язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавсизлиги назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.03.2001 й. 109-сон қарорига 3-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 3 мартдаги

109-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон республикаси Темир йўлларда

юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини

назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ("Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси) давлат органи ҳисобланади, у поездлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси темир йўл маъмурияти функцияларини ҳамда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга оид  белгиланган қоидалар ва нормаларга тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан риоя этилиши  устидан давлат назоратини амалга оширади.


2. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


3. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи  ёзилган муҳрга, банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.



II. "ЎЗДАВТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ"

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


4. Қуйидагилар "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

темир йўлларда юк ва йўловчиларни ташиш хавфсизлигини таъминлашга оид профилактика чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

темир йўллардан техник фойдаланиш, шунингдек юк ва йўловчилар ташишда кўрсатиладиган хизматларга доир норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

темир йўл транспорти соҳасидаги фаолиятни сертификатлаш, стандартлаш ва лицензиялаш;

поездлар қаракати хавфсизлиги қоидалари бузилишлари оқибатларини тугатишда тиклаш воситалари ишларини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш, одамларни қутқариш  чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши ва уларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш;

лойиҳаларни экспертиза қилишда ҳамда темир йўл транспортининг янгидан қурилган ёки реконструкция қилинган объектларини доимий ёки вақтинча фойдаланишга қабул қилиб олиш ишларида ушбу объектларда поездларнинг хавфсиз ҳаракат қилишини таъминлаш юзасидан қатнашиш;

саноат корхоналари ва ташкилотларининг,  идоравий қарашлилигидан қатъи назар, уларнинг кириш йўлларида ҳаракат хавфсизлиги аҳволини текшириш;

компания раиси номенклатурасига кирувчи "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг янгидан лавозимга тайинланаётган  ходимлари темир йўллардан техник фойдаланиш қоидалари ва йўриқномаларни билишларини комиссия тузиб текшириш ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг бошқа ходимлари (алоҳида рўйхат бўйича), шунингдек, поездлар ҳаракати хавфсизлиги қоидаларининг у ёки бошқача бузилишларига йўл қўйган ходимлари билимларини вақти-вақти билан текшириш;

поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорлик қилиш.



III. "ЎЗДАВТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ"

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


5. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида техник фойдаланиш қоидаларига, поездлар ҳаракати ва маневр ишлари йўриқномасига, сигнализация ва алоқа йўриқномасига, шунингдек, темир йўл транспорти техника воситаларининг авариясиз ишлашини тартибга солувчи бошқа йўриқномалар ва норматив ҳужжатларга  риоя қилиниши устидан давлат назоратини олиб бориш;

тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи техник воситаларнинг ишончлилигини оширишга қаратилган профилактика тадбирлари ишлаб чиқилиши ва белгиланган муддатларда ўтказилиши устидан давлат назоратини олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва бошқа мамлакатлар ҳудудида жойлашган "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси хизмат кўрсатадиган темир йўл участкаларида темир йўл ҳодисалари (авария, ҳалокат)га оид хизмат текширувлари ўтказилишини  назорат қилиш ва уларда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг йўловчи ташиш поездлари билан бўлган темир йўл ходисаларига оид хизмат текширувини ўтказиш ва бошқа давлатлар ҳудудида йўловчилар ташиш поездлари билан бўлган темир йўл ҳодисаларини текширишда белгиланган тартибда иштирок этиш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар томонидан ўтказилаётган темир йўл ҳодисаларининг хизмат текширувлари тўғрилигини назорат қилиш;

темир йўл ҳодисалари ҳисобини юритиш ҳамда вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда поездлар ҳаракати хавфсизлиги аҳволини таҳлил қилиш, шунингдек юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигининг аҳволи тўғрисида манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларни хабардор қилиш;

манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар иштирокида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида темир йўл ҳодисалари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни таснифлаш ва хизмат текширувини ўтказиш тартиби бўйича норматив ҳужжатларни ва ҳаракатдаги составни ва темир йўл транспорти воситаларини сертификатлаш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

