларнинг тўплами "Давианазорат" инспекцияси белгилаган шаклда ва мазмунда тақдим этилади.


18. Сертификат муддатини узайтиришга ёки сертификатга ўзгартиришлар киритиш учун ариза "Дававианазорат" инспекциясига сертификат муддатининг тугашидан ёки янги шароитларда режалаштирилган фаолиятнинг бошланишидан икки ой олдин топширилади.


19. Аризада ва асословчи ҳужжатларда баён этилган маълумотларнинг тўғрилиги учун аризачи жавобгар бўлади.



3-§. Аризани дастлабки баҳолаш ва асословчи

ҳужжатларни экспертиза қилиш


20. Ариза ва унга илова қилинган асословчи ҳужжатлар "Дававианазорат" инспекциясига келиб тушган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида уларни дастлабки баҳолаш ва экспертиза қилиш амалга оширилади.


21. Ариза ва асословчи ҳужжатларни дастлабки баҳолашда қуйидагилар текширилади:

а) АТ ТХК ташкилотининг белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги ахборотларнинг етарлилиги;

б) асословчи ҳужжатларнинг тўлиқлиги.


22. Ариза билан бирга тақдим этилган ҳужжатларни дастлабки баҳолаш натижалари салбий бўлганда, ариза берувчига унинг аризаси рад этилганлигининг асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.


23. Асословчи ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлган ҳолларда эса аризачи уларни АТ ТХК ташкилотида сертификатлаш текширувларининг бошланишига қадар бартараф этиши керак.


24. Ариза ва асословчи ҳужжатларни дастлабки баҳолашда ижобий натижалар бўлса, "Дававианазорат" инспекцияси асословчи ҳужжатларни экспертизадан ўтказади.



4-§. Асословчи ҳужжатларни экспертиза қилиш


25. Аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:

а) аризачини инспекторлик текширувидан ўтказиш имконияти тўғрисида, бунда аризачи билан келишилган ҳолда инспекторлик текширувларини ўтказиш муддати аниқланади;

б) тақдим этилган ҳужжатларни меъёрига етказиш ва/ёки қўшимча аниқланган номувофиқликлар, зарур бўлса, уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар баён этилган хат жўнатилади. Бу ҳолда АТ ТХК ташкилотини тасдиқлаш жараёни аниқланган камчиликлар бартараф (қўшимча ҳужжатлар тақдим) этилгунига қадар тўхтатиб турилади;

в) ташкилотнинг белгиланган талабларга номувофиқлиги аниқланган ҳолларда, АТ ТХК ташкилотини тасдиқлашни рад этиш. Бунда аризачига сабаблар кўрсатилган ҳолда АТ ТХК ташкилотини тасдиқлаш рад этилганлиги тўғрисида хат жўнатилади ва аризачи томонидан тақдим этилган барча ҳужжатлар ҳамда ариза бу хатга илова қилинади.


26. Мазкур Қоидаларнинг 25-банди "б" кичик бандига мувофиқ аниқланган номувофиқликлар аризанинг амал қилиш муддатида бартараф қилинмаган ҳолларда, аризачига АТ ТХК ташкилотини тасдиқлаш рад этилганлиги тўғрисида хат жўнатилади.


27. Аризачига АТ ТХК ташкилотини тасдиқлаш рад этилганлиги ҳақида хат юборилган бўлса, хатни олган кундан бошлаб олти ой ўтгандан кейин АТ ТХК ташкилотини тасдиқлашга такроран ариза берилиши мумкин.



5-§. Инспекторлик текширувларини ўтказиш


28. Аризачи тақдим этган ҳужжатлар ижобий баҳоланган ва инспекторлик текширувларини ўтказиш тўғрисида хулоса қабул қилинган ҳолларда, "Дававианазорат" инспекциясининг раҳбари томонидан кўрсатма чиқарилиб, унда комиссия таркиби ҳамда инспекторлик текширувларини ўтказиш муддати белгиланади.

Комиссия таркибига бошқа идораларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда уларнинг мутахассислари (экспертлари) киритилиши мумкин.


29. Инспекторлик текширувларининг дастури аниқ бир аризачининг хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда инспекторлик текширувларининг намунавий дастури асосида ишлаб чиқилади. Инспекторлик текширувларининг намунавий дастури "Дававианазорат" инспекцияси томонидан белгиланади.


30. Инспекторлик текширувларининг бевосита ўтказилиши, комиссия аъзолари ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши ва текширув натижаларининг расмийлаштирилиши учун жавобгарлик комиссия раиси зиммасига юкланади.


31. "Дававианазорат" инспекциясининг кўрсатмаси ва инспекторлик текширувларининг дастури инспекторлик текширувлари бошланишидан беш кун олдин аризачига юборилади ва комиссия аъзоларининг эътиборига етказилади.


32. Инспекторлик текширувларининг мақсади - аризачи ўрнатилган талабларга мувофиқлигини ҳамда ташкилотнинг ҳақиқий ҳолати ва аризада кўрсатилган ишларнинг барча турлари бўйича фаолияти ариза билан тақдим этилган ҳужжатларда тўғри акс эттирилганлигини тасдиқлашдан иборат.


33. АТ ТХК ташкилотида инспекторлик текширувлари қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:

а) ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши ва бошқарилиши;

б) ахборот билан таъминланиши;

в) ходимлар билан таъминланиши;

г) ишлаб чиқариш базаси;

д) ТХК жараёнларининг ташкил этилиши;

е) АТ ТХКнинг сифат тизими;

ж) ТХК жараёнларининг моддий-техник таъминланиши;

з) ТХК жараёнларининг молиявий таъминланиши.



6-§. Инспекторлик текширувларнинг

натижаларини расмийлаштириш


34. Инспекторлик текширувларининг натижалари ҳар бир масала (текширув йўналиши) бўйича ҳисобот кўринишида расмийлаштирилади. Номувофиқликлар мавжуд бўлган тақдирда, ҳисобот аризачининг вакили томонидан имзоланиши шарт. Ҳисобот шакли ва уни расмийлаштириш тартиби "Дававианазорат" инспекцияси томонидан белгиланади.


35. Инспекторлик текширувлари жараёнида аниқланган номувофиқликлар 1-тоифали ва 2-тоифали номувофиқликларга бўлинади.


36. Инспекторлик текширувлари тугагач, барча аниқланган номувофиқликлар текширувларнинг натижалари бўйича расмийлаштириладиган ҳисоботга киритилади, ҳисоботларнинг нусхалари номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш учун аризачига тақдим этилади.



7-§. Инспекторлик текширувларининг

натижалари бўйича қарор қабул қилиш


37. Хулоса инспекторлик текширувларининг натижалари бўйича расмийлаштириладиган якуний ҳужжат ҳисобланиб, унда текширувларнинг якуни, комиссиянинг хулосалари ва бажарилиши мажбурий бўлган тавсиялар акс эттирилади. Хулосанинг нусхаси аризачига юборилади.


38. Аризачи хулосанинг тавсияларини инобатга олган ҳолда "Дававианазорат" инспекциясига қуйидагиларни тақдим этиши зарур:

а) 1-тоифали номувофиқликларнинг бартараф этилганлиги тўғрисида ҳисобот (зарурат бўлганда, "Дававианазорат" инспекциясининг қарори бўйича, номувофиқликларнинг ҳақиқатан бартараф этилганлигини текшириш мақсадида инспекторлик текширувлари ўтказилади);

б) 2-тоифали номувофиқликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар режаси. Бу режада инспекторлик текширувларида аниқланган номувофиқликлар, уларнинг бартараф этилиши бўйича тадбирлар, бажарилиш муддати ва тадбирларнинг бажарилиши бўйича масъул шахслар кўрсатилади.

2-тоифали номувофиқликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар режаси АТ ТХК ташкилотининг раҳбари томонидан тасдиқланган ва "Дававианазорат" инспекцияси билан келишилган бўлиши шарт.


39. 2-тоифали номувофиқликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар режаси АТ ТХК ташкилотининг раҳбари томонидан тасдиқланган ва "Дававианазорат" инспекцияси билан келишилган бўлиши шарт. "Дававианазорат" инспекцияси томонидан кўрсатилган камчиликлар аризачи томонидан инобатга олинган бўлиши ҳамда тадбирлар ёки уларни бажариш муддатлари тўғриланган бўлиши керак.


40. Инспекторлик текширувларининг натижалари бўйича сертификат беришнинг имконияти мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса қабул қилинган тақдирда, АТ ТХК ташкилотини такроран тасдиқлаш учун ариза бериш инспекторлик текширувлари ўтказилгандан кейин олти ой ўтгач аризачи томонидан амалга оширилади.



IV. АТ ТХК ТАШКИЛОТИНИ ТАСДИҚЛАШ

СЕРТИФИКАТЛАРИНИ БЕРИШ ВА УЛАРНИНГ

МУДДАТЛАРИНИ УЗАЙТИРИШ


§-1. Сертификат бериш


41. "Дававианазорат" инспекцияси ижобий хулоса берган ва бу хулосада кўрсатилган барча шартлар АТ ТХК ташкилоти томонидан бажарилган бўлса, сертификат расмийлаштирилади.


42. Сертификатнинг амал қилиш муддати уч йилгача бўлган муддатга белгиланади.


43. Сертификат мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ, қатъий ҳисобда турадиган бланкаларда расмийлаштирилади ва "Дававианазорат" инспекциясида рўйхатга олинади. Сертификат инглиз ва рус тилларига таржима қилинган матнларга эга бўлиши мумкин.


44. АТ ТХК ташкилотининг тасдиқланган фаолият соҳалари рўйхати мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ, намунавий шаклда расмийлаштирилади.


45. Аризачига сертификатнинг ва тасдиқланган фаолият соҳалари рўйхатининг асли берилади, "Дававианазорат" инспекциясида эса мазкур ҳужжатларнинг нусхалари сақланади.


46. АТ ТХК ташкилоти янги сертификат ёки тасдиқланган фаолият соҳалари рўйхатини олганидан кейин, илгари берилган сертификат ёки тасдиқланган фаолият соҳалари рўйхатини "Дававианазорат" инспекциясига қайтариши шарт.



2-§. Сертификатнинг амал қилиш

муддатини узайтириш


47. Сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш АТ ТХК ташкилотининг аризаси асосида мазкур Қоидаларнинг III бобига мувофиқ амалга оширилади.


48. Асословчи ҳужжатлар экспертизаси ва текширувлар ижобий натижаларга эга бўлган тақдирда ҳамда текширув натижалари бўйича барча тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан кейин сертификатнинг амал қилиш муддати узайтирилади.



V. СЕРТИФИКАТГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ


§-1. Умумий қоидалар


49. Сертификатга ўзгартириш киритиш учун тасдиқланган АТ ТХК ташкилоти "Дававианазорат" инспекциясига ариза топширади.


50. Сертификатга қуйидаги ҳолларда ўзгартириш киритилади:

а) тасдиқланган АТ ТХК ташкилоти қайта ташкил қилинганида, унинг реквизитлари (маъмурий бўйсуниши, мавқеи, номланиши, манзили ва ҳ. к.) ўзгарганда;

б) сертификатни расмийлаштиришда йўл қўйилган хатоликлар аниқланганда;

в) тасдиқланган АТ ТХК ташкилоти фаолият соҳасининг ўзгариши (кенгайтирилиши, қисқартирилиши) ёки АТ ТХК ташкилоти тасдиқланиши ва сертификат берилишидаги АТ ТХК ишларининг ташкил этилиши ва таъминланишида бутунлай ёки фаолиятнинг алоҳида турларидаги ҳар қандай ўзгаришлар юз берганда.

Мазкур банднинг "а" ва "б" кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда янги сертификат ва/ёки тасдиқланган фаолият соҳалари рўйхати берилади. Сертификат ва/ёки тасдиқланган фаолият соҳалари рўйхати ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида берилади.

Мазкур банднинг "в" кичик бандида назарда тутилган ҳолат бўйича "Дававианазорат" инспекцияси ўзгаришларни киритиш юзасидан инспекторлик текширувларини ўтказиш заруриятини белгилайди. Инспекторлик текширувлари мазкур Қоидаларнинг VII боб 1-параграфи талабларига мувофиқ ўтказилади.


51. Тақдим этилган ариза кўриб чиқилгандан кейин ва агар текширувлар ўтказилган бўлса, инспекторлик текширувларининг натижалари бўйича сертификатга ўзгартиришлар киритилади.



