Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.01.1998 й. 21-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 14 январдаги

21-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш

масалалари бўйича ҳукумат комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР



1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 29 октябрдаги Ф-776-сон фармойишига мувофиқ фаолият кўрсатувчи Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ўз фаолиятини зарар кўриб ишлаётган тўловга қодир бўлмаган ва иқтисодий ночор қишлоқ хўжалиги корхоналари бўйича таклифлар тайёрлаш ва масалаларни ҳал этиш мақсадида амалга оширади.


2. Комиссия ўз фаолиятида мазкур Низомга ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.


3. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг бажариши учун мажбурий ҳисобланади.



II. КОМИССИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ



4. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш ва улар банкротликка учрашининг олдини олиш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш;

зарар кўриб ишлаётган, тўловга қодир бўлмаган ва иқтисодий ночор қишлоқ хўжалиги корхоналарини хатлаш ишларини мувофиқлаштириш;

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган суддан олдин санация қилиш (кейинги ўринларда санация деб аталади) чора-тадбирларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш режаларини, уни ўтказишда ваколатли органлар ва ташкилотларнинг иштирок этиши шартларини тасдиқлаш;

зарар кўриб ишлаётган, тўловга қодир бўлмаган ва иқтисодий ночор қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилишга оид меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги корхоналарининг санация қилинишини назорат қилиш;

ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари қишлоқ хўжалиги корхоналарини иқтисодий ночорликка олиб келган мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида Ҳукуматга таклифлар киритиш;

қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилишга йўналтирилаётган маблағлардан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш.



III. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ



5. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларни, шунингдек ваколатли органлар ва ташкилотларнинг санация қилишда иштирок этиши шартларини ўз ваколатлари доирасида тасдиқлаш;

иқтисодий ночорлик белгилари бўлган корхоналар фаолиятини ўрганиш. Шу муносабат билан қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ҳолати тўғрисидаги зарур маълумотларни сўраб олиш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан боғлиқ бўлган тармоқлар, ташкилотлар ва корхоналар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш, санация қилиш муддатини узайтириш ва санация қилишни тўхтатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

қарзлар бўйича тўловларни тўхтатиб қўйиш ва уларнинг муддати тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхонасига ташқи бошқаришни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

ҳоким томонидан тайинланадиган санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхонаси ташқи бошқарувчиси номзодини келишиб олиш;

қишлоқ хўжалиги корхонасининг барқарор молиявий ҳолатини таъминлашга қаратилган Комиссия қарорлари ва санация қилишнинг тасдиқланган режалари бажарилишини талаб қилиш;

зарурат бўлганда қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш режаларини қайта кўриб чиқиш ва қайтадан тасдиқлаш;

ғайриқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйган ва қишлок хўжалиги корхоналарини иқтисодий ночорликка олиб келган шахсларга нисбатан чора кўриш учун материалларни тегишли органларга юбориш;

қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича минтақавий комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш;

қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий соғломлаштириш масалаларини ҳуқуқий тартибга солиш юзасидан Ҳукуматга таклифлар киритиш;

қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилишга йўналтирилаётган маблағлардан фойдаланилишини назорат қилиш.



IV. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ



6. Комиссия мажлислари иш режасига мувофиқ бироқ ҳар ойда камида бир марта ўтказилади.


7. Комиссия ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қилинган ишлар тўғрисида ахборот беради.


8. Комиссия раиси:

Комиссия ишини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади;

Комиссия номидан мажлислар баённомаларини, баённомалардан кўчирмаларни ва Комиссиянинг бошқа ҳужжатларини имзолайди.


9. Комиссия мажлисини Комиссия котиби ташкил этади.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.




































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск