язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янги автомототранспорт воситаларини чакана сотиш қоидалари (ЎзР ВМ 23.10.1997 й. 485-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 23 октябрдаги

485-сон қарорига

1 ИЛОВА



Ўзбекистои Республикаси ҳудудида янги

автомототранспорт воситаларини чакана сотиш

ҚОИДАЛАРИ


1. Мазкур Қоидалар "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда мамлакатимизда ва чет элда ишлаб чиқарилган автомобиллар, мотоцикллар, тиркамалар, тартиб рақами қўйиладиган агрегатлар (кейинги ўринларда автомототранспорт воситалари деб аталади) сотувчиларига (юридик шахсларга), шунингдек аниқланган камчиликлар масаласида автомототранспорт эгасининг талабларини қондириш борасида ишлаб чиқарувчиларга қўйиладиган асосий талабларни белгилаб беради.


2. Белгиланган намунадаги ҳужжат берилган ҳолда сертификациядан ўтган автомототранспорт воситаларигина сотувга қўйилади.

Автомототранспорт воситаларини сотувчи дўконларнинг жойлашиши, автомототранспорт воситаларини намойиш қилиш учун зарур савдо майдонлари хамда сотиш учун тегишли шароитлар мавжудлигини хисобга олган ҳолда, Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилортлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.


3. Янги автомототранспорт воситалари савдо залига қўйилгунга қадар ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган ишлар ҳажмига мувофиқ сотув олди тайергарлигидан ўтиши керак, Бундай тайёргарлик сотувчи ёки сотувчи билан тузилган шартнома асосида бундай талабни бажарувчи корхона томонидан амалга оширилади. Сервис дафтарида ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатда тайёргарлик ўтказилганлиги тўғрисида белги қайд этилади. Ҳужжатда бундай белги қўйилмасдан автомототранспорт воситалари сотилиши мумкин эмас.


4. Сотувчи харидорга расмийлаштиришгача автомототранспорт воситасини сотишдан олдин тайерлашга доир бажарилган ишларнинг сифатини, унинг бутланганлигини текшириш, шунингдек кафолат мажбуриятлари шартлари билан танишиш имконини бериши керак.

Чет элда ишлаб чиқарилган янги автомототранспорт воситасидан фойдаланишга доир амалий қўлланма давлат тилига қўшимча ҳақ ундирилмасдан таржима қилиниши керак.


5. Сотувчи автомототранспорт воситасини танлашда малакали ёрдам берилишини таъминлаши, харидорни ушбу воситаларнинг сотувда мавжуд бўлган русумлари ва моделлари билан таништириши керак.

Автомототранспорт воситалари савдо залида еки сотиш қулай бўлган бошқа жойларда харидор уни эркин кўриб чиқадиган қилиб жойлаштирилиши керак.

Сотувчи қўшимча товарлар сотилишини ташкил этиши ва қўшимча ҳақ тўлаш эвазига харидорга комплекс хизматлар (автомобилга қўшимча аксессуарлар, қурилмалар ва механизмлар ўрнатиш, буфет хизмати кўрсатиш, автомобилларни, сақлаш, ёқилғи қуйиш ва бошқалар) кўрсатиши мумкин.


6. Сотилган автомототранспорт воситаси учун сотувчи харидорга қуйидагиларни бериши керак: сервис дафтарчаси, фойдаланиш бўйича амалий қўлланма, пул банк муассасаси орқали олинганлигини тасдиқловчи товар (касса) чеки ёки бошқа ҳужжат, автомототранспорт воситаси комплектига кирувчи анжомлар тўплами, агар бундай тўплам ишлаб чиқарувчи томонидан назарда тутилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль инспекцияси органларида рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи маълумотнома-счет.

Номерли агрегат (двигатель, шассе, кузов, рама) сотилганда харидорга қуйидагилар берилади:

ишлаб чиқарувчи томонидан назарда тутилган техник ҳужжатлар (баени), товар (касса) чеки ёки пул банк муассасаси орқали олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль инспекцияси органларида рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи маълумотнома-счёт.


