язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент шаҳар йўловчи транспорти корхоналари давлат уюшмаси ("Тошшаҳарйўловчитранскорхона")нинг Устави (ЎзР ВМ 07.08.1992 й. 368-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 7 августдаги

368-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент

шаҳар йўловчи транспорти корхоналари давлат

уюшмаси ("Тошшаҳарйўловчитранскорхона")нинг

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тошкент шаҳар йўловчи транспорти корхоналари давлат уюшмаси ("Тошшаҳарйўловчитранскорхона"), бундан кейин матнда уюшма деб аталади, ўз фаолиятини Тошкент шаҳар, шунингдек, ўз таркибига кирувчи Тошкент шаҳар йўловчи ташиш автотранспорт ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳар трамвай-троллейбус ишлаб чиқариш бирлашмаси ва Тошкент метрополитени (бундан кейин матнда корхоналар деб аталади) манфаатлари йўлида ўз фаолиятини демократик асосда амалга оширувчи ишлаб чиқариш-хўжалик комплекси ҳисобланади.


2. Уюшма таркибига шартнома асосида, мулкчилик шаклидан қатъи назар, фаолиятлари уюшма мақсадларига ва вазифаларига зид келмайдиган, ўз кучлари ва воситалари билан Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ривожлантиришга ва такомиллаштиришга ёрдам берувчи бошқа вазирликлар ва идораларнинг корхоналари ва ташкилотлари, кооперативлар, воситачилик фирмалари кириши мумкин.


3. Уюшма жамғармасига бадалларни ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда тўловчи корхоналар уюшманинг ҳал қилувчи овозга эга бўлган ҳақиқий аъзолари ҳисобланадилар.

Кириш бадалларини тўлаган, Тошкент шаҳар йўловчи транспортини ривожлантиришда ўз мол-мулки билан қатнашувчи ва унга бир марталик воситалар, бепул ажратилган моддий-техника ресурслари ва асбоб-ускуналари билан ёрдам берувчи корхоналар уюшманинг маслаҳат овози ҳуқуқига эга бўлган ассоциацияли аъзолари ҳисобланадилар.


4. Уюшма ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлган мустақил хўжалик субъекти ҳисобланади, тўла хўжалик ҳисоби қоидалари асосида ишлайди, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида"ги Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, бошқа меъёрий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Уставга амал қилади. Уюшма ўз номидан мулкий ҳуқуқларни сотиб олиши ва жавоб бериши, судда ва ҳакамлик судида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. Уюшма белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади.

Уюшма ўз мажбуриятлари юзасидан қонун бўйича ундириб олиши мумкин бўлган, ўзига тегишли мол-мулки билан жавоб беради.


5. Уюшманинг бутун фаолияти ва унинг давлат органлари, ҳокимликлар, коллектив корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек фуқаролар билан ўзаро муносабатлари шартнома асосида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Уюшмага кирувчи корхоналарнинг фаолияти ҳамда уюшма бошқаруви ва уларнинг ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида"ги Қонуни, мазкур Устав, биргаликдаги фаолият дастурлари, уларнинг ҳуқуқий ва хўжалик мустақиллигини тўла сақлаган ҳолда тузилган шартномалар ва битимлар билан тартибга солиб борилади. Уюшма қатнашчилари таъсис шартномасига риоя қилишлари ва уни бажаришлари, уюшма олдида ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариш учун жавоб беришлари, шунингдек моддий жавоб беришлари, бюджет ва уюшма билан ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишлари шарт.


6. Давлат ёки бошқа органларнинг ёхуд уларнинг мансабдор шахсларнинг уюшма ҳуқуқларини бузувчи кўрсатмаларини бажариш натижасида, шунингдек шундай органлар ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан уюшмага нисбатан қонунларда назарда тутилган мажбуриятларини етарлича бажарилмаслик оқибатида уюшмага етказилган зарар шу органлар томонидан тўланади.


7. Уюшма ўз таркибига кирган корхоналарнинг давлат мулкига эгалик қилади, улардан фойдаланади ва уларни бошқаради, белгиланган тартибда, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларга шаҳарда йўловчи ташишга рухсатнома беради, Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси билан келишувга кўра корхоналарни давлат тасарруфидан чиқаришни ва хусусийлаштиришни амалга оширади.


