язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.1996 й. 419-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.11.1996 й.

N 419



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА

СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонини бажариш, қишлоқ ва сув хўжалигини бошқаришнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган бутунлай янги тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарув органи ҳисобланади ва мажбуриятлар бўйича тугатилган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳуқуқий вориси функциясини амалга оширади.


2. Қуйидагилар:

3. Магистрал каналлардан ва йирик сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш бошқармалари (3-илова) негизида "Ўзсувтаъмирфойдаланиш" республика бирлашмаси ташкил этилсин. Ушбу бирлашма марказий аппарати ходимларининг чекланган сони 45 нафар этиб белгилансин.


4. Қишлоқ ва сув хўжалигида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигини оширишни рағбатлантирувчи, қишлоқ жойларда бозор инфраструктурасини шакллантиришга, қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналарини давлат тасарруфидан чиқаришга кўмаклашувчи бозор тузилмаларини барпо этиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда мавжуд республика ишлаб чиқариш бирлашмалари 4-иловага мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар уюшмасига айлантирилсин. Кўрсатиб ўтилган бирлашмалар Давлат мулки қўмитаси билан келишилган ҳолда ва унинг бевосита ёрдамида қайта ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда:

4-иловада кўрсатиб ўтилган уюшмаларнинг фаолият йўналишлари, тузилмаси ва ходимлари сони юзасидан, уларнинг фаолияти бозор нормаларига тўлиқ мувофиқ келишини таъминлашни назарда тутган ҳолда, икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ишда бир-бирини такрорлашни, параллелизмни бартараф этиш мақсадида илгари ўхшаш ёки бир-бирига яқин функцияларни бажариб келган корхоналар ва ташкилотларни бир ой муддада қўшиб юборсин, тугатсин ёки қайта ташкил этсин.


5. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибига кирувчи уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Белгилансинки, "Ўзсувқурилиш" Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни бўлинмалари сув хўжалиги қурилиши ва йирик мелиоратив қурилишлар бўйича бош пудратчи ҳисобланади.


7. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

илгари Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги тизимига кирган "Қашқадарёсувқурилиш", "Каттақўрғонсувқурилиш", "Тошвилоятмелиосувқурилиш" трестларини, Самарқанд темир-бетон буюмлари заводини "Ўзсувқурилиш" Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ихтиёрида бўлган 6-иловага мувофиқ пахта тозалаш заводларини "Ўздавпахтасаноатсотиш" давлат-акционерлик уюшмаси ихтиёрига белгиланган тартибда берсин.

9. Белгилансинки, мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган қишлоқ маъмурий туманларида туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, қишлоқ хўжалиги бўйича қўшимча ходимларни жалб этган ҳолда, туман сув хўжалиги бошқармалари негизида ташкил этилади.


10. Белгилаб қўйилсинки:

вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ҳамда тегишли вилоят ҳокимлигига, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари эса - вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига ҳамда туман ҳокимлигига ҳисоб беради;

вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари бошлиқлари вилоятлар ҳокимларининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан, туман бошқармалари бошлиқлари эса - тегишли туман ҳокимининг тақдимномаси бўйича вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан тайинланади.

12. Белгилансинки, бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва корхоналарнинг хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини, унинг бўлинмаларини ва унга қарашли ташкилотларни маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.

Белгилансинки, йирик сув хўжалиги объектлари (магистрал каналлар, сув омборлари, насос станциялари, хўжаликлараро коллекторлар)дан фойдаланиш, лойиҳа-қидирув ва илмий ишлар билан боғлиқ харажатлар, шунингдек қишлоқ хўжалигининг операция харажатлари бюджет маблағлари (республика ва маҳаллий бюджетлар маблағлари) ҳисобига амалга оширилади.


13. Моддий манфаатдорликни ошириш, юқори малакали кадрларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида ўрнашиб қолиши учун шароитлар яратиш мақсадида вазирлик марказий аппарати, вилоят ва туман бошқармалари ходимларининг лавозим маошлари тугатилган вазирликлар ва уларнинг бўлинмаларида амалда қўлланиб келинган разрядлардан бир разряд юқори этиб белгилансин.


14. Тугатилган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли ходимларига аввалги иш жойидаги имтиёзлар ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари сақлаб қолинсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда вилоят ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари тўғрисидаги намунавий низомларни тайёрласинлар ва тасдиқласинлар, уларни жойларга етказсинлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда кўрсатиб ўтилган бошқармаларни ташкил этиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсинлар.


