язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.01.1993 й. ПФ-546-сон "Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акционерлик концерни ("Ўзавтойўл") ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.01.1993 й.

N ПФ-546



ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҚУРИШ

ВА ФОЙДАЛАНИШ ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК

КОНЦЕРНИ ("ЎЗАВТОЙЎЛ") ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Автомобиль йўллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш юзасидан ва республиканинг йўл хўжалигини бошқаришни янада такомиллаштириш, бозор муносабатлари шаклланиб бораётган шароитда қуйи таркибий бўлинмаларга кўпроқ мустақиллик бериш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасининг Автомобиль йўллари вазирлиги тугатилсин.

Республика йўл хўжалиги тизимидаги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар меҳнат жамоаларининг амалдаги қонунларга мувофиқ Ўзбекистон Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акционерлик концерни ("Ўзавтойўл") ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Ўзавтойўл" концерни:

хўжалик уюшмаси бўлиб, автомобиль йўллари, кўприкларни ҳамда бошқа йўл иншоотларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкциялаш ва фойдаланиш ишларини амалга оширувчи давлат, давлат-акционерлик, ижара, жамоа корхоналари ва ташкилотларини, шунингдек тармоқни ривожлантиришдан манфаатдор бўлган бошқа тармоқларнинг корхона ва ташкилотларини ҳамда хорижий юридик шахсларни ихтиёрийлик асосида бирлаштиради;

Ўзбекистон Республикасининг тугатилган Автомобиль йўллари вазирлигининг ҳуқуқий вориси ҳисобланиб, ўз фаолиятида амалдаги қонунларга ва концерннинг Уставига амал қилади.

2. "Ўзавтойўл" концерни зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал қилиш юклансин:

Ўзбекистон Республикасининг Давлатистиқболстат қўмитаси билан биргаликда республика халқ хўжалиги ва аҳолисининг юк ташишга бўлган эҳтиёжларини энг кўп даражада қондириш учун автомобиль йўлларини ривожлантириш концепцияси ва истиқболга мўлжалланган дастурларини ишлаб чиқиш;

республика автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш, фойдаланиш ва такомиллаштириш ишида ягона илмий-техникавий сиёсатни ўтказиш;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, реконструкциялаш, таъмирлаш ва сақлаш масалаларини комплекс ҳал этишни таъминлаш;

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари билан бевосита шартномалар ҳамда битимлар тузиш асосида автомобиль йўллари, кўприклар ва бошқа йўл иншоотлари қуриш ҳамда ўзгача турдаги пудрат ишларини бажариш;

ўзаро манфаатли ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, хорижий фирмалар билан қўшма ишлаб чиқариш ва корхоналарни ташкил қилиш, МДҲ давлатларида ва чет элларда автомобиль йўллари қуриш.


3. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддат ичида "Ўзавтойўл" концернини ташкил этиш ва унинг фаолиятига оид масалалар юзасидан қарор қабул қилиб, унинг тузилмаси ва Уставини тасдиқласин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., N 2, 91-модда