8. Уюшма ўз таркибига кирган корхоналар фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади, бунда уларнинг амалдаги қонунларга мувофиқ берилган ҳуқуқларига қатъий риоя қилади.


9. Уюшма ўз таркибига кирган корхоналарнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, корхоналар эса уюшма мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар.


10. Уюшма ҳисоб-китоб, валюта счётларига ва бошқа счётларга эга бўлади, алоҳида мулкка эгалик қилади, мустақил ва йиғма балансларга, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби акс эттирилган, ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.


11. Уюшмага кирувчи корхоналар унинг таркибидан тузилган шартномаларга мувофиқ ва мазкур Устав билан белгиланган тартибда мажбуриятларини сақлаган ҳолда чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.


12. Уюшма қуйидаги манзилда жойлашган: Тошкент шаҳри, Широкая кўчаси, 6.



II. УЮШМАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


13. Уюшма йўловчиларни ташиш сифатини ва хизмат кўрсатиш маданиятини доимий яхшилай бориб, барча турдаги йўловчилар ташишнинг аниқ ва узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар йўловчи транспорти ишига раҳбарликни ва уни мувофиқлаштиришни амалга оширади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси олдида ўзига Уставда юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради.


14. Уюшма ўз фаолиятида қуйидагиларни таъминлайди:

шартнома мажбуриятларининг бажарилишини;

меҳнат жамоаларида ташаббускорлик ва тадбиркорликни намоён қилиш, корхоналарнинг хўжалик мустақиллигини ривожлантириш, хўжалик ҳисоби ва ўзини-ўзи маблағ билан таъмилаш қоидаларидан ҳар томонлама фойдаланиш учун шароитлар яратишни;

мулкчиликнинг турли шаклларига асосланадиган ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг илғор шаклларини ривожлантиришни;

сармоялар келишига ёрдам берувчи ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришни;

асосий ишлаб чиқариш жамғармаларидан ва айланма маблағлардан самарали фойдаланиш, шунингдек, ишлаб чиқаришни, меҳнат ва бошқарувни, иш ҳақини ташкил этишнинг шакл ва усулларини такомиллаштиришни, хўжалик ҳисобининг асосий элементларидан бири сифатида рағбатлантиришнинг самарали тизимини;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар билан биргаликда барча турдаги йўловчи транспортини янада ривожлантириш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, хизматлар ҳажмларини ва турларини кенгайтириш бўйича кенг кўламли чораларни ишлаб чиқишни ва амалга оширишни;

ягона техник сиёсатни ўтказишни, корхоналарга йўловчи транспорт корхоналарини қайта қуришни ва техник жиҳатдан қайта қуроллантиришни амалга оширишда ёрдам беришни, йўловчиларни ташиш ва уларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш борасида бошқа давлатларнинг тажрибасини ўрганиш ва тадбиқ этишни;

йўловчи транспортининг йирик устувор муаммоларини ҳал қилишни таъминлайдигаи илғор, илмий асосланган инвестиция сиёсатини ўтказишни;

йўловчи транспорти ходимларининг меҳнат ва турмуш шароитини яхшилаш, моддий ва маънавий эҳтиёжларини тўлароқ қондириш масалаларини батафсил ҳал қилишни;

меҳнатнинг хавфсиз ва соғлом шароитларини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги босқичига ўтиш ва ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни энг оз даражага келтиришни;

йўловчи транспортида йўл ҳаракати хавфсизлигининг юқори даражада бўлишини сақлаб қолишни;

корхоналар учун кадрлар малакасини ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг самарали тизимини қўлланишни;

табиат ресурсларини тежамкорлик билан сарфлаш, табиатга омилкорлик билан муносабатда бўлиш, ресурсларни тежаш юзасидан кенг иш олиб бориш ва иккиламчи ресурслардан самарали фойдаланишни.