16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг марказий аппарати Тошкент шаҳар, Навоий кўчасидаги 4-уйга жойлаштирилсин.


17 Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 16 ноябрдаги 376-сон, 1990 йил 31 мартдаги 155-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 15 апрелдаги 99-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 11 январдаги 5-сон қарори Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича ўз кучини қисман йўқотган деб ҳисоблансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 26 ноябрдаги

419-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзсувтаьмирфойдаланиш" республика

бирлашмаси корхоналари ва ташкилотлари

РЎЙХАТИ

1.

Туямўйин гидроузелидан фойдаланиш бошқармаси


2.

Андижон сув омборидан фойдаланиш бошқармаси


3.

Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси (Таллимаржон сув омбори билан)


4.

Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси (Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборлари билан)


5.

Жанубий Мирзачўл каналидан фойдаланиш бошқармаси


6.

Катта Фарғона каналидан фойдаланиш бошқармаси


7.

Зарафшон водийси сув хўжалигидан фойдаланиш бошқармаси (Каттақўрғон сув омбори билан)


8.

"Мирзачўл" ишлаб чиқариш бирлашмаси


9.

Ҳисорақ Пачкамар ва Чимқурғон сув омборларидан фойдаланиш бошқармалари


10.

Оҳангарон ва Тошкент сув омборларидан фойдаланиш бошқармалари


11.

Жанубий Сурхон сув омборидан фойдаланиш бошқармаси


12.

Тўполанг сув омбори қурилиши ва ундан фойдаланиш дирекцияси


13.

Каркидон сув омборидан фойдаланиш бошқармаси


14.

Қирғоқларни ҳимоялаш дамбалари ва ўзанларни тартибга солиш иншоотлари бошқармаси


15.

Йирик вилоятлараро сув чиқариб юбориш коллекторлари бошқармаси


Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 26 ноябрдаги

419-сон қарорига

4-ИЛОВА



Мавжуд республика ишлаб чиқариш бирлашмалари

негизида ташкил этиладиган уюшмалар

РЎЙХАТИ

2. "Ўзпаррандасаноат" парранда гўшти ва тухум етиштириш корхоналари уюшмаси - "Ўзпаррандасаноат" РИБ негизида


3. "Ўзсабзавотнавуруғлари" сабзавот-полиз эгинлари уруғи етиштириш, маркетинги ва сотиш уюшмаси - "Ўзсабзавотнав-уруғлар" республика бирлашмаси негизида


4. "Асал" асалчилик хўжаликлари уюшмаси - "Асал" РИБ негизида


5. "Ўзжамоақурилиш" қурилиш корхоналари уюшмаси - "Ўзжамоахўжаликқурилиш" республика давлат-кооператив бирлашмаси негизида


6. "Ўзқишлоқичимликсувтаъминот" қишлоқларни ичимлик сув билан таъминлаш корхоналари уюшмаси - "Ўзагроводоканал" РИБ негизида


7. "Ўзқишлоқхўжаликқурилиштаъмир" қишлоқ хўжалиги объектларини қуриш ва таъмирлаш уюшмаси - "Ўзагроқурилиштаъмир" РИБ негизида


8. "Саноатуйжойсувқурилиш" давлат-акционерлик бирлашмаси - "Саноатуйжойсувқурилиш" трести негизида


9. "Ўзсувметалл" давлат-акционерлик бирлашмаси - "Ўзсувметалл" бирлашмаси негизида


10. "Ўзқишлоқтаъминот" уюшмаси "Ўзбартертаъминот" республика ташкилоти негизида


11. "Ўзжамоахўжаликсоғломлаштириш" уюшмаси - "Ўзжамоахўжаликсоғломлаштириш" республика бирлашмаси негизида






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 26 ноябрдаги

419-сон қарорига

5-ИЛОВА



Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибига кирувчи

уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ


I. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ

ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ, ВИЛОЯТЛАР

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ БОШҚАРМАЛАРИ


II. ХЎЖАЛИК ҲИСОБИДАГИ КОРХОНАЛАР:


"Ўзсабзавотнавуруғлари" уюшмаси


"Ўзпаррандасаноат" уюшмаси


"Ўзбек қоракўли" компанияси

"Асал" уюшмаси

"Отчопар" республика от спорти клуби

"Ўзқишлоқхўжаликқурилиштаъмир" қишлоқ хўжалиги объектларини қуриш ва таъмирлаш уюшмаси


