язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 31.10.1992 й. 504-сон "Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини тузатиш ва сақлашни маблағ билан таъминлаш тартибини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.1992 й.

N 504



УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ АВТОМОБИЛЬ

ЙЎЛЛАРИНИ ТУЗАТИШ ВА САҚЛАШНИ МАБЛАҒ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИНИ ЎЗГАРТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Моддий-техника ресурслари нархларининг анча ошиб бораётганлиги ҳамда республика йўл хўжалиги ходимларининг тариф ставкалари ва лавозим маошларининг ошиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Белгилаб қўйилсинки, 1992 йилнинг 1 октябридан бошлаб умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини тузатиш ва сақлашга маблағлар қуйидаги ажратмалар ҳисобига амалга оширилади:

жамоа ва давлат хўжаликлари, саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа корхоналарнинг, хўжалик ташкилотлари, кооперативлар ва кичик корхоналарнинг жорий йилда маҳсулот ишлаб чиқариш амалдаги ҳажмидан бир фоиз миқдорида;

тайёрлов, савдо корхоналари ва ташкилотлари, шу жумладан, "Ўзбексавдо" уюшмасининг умумий овқатланиш ва улгуржи ташкилотларининг таъминот-сотиш ташкилотларининг жорий йилдаги - амалдаги оборотидан 0,1 фоиз миқдорида.



Вазирлар Маҳкамаси

Раисининг биринчи ўринбосари                                          И. Жўрабеков