язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси шахсий таркиби учун формали кийим-бош тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.07.1995 й. 249-сон қарорига 3-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 3 июлдаги

249-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик

компанияси шахсий таркиби учун формали

кийим-бош тўғрисида

НИЗОМ


1. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компаниясининг шахсий таркиби ўзининг махсус формадаги кундалик кийимига эга бўлади.


2. Компаниянинг формали кийим-бош олиш ва кийиб юриш, фарқловчи белгилар тақиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларининг лавозимлари рўйхати "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси бошқаруви қарори билан тасдиқланади.


3. Компаниянинг формали кийим-бош кийиб юриш ҳуқуқига эга бўлган барча ходимлари учун уларни сотиб олишда формали кийимлар қийматининг 50 фоизи миқдорида чегириш белгиланади. Чегиришлар билан боғлиқ харажатлар маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар таннархи ҳисобига ўтказилади Компания ходимларига формали кийим қийматини уни кийиб юриш муддати давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.


4. Юқори ва катта бошлиқлар таркибининг формали кийими учун тўк кўк ва оч кулранг ранглар белгиланади.

Ўрта, кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибининг кийими учун тўқ кўк ранг белгиланади.


5. Формали кийим комплектига қуйидагилар киради:

а) юқори ва катта бошлиқлар таркиби учун:

астарли, иссиқ тутувчи икки қават қистирмали, икки ёнида ўйиқ чўнтакли, орқа боғичли, икки ёқлама (тугмаси ҳар икки томонга ҳам тақиладиган) пальто;

очиқ қайтарма ёқали, икки ёнида ўйиқ ва битта кўкрак чўнтакли, икки ёқлама, тўқ кўк рангли костюм-пиджак. Почаси манжетсиз шимлар;

очиқ қайтарма ёқали, икки ёнида ўйиқ ва битта кўкрак чўнтакли, бир ёқлама оч кулранг костюм-пиджак. Почаси манжетсиз шимлар;

астарли, очиқ қайтарма ёқали, қўшиб тикилган енгли, икки ёнида ўйиқ, листочкали чўнтаги бўлган бир ёқлама, тўк, кўк рангли плаш. Полочкалари ва орқа елкасида тўғри шаклли қирқма кокеткалари бўлади. Орқа елкаси шлицали бўлади;

б) Ўрта, кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар таркиби учун:

астарли, иссиқ тутувчи икки қават қистирмали, икки ёнида ўйиқ чўнтакли, орқа боғичли, икки ёқлама пальто;

очиқ қайтарма ёқали, икки ёнида ўйиқ ва битта кўкрак чўнтакли, бир ёқлама костюм-пиджак. Почаси манжетсиз шимлар;

астарли, очиқ қайтарма ёқали, қўшиб тикилган енгли, икки ёнида ўйиқ листочкали чўнтаги бўлган, бир ёқлама плаш (фақат ўрта бошлиқлар таркиби учун). Полочкали ва орқа елкасида тўғри шаклли қирқма кокеткалари, орқа елкаси шлицали бўлади.


Изоҳ: аёллар учун костюмларда бир томонлама орқа бурмали тўғри юбка бўлиши назарда тутилади.


в) темир йўл транспорти ходимларининг бутун шахсий таркиби учун:

қўшиб тикилган ёқачали, тугмаларида илгаги бўлган блуза-кўйлак, блузанинг пастки қисми белбоғ билан тугайди. Қайтарма ёқали, манжетли енги бўлган аёллар блузкаси. Аёллар блуза-кўйлаги ва блузкалар кулранг, ҳаворанг, оқ рангли бўлади;

тепа қисми костюмга мос газламадан иборат, кизаги қора фуражка. Соябони қора, локланган. Фуражка кизагининг устки қисмида ва фуражканинг тепасида яшил рангли ҳошия бўлади, Локомотив машинисти фуражкаси кизагининг устки четига, жияк пастига зар уқа осилади;

костюмнинг рангидаги жун берет (бош кийим);

юқори бошлиқлар таркиби учун - кулранг қоракўлдан, катта ва ўрта бошлиқлар таркиби учун - қора қоракўлдан ва ходимларнинг бошқа тоифалари учун - қора рангли эчки мўйнасидан ёки сунъий мўйнадан тикилган телпак. Телпакнинг устки қисми кўк рангли мовутдан тикилади;

ходимларнинг барча тоифалари учун қора рангли пойабзал;

костюмнинг рангига мос кўк ёки кулранг тусдаги сидирға рангли галстук.