2-§. Тасдиқланган фаолият

соҳасини кенгайтириш


52. Тасдиқланган АТ ТХК ташкилотининг фаолият соҳасини кенгайтириш мазкур Қоидаларнинг III бобида назарда тутилган талабларга мувофиқ, "Дававианазорат" инспекциясига аризачи томонидан тақдим этилган ариза асосида амалга оширилади.


53. Аризачи фақат янги киритилаётган фаолият соҳаси ва/ёки фаолият соҳасининг кенгайиши туфайли ўзгартиришлар киритилган ҳужжатларни тақдим этади.


54. Фаолият соҳасини кенгайтириш янги тасдиқланган фаолият соҳалари рўйхатини бериш орқали амалга оширилади.


55. Янги тасдиқланган фаолият соҳалари рўйхатининг амал қилиш муддати сертификатнинг амал қилиш муддати доирасида белгиланади.



3-§. Тасдиқланган фаолият

соҳасини қисқартириш


56. Тасдиқланган АТ ТХК ташкилотининг фаолият соҳасини қисқартириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

а) аризачининг фаолият соҳасини қисқартириш тўғрисидаги аризаси ёзма равишда тақдим этилганда;

б) инспекторлик текширувлари жараёнида тасдиқланган фаолият соҳалари рўйхатидаги ишлар турини бажариш бўйича 1-тоифали номувофиқликлар аниқланганда.


57. Фаолият соҳасини қисқартириш сертификатнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва янги тасдиқланган фаолият соҳалари рўйхатини расмийлаштириш орқали мазкур Қоидаларнинг VI бобига мувофиқ амалга оширилади.



VI. СЕРТИФИКАТНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТУГАТИШ ВА

СЕРТИФИКАТНИ БЕКОР ҚИЛИШ


58. Сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

а) Ўзбекистон Республикаси ФАда амал қилувчи, шунингдек тасдиқланган АТ ТХК ташкилоти томонидан белгиланган талабларнинг бузиш (уларга риоя қилмаслик) ҳоллари аниқланганда;

б) "Дававианазорат" инспекциясининг парвоз хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки тасдиқланган АТ ТХК ташкилотининг умумий фаолиятига таъсир кўрсатувчи номувофиқликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалари бажарилмаганда;

в) АТ ТХК ишларининг бажарилиш ҳажмини, даврийлигини ва тартибини ўрнатувчи ҳужжатларнинг талаблари бузилганда;

г) ТХК ишлари бажарилгандан кейин ҲКни, унинг тизимлари ва компонентларини эксплуатация қилиш гувоҳномасини расмийлаштириш бундай ҳужжатларни расмийлаштиришга рухсат берилмаган шахслар томонидан амалга оширилганда;

д) АТ ТХК турини бажариш учун амалдаги ҳужжатга эга бўлмаган шахсларга бу ишларни бажаришга рухсат берилганда;

е) парвоз хавфсизлигига таҳдид солувчи ва белгиланган тартибда текширилиши лозим бўлган ҳодисалар яширилганда;

ж) ҲК ва/ёки компонентларининг учишга яроқлилигини талаб қилинган даражада ушлаб турилишини таъминловчи АТ ТХК ишларини бажариш имкониятини берувчи шартномалар бекор қилинганда ёки бу шартномаларнинг муддати тугаганда;

з) парвоз хавфсизлигига таъсир қилувчи бошқа омиллар аниқланганда.


59. Сертификатнинг амал қилишини тугатиш "Дававианазорат" инспекцияси томонидан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

а) тасдиқланган АТ ТХК ташкилотининг сертификат берилган фаолиятни тугатиш тўғрисидаги аризаси асосида;

б) сертификатнинг амал қилиш муддати тугаганда;

в) амал қилиши тўхтатилган сертификат белгиланган муддатда "Дававианазорат" инспекциясига қайтарилмаганда.


60. Сертификатнинг амал қилиниши фаолиятнинг бутунлай ёки алоҳида турлари бўйича тугатилиши ёки тўхтатиб турилиши мумкин.


61. Бир ойдан кўп, аммо уч ойдан ошмаган муддатга тўхтатиб турилган сертификат тасдиқланган АТ ТХК ташкилоти томонидан тегишли ариза ва номувофиқликлар бартараф этилганлиги тўғрисида ҳисобот тақдим этилгандан кейин сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш тартиби бўйича қайта тикланади.


62. Бир ойгача бўлган муддатга тўхтатиб қўйилган сертификат бу сертификатнинг амал қилинишини тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган номувофиқликлар бартараф этилганидан кейин сертификатнинг аслини тасдиқланган АТ ТХК ташкилотига қайтариш орқали қайта тикланади.


63. Сертификатни бекор қилиш "Дававианазорат" инспекцияси томонидан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

а) сертификатни бекор қилиш тўғрисида ёзма равишда тақдим этилган ариза асосида;

б) юридик шахс тугатилганда - тугатилган вақтдан бошлаб ёки қайта ташкил қилиниши натижасида унинг фаолияти тўхтатилганда - қайта ташкил қилинган вақтидан бошлаб;

в) тасдиқланган АТ ТХК ташкилотининг умумий фаолиятига таъсир кўрсатувчи 1-тоифали номувофиқликлар аниқланганида.


64. Бекор қилинган сертификат қайта тикланмайди. Такроран сертификат олиш учун АТ ТХК ташкилоти мазкур Қоидаларнинг III бобига мувофиқ ариза беради.


65. Ўтказилган инспекторлик текширувларининг натижалари бўйича тузилган ҳисобот асосида "Дававианазорат" инспекцияси раҳбари томонидан сертификатни бекор қилиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш бўйича қарор қабул қилинади ва имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради.


66. Сертификатни бекор қилиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш тўғрисида хабарнома олингандан кейин тасдиқланган АТ ТХК ташкилоти қуйидагиларни бажариши шарт:

а) сертификатнинг тасдиқланган фаолият соҳалари рўйхатига киритилган ишларнинг бажарилишини зудлик билан тўхтатиш;

б) ўз буюртмачиларини бу ҳақда огоҳлантириш;

в) сертификатнинг аслини уч кунлик муддатда "Дававианазорат" инспекциясига қайтариш.


67. Номувофиқликларнинг ҳақиқатан бартараф этилганлигини текшириш учун режадан ташқари инспекторлик текшируви ўтказилиши мумкин.



VII. ТАСДИҚЛАНГАН АТ ТХК

ТАШКИЛОТИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


1-§. Умумий қоидалар


68. Тасдиқланган АТ ТХК ташкилотининг фаолиятини назорат қилиш "Дававианазорат" инспекцияси томонидан инспекторлик текширувлари орқали қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

а) тасдиқланган АТ ТХК ташкилотининг ўрнатилган талабларга мувофиқлигини баҳолаш;

б) тасдиқланган АТ ТХК ташкилотининг фаолият жараёнида юзага келадиган, ташкилотнинг амалдаги ҳужжатларига киритилишини талаб қилувчи ўзгаришларни аниқлаш, бу ўзгаришларнинг ташкилот фаолиятига кўрсатадиган таъсирини баҳолаш;

в) тасдиқланган фаолият соҳалари рўйхатига кирадиган аниқ ишларнинг бажарилишини назорат қилиш.


69. Текширувлар қуйидаги турларга бўлинади:

а) режали текширувлар;

б) режадан ташқари текширувлар.


70. Режали текширувлар тасдиқланган АТ ТХК ташкилотларида "Дававианазорат" инспекциясининг инспекторлик текширувларини ўтказиш жадвалига мувофиқ амалга оширилади.


71. Режадан ташқари текширувлар тасдиқланган АТ ТХК ташкилотининг мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқлигини, сертификатни бериш вақтида белгиланган шартлар ва чекловларнинг бажарилишини баҳолаш мақсадида ўтказилади.


72. Инспекторлик текширувларини ўтказиш тартиби мазкур Қоидаларнинг талабларига жавоб бериши зарур. Текширувларнинг материаллари асословчи ҳужжатлар билан бирга сақланади.


73. Тасдиқланган АТ ТХК ташкилотлари "Дававианазорат" инспекциясининг комиссияси учун барча иш шароитларини яратиб бериши шарт.


74. Комиссиянинг иш тартиби "Дававианазорат" инспекцияси томонидан белгиланади.


75. Инспекторлик текширувлари натижалари бўйича ҳисобот расмийлаштирилади. Ҳисоботда текшириш жараёнида аниқланган номувофиқликлар, уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ва текширилаётган АТ ТХК ташкилотининг фаолиятнинг текширилган йўналишлари бўйича белгиланган талабларга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади. Аниқланган номувофиқликлар рўйхати текширилаётган АТ ТХК ташкилотининг вакили томонидан имзоланган бўлиши зарур.


76. Сертификат эгаси аниқланган номувофиқликлар тўғрисида хабарнома олгач, номувофиқликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқиши ва келишилган муддатда номувофиқликларнинг муваффақиятли даражада бартараф этилганлиги тўғрисида "Дававианазорат" инспекциясига ҳисобот бериши лозим.



§-2. Режадан ташқари

инспекторлик текширувлари


77. Тасдиқланган АТ ТХК ташкилотида режадан ташқари инспекторлик текширувларини ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:

а) АТ ТХК ишларини бажариш сифатининг даражаси пасайганлиги ва ҲКларнинг парвоз хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи жиддий бузилишлар тўғрисидаги маълумотлар;

б) белгиланган талабларга нисбатан тасдиқланган АТ ТХК ташкилотида унинг фаолияти давомида вужудга келган номувофиқликлар.


78. Режадан ташқари инспекторлик текширувлари "Дававианазорат" инспекциясининг топшириғи асосида ўтказилади. Топшириқ шакли ва уни бериш тартиби "Дававианазорат" инспекцияси томонидан белгиланади.


79. Инспекторлик текширувларининг натижалари мазкур Қоидаларнинг 75-банди бўйича расмийлаштирилади.



VIII. ХОРИЖИЙ АТ ТХК ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

СЕРТИФИКАТЛАРИНИ ТАН ОЛИШ ТАРТИБИ


80. Фақат ҲКни (унинг компонентларини) эксплуатация қилишга рухсат бериш тўғрисида гувоҳнома бериш ҳуқуқига эга бўлган ва Ўзбекистон Республикасининг ҲК эксплуатантларининг ҲКларига ва/ёки унинг компонентларига техник хизмат кўрсатиш ишларини бажарадиган хорижий АТ ТХК ташкилотларининг сертификатлари Ўзбекистон Республикасида тан олинади.


81. Хорижий АТ ТХК ташкилотлари сертификатларининг ҳақиқийлигини тан олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси АТ ТХК ташкилотларини сертификатлаш тартибидан фарқ қилмайди ва мазкур Қоидаларда баён этилган сертификатлаш тизими хорижий АТ ТХК ташкилотларига нисбатан ҳам қўлланилади.


82. Хорижий АТ ТХК ташкилотларини тан олиш ва сертификатлаш учун комиссия тузилади. Комиссия қуйидагиларга ишонч ҳосил қилиши зарур:

а) хорижий АТ ТХК ташкилотига сертификат (гувоҳнома) берган органнинг мақоми ва ваколатига, хорижий АТ ТХК ташкилотининг таъсис қилинган, ИКАОга аъзо бўлган мамлакатнинг авиация маъмурияти томонидан тан олинганлигига;

б) хорижий АТ ТХК ташкилотига қўйиладиган талаблар ИКАО томонидан белгиланган минимал стандартларга жавоб беришига ёки ундан юқори бўлишига.


83. Хорижий АТ ТХК ташкилотини тасдиқлаш сертификатининг ҳақиқийлигини тан олиш бутун ташкилотга, шу жумладан, масъул раҳбарга нисбатан амалга оширилади. Ташкилотнинг масъул раҳбари сертификат берган авиация маъмурияти ва "Дававианазорат" инспекцияси олдида сертификатнинг шартлари ва чекловларини таъминлаш учун тўла жавобгардир.


84. Сертификатни тан олиш учун "Дававианазорат" инспекцияси Ўзбекистон Республикаси АТ ТХК ташкилотларини сертификатлашда инспекторлик текширувларини ўтказиш учун белгиланган тартибда хорижий АТ ТХК ташкилотида инспекторлик текширувларини ўтказади. Инспекторлик текширувларини ўтказиш дастури "Дававианазорат" инспекцияси томонидан хорижий АТ ТХК ташкилоти фаолият соҳасига мувофиқ белгиланади.