"Ўзмахсуссувдренаж" таъмирлаш-қурилиш трести


"Ўзсувтаъмирқурилишфойдаланиш" республика ишлаб чиқариш бирлашмаси


"Қорақалпоқтаъмирқурилишмелиорация" трести


"Саноатуйжойқурилиш" давлат-акционерлик бирлашмаси


"Ўзсувхорижийқурилиш" республика бирлашмаси


"Ўзсувускунабутлаш" ишлаб чиқариш бирлашмаси


"Ўзмелиосувтранс" транспорт корпорацияси


"Сув - ҳаёт манбаи" саноат корпорацияси


Насос-кучланиш ва энергетика машинасозлиги уюшмаси - "НЭМ" уюшмаси


Ихтисослаштирилган "Ўзсувэнергия" бирлашмаси


"Ўзсувметалл" давлат-акционерлик бирлашмаси


"Ўзқишлоқичимликсувтаъминот" уюшмаси


"Ўзсувлойиҳа" ишлаб чиқариш бирлашмаси


"Ўздаверлойиҳа" лойиҳалаш институти


"Ўзқишлоққурилишлойиҳа" институти


"САНИИРИ" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси


"Совуқ" халқаро илмий-тадқиқот маркази


"Ўзжамоасоғломлаштириш" уюшмаси


"Ўзагроахборот" ишлаб чиқариш бирлашмаси


"Ўзқишлоқтаъминот" уюшмаси


"Миробларнинг тадбиркорлик тараққиёти" уюшмаси


"Ўздеҳқонсавдо" савдо бирлашмаси


"Ҳосилот" меҳмонхонаси акционерлик жамияти



III. БЮДЖЕТДАН МАБЛАҒ БИЛАН

ТАЪМИНЛАНАДИГАН ТАШКИЛОТЛАР


Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси


Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон республика идоралараро комиссияси


Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссияси


Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази

Маҳсулот харид қилиш ва унинг сифати бўйича бош давлат инспекцияси


Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё тадқиқотлари республика маркази

Бош давлат ветеринария бошқармаси


Чорвачиликда наслчилик ишлари бўйича давлат инспекцияси


Машина ва жиҳозларнинг техник ҳолатини назорат қилиш бўйича давлат бош инспекцияси


"Ўзсувтаъмирфойдаланиш" республика бирлашмаси


Тошкент шаҳар сув хўжалиги бошқармаси


Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар гидрогеология-мелиоратив экспедициялари (12)


Қорақалпоғистон Республикаси коллектор-дренаж тармоқлари бошқармаси


Жиззах вилояти коллектор-дренаж тармоқлари бошқармаси


Қашқадарё вилояти коллектор-дренаж тармоқлари бошқармаси


Марказий ишлаб чиқариш-технология хизмати


"Ўзсувназорат" республика сув инспекцияси


Республика сув хўжалиги кенгаши (Ирригация ва дренаж бўйича миллий қўмита)


Ҳарбийлаштирилган гидрометрология хизмати


Республика меҳнат бўйича норматив-тадқиқот станцияси


Республика ўқув-услубий маркази


Чорвачилик илмий-тадқиқот институти - А. Чудная номидаги илғор тажриба мактаби


Республика боғбонлар мактаби


Тошкент давлат аграр университети


Андижон пахтачилик институти


Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти


Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти


Техникумлар ва коллежлар - 45 та


Лицейлар -5 та


Болалар боғчалари ва яслилари - 6 та.






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 26 ноябрдаги

419-сон қарорига

6-ИЛОВА



"Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ихтиёрига

берилаётган пахта тозалаш заводлари

РЎЙХАТИ


1. Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги "Зарбдор" пахта тозалаш заводи.


2. Наманган вилояти Наманган туманидаги К. Солиев номидаги пахта тозалаш заводи.


3. Навоий вилояти Навоий туманидаги "Нарпай" пахта тозалаш заводи.


4. Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги Бобур номидаги пахта тозалаш заводи.


5. Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги М. Султонов номидаги пахта тозалаш заводи.


6. Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги "Қорасув" пахта тозалаш заводи.


7. Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги Ким Пен Хва номидаги пахта тозалаш заводи.


8. Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги "Гулистон" пахта тозалаш заводи.


9. Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги Ғ. Ғулом номидаги пахта тозалаш заводи.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги "Оқ олтин" пахта тозалаш заводи.


11. Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги "Тўпаланг" пахта тозалаш заводи.


12. Тошкент вилояти Бекобод туманидаги "Бекобод" пахта тозалаш заводи.


13. Тошкент вилояти Бекобод туманидаги "Далварзин" пахта тозалаш заводи.


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 11-сон, 33-модда