6. Ёпиштириб тикилган заррин уқалар ва енгга тикилган шу рангдаги рамзлар, кумушранг юлдуз (юлдузчалар) ва тикма белгилар бошлиқлар таркиби учун фарқловчи белгилар ҳисобланади.


7. Енгга тикилган белгилар енгларнинг сиртқи томонига, пастки четларига параллель ҳолда жойлаштирилади. Енгининг пастки чети билан зар уқанинг пастки чети ўртасидаги масофа 90 миллиметрни, зар уқанинг узунлиги 110 миллиметрни ташкил қилади.


8. Юқори бошлиқлар таркиби учун фарқловчи белгилар қуйидагича кўринишда бўлади:

а) эни 60 мм бўлган зар уқанинг юқори ва пастки қисми яшил жияк билан ҳошияланган бўлади. Зар уқанинг ўқ чизиғи бўйлаб 20 мм катталикда кумушранг юлдузчалар тикилади. Юқориги бурчакдаги зар уқа тепасига костюмга мос газламадан, параллель томонлар ўртасида 40 мм катталикда, олтинсимон рангдаги ип билан ҳошияланган тўғри олтиёқли белги жойлаштирилади. Олтиёқли белги ичига 30 мм катталикдаги техник белги тикиб қўйилади. Олтиёқли енгга, зар уқанинг кўндаланг ўқ чизиғи бўйлаб, зар уқадан белгининг марказигача 40 мм масофага тикиб қўйилади;

б) юқори раҳбарлар таркиби пиджагининг ёқасида яшил рангли жияк бўлади ва унга дафна дарахти япроғи кўринишидаги олтинсимон рангдаги ип тикилади.


9. Компаниянинг катта ва ўрта бошлиқлар таркиби учун фарқловчи белгилар қуйидаги кўринишда бўлади:

катта бошлиқлар таркиби учун - костюм енгларига узунлиги 6 мм бўлган иккита зар уқа ёпиштириб тикилади, зар уқалар ўртасида 4 мм катталикдаги яшил рангли узунасига тортилган чизиқли эни 30 миллиметрли битта зар уқа жойлашган бўлади. Кенг зар уқа бўйлаб, ўқ чизиғи бўйича кумуш рангли, 20 мм катталикда биттадан тўрттагача металл юлдузчалар маҳкамланади ёки қадалади;

ўрта бошлиқлар таркиби учун - енгларга узунлиги 15 мм, ораси 4 мм бўлган яшил рангдаги узунасига тортилган чизиқли иккита зар уқа ёпиштириб тикилади. Узунасига тортилган чизиқ бўйлаб 20 мм катталикда биттадан тўрттагача кумуш рангли металл юлдузчалар маҳкамланади ёки қадалади.

Катта ва ўрта бошлиқлар таркиби костюмининг енгига ёпиштириб тикилган қопламаларнинг устки бурчагига, костюмга мос рангда, параллель томонлар ўртасида 35 мм катталикда, яшил рангли ип билан ҳошияланган тўғри олтиёқли белги жойлаштирилади. Олтиёқли белги ичига 20 мм катталикдаги металл техник белги маҳкамланади. Олтиёқли белги енгга, қопламанинг кўндаланг ўқ чизиғи бўйлаб, қопламанинг юқори қисмидан олтиёқли белгининг марказигача бўлган 40 мм масофага тикиб қўйилади.


10. Кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар таркиби учун костюмнинг рангига мос газламадан эни 65 мм ва бўйи асосидан тепасигача 90-100 мм катталикда тикилган бешёқли белги фарқловчи белгилар ҳисобланади, Бешёқли белгининг юқори қисми юмалоқланган бўлади. Бешёқли белгида юқори ва ёй томонлардан 5 мм масофада яшил рангли жияк бўлади. Бешёқли белгининг марказий қисмида дафна дарахти барглари чамбарагидан иборат 25 мм катталикдаги техник белги ҳамда чамбаракнинг юқори қисмида 45 мм катталикда темир йўл транспорти рамзи бўлади. Чамбаракнинг пастки қисмида "ЎТЙ" ёзувли лента тасвирланади. Техник белги, чамбарак, рамз ва ёзувли лента сариқ рангда бўлади.

Кичик бошлиқлар таркиби костюмидаги бешёқли белгининг пастки томонларига параллель равишда улардан ва жиякдан 5 мм масофада эни 12 мм бўлган яшил рангли йўл-йўл чизиқ ўтказилади.

Кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар таркиби учун - пальто, пиджак ва нимчанинг ўнг енгига унинг юқори нуқтасидан бешёқли белгининг юмалоқланган томонигача 120 мм масофада фарқловчи белгилар ёпиштирилади.


11. Катта, ўрта, кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар таркиби учун - пиджакнинг ёқасига костюмнинг рангига мос газламадан 60Х30 мм катталикда белгилар (петлицалар) тикилади, белгиларда олтинсимон рангда кант бўлади. Катта бошлиқлар таркиби петлицаларига 20Х4 мм катталикда, олтинсимон рангли, тўғри бурчакли иккита, ўрта бошлиқлар таркибидагиларникига - битта металл маҳкамланади. Тўғри бурчакли металл петлица кўндаланг ўқнинг тўғри бурчагига маҳкамланади.

Катта, ўрта, кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар таркиби учун - петлицаларнинг юқори қисмига 20 мм катталикда, олтинсимон рангли металл техник белги маҳкамланади.


12. Темир йўл транспортининг рамзи қанотлари бўлган эллипссимон ғилдиракдан иборат бўлади. Пиджак ва нимчалардаги рамзларда ғилдирак диаметри - 20Х12 мм, рамзнинг узунлиги - 70 мм бўлади. Юқори ва оддий ходимлар таркиби учун рамз олтинсимон рангли металлдан бўлади. Рамз пиджак, нимчанинг ўнг томонига, кўкракка тақилади.


13. Бош кийимга тақиладиган нишон (кокарда) эни 25 мм ва баландлиги 30 мм бўлган, ичи тўк яшил рангли, олтинсимон ҳошияланган эллипсдан иборат бўлади, ичида олтинсимон рангдаги техник белги тасвирланади. Нишон олтинсимон рангдаги дафна дарахти баргидан иборат чамбарак металлдан тайёрланади.

Компаниянинг юқори бошлиқлари таркиби учун чамбарак тикилади, катта, ўрта, кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар таркиби учун чамбарак металлдан тайёрланади. Фуражканинг тепа қисмидаги чамбарак устига ғилдираги - 20Х12 мм ва узунлиги - 60 мм катталикдаги темир йўл транспорти рамзи маҳкамланади.


14. Ёзги вақтда кўйлак ва блузкадаги фарқловчи белгилар - асосининг эни 55 мм ва тепасининг эни 45 мм, узунлиги 130-140 мм бўлган ва устки учи юмалоқланган, тўрт бурчак кўринишдаги, елкага тақиладиган белгилардан иборат бўлади. Тўрт бурчак белги кул ранг ипак (вискоза) зар уқадан ёки газламадан тайёрланади, Юқори бошлиқлар таркиби учун - тўрт бурчакли белгининг атрофида олтинсимон рангли жияк бўлади, катта, ўрта, кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар учун - белгиларда жияк бўлмайди,

Тўрт бурчакли белги ичига:

юқори бошлиқлар таркиби учун - енгга қўйиладиган белгилар учун белгиланган юлдузчалар тикилади;