85. "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган АТ ТХК ташкилотларининг фаолияти бўйича қўлланмада тегишли тартиблар мавжуд бўлган АТ ТХК ташкилотлари билан шартнома асосида ишларни бажарувчи хорижий АТ ТХК ташкилотларининг ҳамда бу ташкилотлар ходимларининг сертификатларини тан олиш талаб қилинмайди. АТ ТХК ташкилотларининг фаолияти бўйича қўлланмага киритилган тартиблар қуйидаги талабларга асосланган бўлиши шарт:

а) тасдиқланган АТ ТХК ташкилоти шартнома бўйича топширилаётган ишларни бажариш бўйича асословчи ҳужжатларини олган ва субпудратчининг бу ишларни бажаришга муносиблигини баҳолашга лаёқатли бўлиши керак;

б) тасдиқланган АТ ТХК ташкилоти шартнома бўйича топширилган ишлар тугатилгандан кейин сифат назорати ва фойдаланишга рухсат бериш, шу жумладан, ҲКнинг учишга яроқлилигини тегишли даражада ушлаб туришга бўлган талабларга тегишлича риоя қилиниши бўйича жавобгарликни ўзида сақлаб қолиши лозим;

в) тасдиқланган АТ ТХК ташкилотида шартнома бўйича топширилган ишларни бошқариш ва назорат қилиш, шу жумладан, шартнома ташкилот ходимларига талаблар, шунингдек бу фаолият турларини бошқариш топширилган кўрсатмалар бўйича зарур тартиблар асосида ишлаб чиқилган бўлиши шарт.





Авиация қоидалари

(ЎзР АҚ-145ТХК)га

1-ИЛОВА


"Дававианазорат" инспекцияси раҳбарига


Авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ташкилотининг

тасдиқлаш сертификатини олиш (ўзгартириш, узайтириш) учун

АРИЗА


1. Ташкилотнинг рўйхатга олинган номи ____________________________


2. Ташкилотнинг қисқача номи _____________________________________


3. Ташкилотнинг жойлашган ери ____________________________________


4. Телефон рақами ___________ Факс рақами ___________ e-mail ________.


5. Ўзбекистон Республикасининг "Авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ташкилотларини сертификатлаш" авиация қоидалари (ЎзР АҚ-145ТХК) бўйича тасдиқланиши лозим бўлган фаолият соҳаси:

аризанинг 2-саҳифасида келтирилган.


6. Ташкилотнинг тасдиқланаётган фаолият соҳаси бўйича ишларни

бажариш жойи _____________________________________________________

(давлат, шаҳар, аэропортнинг номи)


7. Ташкилотнинг масъул раҳбари (аризачи)

___________________________________________________________________

(лавозими, Ф.И.О.)


8. Ташкилот масъул раҳбарининг имзоси ________________________


9. Ариза имзоланган сана ________________________


10. Иловалар: ________________________


                          ________________________


М.Ў.




Ўзбекистон Республикасининг "Авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ташкилотларини сертификатлаш" авиация қоидалари (ЎзР АҚ-145ТХК)нинг талабларига мувофиқлиги бўйича тасдиқланиши учун ариза қилинаётган _________________________________нинг фаолият соҳаси

(АТ ТХК ташкилотининг номи)

КЛАСС

БЕРИЛГАН РУХСАТ

ЧЕКЛОВЛАР

ДТХК

ТТХК

ҲАВО КЕМАЛАРИ

А1:

Самолётлар

(5700 кг дан ортиқ)

Боинг-767-300

(PW4000, GE-CF6)

Х

Х


А2:

Самолётлар

(5700 кг ва ундан кам)

АН-2ТП (АШ-62И

6-серия)

Х

йўқ

ДВИГАТЕЛЛАР

В1:

ГТД

АН-25, ТА-6А 2-серия

КОМПОНЕНТЛАР, ЙИҒИЛГАН ҲОЛДАГИ АСОСИЙ АВИАЦИЯ ДВИГАТЕЛИ ЁКИ ЁРДАМЧИ ДВИГАТЕЛЬ (ЁКЎ) БУНДАН МУСТАСНО

С1:

ҲНТ ва БАТСТ

АТ ТХК ташкилоти фаолияти бўйича қўлланмада тасдиқланган бутловчи қисмлар рўйхати (capability list)га мувофиқ компонентлар


С2:

Автопилот


С5:

Электр токи билан таъминлаш


С6:

Жиҳозлар


С7;

Двигателлар - ЁКЎ


С16:

Ҳаво винтлари

МАХСУС ИШЛАР

D1:

Путур етказилмасдан амалга ошириладиган назорат

Ультратовушли назорат

Шиддатли ток оқими билан назорат

Бороскопик назорат




Авиация қоидалари

(ЎзР АҚ-145ТХК)га

2-ИЛОВА


АТ ТХК ташкилотига қўйиладиган

ТАЛАБЛАР


1-§. Умумий қоидалар


1. АТ ТХК ташкилоти қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

а) ишлаб чиқариш масалаларининг самарали ҳал қилинишини таъминловчи ташкилий тузилмасига ва ўзининг фаолиятини бошқариш тизимига эга бўлиши;

б) қайд қилинган фаолият соҳаларига мувофиқ ташкилотга ва ишларнинг бажарилишига қўйиладиган талабларни аниқлайдиган, амалдаги ва белгиланган тартибда ҳисобга олинган эксплуатация қилиш ҳужжатларига эга бўлиши;

в) ҲК дастури (регламенти), учишга яроқлилик бўйича директивалар, "Дававианазорат" инспекциясининг буйруқ ва кўрсатмалари, парвозларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича маълумотлар, ҲК ишлаб чиқувчи (тайёрловчи)нинг бюллетенлари бўйича ҲК ва унинг компонентларига ТХК ишларининг бажарилишини таъминлаш;

г) Ўзбекистон Республикаси ФА фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва уларнинг талабларини ҳамда ташкилотнинг ички ҳужжатларини (шу жумладан, киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни) ўз вақтида ўрганиш ва бажариш мақсадида ходимлар диққатига етказиш тартибига эга бўлиш;

д) ишларни бажариш ва ходимлар учун талаб қилинадиган шароитларни яратиш учун тасарруфида биноларга, қурилмаларга, энергиянинг зарур турларига, ишлаб чиқариш, омборхоналар, маиший хоналарга эга бўлиш;

е) зарур бўлган жиҳозларга ва асбобларга, шунингдек уларни яроқли ҳолда тутиш тизимига эга бўлиш;

ж) ишларни бажариш учун зарур бўлган компонентлар, эҳтиёт қисмлар ва харажат материалларига эга бўлиш;

з) ташкилот штатида режалаштирилган ишларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган малакадаги ва тегишли миқдордаги ходимларга эга бўлиш;

и) ходимларнинг малакасини қўллаш (ошириш), тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимига эга бўлиш;

к) АТ ТХК, модификация қилиш, таъмирлаш ва бошқа ишларнинг тўла ҳажмда ва ТХК (таъмирлаш, модификация қилиш) дастурига мувофиқ бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг рўйхатга олиниши ва сақланишини таъминлаш;

л) ТХК бўйича барча ишларнинг тегишлича бажарилишини кафолатлайдиган сифатни таъминлаш тизимига эга бўлиш;

м) АТ ТХК ташкилотининг фаолияти бўйича қўлланмага ва АТ ТХК сифати бўйича қўлланмага эга бўлиш;

н) парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизими (ПХБТ)га эга бўлиш.



2-§. Ишлаб чиқаришнинг қувватига талаблар


2. АТ ТХК ташкилоти қуйидаги шартларга риоя қилинишини таъминлаши зарур:

а) хусусан, об-ҳавонинг ноқулай шароитларидан ҳимоялашни таъминловчи барча режалаштириладиган ишларни бажариш учун ишлаб чиқариш қувватининг мавжудлиги. Бир-биридан ажратилган, атроф-муҳитнинг ифлосланишидан ва таъсиридан ҳимоялашни таъминлайдиган цех ва ангарларнинг мавжудлиги. Бу цех ва ангарлар қуйидагиларни бажаришда керак:

ҲКга даврий ТХК ишларида - агар бошқа шароитлар "Дававианазорат" инспекцияси томонидан рухсат этилмаган бўлса, даврий ТХК ишларининг ҳажмига биноан, ҲКларнинг сони ва ўлчами бўйича етарли бўлган ангарлар;

компонентларга ТХК ишларида - режалаштирилаётган компонентларга ТХК ишлари ҳажмининг бажарилишини таъминлаш учун етарлича кенгликдаги цех (тажрибахона, участка)лар;

б) юқоридаги "а" кичик бандида кўрсатилган барча режалаштирилган ишларнинг бошқарилишини таъминлаш, шунингдек ТХК стандартларида белгиланган вазифаларни муваффақиятли бажаришга шароит яратиш мақсадида фойдаланишга рухсат берувчи ходимларни жойлаштириш учун иш (идора) биноларининг мавжудлиги;

в) иш шароитларининг, шу жумладан, ҲК ангарлари, ишлаш учун жиҳозланган цех (тажрибахона, участка)лар ва идора хоналари шу жойларда бажариладиган ишларга, шу жумладан, бўлиши мумкин бўлган махсус талаблар ҳисобга олинган ҳолда мос бўлиши. Махсус ишларни алоҳида шароитларда бажариш ҳолатлари истисно бўлиб, шароитлар ходимларнинг самарали ишлашига салбий таъсир кўрсатмаслиги зарур, бунда:

ҳарорат режими ходимларнинг берилган топшириқларни бажаришларида уларга ортиқча ноқулайликлар етказилмайдиган даражада тутилиши керак;

чанг ва ҳавонинг бошқа ифлосланишлари бўлмаслиги зарур, иш ҳудудида ҲК ва/ёки компонент юзасида кўринарли чанг қоплами пайдо бўлишидек ифлосланишга йўл қўйилмайди. Юзаларда чанг ёки чанг кўринишидаги бошқа ифлосланишлар пайдо бўлган ҳолларда қулай иш шароитлари тиклангунига қадар тизимнинг барча ифлосланишга сезгир жойлари герметик ҳолатда беркитилади;

ёруғлик барча текширишлар, кўриб чиқиш ва ТХК бўйича бошқа ишларнинг самарали ўтказилишини таъминлаши зарур;

шовқин ходимларга ишларни бажаришларида халақит бермаслиги керак. Шовқин манбасини ростлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда кўрсатилган ходимлар ишларни бажаришда ортиқча шовқиннинг салбий таъсирини истисно қилувчи шовқиндан шахсий ҳимояланиш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт;

ТХК бўйича аниқ ишлар юқорида кўрсатиб ўтилган шароитлардан фарқли ўлароқ, алоҳида ишлаб чиқариш муҳитининг яратилишини талаб қилган ҳолларда, бундай шароитлар албатта яратилиши зарур. Бундай шароитлар ТХК ишларининг ҳужжатларида кўрсатилади;

тезкор ТХК ишларини бажариш шароитлари ишларни ортиқча зўриқиш ва чарчаш ҳолатларисиз бажарилишини таъминлаши лозим. Шу сабабли иш шароитларининг ҳарорат, намлик, туман, муз, қор, шамол, ёруғлик, чанг ёки ҳавонинг бошқа ифлосланиш жиҳатидан тўғри келмайдиган даражагача ёмонлашган ҳолларда, аниқ иш ёки ТХК тури қулай иш шароитлари тиклангунига қадар тўхтатиб турилади;

г) компонентлар, жиҳозлар, асбоблар ва материалларни сақлаш учун хавфсизлик воситалари билан жиҳозланган омборхоналарнинг мавжудлиги. Сақлаш шароитлари яроқли ҳамда яроқсиз компонентлар ва материалларни ҳамда барча компонентлар, материаллар, жиҳозлар ва асбобларни алоҳида сақлаш имкониятини таъминлаши зарур. Сақлаш шароитлари АТни ишлаб чиқарувчиларнинг кўрсатмаларига жавоб бериши, бу хоналарга кириш эса чегараланган ҳамда фақат жавобгар ходимларгагина рухсат берилган бўлиши зарур.



3-§. Ходимларга талаблар


3. АТ ТХК ташкилотида буюртмачи ишларининг талабларига мувофиқ барча ТХК ишларининг ўз вақтида бажарилиши ва маблағ ажратилиши бўйича жавобгарлик юкланган масъул раҳбар тайинланган бўлиши зарур.

Масъул раҳбарнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

а) мазкур Талабларнинг 46-бандига мувофиқ, ТХК ишларини бажариш учун барча зарур бўлган захираларнинг мавжудлигини таъминлаш. Бу ташкилотни тасдиқлашнинг ҳақиқийлигини сақлаб қолиш учун зарур бўлган омилдир;

б) мазкур Талабларнинг 45-бандига мувофиқ парвоз хавфсизлиги ва АТ ТХК сифати соҳасидаги сиёсатни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

в) мазкур Қоидаларнинг асосий тартибларини тушунишини кўрсатиш.


4. АТ ТХК ташкилотида ташкилотнинг мазкур Қоидаларнинг талабларига доимо мувофиқ бўлиши бўйича жавобгарлик юкланган раҳбар ходимлар тайинланган бўлиши зарур. Мазкур шахс бевосита ташкилотнинг масъул раҳбарига бўйсунади, шу билан бирга:

а) бир ёки ваколатли шахслар гуруҳи (раҳбар ходимлар) ўзида ушбу ташкилотдаги ТХКни бошқариш тузилмасини намоён қилади ва мазкур Қоидаларда назарда тутилган барча вазифаларнинг бажарилиши юзасидан жавобгар бўлади;

б) кўрсатилган масъул ходимлар вакилларининг шахсий маълумотлари, шунингдек қайси таълим муассасасини тугатганлиги ҳамда иш стажи тўғрисидаги маълумотлари белгиланган шаклда ва тартибда "Дававианазорат" инспекциясига юборилади;

в) раҳбар ходимлар ҲК ёки компонентларга ТХК кўрсатиш учун зарур бўлган тегишли маълумотларга, иш стажи ва кўникмаларига эгалигини кўрсата олишга лаёқатли бўлиши шарт, шунингдек мазкур Қоидаларнинг асосий тартиблари бўйича билимини кўрсатиши керак;

г) кўрсатилган масъул раҳбарларнинг ҳар бирини узоқ вақт давомида ишда бўлмаган даврда алмаштириш бўйича аниқ тартиблар мавжуд бўлиши керак.


5. Масъул раҳбар мазкур Талабларнинг 3-бандига кўра сифат тизимига, жумладан мазкур Талабларнинг 47-бандига асосан қайтадиган алоқа тизимига жавобгар шахсни тайинлаши зарур. Раҳбар ходимга сифат ва талабларга мувофиқлик масалалари тўғрисида ахборот берилишини таъминлаш мақсадида бу тайинлаган шахс учун раҳбар ходимнинг олдига йўл очиқ бўлиши лозим.


6. Ташкилотда тасдиқланиш соҳасига мувофиқ ишлаб чиқаришни режалаштириш, ишларни бажариш ва бошқариш ҳамда ташкилотда ишларни бажариш сифатини назорат қилиш учун етарли ўз ходимларига эгалигини тасдиқловчи иш билан таъминланганлик режаси бўлиши зарур. Бундан ташқари, ташкилот ўз штатидаги ҳақиқий ходимларнинг сони аниқ иш сменасига ёки иш даврига режалаштирилган ишларни бажариш учун етарли бўлмаган ҳолларда, бажаришга қабул қилинган ишларни тезкорлик билан қайта режалаштириш тартибига эга бўлиши шарт.


7. АТ ТХК ташкилоти "Дававианазорат" инспекцияси билан келишилган тартибларга мувофиқ, ТХКни бажаришда, бошқаришда ёки сифатни назорат қилишда иштирок этувчи ходимнинг ваколатлилик даражасини белгилаши ва назорат қилиши керак. Зарур бўлган, аниқ меҳнат вазифаларига қўлланилувчи иш стажидан ташқари, ваколатлилик даражаси ўзида мазкур шахснинг ташкилотга тегишли вазифалари билан боғлиқ бўлган инсон омили ва инсон хусусиятлари каби масалалар тушунчасини мужассам қилиши зарур.


8. Ташкилот учишга яроқлиликни кўллаб-қувватлаш билан боғлиқ бўлган ҲК ва/ёки компонентларини путур етказмасдан назорат қилиш каби махсус ишлар турини бажарувчи ёки назорат қилувчи ходимлар ҲК ва/ёки компонентларини ишлаб чиқарувчиларнинг меъёрий талабларига мувофиқ бўлган тегишли малакага эга бўлишини таъминлаши зарур.


9. Сифат тизими бўйича жавобгар шахс, шунингдек ишларни бажариш учун рухсатномалар берувчи ходимларга АТ ТХК ташкилоти номидан рухсатномаларнинг берилиши учун ҳам жавобгар бўлиши зарур. Бундай шахс бошқа шахсга АТ ТХК сифати бўйича қўлланмада кўрсатилган тартибга мувофиқ юқорида кўрсатилган рухсатномаларни бериш ёки қайтариб олишни амалий расмийлаштириш бўйича ваколатларни беришга ҳақли.


10. Ташкилот барча муҳандис-техник ходимларнинг рўйхатини юритиши лозим. Ходимлар рўйхатида қуйидагилар кўрсатилиши зарур:

а) ТХК бўйича мутахассисларнинг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси сертификатларини бериш ва авиация ходимларининг турлари" (ЎзР АҚ-61) Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари (2004 йил 7 май, рўйхат рақами 1349 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 18-сон, 212-модда)га мувофиқ берилган гувоҳномалари тўғрисидаги маълумотлар;

б) ходимларнинг барча ўтган тайёргарликлари тўғрисидаги маълумотлар;

в) берилган рухсатномаларнинг соҳалари;

г) чегараланган ёки бир марталик рухсатномаларга эга бўлган ходимлар бўйича маълумотлар.


11. АТ ТХК ташкилоти рўйхатидаги маълумотларни бу ташкилотнинг ходимлари муҳандис-техник ходимлар таркибидан ишдан бўшаган ёки рухсатноманинг бекор қилинган кундан бошлаб камида икки йил давомида сақлаши шарт. Бундан ташқари, муҳандис-техник ходимлар таркибидан ишдан бўшаётган ходимнинг мурожаати бўйича АТ ТХК ташкилоти унга юқорида кўрсатилган рўйхатдан кўчирма бериши зарур.


12. Муҳандис-техник ходимлар таркибидаги шахснинг сўровига кўра унга юқорида кўрсатилган рўйхатнинг шахсий маълумотларини олишга рухсат берилиши зарур.


13. Рухсат берувчи ходимларга АТни парвозга қўйиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома ТХКдан кейин АТ ТХК ташкилоти томонидан қоғозда ёки электрон кўринишида берилади.


14. Рухсат берувчи ходим ваколатли шахсга ўзининг ишларни бажаришга берилган рухсатномасини 24 соат ичида тақдим этиши зарур.



4-§. Жиҳозлар, асбоблар ва материалларга талаблар


15. АТ ТХК ташкилоти фаолиятнинг тасдиқланган соҳасига биноан ТХК ишларини бажариши учун зарур бўлган жиҳозлар, асбоблар ва материалларга эга бўлиши лозим.

Агар АТни ишлаб чиқарувчи кўрсатмаси бўйича аниқ белгилаган жиҳозлар ёки асбоблардан фойдаланиш белгиланган бўлса, АТ ТХК ташкилоти айнан шу жиҳозлар ёки асбоблардан фойдаланиши лозим. АТ ТХК ташкилотининг фаолияти бўйича қўлланмада жиҳозлар ёки асбобларнинг ўхшаш турларидан фойдаланиш бўйича тартиб баён этилган ҳоллар бундан мустасно.

Жиҳозлар ва асбоблар АТ ТХК ташкилотининг доимий тасарруфида бўлиши лозим. Жиҳозлар ва асбоблар жуда кам вақтларда керак бўлиб, улар доимий тасарруфда мавжуд бўлиши зарур бўлмаган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолатлар АТ ТХК ташкилотининг фаолияти бўйича қўлланмада батафсил баён этилган бўлиши зарур.

Даврий ТХКни бажариш учун тасдиқланган АТ ТХК ташкилоти ҲКни текшириш ва кўриб чиқиш ишларининг пухта равишда бажарилиши учун зарур бўлган барча платформалар (ёки бунга эквивалент бўлган жиҳозлар) ва бошқа воситалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.


16. АТ ТХК ташкилоти барча жиҳозлар ва асбобларнинг, айниқса назорат қилиш воситаларининг ҳисобга олинишини ҳамда ишлаш лаёқатини ва аниқликни таъминлаш даврийлигида метрологик назоратдан ўтказилишини таъминлаши зарур. Ташкилот бундай метрологик назоратни ва бу ҳолларда фойдаланиладиган стандартларни ҳисобга олиш ҳужжатларининг юритилишини таъминлаши лозим.



5-§. Компонентларни қабул қилиш


17. Барча компонентлар қуйидагича тоифаланган ва турларга ажратилган бўлиши зарур:

а) қониқарли ҳолатда бўлган (масалан, FAA 8130-3 ва EASA Form 1 шакли) ёки бунга эквивалент ҳужжатлар билан фойдаланишга йўл қўйилган ҳамда қўлланилувчи талабларга мувофиқ белги қўйилган компонентлар;

б) ишга яроқсиз, мазкур параграфнинг талабларига мувофиқ ТХК ишлари бажарилиши зарур бўлган компонентлар;

в) мазкур Талабларнинг 20-бандига мувофиқ тоифаланадиган, тиклаб бўлмайдиган компонентлар;

г) ишлаб чиқарувчи томонидан асосий қисмларнинг рангли каталогида ва/ёки ТХК бўйича ҳужжатларда кўрсатилган, ҲКда, двигателда, ҳаво винтида ёки ҲКнинг бошқа компонентида фойдаланиладиган стандартли маҳсулотлар;

д) ТХК жараёнида фойдаланиладиган харажат материаллари ва хом ашёлар. Барча материалларнинг аниқ маркаси учун расмийлаштирилган, талабларга (спецификацияларга) мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларга, шунингдек ишлаб чиқарувчи ҳамда етказиб берувчи кўрсатилган келиб чиқиш манбаига эга бўлган кузатиш ҳужжатлари мавжуд бўлиши лозим.


18. Компонентни ҲКга ўрнатишдан олдин АТ ТХК ташкилоти турли модификация ва/ёки учишга яроқлилик бўйича кўрсатмаларнинг қўлланилишини ҳисобга олган ҳолда аниқ компонент ўрнатилишининг ҳаққонийлигини текшириши зарур. АТ ТХК ташкилоти ҲК ва/ёки компонент турига берилган сертификат эгаларига, "Дававианазорат" инспекциясига ТХК жараёнида аниқланган, яроқсиз (тасдиқланмаган) бутловчи қисмлар, стандартли маҳсулотлар ёки компонентлар ва уларнинг кузатиш ҳужжатлари тўғрисида ҳаққоний ва тўла маълумот бериши зарур.


19. Агар тегишли тартиблар ва технологиялар АТ ТХК ташкилотининг фаолияти бўйича қўлланмасида кўрсатилган бўлса, ташкилот ТХК ишларини бажаришда ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиш учун таркибий қисмлар регламентининг чегараланган номенклатурасини ишлаб чиқаришга ҳақли.


20. Ўрнатилган ресурс ёки хизмат муддатини ўтаган ёхуд таъмирлаб бўлмайдиган бузилиш (шикастланиш)ларга эга компонентлар тикланмайдиган деб тавсифланади ва компонентларнинг айланма тизимига қайтариб қўйилмайди, компонентнинг ресурси (хизмат муддати) узайтирилган ёки уни таъмирлаш ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ҳоллар бундан мустасно.



6-§. ТХК ҳужжатларига талаблар


21. АТ ТХК ташкилоти ўз тасарруфида ТХК, шу жумладан, модификациялаш ва таъмирлаш ишларини бажаришда қўлланиладиган ТХК ҳужжатларига эга бўлиши ва улардан фойдаланиши зарур.


