язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.1998 й. 412-сон "Йўл хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.09.1998 й.

N 412



ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИНИ БОШҚАРИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Йўл хўжалигини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ҳамда унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, мавжуд автомобиль йўлларини тиклаш, сақлаш ва янгиларини жаҳон андозалари даражасида қуриш соҳасидаги сиесатни режалаштириш ва амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ


1 1998 йил 5 августда Осиё тараққиёт банки билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ўзаро фикрдошлик тўғрисида Меморандум имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. У ишлаб чиқилган йўл секторини ривожлантириш сиёсатини ўз ичига олади ва "Автомобиль йўлларини реконструкция қилиш" лойиҳасини маблағ билан таъминлаш учун 50 млн АҚШ доллари миқдорида кредит беришни ҳамда йўл хўжалиги фаолият кўрсатишини қуйидагилар орқали такомиллаштириш учун 600 минг АҚШ доллари миқдорида грант беришни назарда тутади,

йўл секторида ислоҳотлар сиёсатини ишлаб чиқишда, уни таркибий ўзгартиришда ва йўл сектори муассасаларини мустаҳкамлашда қўллаб-қувватлашни таъминлаш,

энг муҳим автомобиль йўлларини тиклаш,

автомобиль йўлларини сақлашнинг тажриба тизимини яратиш,

автомобиль йўлларида ҳаракатланиш хавфсизлиги тизимини яхшилаш.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида иловага мувофиқ таркибда Йўл хўжалиги кенгаши ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, 1998-2000 йилларда йўл хўжалигини давлат томонидан бошқаришнинг барча функциялари "Ўзавтойўл" концернидан Йўл хўжалиги кенгашига бссқичма-босқич берилади, у 2001 йил 1 январдан бошлаб тегишли раҳбар бошчилик қиладиган, автомобиль йўлларини бошқаришнинг доимий давлат органига айлантирилади.


3. Йўл хўжалиги кенгашига қуйидагилар юклансин:

идоравий мансублигидан қатъи назар, барча автомобиль йўллари шохобчаларини режалаштириш, маблағ билан таъминлаш, қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш соҳасида ягона йўл сиёсатини амалга ошириш;

йўл хўжалиги давлат мулкининг сақланишини ва ундан самарали фойдаланишни назорат қилиш;

Республика, вилоятлар ва туманлар йўл жамғармаларини шакллантириш, уларнинг йўналишини белгилаш ва улардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш;

бошқаришнинг бозор тамойилларида йўл хўжалигини таркибий ўзгартириш ва ислоҳ қилишга босқичма-босқич ёндошиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

йўл хўжалигини ривожлантириш, йўл-транспорт хизматларини сифатли кўрсатиш билан боғлиқ ҳукуқни базани такомиллаштириш;

йўл секторининг бухгалтерия ҳисоби, молия ва бошқарувнинг ахборот тизими масалаларини ўз ичига олувчи потенциалини институционал мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;

йўл хўжалигида мавжуд йўл инфратузилмасини сақлашни маблағ билан таъминлашни кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишни ўз ичига олувчи ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш схемасини жорий этиш;

йўл қурилиши ишларининг танлов асосида амалга оширилишини таъминлаш;

мавжуд автомобиль йўлларини реконструкция қилишда ва янгиларини қуришда экология меъерларига ва талабларига риоя этилишини таъминлаш;

йўлларни лойиҳалаш ва қуриш андозаларини, уларни умумий равишда қабул қилинган халқаро меъерларга мувофиқлаштириш мақсадида, такомиллаштириш;

Осиё тараққиет банки (ОТБ) иштирокидаги "Автомобиль йўлларини реконструкция қилиш" лойиҳасини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш учун жавобгарлик.


4. Йўл хўжалиги кенгаши:

ОТБ экспертлари билан ишлаш давомида ва йўл хўжалиги юқори даражада ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш асосида Вазирлар Маҳкамасига йўл хўжалигини бошқариш тузилмасини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин;

ОТБ экспертлари билан биргаликда "Йўл хўжалигини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга оширишда, маблағ билан таъминлаш доирасида, Каттақўррон, Навоий, Бухоро, Олот божхона шохобчаси автомобиль йўлининг энг муҳим қисмларини реконструкция қилишни назарда тутсин.


5. Белгилансинки, қуйидагилар Йўл хўжалиги кенгашининг ишчи органи ҳисобланадилар:

Қурилаётган объектлар бирлашган республика дирекцияси;

мустақил давлат молиякредит муассасаси Республика йўл жамғармаси;

Давлат йўл инспекцияси.


6. ОТБ иштирокидаги кўрсатиб ўтилган лойиҳани самарали амалга ошириш учун Йўл хўжалиги кенгаши ҳузурида етти кишидан иборат Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилсин.

Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг таъминоти ва унинг фаолиятини маблағ билан таъминлаш йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов