язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига етказиб бериладиган минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, кимё маҳсулотларига буюртманомаларни шакллантириш, уларни бериш ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби (ЎзР ВМ 01.02.2001 й. 63-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 1 февралдаги

63-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига етказиб

бериладиган минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя

қилишнинг кимёвий воситалари, кимё маҳсулотларига

буюртманомаларни шакллантириш, уларни бериш

ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш

ТАРТИБИ


1. Мазкур Тартиб қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига, шу жумладан, деҳқон ва фермер хўжаликларига етказиб бериладиган минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, кимё маҳсулотларига буюртманомаларни шакллантириш, уларни бериш ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини белгилайди.



I. МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР, ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ

ҚИЛИШНИНГ КИМЁВИЙ ВОСИТАЛАРИ, БОШҚА КИМЁ

МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ЮЗАСИДАН

БУЮРТМАНОМАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА ШАРТНОМАЛАР ТУЗИШ


2. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари навбатдаги йилга қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш прогнози, тузилган контрактация шартномалари асосида технология карталарига мувофиқ минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, бошқа кимё маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни аниқлайдилар ҳамда буюртманомаларни "Қишлоқхўжаликкимё" акциядорлик бирлашмаларининг туман ва туманлараро филиалларига юборадилар. Буюртманомаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тур-лари, шу жумладан, давлат харидлари ва тижорат шартномалари-буюртмалари бўйича маҳсулот сотилиши ажратиб кўрсатилади.


3. "Қишлоқхўжаликкимё" акциядорлик бирлашмаларининг туман ва туманлараро филиаллари буюртманомаларнинг асосланганлигини текширадилар, уларни умумлаштирадилар ҳамда кимёвий маҳсулотларга йиғма буюртманомаларни тегишли "Қишлоқхўжаликкимё" акциядорлик бирлашмаларига юборадилар.

Ҳудудий "Қишлоқхўжаликкимё" акциядорлик бирлашмалари буюртманомаларни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича умумлаштирадилар ҳамда уларни "Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компаниясига юборадилар.


4. "Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компанияси ҳар йили, жорий йилнинг 1 октябридан кечикмай, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг буюртманомаларини умумлаштириш асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг келгуси йилда минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, бошқа кимёвий маҳсулотларга бўлган эҳтиёжининг йиғма прогнозини давлат харидлари бўйича ҳамда тижорат шартномалари-буюртмалари бўйича алоҳида шакллантиради.


5. "Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компанияси минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларига бўлган йиғма эҳтиёжни "Ўзкимёсаноат" уюшмаси билан келишиб олади ва уни тегишли балансларни шакллантириш учун Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига юборади.


6. Тасдиқланган балансларга мувофиқ:

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришга буюртманомаларни тайёрловчи заводлар бўйича жойлаштиради ва "Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компаниясига тегишли ахборот тақдим этади.

"Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компанияси кимё маҳсулотларига лимитларни тайёрловчи заводлар бўйича ҳудудий "Қишлоқхўжаликкимё" акциядорлик бирлашмаларига етказади.


7. Ҳудудий "Қишлоқхўжаликкимё" акциядорлик бирлашмалари кимёвий маҳсулотлар етказиб бериш юзасидан тайёрловчи заводлар билан маҳсулотни юклаб жўнатиш ва олиб кетишнинг мажбурий жадвали мавжуд бўлган шартномалар тузадилар.

Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини ва бошқа кимёвий воситаларни импорт бўйича етказиб бериш юзасидан контрактлар марказлаштирилган тартибда "Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компанияси томонидан тузилади.


8. Ҳудудий "Қишлоқхўжаликкимё" акциядорлик бирлашмалари кимёвий маҳсулотларга лимитларни тайёрловчи заводлар бўйича ўз туман ва туманлараро филиалларига етказадилар ҳамда уларга агрокимё хизматлари кўрсатиш ва минерал ўғитлар ҳамда бошқа кимё маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан шартномалар тузиш ваколатини беради.

9. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар олингандан кейин "Қишлоқхўжаликкимё" акциядорлик бирлашмаларининг туман ва туманлараро филиаллари ажратилган лимитлар доирасида ҳудудий "(Қишлоқхўжаликкимё" акциядорлик бирлашмалари номидан давлат харидлари бўйича алоҳида ва тижорат шартномалари-буюртмалари бўйича алоҳида тегишли шартномалар тузадилар.


10. "Ўзкимёсаноат" уюшмасининг тайёрловчи заводлари томонидан маҳсулот "Қишлоқхўжаликкимё" акциядорлик бирлашмасининг туман ва туманлараро филиалларига календарь ой мобайнида берилаётган маҳсулот қийматининг камида 15 фоизи олдиндан тўланиши шарти билан берилади. Ишлаб чиқарувчилар олган маблағлардан белгиланган тартибда кредиторлик қарзларни қайтаришда фойдаланилади.