22. Мазкур Талабларнинг мақсадлари учун қўлланиладиган ТХК ҳужжатлари қуйидагиларни билдиради:

а) ҲК ёки компонент бўйича назоратни амалга оширувчи "Дававианазорат" инспекцияси томонидан чиқарилган ва қўлланиладиган ҳар қандай талаблар, технологиялар ва эксплуатация бўйича кўрсатмалар ёки бошқа маълумотлар;

б) ҲК ёки компонент бўйича назоратни амалга оширувчи "Дававианазорат" инспекцияси томонидан чиқарилган ва қўлланиладиган ҳар қандай учиш яроқлилиги бўйича директивалар;

в) ДАҚ авиация қоидаларининг 21-қисми "Авиация техникасини сертификатлаш тартиби"га мувофиқ, АТ турига берилган сертификат эгалари томонидан чиқарилган учишга яроқлиликни талаб қилинган даражада ушлаб туриш бўйича қўлланиладиган кўрсатмалар ва уларнинг қўшимчалари, шунингдек бундай кўрсатмаларни чиқарувчи бошқа ташкилотларнинг кўрсатмалари, хорижий ҲК ёки компонентлар учун эса - ҲК ёки компонентларни назорат қилувчи авиация маъмурияти томонидан ишлаб чиқилган мажбурий маълумотлар;

г) мазкур Талабларнинг 24-бандига мувофиқ чиқарилган ҳар қандай қўлланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар.


23. Ишлаб чиқариш ходимлари томонидан фойдаланиладиган ТХК ҳужжатларида тўлиқ бўлмаган ёки нотўғри тартиблар ёки технологиялар, маълумотлар ёки кўрсатмалар аниқланган тақдирда, АТ ТХК ташкилоти ТХК ҳужжатларидаги бундай маълумотларнинг ва муаллиф хабарномасининг рўйхатга олинишини таъминловчи тартибларни ўрнатиши шарт.


24. Ташкилот ТХК бўйича кўрсатмаларга фақат АТ ТХК ташкилотининг сифат бўйича қўлланмасида белгиланган тартибдагина ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга. Бу ўзгартиришларга нисбатан ташкилот ТХК бўйича кўрсатмаларга тенг ёки янада юқорироқ стандартларнинг таъминланишини намоён қилиши ҳамда ҲК турига берилган сертификат эгасини бундай ўзгартиришлар тўғрисида хабардор қилиши зарур.


25. Ташкилот ўз фаолиятида қўллаш учун ишчи технологик карталарини ишлаб чиқиш бўйича умумий тизимни яратиши шарт. Бундан ташқари, ташкилот мазкур Қоидаларнинг 22 ва 24-бандлари билан назарда тутилган ТХК бўйича ҳужжатлардан бу ишчи технологик карталарга тўла ва аниқ маълумотларни киритиши лозим ёки ишчи технологик карталардаги ТХК бўйича ҳужжатларда кўрсатилган ТХК ишларини бажариш бўйича аниқ кўрсатмаларга аниқ ҳаволалар берилиши зарур. Ишчи технологик карталарни компьютердан фойдаланган ҳолда шакллантиришга ва маълумотлар базасини рухсатсиз ўзгартиришлардан тўғри ҳимоялаш шароитларини яратиш шарти билан электрон базасида сақлашга йўл қўйилади. Бунда асосий маълумотлар базасига ҳар қандай ўзгартириш киритилган вақтдан бошлаб 24 соатдан кўп бўлмаган муддатда янгиланиши лозим. ТХК бўйича мураккаб ишларнинг бажарилишини ҳисобга олиш учун уларнинг технологиялари ишларнинг аниқ ва тушунарли босқичларига тақсимланган ҳолда ишчи технологик карталарга киритилиши керак.

Агар ташкилот ўзининг ишчи технологик карталаридаги шахсий тизимларидан фойдаланишни талаб қилган ҲК эксплуатантига ТХК хизматларини тақдим этса, унда эксплуатантнинг бундай карталар тизимидан фойдаланишга йўл қўйилади. Бу ҳолда ташкилот ҲК эксплуатантининг ишчи технологик карталари тўғри бажарилишини таъминлайдиган тартибларни қабул қилиши шарт.


26. АТ ТХК ташкилоти ўз ходимларининг ТХК бўйича ҳужжатлардан тўсиқсиз фойдаланиш имкониятини таъминлаши зарур.


27. АТ ТХК ташкилоти ўз вақтида янгиланишини таъминлайдиган ТХК ҳужжатларининг ҳолатини назорат қилиш тартибларини ўрнатиши зарур. Агар ҳужжатлар ҳолатининг назоратини эксплуатант ва/ёки буюртмачининг ўзи амалга ошириб, ўзи ТХК ҳужжатларини тақдим этса, АТ ТХК ташкилоти эксплуатант ва/ёки буюртмачининг хатини тақдим этиш йўли билан тасдиқлаши лозим. Бунда, ҲК эксплуатанти ва/ёки буюртмачи ТХК ҳужжатларига барча зарур ўзгартиришлар киритилганлигини тасдиқлаши керак ёки АТ ТХК ташкилоти ҲК эксплуатанти ва/ёки буюртмачи тақдим этган ТХК ҳужжатларидан фойдаланиши лозим бўлган мавқени аниқлайдиган шартномани ёхуд ТХК ҳужжатларининг ўзгартириш киритилган варағини тақдим этиши зарур.



7-§. Ишлаб чиқаришни режалаштириш


28. АТ ТХК ташкилоти ТХК ишларини хавфсиз бажариш учун зарур бўлган, бажариладиган ишларнинг ҳажми ва мураккаблигига жавоб берадиган ишлаб чиқаришни ҳамда режалаштиришда фойдаланиладиган ходимлар, жиҳозлар, асбоблар, материаллар, ТХК ҳужжатлари ва ишлаб чиқариш хоналаридан иборат бўлган барча захираларни режалаштириш тизимига эга бўлиши шарт.


29. ТХК ишларини режалаштириш ва сменали ишларни ташкил этиш инсоннинг руҳий-жисмоний чекловларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши зарур.


30. Смена алмашиш ёки бажарувчилар таркибининг ўзгариши сабабли ТХК ишларини давом эттириш ёки тугатиш бошқа шахсларга топширилиши зарурати туғилганда, тегишли маълумотлар ишни топширувчидан янги келаётган ходимларга тегишлича топширилиши лозим.



8-§. ТХК тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш


31. ТХК тўғрисидаги гувоҳнома мазкур Талабларнинг 6-параграфида кўрсатилган ТХК ҳужжатларининг мавжудлиги ва улардан фойдаланишни ҳисобга олган шартномага мувофиқ, мазкур бобнинг 12-параграфида назарда тутилган тартиблар орқали АТ ТХК ташкилотининг ТХК бўйича барча ишларини тўла ва сифатли бажариши текширилгач, шунингдек парвозларнинг хавфсизлигига катта таъсир кўрсатувчи номувофиқликларнинг йўқлиги тасдиқлангач, АТ ТХК ташкилоти номидан ишларни бажаришга тегишлича рухсатномага эга бўлган рухсат берувчи ходимлар ва муҳандис-техник ходимлар томонидан ТХК тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилади.


32. Ҳар қандай ТХК ишлари тугатилганидан кейин парвозлар тиклангунига қадар ТХК тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштирилиши зарур.


33. Бажарилган ТХК жараёнида аниқланган янги номувофиқликлар - тўхтаб қолишлар ва шикастланишлар ёки тугатилмаган ишларни шартнома асосида бартараф этишга розилик олиш учун бу тўхтаб қолишлар ва шикастланишлар ёки тугатилмаган ишлар тўғрисида эксплуатантга хабар берилиши зарур. ҲК эксплуатанти мазкур бандда кўрсатилган ишларнинг бажарилишига розилик бермаган ҳолларда, мазкур талабларнинг 36-банди бўйича ҳаракат қилинади.


34. ҲК бортидан демонтаж қилинган ҳар қандай компонентда ТХК ишлари тугатилганидан кейин ТХК тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштирилиши зарур. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида ишлаб чиқарилган компонентнинг формуляри (паспорти, ёрлиғи)да қўйилган белги ёки хорижий компонентлар учун 1-шакл бўйича расмийлаштирилган ёрлиқ компонентда ТХК бажарилганлиги тўғрисидаги белги бўлиб ҳисобланади.


35. Мазкур Талабларнинг 31-бандини истисно қилган ҳолда, ташкилот томонидан шартномада назарда тутилган барча ТХК ишлари тўла-тўкис тугатилишининг имкони бўлмаган ҳолларда, ташкилот берилган ҲК учун тасдиқланган чекловлар доирасида ТХК тўғрисидаги гувоҳномани беришга ҳақли. АТ ТХК ташкилоти бундай гувоҳномани имзолашдан олдин ушбу ҳолат ҳақида ҲК ТХК тўғрисидаги гувоҳномада умумий равишда акс эттириши лозим.


36. Мазкур Талабларнинг 5-параграфи ва 31-бандини истисно қилган ҳолда, тегишлича расмийлаштирилган ТХК тўғрисидаги гувоҳноманинг йўқлиги туфайли, ҲК асосий базаси бўлмаган ёки мунтазам ТХК бўйича ташқи станцияси бўлмаган жойда мажбуран туриб қолганда, ТХК тўғрисидаги гувоҳнома тегишлича расмийлаштирилмаган компонентларни вақтинча, қайси муддатнинг олдин келишидан қатъи назар: кўпи билан 30 соат учиш вақтига тенг бўлган муддатга ёхуд асосий базаси ёки мунтазам ТХК бўйича ташқи станцияга дастлабки қайтишгача бўлган вақтга ўрнатишга рухсат берилади. Бундай шарт ҲК эксплуатантининг кўрсатилган компонент қўйилишига розилиги ҳамда ушбу компонент эксплуатацияга қўйилиши тўғрисида қўлланиладиган ҳужжат мавжуд бўлган ҳолда қўлланилиши мумкин. Ушбу шартларга риоя қилинмаган ҳолларда, ТХКга қўлланилувчи барча талабларга ва эксплуатация қоидаларига риоя қилиниши лозим бўлади. Бундай компонентлар юқорида кўрсатиб ўтилган вақт чекловлари бўйича муддатлар тугаганидан кейин ҲК бортидан демонтаж қилиниши лозим, мазкур Талабларнинг 31-банди ва 5-параграфига мувофиқ ТХК тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштирилган ҳоллар бундан мустасно.



9-§. ТХК ишлари тўғрисида

ҳисобга олиш маълумотлари


37. АТ ТХК ташкилоти бажарилган ишлар бўйича барча маълумотларни ҳисобга олиши зарур. АТ ТХК ташкилоти ТХК тўғрисидаги гувоҳномага нисбатан барча талабларга риоя қилинганлигини тасдиқлаш учун зарур бўлган ҳисобга олиш маълумотларини, шу жумладан, субпудратчи (бошқа ташкилот)лар томонидан расмийлаштириладиган АТни эксплуатация қилишга рухсат бериш тўғрисидаги ҳужжатларни сақлашга мажбур.


38. АТ ТХК ташкилоти ҲК эксплуатантига ташкилот расмийлаштирган ТХК тўғрисидаги гувоҳномани, шунингдек таъмирлаш ёки шаклини ўзгартириш ишларини бажаришда фойдаланилган ҳар қандай таъмирлашга ёки шаклини ўзгартиришга доир ҳужжатларнинг нусхасини тақдим этиши зарур.


39. АТ ТХК ташкилоти ТХК ишлари тўғрисидаги ҳисобга олиш маълумотларини ва ТХК ишлари билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни бу ишлар бажарилган аниқ ҲК ёки компонентнинг ташкилотдан чиқарилган санадан бошлаб икки йил давомида қуйидагича сақлаши лозим:

а) мазкур бандда назарда тутилган маълумотларни бузилишдан ва йўқ қилинишидан ҳимоялашни таъминлаш;

б) маълумотларни архивлаштириш ва захира сифатида сақлаш учун фойдаланиладиган барча компьютер жиҳозлари маълумотларнинг ишчи нусхалари киритилган жиҳозлардан алоҳида ҳамда бу жиҳозлар ва архив маълумотларини яхши ҳолатда сақлашни таъминловчи шароитларда жойлаштирилиши зарур;

в) мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ тасдиқланган ташкилот ўз фаолиятини тугатган тақдирда, охирги икки йил давомида бажарилган ТХК ишлари тўғрисидаги барча сақланган ҳисобга олиш маълумотлари охирги буюртмачига ёки тегишли ҲК ёки компонент эгасига топширилиши ёки "Дававианазорат" инспекциясининг кўрсатмаларига биноан уларнинг сақланиши таъминланиши зарур.