темир йўл транспортида йўловчилар ва юклар ташиш фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензиялашни ташкил этиш;

темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритувчи субъектларда лицензиялар мавжудлигини, улар томонидан лицензия шартномалари шартлари, шунингдек тегишли қонун ҳужжатлари бажарилишини назорат қилиш;

ҳам компания объектларида ишловчи, ҳам мустақил ишловчи, лекин ўз фаолиятида ҳаракатдаги составдан ёки бошқа техника воситаларидан фойдаланувчи темир йўл транспорти бўлинмаларининг, қурилиш ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ишини улар поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан техник тафтишлари ва текширувлар ўтказилишини ташкил этиш ва уларни амалга ошириш;

темир йўл транспорти техника воситаларининг ишончлилигини ошириш, поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи техника воситаларини жорий этиш режалари бажарилиши бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини назорат қилиш;

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси бўлинмалари тафтишчилари ишига методик  раҳбарлик қилиш;

темир йўл транспортида хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида хулосалар бериш.


IV. "ЎЗДАВТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ"

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


6. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

темир йўл ҳодисаларига оид ўтказилган хизмат текшируви материалларини белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;

юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича вазирликлар ва идоралар вакилларининг, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг, шунингдек юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги қоидалари бузилишлари ҳоллари текширувларини ўтказиш бўйича комиссиялар раисларининг ҳисоботлари ва ахборотларини эшитиш;

тегишли вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва корхоналардан юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича норматив ҳужжатлар, тадбирлар режалари, буйруқлар, йўриқномалар, ҳужжатлар, маълумотларни, шу жумладан юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги қоидалари бузилишлари ҳоллари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни  текшириш  материалларини талаб қилиш ва олиш;

юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича қоидалар, йўриқномалар, буйруқлар ва кўрсатмаларни бузаётган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишдан четлатишгача бўлган чораларни кўриш;

темир йўл транспорти техника воситаларидан фойдаланишни ва ишларни амалга оширишни тўхтатиш, одамларнинг ҳаёти ва саломатлигига, юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигига хавф солувчи носозликлар туфайли перегонларда, станцияларда ва кириш йўлларида поездлар ҳаракатини тўхтатиш ёки ҳаракат тезлигини чеклаш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

локомотивлар, мотор вагонли ҳаракатдаги состав, вагонлар, йўллар ва ўтказиш стрелкалари, сигнализация ва алоқа қурилмалари, боғланиш тармоқлари сифатсиз таъмирланган ҳолларда уларни тузатишдан чиқаришни тақиқлаш;

локомотивлар, вагонлар, йўллар, сигнализация ва алоқа ҳамда электр таъминоти тизимлари ва темир йўл транспортининг бошқа техника воситаларининг белгиланган тартиб бузилган ҳолда ўтказилган комиссия текширувлари натижаларини бекор қилиш;

темир йўл транспорти соҳасида ўз фаолиятини амалга ошираётган вазирликлар ва идоралар корхоналари объектларини куннинг ҳар қандай вақтида тўсиқларсиз текшириш, ҳаракатдаги составни ва бошқа техника воситаларини яратиш (қуриш)да, синашда, кенг кўламда ишлаб чиқаришда ва уларни фойдаланишга қабул қилиб олишда қатнашиш;

тегишли вазирликлар, идоралар, шунингдек ташкилотлар ва корхоналарга (айни пайтда ушбу ташкилотлар ва корхоналар тизимига кирувчи вазирликлар ва идораларни хабардор қилган ҳолда) ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан  ишлардаги аниқланган бузилишлар ва камчиликларни бартараф этиш ҳақида кўриладиган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этиш муддатини белгилаган ҳолда бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;

тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан келишган ҳолда ушбу вазирликлар, идоралар аппаратлари ва ташкилотлар вакилларини, шунингдек уларга бўйсунувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг малакали мутахассисларини темир йўл ҳодисаларига оид хизмат текширувини ўтказишда иштирок этиш, темир йўл ҳодисаларига оид хизмат текширувини ўтказиш билан боғлиқ масалалар бўйича экспертизалар ўтказиш ва техникавий маслаҳатлашиш учун жалб қилиш;

тегишли вазирликлар ва идораларга ўзларига қарашли илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, конструкторлик ташкилотлари ва олий ўқув юртлари режаларига юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек темир йўл ҳодисаларига оид хизмат текширувини ўтказиш жараёнида текширишлар, синовлар ва тадқиқотлар муаммолари бўйича илмий-тадқиқот ишлари бажарилишини киритишни топшириш;

поездлар ҳаракати, юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш соҳаси билан боғлиқ фаолиятни амалга оширганда ва текширувлар ўтказганда хизмат вагонлари, автомобиллардан, шунингдек бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш;

локомотивлар ва поездлар бригадалари таркибига ички ва халқаро темир йўлларда сафар қилишда "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларини белгиланган тартибда текширувчилар сифатида киритиш.



V. ЖАВОБГАРЛИК


7. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколати доирасида ўзига юкланган вазифаларнинг ва қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши учун жавоб беради.


VI. "ЎЗДАВТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТ"

ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


9. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

Бошлиқнинг белгиланган тартибда тайинланадиган икки нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.


10. Ўзбекистон Республикаси "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи:

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси зиммасига юкланган вазифалар ва функциялар бажариши учун шахсан жавоб беради, ўз ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар бошлиқларининг "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси фаолиятининг алоҳида йўналишларига раҳбарлик қилишга оид жавобгарлиги даражасини белгилайди;

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Олий Мажлиснинг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида ва уларни бажариш юзасидан буйруқлар, қарорлар чиқаради, кўрсатмалар беради, уларнинг  бажарилишини ташкил этади ва текширади;

зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирликлари, идоралари билан биргаликда қўшма нормативлар ва йўриқномалар чиқаради.

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи ўзига юкланган функциялар ва вазифаларни амалга оширишда амалдаги қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига берилган ҳуқуқлардан фойдаланади.


11. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғининг ўринбосарлари ўз зиммаларига юкланган функциялар ва вазифаларни амалга оширишда амалдаги қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси вазирининг ўринбосарига берилган ҳуқуқлардан фойдаланадилар.


12. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг ўз ваколатига тегишли масалалар бўйича қарорлари барча вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.


13. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясида юк ва йўловчилар хавфсиз ташилишини таъминлаш, ҳалокатлар, авариялар, ҳаракатдаги составнинг йўлдан чиқиши ва шу сингари ҳолларнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш билан боғлиқ долзарб муаммоларни кўриб чиқиш учун вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбар ходимлари ва олимлардан иборат идоралараро илмий-техника кенгаши ташкил этилади. Идоралараро кенгашнинг шахсий таркиби тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланади. Идоралараро кенгаш тўғрисидаги низом кўрсатиб ўтилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланади.


14. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясига хизмат текширувини ўтказишдан олинган ахборотни қайта ишлаш ва таҳлил этиш, шунингдек темир йўлларда юк ва йўловчилар ташишнинг хавфсизлиги ҳолатини ўрганиш билан боғлиқ ишларни тезкор амалга ошириш учун ҳалокатлар, авариялар ва ҳаракатдаги составнинг йўлдан чиқиши ҳолларини ва уларга олиб келган шарт-шароитларни хизмат текширувидан ўтказишнинг усул ва воситалари илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этиш ҳуқуқи берилади.


15. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг тузилмаси ва ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг штат жадвали "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланади.


16. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимлари махсус гувоҳномага эга бўладилар.

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ходимларига белгиланган намунадаги кийим-бош кийиб юришга рухсат берилган.


17. "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тугатилади ёки қайта ташкил этилади.