15. Уюшма ўз зиммасига юклатилган вазифаларга ва ўзига берилган ҳуқуқларга мувофиқ:

республиканинг иқтисодиёт органлари билан бевосита ҳамкорлик қилади, шаҳар йўловчи ташиш транспортини ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболларини, уни ривожлантириш ва оқилона жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқади, шунингдек, бошқа турдаги транспортлар билан ишларини мувофиқлаштиради;

хорижий мамлакатлар билан ташқи иқтисодий муносабатларнинг янги илғор шаклларини ривожлантиради, бошқа мамлакатларнинг корхоналари ва ташкилотлари билан корхоналарнинг бевосита ишлаб чиқариш, илмий-техникавий алоқаларини ўрнатишларига фаол ёрдам беради, қўшма корхоналарни тузади ва уларнинг фаолиятини таъминлайди, уюшма мутахассисларини чет элларга юборади;

корхоналар, фирмалар, ташкилотлар тузади, уларни қайта ташкил этади ва тугатади, улар тўғрисидаги уставларни тасдиқлайди;

шаҳар йўловчи транспортида илмий-техника ва инвестиция сиёсатини белгилайди, фан-техника тараққиёти ютуқларини ва илғор тажрибани умумлаштириш ва жорий қилиш жараёнларини бошқаришни ташкилий жиҳатдан таъминлайди;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда тезкор тартибда шаҳарнинг маршрут шахобчаларини мувофиқлаштириш масалаларини кўриб чиқади ва ҳал қилади, шартномада ҳокимлик томонидан белгиланган минимал транспорт ишлари даражасини бажаради, йўловчи транспортидан фойдаланиш қоидаларини, қатнов учун ҳақ тўлаш тартибини, маршрут шахобчаларини ривожлантириш истиқболларини, авария ва алоҳида ҳолларда транспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини белгилайди;

табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, моддий ва меҳнат ресурсларини сарфлашнинг илғор нормаларини ва меъёрларини қўлланиш бўйича ишланмаларни ташкил этади;

бошқа вазирликлар ва идораларга нисбатан уюшма қатнашчиларини жаҳон стандартларига мувофиқ келувчи замонавий техника билан таъминлаш масаласида уларнинг манфаатларини кўзловчи вакил сифатида иш кўради;

тегишли давлат органларида ва бошқа органларда корхоналарнинг манфаатларини ҳимоя қилади;

уюшма таркибига кирувчи корхоналарнинг раҳбарларини ишга ёллаш ва бўшатиш шартлари тўғрисида битимлар тузади;

уюшма манфаатлари ва унинг айрим аъзолари манфаатлари йўлида фойдаланиш учун марказлашган жамғармаларни, молиявий маблағлар захираларини, шу жумладан, валюта захираларини барпо этади;

аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади, меҳнат жамоаларида уларни ривожлантиришга ёрдам беради;

зарур номенклатура бўйича ишлаб чиқарувчиларнинг истеъмолчилар билан хўжалик алоқаларини ташкил этишда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг ҳудудида уюшма таркибига кирувчи корхоналар учун хом ашё ва материаллар сотиб олишда мустақил равишда ҳамда республика таьминотчи ташкилотлари иштирокида таъминот-сотиш ва воситачилик фаолиятини амалга оширади. Жамғарма эгаси ҳисобланади ҳамда марказлашган тартибда олинадиган жамғармаларни, моддий-техника ресурсларини ва пул маблағларини уюшма аъзолари ўртасида тақсимлайди;

уюшма аъзоларининг розилигига кўра айрим функцияларни бажаришни ва ҳуқуқларни амалга оширишни марказлаштиради;

ҳақиқий аъзоларнинг розилигига кўра бозор муносабатлари шароитида шаҳар йўловчи транспорти ишини тартибга солиб борувчи меъёрий ҳужжатларни тайёрлайди.



III. БОШҚАРУВ ВА НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ


16. Кенгаш ва бошқарув уюшманинг бошқарув органлари ҳисобланадилар.


17. Уюшма Кенгаши уюшмани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, у шаҳар йўловчи транспорти ишининг асосий масалаларини кўриб чиқади, стратегик вазифалар ва муаммолар бўйича юқори давлат бошқарув органларига таклифлар киритади, шаҳар йўловчи транспортининг самарадорлигини янада ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади, уни ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболини белгилайди, марказлашган жамғармалардан фойдаланиш йўналишлари тўғрисида қарор қабул қилади, уларни сарфлаш сметаларини тасдиқлайди, уларнинг амалда бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни эшитади ва иш натижаларига баҳо беради.