10-§. Учишга яроқлиликдаги бузилишлар

бўйича ҳисобот юритиш


40. АТ ТХК ташкилоти "Дававианазорат" инспекциясига, ҲКни рўйхатдан ўтказиш давлати ва ҲКнинг тузилиш тури ёки тузилиш турининг модификация қилиниши учун жавобгар бўлган ташкилотга, зарурат туғилганида, эксплуатант давлатига мазкур ташкилот томонидан аниқланган ҲК ёки компонентнинг парвоз хавфсизлигига катта таъсир кўрсатувчи ёки бундай таъсир кўрсатилишига олиб келиши мумкин бўлган учишга яроқлилик меъёрларининг ҳар қандай бузилиш ҳоллари тўғрисида ҳисобот юбориши шарт.


41. АТ ТХК ташкилоти учишга яроқлилик меъёрларининг ҳар қандай бузилиш ҳоллари бўйича ички ҳисобот тизимини яратиши ва АТ ТХК ташкилотининг фаолияти бўйича қўлланмасида баён этиши зарур. Бу тизим ҳисобот маълумотларини, шу жумладан, мазкур Талабларнинг 40-бандига биноан ҳисобот юритилиши лозим бўлган ҳолатларни баҳолаш натижаларини йиғиш ва баҳолашни таъминлайди. Кўрсатилган тартиблар камчиликларни бартараф этиш учун тузатиш ишларини ташкил этиш бўйича бажарилган салбий ҳаракатларни, шунингдек текширилаётган ҳодисалар бўйича барча мавжуд маълумотларни таҳлил қилиш тартиби ҳамда зарурат бўлганда, бу маълумотларни тарқатиш услубларини аниқлаши керак.


42. АТ ТХК ташкилоти "Дававианазорат" инспекцияси томонидан белгиланган ҳолларда ва шаклларда "Дававианазорат" инспекциясига ҳисобот юбориши керак бўлиб, бу ҳисоботлар ташкилот томонидан аниқланган барча бузилишлар, уларни аниқлаш шароитлари ва таҳлил қилиш натижалари тўғрисида барча маълумотларни ўз ичига олиши зарур.


43. Агар АТ ТХК ташкилоти ҲК учишга яроқлилигини талаб қилинган даражада тутишни унинг тижорат эксплуатанти билан тузилган шартнома асосида амалга ошираётган бўлса, у ҳолда бу ташкилот, шунингдек ҲК эксплуатантига ҳам ушбу эксплуатантга қарашли ҲК ёки компонентнинг учишга яроқлилик меъёрларига таъсир кўрсатувчи ҳар қандай ҳодиса тўғрисида ҳисобот юбориши зарур.


44. Ташкилот ҳисобот қилиниши мажбурий бўлган ҳодисалар аниқланган вақтдан бошлаб имкони борича қисқа муддатда, аммо 72 соатдан кечиктирмасдан ҳисобот тайёрлаши ва жўнатиши шарт.



11-§. АТ ТХК хавфсизлиги ва сифати соҳасидаги сиёсат,

сифат тизими ва қўлланиладиган ТХК технологиялари


45. АТ ТХК ташкилоти АТ ТХК хавфсизлиги ва сифати соҳасида ўзининг сиёсатини ўрнатиши лозим ҳамда мазкур Талабларнинг 12-параграфига мувофиқ АТ ТХК ташкилотининг фаолияти бўйича қўлланмасига тегишли қоидалар киритиши зарур.


46. АТ ТХК ташкилоти мазкур Талабларга мувофиқ "Дававианазорат" инспекцияси билан келишилган ҳолда ТХК ишларининг тўғри бажарилишини таъминловчи тартиблар ва технологияларни белгилаши шарт. Бу тартиблар инсон омилининг аспектлари ва инсоннинг руҳий-жисмоний хусусиятларини ҳисобга олиши ҳамда мазкур Талабларнинг 8-параграфига мувофиқ, ҲК ёки компонентларнинг эксплуатацияга қўйилишини таъминлаш билан ишларни бажариш учун аниқ буюртма ёки шартнома мавжуд бўлишини назарда тутиши керак.

Мазкур параграфнинг талабларига мувофиқ ташкилот томонидан ўрнатилган ёки ўрнатилиши лозим бўлган тартиблар ва технологиялар ТХК ишларини бажаришнинг барча аспектларини, шу жумладан, махсус хизматларнинг жалб қилиниши ва бажарилишини назорат қилишни ўз ичига олиши лозим, шунингдек ташкилот ўзи қайси тартибга мувофиқ ишлашни хоҳласа, шундай тартибларни ўрнатиши лозим.

АТ ТХК ташкилоти ҲКни тезкор ва даврий ТХК ишларига нисбатан кўп сонли хатоликларни камайтирувчи ўта масъулиятли функционал тизимлардаги ишларда хато ҳаракатларнинг олдини олувчи тартиб ўрнатиши зарур. Ўрнатилган тартиблар аниқ тур (ҳажм)даги ТХК ишларини бажаришда бир турдаги ҲКнинг биттадан кўп функционал тизимида ўрнатилган бир неча бир турли компонентларни қисмларга ажратиш ва йиғишни талаб қиладиган ишларни ва текширишларни бажариш битта одамга рухсат берилмаслигини кафолатлаши лозим. Аммо ташкилотда кўрсатилган ишларни бажарадиган шахс битта бўлса, унда ташкилотнинг ишчи технологик карталарига барча бир турли ишлар тугатилгандан кейин бу шахс томонидан ишларнинг бажарилиши бўйича қўшимча назорат қилиш операцияси киритилиши шарт.

"Дававианазорат" инспекцияси ёки ҲКни ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланган ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда шикастланишларни баҳолаш ҳамда шаклни ўзгартириш ва таъмирлаш ишларининг бажарилишини таъминловчи ТХК тартиблари ва технологиялари ўрнатилган бўлиши шарт.


47. Ташкилот қуйидаги элементларни ўз ичига олган сифат тизимини яратиши лозим:

а) ҲК ва/ёки компонентларга нисбатан ўрнатилган талабларнинг мувофиқлигини, тартиблар ва технологияларнинг тўғрилигини (улар бўйича ТХК ишларининг тўғри бажарилишини таъминлаш учун) ва учишга яроқлилик ҳолатида бўлган АТдан фойдаланилишини назорат қилиш учун мустақил аудиторлик текширувлари. Энг кичик ташкилотларда сифат тизимининг аудиторлик текширувларини ўтказиш бўлими мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ тасдиқланган бошқа ташкилот билан ёки ҳужжат билан тасдиқланувчи аудиторлик текширувларини ўтказиш бўйича тегишли билимларга ва қониқарли тажрибага эга бўлган бошқа жисмоний шахс билан тузилган шартнома асосида тузилиши мумкин;

б) мазкур Талабларнинг 4-бандига биноан тайинланган шахсга ёки шахслар гуруҳига, шунингдек мазкур банднинг "а" кичик банди талабларига мувофиқ ўтказилган мустақил аудиторлик текширувларининг натижалари бўйича тузилган ҳисоботлар асосида тузатиш чораларининг ўз вақтида кўрилишини таъминловчи масъул раҳбарга тақдим этиладиган сифат соҳасидаги ҳисобот маълумотлари бўйича қайтадиган алоқа тизими.



12-§. АТ ТХК ташкилотининг

фаолияти бўйича қўлланма


48. АТ ТХК ташкилоти "Дававианазорат" инспекциясига қуйидаги маълумотлардан иборат бўлган АТ ТХК ташкилотининг фаолияти бўйича қўлланмасини (бундан кейинги ўринларда фаолият бўйича қўлланма деб юритилади) тақдим этиши зарур:

а) масъул раҳбар имзолаган, фаолият бўйича қўлланманинг қоидаларига биноан фаолиятни амалга оширганда ташкилотнинг мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқлиги тўғрисида декларация ва унда кўрсатилган барча қўлланмалар, шунингдек бу мувофиқликни талаб қилинган даражада мунтазам равишда ушлаб туриш мажбурияти. Агар масъул раҳбар ташкилотда биринчи шахс бўлмаса, бу шахс ҳам мазкур декларацияни имзолаши зарур;

б) мазкур Талабларнинг 11-параграфига биноан ташкилотнинг парвоз хавфсизлиги ва сифат соҳасидаги сиёсати;

в) мазкур Талабларнинг 4-бандига биноан тайинланган шахсларнинг исм-шарифлари ва лавозимларининг рўйхати, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг бўйсуниши кўрсатилган ҳолда ташкилотни бошқариш тузилмаси, шу жумладан, АТ ТХК ташкилоти номидан тўғридан-тўғри "Дававианазорат" инспекциясига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган масалалар;

г) муҳандис-техник ходимларнинг рўйхати;

д) ташкилот ходимлари таркибининг умумий тавсифи;

е) ташкилотнинг аризасида кўрсатилган ҳар бир манзилда жойлашган ишлаб чиқариш қувватларининг умумий тавсифи;

ж) сўралаётган тасдиқлаш соҳасига мувофиқ ташкилотдаги фаолият соҳасининг тавсифи;

з) мазкур Талабларнинг 15-параграфига биноан ташкилотдаги ўзгаришлар тўғрисида хабар бериш тартиби;

и) фаолият бўйича қўлланмага ўзгартиришлар киритиш тартиби;

к) мазкур Талабларга биноан ташкилотда ўрнатилган ва фаолият бўйича қўлланмада баён этилган сифат тартиблари ва тизими;

л) ташкилот ТХК хизматларини тақдим этадиган ҲК эксплуатантлари ва/ёки АТ ТХК ташкилотлари билан ўзаро алоқа тартиби (агар шундайлар бўлса);

м) АТ ТХК ишларини бажаришга жалб қилинган субпудрат ташкилотлар билан ўзаро алоқа тартиби (агар шундай ташкилотлар бўлса);

н) АТга мунтазам ТХК станцияси ва/ёки АТга мунтазам ТХК бўйича ташқи станциялар билан ўзаро алоқа тартиби (агар шундай станциялар бўлса).


49. Фаолият бўйича қўлланма тасдиқланиши лозим бўлган фаолият соҳасини белгилаши керак (мазкур Талабларнинг иловасида фаолият турлари бўйича синфлар ва ишларни бажаришга бериладиган рухсатлар тизимининг жадвали келтирилган).


50. АТ ТХК ташкилотининг жорий ҳолатини акс эттирувчи ўзгартиришлар ўз вақтида фаолият бўйича қўлланмага киритилиши керак. Фаолият бўйича қўлланма ва унга киритиладиган барча ўзгартиришлар "Дававианазорат" инспекцияси билан келишилиши зарур.


51. Мазкур Талабларнинг 50-бандига риоя қилишни истисно қилмаган ҳолда, фаолият бўйича қўлланмага киритилган иккиламчи ўзгартиришларнинг тасдиқланиши қўлланманинг ташкилот томонидан ўрнатилган тартибларни бажариш жараёнида амалга оширилиши мумкин.



13-§. АТ ТХК ташкилотининг ҳуқуқлари


52. Фаолият бўйича қўлланмага мувофиқ АТ ТХК ташкилоти қуйидаги ишларни бажариш ҳуқуқига эга:

а) тасдиқлаш сертификати берилган ҳар қандай ҲК ва/ёки компонентларга сертификатда кўрсатилган жойлашиш манзилида ва фаолият бўйича қўлланмада кўрсатилган АТ ТХК ишларини бажариш;

б) биринчи ташкилотнинг сифат тизими соҳаларида ишлайдиган, тасдиқлаш сертификати берилган ҳар қандай ҲК ва/ёки компонентларга бошқа ташкилотда ТХК ишларининг бажарилишини ташкил этиш. Фаолиятнинг бу соҳаси мазкур Қоидаларга биноан бундай ТХК ишларини бажариш бўйича тасдиқлашларга эга бўлмаган ҳамда мазкур Талабларнинг 49-бандига мувофиқ чегараланган фаолият соҳасидаги ташкилотлар томонидан ишларнинг бажарилишига оиддир. Фаолиятининг бу соҳасига ҲКга даврий ТХК ёки двигатель ёхуд унинг модулини режали назорат кўригидан ўтказиш ёки таъмирлаш ишларининг тўла ҳажмини киритишга йўл қўйилмайди;

в) тасдиқлаш сертификати берилган ҳар қандай ҲК ва/ёки компонентларга ТХК зарур бўлган ёки аниқланган тўхтаб қолишлар ва шикастланишларни бартараф этиш ёхуд тезкор ТХКни бажариш вақтидаги кутилмаганда юзага келган заруриятни таъминлаш учун бу ишларни ҳар қандай жойларда фаолият бўйича қўлланманинг қоидаларига риоя қилган ҳолда бажариш;

г) фақат мураккаб бўлмаган ТХК турларини бажариш имкони бўлган тезкор ТХК пункти деб белгиланган жойларда тасдиқлаш сертификати берилган ҳар қандай ҲК ва/ёки компонентларга ТХКни бажариш, бунда фаолият бўйича қўлланма бундай жойларнинг рўйхатини ўз ичига олган бўлиши ва у жойларда кўрсатилган ишларни бажариш имконини бериши шарт;

д) мазкур Талабларнинг 8-параграфига биноан ТХК тугатилганидан сўнг ТХК тўғрисида гувоҳномани расмийлаштириш.



