ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /ЎзР ВМ 11.07.1998 й. 296-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 11.07.1998 й. 296-сон Қарори
билан тасдиқланган Низомнинг
олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 05.06.2001 й. 245-сон Қароридан олдинги таҳрири
6-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири
кемалар ва сузиб юрувчи курилмаларни хисобга олиш, таснифлаш, рўйхатдан ўтказиш ва сертификация қилиш;
7-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Вазирлар Махкамасининг Транспорт сохасидаги фаолиятни лицензиялаш комиссияси қарорлари асосида мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар юридик шахсларга, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларга автомобиль транспортида юк ва йўловчилар ташиш фаолиятини амалга ошириш хуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш;
11. Агентликда таркибига Агентлик бошлиғи (хайъат раиси), лавозимлари бўйича бошлиқ ўринбосарлари, шунингдек Агентлик тизимининг бошқа рахбар ходимлари кирувчи 5 кишидан иборат хайъат тузилади. Хайъатнинг шахсий таркиби Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланади.
Хайъат қарорлари, одатда, Агентлик буйруқлари билан хаётга жорий этилади. Раис билан хайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган холларда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Махкамасига маълум қилган холда ўз қарорини хаётга жорий этади, хайъат аъзолари хам, ўз навбатида, ўз фикрларини Вазирлар Махкамасига маълум қилишлари мумкин.