Уюшма Кенгаши уюшма фаолиятининг барча масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.

Уюшма Кенгаши таркибига уюшмага аъзо бўлган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, юқори малакали мутахассислари ва хизматчилари, илғор ишчилари, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг вакиллари кирадилар.Уюшма Кенгаши уюшма конференцияси томонидан сайланади.

Уюшма Кенгаши мажлислари одатда йилига бир марта ўтказилади. Бошқарув ёки уюшма бошқаруви раиси қарорига кўра шаҳар йўловчи транспортининг фаолиятига дахлдор ўта муҳим қарорлар қабул қилиш зарурати бўлганда Кенгаш навбатдан ташқари чақирилади.

Уюшма Кенгаши фаолияти кенгашга бошчилик қилувчи уюшма бошқарув раиси тасдиқлайдиган уюшма Кенгаши тўғрисидаги Низом билан бошқариб борилади.

Уюшма Кенгаши бошқарувни сайлайди, тузилмани, унинг ходимларига ҳақ тўлаш ва меҳнатини рағбатлантириш тизимини белгилайди.


18. Бошқарув таркибига уюшма қатнашчилари бўлган корхоналарнинг биринчи раҳбарлари, бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари кирадилар. Бошқарув таркибига, шунингдек Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ва ассоциация қатнашчиси бўлган корхоналарнинг бошқа раҳбар ходимлари ҳал қилувчи ёки маслаҳат овози ҳуқуқи билан киришлари мумкин.

Бошқарув ишлаб чиқаришнинг асосий йўналишларини, стратегиясини ва истиқболларини ишлаб чиқиш, тармоқ ва республикалараро алоқаларда корхоналарнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, шаҳар йўловчи транспортида фан-техника ва инвестиция сиёсатини белгилаш, фан-техника ютуқларини ва илғор тажрибани умумлаштириш ва жорий қилиш жараёнларини ташкилий бошқариш, ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш, бозор муносабатлари шароитларида корхоналарнинг фаолиятларини бошқариб борувчи ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш функцияларини, шунингдек уюшма Уставида назарда тутилган бошқа функцияларни бажаришни ўз зиммасига олиши мумкин.

Бошқарув мажлислари заруратга қараб одатда ойига бир марта ўтказилади.

Бошқарув фаолияти уюшма бошқаруви раиси тасдиқлайдиган Низом бўйича тартибга солиб борилади.

Уюшма бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари уюшма Кенгаши ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.

Уюшма бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари мақомига, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси вазирига, вазирнинг биринчи ўринбосарига ва ўринбосарларига тенглаштирилади.


19. Уюшма бошқаруви раиси уюшма зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, уюшма таркибига кирувчи корхоналар фаолияти учун ўз ўринбосарларининг жавобгарлик даражасини белгилайди.

Бошқарув раиси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида ва уларни бажариш учун ўз ваколатлари доирасида:

шаҳар йўловчи транспорти вазифаларини бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича давлат органларида ва бошқа органларда, халқаро ташкилотларда, комиссиялар ва иттифоқларда уюшма номидан вакиллик қилади;

уюшма Кенгаши ва бошқаруви қарорларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;

ўз ўринбосарларидан ташқари ижроия дирекция ходимларини мустақил ҳолда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

ижроия дирекция ҳодимларини мукофотлаш ва мансаб маошларига устамалар белгилаш тўғрисида мустақил қарорлар қабул қилади, ижроия дирекция ходимларини ишга ёллаш ва бўшатиш тўғрисида битимлар тузади, уларни рағбатлантиради ва уларга жазо беради;

уюшма қатнашчилари бўлган корхоналар учун бажариш мажбурий бўлган буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ва кўрсатмалар беради, уларнинг бажарилишини текширади.

Уюшма бошқаруви зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирликлари ва идоралари раҳбарлари билан биргаликда қўшма буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради.


20. Жорий ишларни бажариш учун бошқарув ҳузурида энг кўп сони 40 кишидан иборат бўлган ижроия дирекцияси тузилади. Ижроия дирекцияси фаолияти бошқарув раиси тасдиқлайдиган Низом билан бошқариб борилади.


