язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ичимликлар ва пиво билан чакана савдо қилиш қоидалари (ЎзР ВМ 23.10.1997 й. 485-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 23 октябрдаги

485-сон қарорига

2 ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли

ичимликлар ва пиво билан чакана савдо қилиш

ҚОИДАЛАРИ


1. Ушбу Қоидалар белгиланган тартибда сертификатланган алкоголли маҳсулотларнинг қуйидаги турларини чакана савдода сотишни амалга оширувчи сотувчиларга қўйиладиган асосий талабларни белгилайди: мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва импорт ароқлар, ликер-ароқ маҳсулотлари, коньяклар (брендилар), кальвадослар, узум, мева-резавор винолари, ўткир узум ва мева ичимликлари, шампан ва вижилловчи винолар, пиволар (бундан кейин алкоголли ичимликлар ва пиво деб аталади). Улар, кўрсатиб ўтилган товарларни чаканалаб сотиш ҳукуқига эга бўлган, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча корхона ва ташкилотларга ҳамда жисмоний шахсларга татбиқ этилади.

Алкоголли маҳсулотларнинг бошқа турларини (ичимлик спирт, шу жумладан импорт ичимлик спирт, винобоп спирт, фармокопея, моддалари бўйича таркибида алкогол бўлган маҳсулот, этил ректификат спирти, этил хом ашёси спирти, ноозиқ-овқат хом ашёдан олинган этил ректификат спирти (гидролиз синтетик), спиртланган мева-резавор вино материалларини) чакана савдода сотишга рухсат этилмайди.


2. "Алкоголли ичимликлар ва пивони чакана сотиш, шу жумладан алкоголли ичимликлар ва пивони қуйиб сотиш тегишли ҳокимликлар томонидан берилган маҳсус рухсат гувоҳномаси асосида амалга оширилади.

Рухсат гувоҳномасида савдо корхонасининг манзили, иш соатлари, сотиладиган ичимликлар тури, сотиш тури (ўзи билан олиб кетишга ёки қуйиб) ҳамда бошқа зарур маълумотлар аниқ кўрсатилган бўлиши керак.

Рухсат гувоҳномаси ҳокимликлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар савдо ташкилотлари томонидан тузилган ҳамда уларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланган дислокациялар асосида берилади. Алкоголли ичимликлар ва пиво сотиладиган савдо объектларининг дислокация мажбурий тартибда ҳудудий ички ишлар органларига ва санэпидемстанцияларга маълумот учун тақдим этилади";


3. Сотувчи амалда бўлган санитария қоидаларига ва бошқа зарур норматив-техник ҳужжатларга эга бўлишга ҳамда уларда белгиланган талабларга риоя этишга мажбурдир.


4. Сифати бўйича мажбурий стандарт талабларига ва техник шартларга мувофиқ бўлган алкоголли ичимликлар ва пиво сотилиши мумкин. Алкоголли ичимликлар ва пивони, шу жумладан уларнинг импорт килинганларини сотувчида ҳар қайси номдаги маҳсулот бўйича ишлаб чиқарувчининг ёки етказиб берувчининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳамда ҳар қайси номдаги маҳсулот бўйича мувофиқлик сертификати мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган, ҳисобга ва рўйхатга олиш номерлари, сертификатнинг амалда бўлиш муддати ва уни берган орган кўрсатилган товар-транспорт ҳужжати бўлиши керак.

Ушбу маълумотлар харидорга унинг талабига биноан тақдим этцлиши керак, бундан ташқари харидор товарнинг чакана нархи тўғри белгиланганлигини текширишга ҳақлидир.

Сертификатланган маҳсулот бир хил турдаги маҳсулот гуруҳлари учун сертификатлаш қоидаларида белгиланган тартибда мувофиқлик белгиси билан маркаланади.

"Алкоголли маҳсулотлар савдо залига эга бўлган турғун савдо тармоғи орқали фақат юридик шахслар томонидан сотилади.

Акциз маркалари билан маркаланмаган алкоголли маҳсулотларни сотиш юридик шахсларни алкоголли маҳсулот билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш учун асос бўлиб ҳисобланади".


5. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, чакана савдо корхоналари томонидан алкоголли ичимликларни сотиш вақтини ҳокимликлар белгилайди.


6. Алкоголли ичимлик ва пиволарни:

мувофиқлик сертификатисиз;

ишлаб чиқарган корхонани аниқлаш имконини берадиган даражада аник маркаланмаган ҳолда;

яроқлилик муддати ўтиб кетган ҳолда;

акциз маркалари билан маркаланмаган ва яроклилик муддати ўтиб кетган ҳолда;

лицензияси бўлмаган ишлаб чиқарувчидан ёки улгуржи сотувчидан олинганда;

кўрсатиб ўтилган маҳсулотларни сақлаш ва сотиш учун санитария нормалари ва коидаларига мувофиқ бўлмаган хона ва жойларда (шу жумладан назорат-касса машиналарини қўллаш, моддий бойликларни зарур даражада сақлашни таъминлаш учун шарт-шароитлар ва ёрдамчи хона мавжуд бўлмаганда);

18 ёшга тўлмаган шахсларга;