катта бошлиқлар таркиби учун - тўрт бурчак асосига, тўрт бурчакнинг марказий ўқи бўйича жойлашган ва унинг асосига йўналтирилган, бурчак кўринишидаги, эни 6 миллиметрдан бўлган иккита зар уқа тикилади. Зар ўқалар оралиғи 2 мм бўлади. Тўрт бурчак ичига, зар уқа юқорисига енгга қўйиладиган белгилар учун белгиланган металл юлдузчалар жойлаштирилади;

ўрта бошлиқлар таркиби учун - катта бошлиқлар таркиби учун белгиланган битта зар уқа тикилади. Ичига, зар уқа юқорисига енгга қўйиладиган белгилар учун белгиланган металл юлдузчалар жойлаштирилади;

кичик бошлиқлар таркиби учун - тўрт бурчакнинг пастки қисмига, тўрт бурчакнинг марказий чизиғи бўйича жойлашган ва унинг асосига йўналтирилган, бурчак кўринишидаги, эни 12 мм бўлган, яшил рангли йўл-йўл чизиқ тикилади. Тўрт бурчакнинг юқори қисмига 20 мм катталикдаги металл техник белги маҳкамланади;

оддий ходимлар таркиби учун - тўрт бурчакнинг юқори қисмига 20 мм катталикдаги металл техник белги маҳкамланади.

Елкадаги белгиларда юлдузлар (юлдузчалар) олтинсимон рангда бўлади.

Елкадаги белгилар кўйлакка, блузкага диаметри 15 мм бўлган, олтинсимон рангли тугма билан маҳкамланади.


15. Юқори, катта ва ўрта бошлиқлар таркиби учун - фуражка соябони тепасига олтинсимон рангли тўқима ип, кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидагиларникига локланган қора тасмача маҳкамланади.


16. Барча тоифадаги ходимларнинг тугмалари олтинсимон рангли бўлади. Юқори раҳбарлар таркиби учун - тугмаларда Ўзбекистон Республикаси герби тасвирланади, ходимларнинг бошқа тоифалари учун техник белги бўлади.


17. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компаниясининг шахсий таркиби учун формали кийим-бош бериш нормалари ва кийиш муддатлари:

Буюмларнинг номи

Ўлчов

бирлиги


Сони


Кийиш

муддати

(йил)


1


2


3


4


1. Юқори раҳбарлар таркиби учун





Тўқ кўк рангли қалин мовутдан тикилган пальто


дона

1

4

Тўқ кўк рангли жун газламадан тикилган костюм


комплект

1

2

Оч кулранг жун газламадан тикилган костюм


комплект

1

2

Тўқ кўк рангли ярим жун газламадан тикилган плаш


дона

1

3

Фуражка





Телпак





Блузка-кўйлак





Қора рангли пойабзал





Галстук





2. Катта бошлиқлар таркиби учун





Тўқ кўк рангли қалин мовутдан тикилган пальто


дона

1

3

Тўқ кўк рангли жун газламадан тикилган костюм


комплект

1

2

Оч кулранг жун газламадан тикилган костюм


комплект

1

2

Тўқ кўк рангли ярим жун газламадан тикилган костюм


дона

1

3

Фуражка





Телпак





Блузка-кўйлак





Қора рангли пойабзал





Галстук





Ўрта бошлиқлар таркиби учун





Тўқ кўк рангли қалин мовутдан тикилган пальто


дона

1

3

Тўк кўк рангли жун газламадан тикилган костюм


комплект

1

2

Тўк кўк рангли ярим жун газламадан тикилган плаш


дона

1

3

Фуражка





Телпак





Блузка-кўйлак





Қора рангли пойабзал





Галстук





Кичик бошлилиқлар ва оддий ходимлар таркиби учун





Тўқ кўк рангли қалин мовутдан тикилган пальто


дона

1

3

Тўк кўк рангли жун газламадан тикилган костюм


комплект

1

2

Фуражка





Телпак





Блузка-кўйлак





Қора рангли пойабзал





Галстук





-------------------------

Изоҳ. Кийиш муддати кўрсатилмаган формали кийим-бошлар компаниянинг шахсий таркиби томонидан савдо шохобчасидан нақд пулга сотиб олинади.