11. Минерал ўғитлар ва бошқа кимё маҳсулотларига буюртманомаларни шакллантириш ва уларни қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига етказиб бериш схемаси мазкур тартибга 1-иловада келтирилган.



II. ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ БЎЙИЧА ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРУВЧИ ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИГА МИНЕРАЛ

ЎҒИТЛАР, ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ

КИМЁВИЙ ВОСИТАЛАРИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ


12. "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмасининг давлат эҳтиёжлари учун етиштириладиган маҳсулот хариди бўйича йиғма прогнозлари асосида "Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасига алоҳида режалаштирилаётган йил учун маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ойлар бўйича прогнозини тақдим этади.

Маблағларга бўлган эҳтиёж прогнози асосида, технология карталарида назарда тутилган нормалардан, тупроқ бонитети ва минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари билан таъминланганликдан келиб чиқиб Жамғарма давлат харидларини таъминлаш бўйича зарур ресурсларни ҳамда уларнинг манбаларини белгилайди.


13. Жамғарма минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларидан фойдаланиш даврларини ҳисобга олган ҳолда давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларга аванс беради, ушбу аванс қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига "Қишлоқхўжаликкимё" акциядорлик бирлашмалари корхоналари билан ҳисоб-китоб қилиш учун траншлар бўйича юборилади.


14. Зарурат бўлганда ҳудудий "Қишлоқхўжаликкимё" акциядорлик бирлашмалари траншлар бўйича олинадиган маблағларни ўзининг туман ва туманлараро филиаллари ўртасида уларни айланма маблағлар билан таъминлаш мақсадида қайта тақсимлайди.


15. Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятларидаги "Қишлоқхўжаликкимё" акциядорлик бирлашмалари минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини тайёрловчи заводларга қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ўтказилган маблағларни тузилган шартномаларга мувофиқ келгуси ой мобайнида етказиб бериладиган маҳсулот қийматининг камида 15 фоизи миқдорида олдиндан ҳақини тўлаш учун, шунингдек, "Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компаниясига импорт бўйича олиб келинадиган маҳсулот қийматини тўлаш учун юборади.


16. Минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари белгиланган тартибда "Қишлоқхўжаликкимё" бирлашмасининг минтақавий бўлимларига етказиб берилади. Бир ойга буюртма қилинган минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари тупик ҳажмда олинганлиги тасдиқлангандан кейин етказиб берилган маҳсулот қийматининг қолган 85 фоизи юзасидан тайёрловчи завод билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилинади.


17. "Қишлоқхўжаликкимё" акциядорлик бирлашмасининг туман ва туманлараро филиаллари фақат камида 15 фоиз ҳақи олдиндан тўланиши шарти билан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига агрокимё хизматлари кўрсатади, шунингдек, тузилган шартномаларда кўрсатилган ҳажмлар ва муддатларда уларга минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини сотади.



III. ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ШАРТНОМАЛАР БЎЙИЧА

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРУВЧИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИГА

МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР, ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ

ҚИЛИШНИНГ КИМЁВИЙ ВОСИТАЛАРИ, КИМЁ

МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ


18. Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, кимё маҳсулотлари "Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компаниясининг дуконлари шохобчалари ёки базалари орқали, шунингдек, маҳсулот қийматининг камида 15 фоизи олдиндан тўланиши шарти билан бевосита тайёрловчи заводлар томонидан сотилади.


19. Тайёрловчи заводлар томонидан тижорат буюртмалари бўйича сотишга мўлжалланган минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари "Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компанияси бўлинмалари томонидан юклаб жўнатиладиган маҳсулот қийматининг камида 15 фоизи олдиндан тўланган ва илгари олинган маҳсулот ҳақи 100 фоиз тўланган тақдирдагина юклаб жўнатилади.


20. Деҳқон ва фермер хўжаликларига, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинмайдиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси, "Ўзгўштсутсаноат" уюшмаси таркибига кирувчи хўжаликлар ва корхоналарга, шунингдек, саноат истеъмолчиларига балиқчилик ва балиқ овлаш корхоналари ҳамда кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига минерал ўғитлар қишлоқ жойларда очилган ихтисослаштирилган дўконлар шохобчалари, "Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компаниясининг базалари орқали, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича тайёрловчи заводлардан, шу жумладан, фьючерс шартномалари бўйича сотилади.

21. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига етказиб бериладиган минерал ўғитлар ва кимёвий препаратлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар мазкур Тартибга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.