лотокларда (жойлаштирилиши ҳокимликлар ва санэпидемстанция органлари билан келишиладиган изотермик идишлардан қуйиб сотилиши мумкин бўлган пиводан ташқари) ва автомашиналарда, ўқув юртлари, диний муассасалар ва мачитлар, болалар муассасалари ёнида, шунингдек бевосита даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудида жойлашган чакана савдо объектларида (умумий овқатланиш объектларидан ташқари), ўқув юртлари ва ишлаб чиқариш корхоналари ошхоналарида ўқув ва ишлаб чиқариш жараёнида, дискотекаларда қуввати 30 ва ундан ортиқ даража бўлган спиртли ичимликларни, шунингдек хусусий уйларда ташкил этилган умумий овқатланиш корхоналарида соат 22.00 дан бошлаб.

майда чакана савдо ташкилотларида (савдо залига эга бўлмаган дўконлар, киоскалар, палаткалар), деҳқон бозорларида ва улгуржи бозорларда (алкоголли маҳсулотлар учун).

этикеткаларсиз, ифлос (ички ёки ташқи томони), синган (оғзи учган, ёрилган), тиқини учган, умумий кўриниши тиниқ бўлмаган, чет нарсалар аралашган, чўкиндили бутилкаларда (винолар тўпламидан ташқари) сотиш такиқланади.


7. Алкоголли ичимликлар ва пиволарни сотувчи харидорларни (товарни сотиб олаетган ёки сотиб олмоқчи бўлган шахсларни, ушбу Қоидалар, алкоголли ичимликлар ва пивони сотиш вақти, уларнинг турлари, истеъмол хусусиятлари, ишлаб чиқарувчи корхоналар ва маҳсулотнинг яроқлилик муддатлари тўғрисидаги маълумотлар билан қулай ва кўргазмали шаклда таъминлашга мажбурдир.


8. Алкоголли ичимликлар ва пиво маҳсулотнинг тегишли тури бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳолда сақланиши керак.

Узум, мева винолари, коньяклар, шампан қуйилган, пўстлоқ тиқинли бутилкалар тиқинларнинг қуриб қолмаслиги ва ҳаво кирмаслиги учун омборхоналарда етик ҳолатда, бошқача тиқинли бутилкалар эса тик ҳолатда сақланади.

Алкоголли ичимликлар ва пиво гуруҳлари ва маркалари бўйича жойланади.


9. Сотувчи алкоголли ичимлик ва пиволарни беришдан олдин ташқи белгиларига қараб уларнинг сифатини текшириб кўришга мажбурдир.


10. Алкоголли ичимликлар ва пивони сотиш чоғида сотувчи сотувдаги мавжуд товар намуналарига ичимлик номи ёзилган, уларнинг идиши ва қадок.лаш киймати қўшилган нархлари кўрсатилган нархномаларни биркитиб қўяди. Вино ва пивони қуйиб сотишда нархномада унинг номи ва 1 литри ва 0,1 литрининг (виноларга нисбатан) нархи кўрсатилади.

Умумий овқатланиш корхоналарида алкоголли ичимликлар ва пиво нархномаларида ичимликлар номи, бутилкасининг сиғими, бутилка умумий сиғимининг, шунингдек 100 ёки 50 граммининг нархи (алкоголли ичимликларга нисбатан) кўрсатилиши керак.


11. Сотувчилар, буфетчилар, барменлар ва алкоголли ичимликларни қуйиб сотувчи бошқа шахсларнинг иш ўринлари тегишли давлат тскширувидан ўтказилган савдо анжомлари, ўлчов мензуркалари ва ўлчамли кружкалар билан таъминланган бўлиши керак.


12. Алкоголли ичимликлар ва пивони сотиш махсус рухсат гувохномаси асосида, амалдаги қонунчиликка мувофиқ назорат-касса машиналарини албатта қўллаган ҳолда амалга оширилади.


13. Харидор камчиликлари бўлган алкоголли ичимликлар ва пиво сотиб олган такдирда сотувчи харидор талабига кўра уларни сифатли товарга алмаштириб беришга ёки, агар мазкур камчиликлар товарнинг яроқлилик муддати доирасида аниқланган бўлса, харидорга унинг тўлаган суммасини қайтариб беришга мажбурдир.

Сотувчи айби билан белгиланган яроқлилик муддати доирасидаги камчиликлари бўлган алкоголли ичимликлар ва пивони сотиш оқибатида истеъмолчи хаёти ва саломатлигига етказилган зарар амалдаги қонунчиликка мувофиқ қопланиши керак.


14. Ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, савдо корхоналарининг сотувчилари, рахбарлари ва бошқа мансабдор шахслари аҳолига алкоголли ичимликлар ва пиво сотиш тартибини бузганлик еки емон сифатли алкоголли ичимликлар ва пиво сотганлик, шунингдек уларни сақлаш тартибини бузганлик учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.


15. Ушбу Қоидаларга риоя этишни назорат қилиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.


16. Сотувчи билан харидор ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда уларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича шикоят ёки қарор давлат назоратини амалга оширишга ваколатли органга ёки судга берилади.


17. Ушбу Коидалар ва "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Стандартлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Қонунлар талабларини бузганлик жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.