язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.1994 й. 435-сон "Пахта толаси ресурсларидан комплекс фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.1994 й.

N 435



ПАХТА ТОЛАСИ РЕСУРСЛАРИДАН

КОМПЛЕКС ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд қиладики, республиканинг бир қатор ҳудудларида пахтани қайта ишлаш корхоналари зарур даражада техник-иқтисодий асослашларсиз, пахта толасини пухта қайта ишлашга, илғор технологияларни қўлланишга, республиканинг экспорт потенциалини оширишга йўналтирилган қурилишларнинг комплекслилигини таъминламасдан барпо этилмоқда. Умуман республика бўйича пахта толаси балансини зарурий ҳисобга олишга риоя қилинмаяпти. Бу кўп жиҳатдан кўрсатиб ўтилган масалаларни ишлаб чиқишга масъул бўлган бош ташкилотнинг йўқлиги билан боғлиқдир.

Оқибат натижада бу республиканинг энг муҳим бойлиги бўлган пахта толасидан фойдаланиш самарадорлигининг пасайишига олиб келмоқда.

Пахта толасидан фойдаланишда зарурий мувофиқлаштиришни ва балансланганликни таъминлаш, уни қайта ишлашнинг комплекслилигини ва пухталигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Пахтани қайта ишлаш саноатида ягона техника ва технология сиёсатини ўтказиш, пахта толасини қайта ишлашнинг комплекслилигини ва пухталигини таъминлаш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш, шунингдек, пахтани қайта ишлаш корхоналари қурилиши лойиҳаларини мустақил экспертизадан ўтказишни амалга ошириш бўйича бош ташкилот вазифаси "Ўзмашсаноат" уюшмасининг "Ўзенгсанлойиҳа" лойиҳалаш институти (4-ДЛИ)га юклансин.

"Ўзенгсанлойиҳа" лойиҳалаш институти (4-ДЛИ)га, барпо этилаётган корхонанинг мулкчиликнинг шаклидан ёки идоравий бўйсунишидан, шунингдек, маблағ билан таъминланиш, манбаларидан қатъи назар, пахтани қайта ишлаш корхоналарини қуриш, қайта қуриш, техника билан қайта жиҳозлаш масалалари бўйича комплекс хулосаларни уларнинг техник-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқиш ва беришни амалга ошириш юклансин.

Бош вазирнинг Биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков, Бош вазир ўринбосарлари Ю.Ф.Пайгин, Б.С.Ҳамидов ўртоқлар "Ўзенгсанлойиҳа" лойиҳалаш институти (4-ДЛИ) тузилмасида тегишли бўлинмаларни ташкил этиш ва мустаҳкамлаш билан боғлиқ бўлган барча масалаларни ҳал этсинлар.


2. Пахта толасидан фойдаланиш балансларини ишлаб чиқиш ва назорат қилиш бўйича махсус Комиссия иловага* мувофиқ тузилсин.

Комиссияга қуйидагилар юклансин:

пахта толасини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш, шу жумладан, МДҲ мамлакатларига ҳамда экспортга чиқариш балансларини ишлаб чиқиш;

пахта толасини қайта ишлаш корхоналарини жойлаштириш масалаларини кўриб чиқиш, шунингдек, бош ташкилот - "Ўзенгсанлойиҳа" лойиҳалаш институти (4-ДЛИ) хулосалари асосида рухсатномалар бериш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

пахта толасини қайта ишлаш корхоналарини қуриш фақат кўрсатиб ўтилган Комиссия рухсати билан амалга оширилади;

пахта толасини қайта ишлаш объектларини қуриш ва қайта қуришни банклар томонидан маблағ билан таъминлаш юқорида қайд этилган Комиссиянинг рухсатномаси ҳамда объектни юқорида қайд этилган Комиссиянинг рухсатномаси ҳамда объектни қуришнинг (қайта қуриш ёки техника билан қайта жиҳозлашнинг) техник-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлилиги тўғрисида бош ташкилот - "Ўзенгсанлойиҳа" (4-ДЛИ) томонидан бериладиган хулоса мавжуд бўлгандагина амалга оширилади.

Белгиланган тартиб бузилган тақдирда лойиҳалаш, қуриш бўйича барча харажатлар, шунингдек, тузилган шартномалар бўйича жарима санкциялари шахсан мазкур корхоналарни қуриш тўғрисида қарор қабул қилган шахслардан ундириб олинсин.


4. "Ўзенгсанлойиҳа" лойиҳалаш институти (4-ДЛИ) манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда, хом ашёдан комплекс фойдаланиш, ишлаб чиқариш қувватларини самарали банд этиш, республиканинг экспорт потенциалини ошириш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, республикада пахтани пухта қайта ишлашнинг бутун технологик циклини қамраб олувчи корхоналарни жойлаштириш, лойиҳалаш ва қуриш ишларини ташкил қилиш тўғрисида таклифлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.М. Муталов ва Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори Б.М. Мустафоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.