14-§. АТ ТХК ташкилотининг

ишлар тури бўйича чекловлар


53. АТ ТХК ташкилоти фақатгина ТХК ишларини бажариш учун ТХК ҳужжатлари, ишлаб чиқариш бинолари, жиҳозлар, асбоблар ва рухсат берувчи ходимлар мавжуд бўлгандагина тасдиқлаш сертификати берилган ҲК ва/ёки компонентларга ТХК ишларини бажариши мумкин.



15-§. Тасдиқланган АТ ТХК ташкилотида ўзгаришлар


54. "Дававианазорат" инспекцияси мазкур Қоидаларнинг талабларига доимий мувофиқликни ўрната олиши ва зарурат бўлганида тасдиқлаш сертификатига ўзгартиришлар кирита олиши учун, АТ ТХК бўйича тасдиқланган ташкилот барча режалаштирилаётган қуйидаги ўзгартиришлар тўғрисида, улар киритилмасидан олдин хабар бериши зарур (раҳбариятга штатларда бўладиган ўзгартиришлар олдиндан номаълум бўлган ҳоллар бундан истисно бўлиб, бу ўзгартиришлар тўғрисида имкони борича қисқа муддатда хабарнома юборилади):

а) ташкилотнинг номи;

б) ташкилотнинг жойлашган ери;

в) масъул раҳбар;

г) мазкур Талабларнинг 4-бандига мувофиқ тайинланган ҳар қандай шахс;

д) тасдиқлашга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш бинолари, жиҳозлар, асбоблар, материаллар, иш тартиблари, технологиялари ва рухсат берувчи ходимлар.





АТ ТХК ташкилотига

қўйиладиган талабларга

ИЛОВА


АТ ТХК ташкилотларининг фаолият турлари бўйича синфлари

ва ишларни бажаришга бериладиган рухсатлар тизими


1. Мазкур Қоидаларнинг чегараларида фойдаланиладиган ишларнинг турлари бўйича стандартлаштирилган АТ синфлари ва ишларни бажаришга бериладиган рухсатларнинг тўла рўйхати "АТ ТХК ташкилотларига фаолият турлари бўйича бериладиган рухсатларни таснифлаш тизими" (бундан буён - Рухсатлар тизими)нинг иловасида келтирилган.

АТ ТХК ташкилоти тегишли чекловлар билан тасдиқланган рухсатларни олиши керак (бир синфда битта рухсат билан барча синфларда ҳамма рухсатларгача бўлган оралиқда бўлиши мумкин).


2. Мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ тасдиқланган АТ ТХК ташкилотлари "АТ ТХК ташкилотларига фаолият турлари бўйича бериладиган рухсатларни таснифлаш тизими" жадвалидаги рухсатларга қўшимча тариқасида фаолият соҳасини АТ ТХК ташкилотининг фаолияти бўйича қўлланмада мазкур Рухсатлар тизимининг 11-банди ҳисобга олинган ҳолда кўрсатиши шарт.


3. "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган ишларнинг турлари бўйича синфлар ва рухсатлар чегараларида АТ ТХК ташкилотининг фаолияти бўйича қўлланмасида кўрсатилган фаолият соҳаси тасдиқлашнинг аниқ чегараларини аниқлайди. Шунинг учун ҳам ишларнинг синфлар ва бериладиган рухсатлар ҳамда АТ ТХК ташкилотининг фаолият соҳаси бир-бири билан уйғунлашган бўлиши лозим.


4. "А" тоифали рухсат синфи мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ тасдиқланган АТ ТХК ташкилоти фақат ҲК бортидан компонентлар демонтаж қилинмаган ҳолда ҲК ва компонентларига (шу жумладан, двигатель ва/ёки куч ўрнатмаларига) ТХК ишларини бажариш ҳуқуқига эгалигини билдиради. Агар бундай демонтаж "Дававианазорат" инспекцияси билан келишилган фаолият бўйича қўлланмада назорат тартиблари кўрсатилган бўлса ва ТХКнинг бажарилиш имконини таъминлаш мақсадида ҲКни эксплуатация қилиш ҳужжатлари билан тўғридан-тўғри рухсат этилган бўлса, ТХК вақтида компонентларни вақтинча демонтаж қилиш ҳоллари бундан мустасно. Чекловлар бўлими ТХК бўйича бундай ишларнинг баёнини ўз ичига олади ва бу тасдиқлашнинг амал қилиш доирасини белгилайди.


5. "В" тоифали рухсат синфи мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ тасдиқланган АТ ТХК ташкилоти демонтаж қилинган двигатель ва/ёки ЁКЎларга фақат двигатель ва/ёки ЁКЎлардан компонентлар демонтаж қилинмаган ҳолда ТХК ишларини бажариш ҳуқуқига эгалигини билдиради. Агар бундай демонтаж ТХКнинг бажарилиш имконини таъминлаш мақсадида двигателларни ва/ёки ЁКЎни эксплуатация қилиш ҳужжатлари билан тўғридан-тўғри рухсат этилган бўлса, ТХК вақтида компонентларни вақтинча демонтаж қилиш ҳоллари бундан мустасно. Чекловлар бўлими ТХК бўйича бундай ишларнинг баёнини ўз ичига олади ва бу тасдиқлашнинг амал қилиш доирасини белгилайди. Мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ тасдиқланган АТ ТХК ташкилоти, шунингдек назорат бўйича тегишли тартиблар фаолият бўйича қўлланмада кўрсатилган бўлса, тезкор ва даврий ТХК вақтида ҲКга ўрнатилган двигатель ва/ёки ЁКЎларга ТХК ишларини бажариш ҳуқуқига эга. Фаолият бўйича қўлланмадаги АТ ТХК ташкилотининг тасдиқланган фаолият соҳаси "Дававианазорат" инспекцияси томонидан рухсат берилган фаолият турларини акс эттириши лозим.


6. "С" тоифали рухсат синфи мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ тасдиқланган АТ ТХК ташкилоти ҲК бортидан демонтаж қилинган ва ҲКга ўрнатиш учун мўлжалланган компонентларга ёки двигатель ва/ёки ЁКЎларга ТХК ишларини бажариш ҳуқуқига эгалигини билдиради. Чекловлар бўлими ТХК бўйича бундай ишларнинг баёнини ўз ичига олади ва бу тасдиқлашнинг амал қилиш доирасини белгилайди. Мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ тасдиқланган "С" тоифали рухсат синфидаги тасдиқланган АТ ТХК ташкилоти, шунингдек назорат бўйича тегишли тартиблар фаолият бўйича қўлланмада кўрсатилган бўлса, тезкор ва даврий ТХК вақтида ҲКга ўрнатилган компонентларга ёки двигатель ва/ёки ЁКЎларга ТХК ишларини бажариш базасида ТХК ишларини бажариш ҳуқуқига эга. Фаолият бўйича қўлланмадаги АТ ТХК ташкилотининг тасдиқланган фаолият соҳаси "Дававианазорат" инспекцияси томонидан рухсат берилган фаолият турларини акс эттириши лозим.


7. "D" тоифали рухсат синфи тавсифларни талаб қилмайди ва аниқ бир ҲК, двигатель ёки компонент билан боғлиқ бўлиши шарт эмас. "D1" тоифали рухсат синфи - путур етказилмайдиган назорат (Non-Destructive Testing - NDT) фақат мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ тасдиқланган, бошқа ташкилотга хизмат кўрсатишда путур етказмасдан амалга ошириладиган назоратни қўллайдиган АТ ТХК ташкилоти учун зарурдир. "А", "В" ёки "С" тоифали рухсат синфларига эга бўлган, мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ тасдиқланган АТ ТХК ташкилоти ўзининг фаолият бўйича қўлланмасида путур етказилмайдиган назоратнинг тегишли тартиблари ва технологиялари мавжуд бўлса, "D1" тоифали рухсат синфини олмасдан туриб, путур етказилмайдиган назорат услубларини қўллаган ҳолда АТ ТХК ишларини бажариш ҳуқуқига эга.


8. "А" тоифали рухсат синфлари "Тезкор ТХК - ТТХК" ёки "Даврий ТХК - ДТХК"ларга бўлинади. Мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ тасдиқланган АТ ТХК ташкилоти даврий ТХК бўйича, тезкор ТХК бўйича ёки иккала тоифа бўйича ҳам тасдиқланган бўлиши мумкин. Шуни қайд қилиш лозимки, асосий база ҳудудида жойлашган тезкор ТХК хизмати тезкор ТХК тоифаси бўйича тасдиқланиши талаб қилинади.


9. "Чекловлар" бўлими аниқ бир ташкилотнинг тасдиқланишини шакллантиришда "Дававианазорат" инспекциясининг янада кўпроқ ён босиб ҳаракат қилиши учун мўлжалланган. "АТ ТХК ташкилотларига фаолият турлари бўйича бериладиган рухсатларни таснифлаш тизими" жадвали қўйилиши мумкин бўлган чекловларнинг турларини белгилайди, бунда ТХК ишларининг турлари ҳар бир рухсат синфида охирги навбатда ёзилади, шунинг учун аниқ бир АТ ТХК ташкилоти учун зарур бўлса, ҲК ёки двигателни ишлаб чиқарувчи ёки турига эмас, балки айнан ТХК ишларига урғу қўйиш мумкин.


10. Чекловлар бўлимининг "АТ ТХК ташкилотларига фаолият турлари бўйича бериладиган рухсатларни таснифлаш тизими" жадвалида "А" ва "В" тоифали рухсат синфлари учун туркум (серия), тури ва гуруҳи бўйича ҳаволалардан иборат. "Туркум" сўзи бир хил турдаги ҲК ва/ёки двигателларнинг мажмуини билдиради, масалан, Airbus-300, Airbus-310, Airbus-319 ёки Boeing 737-300 ёхуд RB211-524 ва ҳ. к. "Тур" сўзи Airbus 310-240 ёки RB 211-524B4 ва ҳоказолардек аниқ бир тур ёки моделни билдиради. Бундай туркумлар ёки турларнинг ҳар қандай сони кўрсатилиши мумкин. "Гуруҳ" эса, масалан, бир двигателли поршенли Cessna самолётлари ёки турбинасига ҳаво оқими пуфланмайдиган Lycoming поршенли двигателлар ва ҳоказоларни билдиради.


11. Тез-тез ўзгартиришлар киритиладиган ишлаб чиқариш имкониятларининг кенгайтирилган рўйхатида бундай ўзгартиришлар "Дававианазорат" инспекцияси билан келишилган ва фаолият бўйича қўлланмада акс эттирилган тартибларга мувофиқ киритилиши зарур. Ушбу тартиблар ишлаб чиқариш имкониятлари рўйхати (capability list)ни олиб бориш, ўзгартиришларни киритишни назорат қилиш ва булар учун зарур бўлган ҳаракатлар бўйича жавобгар шахсни аниқлаши лозим. Бу ҳаракатлар рўйхатга киритиладиган маҳсулотлар ва ишлар турига қўлланилувчи мазкур Қоидаларнинг мувофиқлигининг таъминланишини ўз ичига олади.