7. Х.ақи тўланган янги автомототранспорт воситасини олиш харидор томонидан рад этилган тақдирда тўланган сумма унга қонунчиликда белгиланган тартибда қайтарилади.


8. Янги автомототранспорт воситасига ишлаб чиқарувчининг кафолатномаси норматив техник ҳужжатларда белгиланган муддат давомида ёки муайян километр юрилиши мобайнида амал қилади.

Кафолат муддати автомототранспорт воситаси харидорга сотилган кундан бошланади.


9. Фойдаланишнинг кафолат муддати даврида сотилган автомототранспорт воситаларида сотувчи томонидан қайд этилмаган камчиликлар ва яширин ишлаб чикариш нуқсонлари аниқланган тақдирда автомототранспорт воситаси эгасининг танлови бўйича шунга ўхшаш русумдаги янги автомототранспорт воситаси билан ёки харид нархи тегишли равишда қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳолда бошқа русумдаги автомототранспорт воситаси билан алмаштирилиши, ёхуд улардаги камчиликлар текин бартараф этилиши еки уларни бартараф этиш харажатлари тўланиши, ёхуд харид нархи тегишлича камайтирилиши керак (автомобиллар бундан мустасно). Кафолат муддати мобайнида автомобиллар алмаш-тириш, кузов ёки камида иккита агрегатни алмаштириш зарур бўл-ган тақдирда, эксперт комиссияси қарорига кўра (ушбу Коидаларнинг 13-бандига мувофиқ) амалга оширилади. Автомототранспорт эгаси шунингдек зарарлар тўланган ҳолда олди-сотди шартномасини бекор килишга ҳаклидир (автомобиллар бундан мустасно). Кўрсатиб ўтилган талаблар автомототранспорт воситасини сотувчига қўйилади.

Истисно ҳолларда (сотувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тақдирда тугатилганда) камчиликларни текин бартараф этиш ёки бартараф этиш бўйича ўз харажатларини қогшаш, бошқа автомототранспорт воситасига алмаштириш тўғрисидаги талаб автомототранспорт воситаси эгаси томонидан товарни ишлаб чиқарувчига берилиши мумкин. Автомототранспорт воситаси эгаси ушбу талабларни қўйиш ўрнига носоз автомототранспорт воситасини ишлаб чиқарувчига қайтаришга ҳамда унинг учун тўланган сумма қайтарилишини талаб қилишга ҳақлидир.

Сотувчи, ишлаб чиқарувчи аниқланган камчиликлар бўйича автомототранспорт воситаси эгасининг талабларини қондириш борасида уларнмнг функциясини бажаришга вакил килинган корхоналар ташкил этишлари, шунингдек ушбу мақсадларда бошқа корхоналар билан (кейинги ўринларда уларнинг функцияларини бажарувчи корхоналар деб аталади) шартномалар тузишлари мумкин.

Сотувчи, тайёрловчи (уларнинг функцияларини бажарувчи корхона) томонидан автомототранспорт воситаси эгасининг шахсий аризаси рўйхатдан ўтказилган кун ушбу бандда санаб ўтилган талаблар қўйиладиган муддат бошланадиган кун ҳисобланади.


10. Янги автомототранспортда аниқланган камчиликларни бартараф этиш қуйидаги (республика ташқарисидан келтириладиган зарур эҳтиёт қисмлар мавжуд бўлмаган тақдирда, уларни келтириш талаб қилинадиган вақтни ҳисобга олмасдан, бироқ уч ойдан ортиқ бўлмаган) муддатларда амалга оширилади:

кўпи билан 10 кун автомототранспорт воситаси эгаси томонидан камчиликларни бартараф этиш тўғрисида тегишли талаб берилган пайтдан бошлаб ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) томонидан;

кўпи билан 20 кун автомототранспорт воситаси томонидан камчиликларни бартараф этиш тўғрисида тегишли талаб берилган пайтдан бошлаб савдо корхонаси (унинг функцияларини бажарувчи корхона) томонидан.


11. Автомототранспорт воситасидаги камчиликлар бартараф этилган тақдирда ишлаб чиқарувчи завод томонидан белгиланган кафолат муддати транспорт воситасидан фойдаланилмаган вақтга узайтирилади. Кўрсатиб ўтилган вақт автомототранспорт эгасининг камчиликларни бартараф этищ ҳақидаги талаб билан мурожаат килган кундан ҳисобланади ва автомототранспорт воситаси тузатилгандан кейин олинган пайтдан бошлаб тамом бўлади.


12. Нуқсонлари бор бўлган автомототранспорт воситасини сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) томонидан алмаштирищ етти кун муддатда (агар алмаштириш тўғрисида талаб берилган пайтда шунга ўхшаш автомототранспорт воситаси бор бўлса), сифатни қўшимча равишда текшириш зарур бўлганда эса автомототранспорт воситаси эгаси томонидан талаб берилган кундан бошлаб 20 кун ичида амалга оширилади. Автомобилларни алмаштириш муддатлари 9-бандга мувофиқ эксперт комиссияси карори қабул қилинган санадан бошлаб хисобланади.

Шунга ўхшаш автомототранспорт воситаси мавжуд бўлмаганда автомототранспорт воситаси эгасининг нуқсонли автомототранспорт воситасини алмаштириш тўғрисидаги талаби эътироз берилган пайтдан бошлаб бир ой ичида қондирилиши керак.

Автомототранспорт воситасини алмаштиришда кафолат муддати автомототранспорт воситаси эгасига берилган кундан бошлаб янгидан ҳисобланади.


13. Камчиликлар (носозликлар) пайдо бўлиши масаласида тафовутлар келиб чиққан тақдирда сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) автомототранспорт воситаси эгаси мурожаат қилган жой бўйича эксперт комиссияси ташкил этади. Комиссия таркибига тайёрловчининг, сотувчининг (унинг функцияларини бажарувчи корхонанинг) вакили ва автомототранспорт эгасининг хох.иши бўйича истеъмолчилар жамоатчилик ташкилоти вакили ёки бошқа манфаатдор шахс киради. Автомототранспорт воситаси эгаси экспертиза ўтказилишида қатнашиш ҳуқуқига эгадир.

Комиссия камчилик (носозлик):

а) агар автомототранспорт эгаси томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш бўйича завод йўриқномаси талабларига риоя этмаслик, шу жумладан йўриқномада кўрсатилган фойдаланиш материалларини қўллаш бўйича талабларга риоя этмаслик;

б) автомототранспорт воситаси авария натижасида шикастланиши, агар авария автомототранспорт воситасининг техник носозлиги натижасида юз бермаса;

в) агар узеллар ва агрегатлар автомототранспорт воситаси эгаси томонидан автомототранспорт воситасини кафолатли тузатиш пунктига ёки завод вакилига жойида кўрсатмасдан қисмларга ажратилиши ёки тузатилиши;

г) автомототранспорт эгаси томонидан автомототранспорт воситаси конструкциясига ўзгартиришлар киритилиши, конструкцияси автомототранспорт воситасини завод билан келишилган қўл билан бошқариш деталлари намунавий комплектларини мустақил ўрнатишдан ташқари;

д) агар автомототранспорт воситаси эгаси томонидан ўз ташаббуси билан ёки ўз кучи билан стандарт узеллар ва деталлар кисмларга ажратилиши ва норматив техник ҳужжатларда назарда тутилмаган бошқа узеллар ва деталлар монтаж қилиниши;

е) ишлаб чиқарувчи заводнинг розилигисиз автомототранспорт воситасидан пойгаларда ёки мусобақаларда фойдаланиш натижасида келиб чиққан автомототранспорт воситаси эгасининг талабини кўриб чиқмаслиги мумкин.

