язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.1999 й. 387-сон "Автомобиллар тўхташ жойлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.1999 й.

N 387

АВТОМОБИЛЛАР ТЎХТАШ ЖОЙЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Автомобиллар тўхташ жойлари фаолиятини такомиллаштириш ва автотранспортни вақтинча сақлаш хизматлари кўрсатиш (тўхташ жойи) учун тўлов ундиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг автотранспорт қисқа муддат сақланадиган мавжуд автомобиллар тўхташ жойларини хусусийлаштириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2000 йил 1 январгача автотранспорт қисқа муддат сақланадиган барча мавжуд автомобиллар тўхташ жойлари тендер асосида хусусийлаштирилишини ва тушган маблағлар белгиланган тартибда тақсимланишини таъминласин.


2. Белгилансинки:

автомобиллар тўхташ жойидаги мол-мулк хусусийлаштириш объекти ҳисобланади, ер участкалари эса капитал қурилиш қилмасдан фойдаланиш муддатларини узайтириш ҳуқуқи билан 5 йилгача муддатга фойдаланишга берилади;

автотранспорт қисқа муддат сақланадиган автомобиллар тўхташ жойлари юридик шахс шаклида ташкил этилади.

3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автотранспорт қисқа муддат сақланадиган автомобиллар тўхташ жойларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси автомобиллар тўхташ жойларида автотранспортни вақтинча сақлаш хизматлари кўрсатиш (тўхташ жойи) ҳуқуқи учун қатъий белгиланган солиқ ва бир марталик йиғим ундириш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:

автомобиллар тўхташ жойлари эгаллаб турган майдондан ва улар жойлашган жойдан келиб чиққан ҳолда, автомобиллар тўхташ жойлари учун қатъий белгиланган солиқнинг аниқ ставкаларини белгиласинлар;

автотранспортни автомобиллар тўхташ жойларида вақтинча сақлаш хизматлари кўрсатиш (тўхташ жойи) ҳуқуқи учун бир марталик йиғим миқдорини тасдиқласинлар;

автотранспорт қисқа муддат сақланадиган автомобиллар тўхташ жойлари юридик шахс сифатида белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов

    

     

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., 8-сон, 47-модда.