21. Уюшманинг молиявий ва хўжалик фаолиятини назорат қилиш уюшма таркибига кирувчи корхоналарнинг юқори малакали мутахассисларидан иборат бўлган уюшма Кенгаши томонидан 5 йил муддатга сайланадиган ижроия дирекцияси томонидан амалга оширилади.

Уюшма фаолияти тафтиш комиссияси томонидан йилига камида бир марта тафтиш қилинади.



IV. УЮШМАНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ


22. Уюшманинг мол-мулки унинг устав жамғармасини ташкил қилувчи асосий ва айланма маблағлардан иборат бўлади. Уюшма қатнашчилари билан аҳдлашувга кўра ижроия дирекцияси мол-мулк улушига эга бўлиши мумкин.


23. Уюшма таркибига кирувчи қатнашчиларнинг ҳар бири ўзининг мустақил балансида акс этган мол-мулкка эгалик қилади. Давлат мулки ҳисобланувчи мол-мулкдан уюшма қатнашчиси томонидан тўла хўжалик юритиш ҳуқуқида фойдаланилади.


24. Уюшма олдида турган умумий вазифаларни ҳал қилиш учун уюшма маблағлари, шу жумладан, валюта маблағлари шакллантирилади, улар қуйидагилардан иборатдир:

ижроия дирекциясининг асосий жамғармаларидан ва улуш бадалларидан вужудга келадиган устав жамғармаси:

бошқа, шу жумладан, хорижий корхоналар, ташкилотлар ва бирлашмаларнинг маблағларини субсидиялар ва кредитлар тарзида жалб қилиш;

қўшимча пулли хизматлар ва ишларни бажарганлик, шунингдек ўз тижорат фаолияти учун оладиган даромадлар (ҳисобланган солиқлар ва бюджетга бошқа тўловларни тўлагандан кейин);

дотациялар ва бюджетдан мақсадли ажратилган маблағлар;

турли бадаллар ва хайриялар ва ҳоказо.


25. Уюшма рўйхатга олингандан кейин бир ой мобайнида муассислар улуш бадалининг тўла миқдорини тўлайдилар, унинг миқдори уюшманинг ҳар бир аъзосида ишловчи ходимлар сонига боғлиқ бўлади. Ишловчилар сони 5 минг кишигача бўлса - 1 улуш, 5 дан 10 минг кишигача бўлса - 2 улуш, 10 минг кишидан кўп бўлса - 4 улуш.


26. Уюшманинг бухгалтерия ва статистика ҳисоби Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган қоидаларга мувофиқ олиб борилади. Уюшма қатнашчилари ижроия дирекциясига олдинда турган вазифаларни ҳал қилиш учун зарур маълумотларни тақдим қилишга, шунингдек давлат статистика органлари томонидан назарда тутилган тегишли ҳисоботни тақдим қилишга мажбурдирлар.


27. Уюшма тижорат сири бўлган маълумотларни бермаслик ҳуқуқига эга. Тижорат сирини ташкил қилувчи маълумотлар рўйхати уюшма Кенгаши томонидан белгиланади.



V. КИРИШ ВА ЧИҚИШ ТАРТИБИ


28. Уюшма таркибига кириш учун ариза бошқарув томонидан уч ой муддат ичида кўриб чиқилади.


29. Уюшма таркибидан чиқиш тўғрисидаги масала ҳам бошқарув томонидан уч ой муддат ичида кўриб чиқилади, кейинчалик қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Улушлар, бадаллар, пай, ҳисса ва қайтариладиган бошқа мол-мулк миқдори уюшма Кенгаши томонидан тасдиқланади.



VI. УЮШМАНИ ТУГАТИШ


30. Уюшма 3/4 қисмдан кўп овоз билан қабул қилинадиган уюшма ҳақиқий аъзоларининг расмий илтимосномаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқа ҳолларда тугатилади.

Ижроия дирекциясининг мол-мулкини сотиш натижасида олинган пул маблағлари, кредиторларнинг талаблари қондирилгандан кейин, унинг ходимлари ўртасида улар киритган улушларга мутаносиб равишда ва ижроия дирекцияси тўғрисидаги Низомда назарда тутилган бошқа шартларга кўра тақсимланади.