Мазкур бандда санаб ўтилган сабаблар туфайли пайдо бўлган камчиликларни бартараф этиш умумий асосларда амалга оширилади.


14. Автомототранспорт воситаларини тузатиш, нархини камайтириш, алмаштириш учун келтириш ва уларни харидорга қайтариш сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) томонидан текин амалга оширилади.

Ушбу мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) товарни келтириш ва қайтариш билан боғлиқ зарур харажатларни автомототранспорт воситаси эгасига тўлашга мажбурдир.


15. Экспертиза ўтказиш, автомототранспорт воситасини тузатиш, нархини пасайтириш, алмаштириш учун келтириш ва қайтариш билан боғлиқ харажатларни, агар камчиликлар автомототранспорт эгасининг айби туфайли ёки енгиб бўлмайдиган куч оқибатида келиб чиққанлиги исбот қилинмаган бўлса, сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) тўлайди.


16. Мазкур Коидаларнинг 10 ва 12-бандларида кўрсатилган муддатлар вақти ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) автомототранспорт воситаси эгасига автомототранспорт воситаси қийматининг бир фоизи миқдорида неустойка тўлайди.


17. Носоз автомототранспорт воситаси ана шундай русумдаги автомототранспорт воситасига, бироқ ўзгартирилган нарх билан, алмаштирилганда қпймати қайта ҳисобланмайди, нарх ошган тақдирда бошқа моделга алмаштиришда қийматни қайта ҳисоблаш алмаштириш кунида амалда бўлган нархдан келиб чиқиб амалга оширилади.

Носоз автомототранспорт воситаси қайтарилганда ва шу муносабат билан олди-сотди шартномаси бекор қилинганда автомототранспорт воситаси эгаси билан ҳисоб-китоблар нарх ошган тақдирда тегишли талаб қўйилган кунда ушбу транспорт воситасининг қийматидан келиб чиқиб, нарх пасайган тақдирда эса харид кунидаги қийматдан келиб чиқиб амалга оширилади.


18. Кафолат муддати тамом бўлгач автомототранспорт воситасининг камчиликларини бартараф этиш "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қнлиш тўғрисидавги Ўзбекистон Республикаси Конунининг 15-моддасига мувофиқ амалга оширилади.


19. Автомототранспорт воситалари билан воситачилик савдоси махсус қоидаларга кўра амалга оширилади.


20. Сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) томонидан йўл қўйилган Автомоторанспорт воситаларини сотиш қоидалари бузилиши устидан қонунда белгиланган тартибда харидор томонидан судга шикоят қилиниши мумкин.


21. Янги автомототранспорт воситаларини сотувчи ушбу Қоидаларни харидорга кўринарли жойга осиб қўйиш йўли билан харидорга асосий коидалар билан танишиш имкониятини беришга мажбурдир.


22. Мазкур Коидаларга риоя қилиниши устидан назорат қилиш тегишли қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Назорат қилувчи органлар мазкур Коидаларга риоя этилишини текширишга мутахассисларни, истеъмолчилар жамоатчилик ташкилотлари вакилларини жалб этиши мумкин.

Сотувчи текшириш ўтказилишига кўмаклашиши ҳамда камчиликлар ва Қоидаларни бузиш бартараф этилиши чора-тадбирларини кўриши керак.


23. Сотувчи билан харидор ўртасида низо келиб чиққан тақдирда уларнинг хатти-ҳаракати устидан шикоят ёки қарор бузилган ҳуқуқлар ҳимоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширишга вакил қилинган органларга, ёхуд судга берилади.


24. Мазкур Коидалар ва "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Стандартлаштириш тўгрисида", "Метрология тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматлар сертификацияси тўғрисида" Қонунлар талаблари бузилиши жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.