12. Барча ТХК ишларини режалаштириш ва бажариш учун фақат битта ходимни ёллайдиган, мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ тасдиқланган АТ ТХК ташкилоти ишлар тури бўйича чегараланган рухсатлар сонига эга бўлиши мумкин. Рухсат берилувчи чегаралар қуйидагилардан иборат:

Синф:

Ҳаво кемаси

А2 рухсати - самолётлар

Учиб чиқиш вазни 5700 кг дан кўп бўлмаган поршенли самолётлар

ДТХК ва ТТХК

Синф:

Ҳаво кемаси

А2 рухсати - самолётлар

Газ турбинали двигателлар ўрнатилган, учиб чиқиш вазни 5700 кг дан кўп бўлмаган самолётлар

ТТХК

Синф:

Ҳаво кемаси

А3 рухсати - вертолётлар

Учиб чиқиш вазни 3175 кг дан кўп бўлмаган, бир двигателли вертолётлар

ДТХК ва ТТХК

Синф:

Ҳаво кемаси

А4 рухсати - А1, А2 ВА А3 тоифаларига тааллуқли бўлмаган ҲКлар

Чекланмаган

Синф:

Ҳаво кемаси

В2 рухсати - поршенли двигателлар

Қуввати 450 л. с. дан паст

Синф:

компонентлар, йиғилган ҳолдаги асосий авиация двигатели ва ЁКЎ бундан мустасно

С1 …С20 рухсатлари

Ишлаб чиқариш имкониятларининг рўйхати бўйича

Синф:

Махсус ишлар

D1 рухсати - путур етказилмасдан амалга ошириладиган назорат

Путур етказилмасдан амалга ошириладиган назоратнинг услублари кўрсатилади

Берилган АТ ТХК ташкилотининг ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бундай ташкилотга "Дававианазорат" инспекциясининг тасдиқланган фаолият соҳаси жиҳатидан қўшимча чекловлари қўйилиши мумкин.





АТ ТХК ташкилотларининг фаолият турлари

бўйича синфлари ва ишларни бажаришга

бериладиган рухсатлар тизимига

ИЛОВА


АТ ТХК ташкилотларига фаолият турлари бўйича

бериладиган рухсатларни таснифлаш

ТИЗИМИ

КЛАСС

БЕРИЛГАН РУХСАТ

ЧЕКЛОВЛАР

ДТХК

ТТХК


Тоифа

АТ тури ёки ишларнинг кўриниши




ҲАВО КЕМАЛАРИ

А1

Учиб чиқиш вазни 5700 кг дан юқори бўлган самолётлар

ҲК туркуми ёки тури ва/ёки бажариладиган ТХК турлари кўрсатилади




А2

Учиб чиқиш вазни 5700 кг дан юқори бўлмаган самолётлар

ҲК ни ишлаб чиқувчилар, туркуми, тури ёки гуруҳи ва/ёки бажариладиган ТХК турлари кўрсатилади




А3

Вертолётлар

ҲК ни ишлаб чиқувчилар, туркуми, тури ёки гуруҳи ва/ёки бажариладиган ТХК турлари кўрсатилади




А3

А1, А2 ва А3 тоифаларига тааллуқли бўлмаган ҳаво кемалари

ҲК нинг туркуми ёки тури ва/ёки бажариладиган ТХК турлари кўрсатилади



АВИАЦИЯ ДВИГАТЕЛЛАРИ

В1

Газотурбинали двигателлар (ГТД)

ГТД нинг туркуми ёки тури ва/ёки бажариладиган ТХК турлари кўрсатилади


В2

Поршенли двигателлар (ПД)

ПД ни ишлаб чиқувчилар, туркуми, тури ёки гуруҳи ва/ёки бажариладиган ТХК турлари кўрсатилади


В2

Ёрдамчи куч ўрнатмалари (ЁКЎ)

ЁКЎ ни ишлаб чиқувчилар, туркуми ёки тури ва/ёки бажариладиган ТХК турлари кўрсатилади

КЛАСС

БЕРИЛГАН РУХСАТ

ЧЕКЛОВЛАР

АТА / ГОСТ 18675 бўйича код


Тоифа

АТ тури ёки ишларнинг кўриниши


ДЕМОНТАЖ ҚИЛИНГАН КОМПОНЕНТЛАР, ЙИҒИЛГАН ҲОЛДАГИ АСОСИЙ АВИАЦИЯ ДВИГАТЕЛИ ВА ЁКЎ БУНДАН МУСТАСНО

С1

Кабина ҳавосини намлаш ва босимини тартибга солиш тизимлари

ҲК ва/ёки компонентлар ёхуд аниқ компонентлар ва/ёки ташкилотнинг фаолият бўйича қўлланмасида ишлаб чиқариш имкониятлари рўйхати ва қайтарма ҳаволалар ва/ёки бажариладиган ТХК турлари кўрсатилади

021


С2

Автопилотлар

Худди шундай

022


С3

Алоқа ва навигация жиҳозлари

Худди шундай

023, 034


С4

Эшиклар ва люклар

Худди шундай

052


С5

Электр токи билан таъминлаш тизимлари

Худди шундай

024


С6

Маиший ва махсус жиҳозлар

Худди шундай

025, 038, 045


С7

Двигатель ва ЁКЎ тизимлари

Худди шундай

049, 071 дан 083 гача


С8

ҲК ни бошқариш тизимлари

Худди шундай

027, 055, 057.40 дан 057.70 гача

КЛАСС

БЕРИЛГАН РУХСАТ

ЧЕКЛОВЛАР

АТА / ГОСТ 18675 бўйича код


Тоифа

АТ тури ёки ишларнинг кўриниши



С9

Ёнилғи-платнер тизими

Худди шундай

028


С10

Вертолётларнинг асосий винтлари

Худди шундай

062, 064, 066, 067


С11

Вертолётларнинг трансмиссиялари

Худди шундай

063, 065


С12

Гидротизимлар

Худди шундай

029


С13

Асбоб-жиҳозлар

Худди шундай

031


С14

Шасси

Худди шундай

032


С15

Кислород жиҳозлари

Худди шундай

035


С16

Ҳаво винтлари

Худди шундай

061


С17

Пневмотизимлар

Худди шундай

036, 037


С18

Музлашга қарши ва ёнғинга қарши тизимлар

Худди шундай

026, 030


С19

Деразалар

Худди шундай

056


С20

Планернинг конструкцияси

Худди шундай

053, 054, 057.10, 057.20, 57.30

МАХСУС ИШЛАР ТУРИ

D1

Путур етказилмасдан амалга оширилувчи назорат

Аниқ ишлар ёки иш ва хизматлар тури кўрсатилади




Авиация қоидалари

(ЎзР АҚ-145ТХК)га

3-ИЛОВА


Авиация техникасига техник хизмат

кўрсатиш ташкилотини тасдиқлаш

СЕРТИФИКАТИ

Ўзбекистон Республикаси Герби


Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини

назорат қилиш давлат инспекцияси


ТАСДИҚЛАШ СЕРТИФИКАТИ


РАҚАМИ: ЎзР АҚ-145ТХК.ХХ


Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиацияси соҳасидаги қонунчилигига ва қуйида келтирилган шартларга мувофиқ

[ЮРИДИК ШАХСНИНГ НОМИ],

[ЮРИДИК ШАХСНИНГ ЖОЙЛАШГАН ЕРИ]

Ўзбекистон Республикасининг "Авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ташкилотларини сертификатлаш" авиация қоидалари (ЎзР АҚ-145ТХК) талабларига биноан авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ташкилоти сифатида тасдиқланади ва илова қилинаётган тасдиқланган фаолият соҳалари рўйхатида кўрсатилган авиация техникаси маҳсулотларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда юқорида кўрсатилган тасдиқлаш сертификати рақамини кўрсатган ҳолда техник хизмат кўрсатилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш ҳуқуқига эга.

ШАРТЛАР:

1. Ушбу тасдиқлаш Ўзбекистон Республикасининг "Авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ташкилотларини сертификатлаш" авиация қоидалари (ЎзР АҚ-145ТХК) талаблари бўйича тасдиқланган авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ташкилотининг фаолият бўйича қўлланмасига мувофиқ тасдиқланган фаолият соҳаларида чегараланган.

2. Ушбу тасдиқлаш Ўзбекистон Республикасининг "Авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ташкилотларини сертификатлаш" авиация қоидалари (ЎзР АҚ-145ТХК) талаблари бўйича тасдиқланган авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ташкилотининг фаолият бўйича қўлланмасига мувофиқ тасдиқланган тартиблар ва технологияларга риоя қилинган ҳоллардагина ҳақиқийдир.

3. Ушбу тасдиқлаш тасдиқланган авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ташкилотларини сертификатлаш" авиация қоидалари (ЎзР АҚ-145ТХК)нинг барча талабларига риоя қилинган ҳоллардагина ҳақиқийдир.

4. Юқорида кўрсатилган шартларга риоя қилинган ҳолларда ушбу тасдиқлаш сертификати тўхтатиб қўйилгунича ёки бекор қилингунича ўз кучини сақлаб қолади.

Берилиш санаси:                йил/сана/ой


Амал қилиш муддати:       йил/сана/ой (дан)

                                              йил/сана/ой (гача)


                              М.Ў.

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар

хавфсизлигини назорат қилиш

давлат инспекцияси бошлиғи

                               ______________________

                                         Имзо, Ф.И.О.





Авиация қоидалари

(ЎзР АҚ-145ТХК)га

4-ИЛОВА


ТАСДИҚЛАНГАН ФАОЛИЯТ СОҲАЛАРИ РЎЙХАТИ






Ташкилотнинг номи:

АВИАЦИЯ ТЕХНИКАСИГА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТАШКИЛОТИ

[ЮРИДИК ШАХСНИНГ НОМИ]


Сертификатнинг рақами: ЎзР АҚ -145ТХК.ХХ






СИНФ

БЕРИЛГАН РУХСАТ

ЧЕКЛОВЛАР

ДТХК

ТТХК


Тоифа

АТ тури ёки ишларнинг кўриниши




ҲАВО КЕМАЛАРИ

А1

Учиб чиқиш вазни 5700 кг дан юқори бўлган самолётлар





А2

Учиб чиқиш вазни 5700 кг дан юқори бўлмаган самолётлар





А3

Вертолётлар





А3

А1, А2 ва А3 тоифаларига тааллуқли бўлмаган ҳаво кемалари




СИНФ

БЕРИЛГАН РУХСАТ

ЧЕКЛОВЛАР

ДТХК

ТТХК


Тоифа

АТ тури ёки ишларнинг кўриниши




АВИАЦИЯ ДВИГАТЕЛЛАРИ

В1

Газотурбинали двигателлар (ГТД)



В2

Поршенли двигателлар (ПД)



В2

Ёрдамчи куч ўрнатмалари (ЁКЎ)


СИНФ

БЕРИЛГАН РУХСАТ

ЧЕКЛОВЛАР

АТА / ГОСТ 18675 бўйича код


Тоифа

АТ тури ёки ишларнинг кўриниши


ДЕМОНТАЖ ҚИЛИНГАН КОМПОНЕНТЛАР, ЙИҒИЛГАН ҲОЛДАГИ АСОСИЙ АВИАЦИЯ ДВИГАТЕЛИ ВА ЁКЎ БУНДАН МУСТАСНО

С1

Кабина ҳавосини намлаш ва босимини тартибга солиш тизимлари




С2

Автопилотлар




С3

Алоқа ва навигация жиҳозлари




С4

Эшиклар ва люклар




С5

Электр токи билан таъминлаш тизимлари




С6

Маиший ва махсус жиҳозлар




С7

Двигатель ва ЁКЎ тизимлари




С8

ҲК ни бошқариш тизимлари




С9

Ёнилғи-планер тизими




С10

Вертолётларнинг асосий винтлари




С11

Вертолётларнинг трансмиссиялари




С12

Гидротизимлар




С13

Асбоб-жиҳозлар




С14

Шасси




С15

Кислород жиҳозлари




С16

Ҳаво винтлари




С17

Пневмотизимлар




С18

Музлашга қарши ва ёнғинга қарши тизимлар




С19

Деразалар




С20

Планернинг конструкцияси



МАХСУС ИШЛАР ТУРИ

D1

Путур етказмасдан амалга оширилувчи назорат



Ушбу тасдиқланган фаолият соҳалари ишларни бажариш жойида (жойнинг номи) амал қилади ва Ўзбекистон Республикасининг "Авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ташкилотларини сертификатлаш" авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-145ТХК) талаблари бўйича тасдиқланган авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ташкилотининг фаолият бўйича қўлланмасининг тегишли бўлимида кўрсатилган маҳсулотлар ва ишларнинг турлари билан чегараланган.


Ҳавола. Авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ташкилотининг фаолият бўйича қўлланмаси:

Тасдиқлаш санаси: ________ Охирги ўзгартириш рақами __________

Берилган сана:                   йил/сана/ой


Амал қилиш муддати:      йил/сана/ой (гача)



                                  М.Ў.

________________________________

"Дававианазорат" инспекцияси

масъул шахсининг лавозими


________________________________

имзо, Ф.И.О.




"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 10-11-сон, 125-модда.