язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.1994 й. 489-сон "Давлат автомототранспорти воситаларини сотиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.09.1994 й.

N 489



ДАВЛАТ АВТОМОТОТРАНСПОРТИ

ВОСИТАЛАРИНИ СОТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Автомобиль транспортининг енгил, юк ташувчи ва бошқа турларини хусусийлаштириш учун зарур норматив базани яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат автомототранспорти воситаларини жисмоний ва давлат тасарруфида бўлмаган юридик шахсларга сотиш Тартиби* тасдиқлансин.


2. "Ўзавтотранс" давлат-акцнонерлик корпорацияси ҳар ойнинг 10-кунигача Давлат мулки қўмитасига Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари учун амалда бўлган  бозор  (шартнома) нархлари тўғрисида ахборот бериб турсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 12 майдаги 148-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов



*) Тартиб рус тилидаги матнда берилган.