язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ ЎзР ВМ 14.01.1998 й. 21-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 14.01.1998 й. 21-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 12.08.2005 й. 196-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 2-иловадаги Тартиб 15-бандининг олдинги таҳрири


15. Ҳукумат комиссияси қарорининг бажарилиши устидан назоратни Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси амалга оширади, у ҳар чоракда Ҳукумат комиссиясини қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилишнинг тасдиқланган режаларининг бажарилиши ҳақида хабардор қилади. (ЎзР ВМ 01.04.2003 й. 169-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 3-иловадаги Низом 6-банди бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


мулк эгаси, кредитор (кредиторлар) ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ҳудудий бошқармаси розилиги билан йирик битишувларни амалга ошириш. (ЎзР ВМ 01.04.2003 й. 169-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 01.04.2003 й. 169-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси раиси Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



2-илова 5-банди а) кичик бандининг олдинги таҳрири


а) Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб аталади) томонидан белгиланган тартибга мувофиқ қишлоқ хўжалиги йили якунлари (кутилаётган якунлар) бўйича ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонасининг молиявий - иқтисодий аҳволини таҳлил қилиб чиқади;



2-илова 5-банди в) кичик бандининг олдинги таҳрири


в) таҳлил натижалари тўғрисидаги хулоса асосида қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки корхона эгаси ёхуд кредитор (кредиторлар) ёхуд ҳудудий бошқармалар қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича минтақавий комиссия (кейинги ўринларда минтақавий комиссия деб аталади) га санация қилиш тўғрисида илтимоснома берадилар. Илтимосномага, хулосадан ташқари, қишлоқ хўжалиги корхонасининг тўловга қодирлигини амалда тиклаш имкониятини, санация муддати тугагандан сўнг унинг молиявий барқарорликка эришишини асословчи барча зарур ҳужжатлар, шунингдек санация қилишнинг таклиф этилаётган шакллари, турлари ва чоралари илова қилинади;



15-банднинг олдинги таҳрири


15. Ҳукумат комиссияси қарорининг бажарилиши устидан назоратни Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси амалга оширади, у ҳар чоракда Ҳукумат комиссиясини қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилишнинг тасдиқланган режаларининг бажарилиши ҳақида хабардор қилади.



3-илова 2-банди биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


2. Ташқи бошқаришни жорий этиш масаласи давлат маблағлари жалб этилган ҳолда санация қилинганда минтақавий комиссия хулосаси асосида Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб аталади) томонидан, давлат маблағлари жалб этилмасдан санация қилинганда Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича минтақавий комиссия (кейинги ўринларда минтақавий комиссия деб аталади) томонидан кўриб чиқилади.



3-илова 6-банди бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


мулк эгаси, кредитор (кредиторлар) ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ҳудудий бошқармаси розилиги билан йирик битишувларни амалга ошириш.