язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 18.11.1992 й. 539-сон "Республика пахта заводларида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.11.1992 й.

N 539



РЕСПУБЛИКА ПАХТА ЗАВОДЛАРИДА ИШЛАБ

ЧИҚАРИЛГАН ПАХТА ТОЛАСИНИ СОТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Пахта хом ашёсини тайёрлайдиган, қайта ишлайдиган, пахта толасини ва пахта маҳсулотини сақлайдиган ҳамда сотадиган барча ишлаб чиқариш бўғинларининг пухта ўзаро ҳаракатини таъминлаш, суиистеъмоллар ва республикадан ташқарига ғайриқонуний равишда олиб чиқиб кетиш ҳолларининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

колхозлар ва совхозлар етиштирган пахта хом ашёсининг ҳаммаси мажбурий тартибда тайёрлов пунктларига ёки пахта заводларига топширилади;

ўзининг тайёрлов пунктларига ва пахта заводларига эга бўлган хўжаликлар тайёрланган ва қайта ишланган пахта хом ашёсининг миқдори ҳақида бош пахта заводи ва тегишли статистика органлари олдидиа ҳисобот беради;

олинган пахта толсининг ҳаммаси, колхозлар ва совхозлар ихтиёрида қолдириладиган бажарилган топшириқ ҳажмининг 15 фоизини ва топшириқдан ортиқ бўлган миқдорни ҳам қўшганда, пахта заводларида хўжаликлар бўйича алоҳида-алоҳида сақланиши лозим.


2. Пахта толасини сотиш ва етказиб беришнинг қуйидаги тартиби белгилансин:

1) давлат топшириғида белгиланган (давлат ресурслари) пахта хом ашёсининг 85 фоизини қайта ишлаш ҳисобига олинган пахта толасини сотиш ва етказиб бериш бўйича

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаиснинг, республика деҳқончилик саноати мажмуининг барча тизимлари совхозлардаги пахта заводларидагини ҳам қўшганда, кутилаётган пахта толасини ишлаб чиқариш ҳақидаги маълумотлари асосида пахта толаси давлат ресурсларининг умумий балансини, Ўзбекистондаги, МДҲ мамлакатларидаги истеъмолчиларга ва экспортга тақимланишини ишлаб чиқади ҳамда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Вазирлар Маҳкамаси пахта толасини республика истеъмолчиларига, МДҲ мамлакатларига етказиб бериш ва экспорт қилишнинг белгиланган миқдор (квота)ларини тасдиқлайди. Квотала Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари сифатида бажариш учун "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмасига ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига юборилади;

олинган квоталар асосида "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси уларни "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмасининг ҳудудий давлат акционерлик бирлашмалари бўйича тақсимлайди ва заводлардан пахта толасини жўнатишга нарядлар беради. Экпортга жўнатиш учун нарядлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг лицензияси бўлган тақдирда берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг пахта толасига тасдиқланган квоталари, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмасининг нарядлари ва экспортга жўнатилаётганда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг лицензиялари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўрта Осиё темир йўл бошқармаси хизматларининг бажаришлари учун асос ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг квоталаридан фойдаланганлик, пахта толасини республика истеъмолчиларига ва МДҲ мамлакатларига жўнатиш ва экспорт қилиш қандай бораётганлиги ҳақидаги, шунингдек, толанинг қолдиғи тўғрисидаги маълумотлар "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда умумлаштирилади ва ҳар ойнинг 5-кунида Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.

II) пахта хом ашёси тайёрлаш давлат топшириғи бажарилишининг 115 фоизини ва топшириқдан ортиқчасини қайта ишлаш ҳисобига олинган пахта толасини сотиш ва етказиб бериш бўйича

пахта толасининг юқорида қайд қилинган ҳажмини эркин шартнома нархлари бўйича сотиш ҳуқуқи фақат давлатга пахта хом ашёсини топшириш юзасидан белгиланган йиллик топшириқларнинг бажарилишини таъминлаган хўжаликларга берилади. Бунда хўжалик билан пахта заводи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби республика Ҳукуматиннг 1992 йил 13 майдаги 11-23-63-сон қарри Билан тасдиқланган талабларга қатъий мувофиқ бўлиши керак;

республика ичида, МДҲ мамлакатларига ва экспортга пахта толасини сотиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 7 октябрдаги ПФ-477-сон Фармонига ва республика Ҳукуматининг 1992 йил 17 октябрдаги 479-сон қарорига мувофиқ шу мақсадлар учун ташкил этилган ҳудудий уюшмалар орқали амалга орширилади;

"Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар уюшмлари билан биргаликда хўжаликлар томонидан эркин сотилиши керак бўлган пахта толасининг миқдори ҳақидаги пахта заводларининг маълумотларини умумлаштириади.

Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар уюшмлари хўжаликларнинг таклифлари бўйича ва улар толани истеъмолчиларга эркин шартнома нархлари сотиш етказиб бериш юзасидан тузган шартномалар (битимлар) асосида рухсат олиш учун Вазирлар Маҳкамасига талабномалар киритадилар;

Вазирлар Маҳкамаси ҳудудий уюшмалар талабномаларини кўриб чиқиб, уларга рухсатнома беради ва қарорнинг нусхаларини "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмасига ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига юборади. Аниқ пахта заводларидан пахта толасини жўнатиш учун "Ўздавпахтасаноатсотиш"нинг тегишли буйруғи асос ҳисобланади;

тола экспортга етказиб берилаётган ҳолларда уюшмалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо фирмалари орқали битимларни расмийлаштирадилар ва республика хўжаликларини шу вазирликнинг тегишли лицензияси билан таъминлайдилар;

юқорида санаб ўтилган тартиб ўз пахта заводларига эга бўлган хўжаликлар учун ҳам мажбурийдир;

Вазирлар Маҳкамаиснинг рухсатномаси, "Ўздавпахтасаноатсотиш"нинг буйруғи ва экспортга етказиб берилаётганда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг лицензияси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўрта Осиё темир йўл бошқармаси хизматлари бажаришлари учун асос ҳисобланади;

"Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси уюшмаси ҳудудий уюшмалар ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда пахта толасини сотиш қандай бораётганлигини умумлаштиради ва ҳар ойнинг 5-куни Вазирлар Маҳкамаси маълумотлар тақдим этади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси республиканинг барча пахта заводларида ишлаб чиқарилган линт, ўлик тола ва момиқни давлат ресурсларига етказиб беришни ва "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси орқали сотишни таъминласинлар.

Белгилаб қўйилсинки, техник чигит пахта заводлари томонидан ёғ-экстракция заводларига жўнатилади, ишлаб чиқарилган ўсимлик ёғи, тахтакунжара ва шулха эса давлат ресурсларига топширилади. Хўжаликларга қайтрилиши лозим бўлган бажарилган топшириқ ҳажмининг 15 фоизи ва топшириқдан ортиқча пахта хом ашёси ҳисобига олинган ҳажмлар бунга кирмайдилар.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси мазкур қарорни барча колхозлар, совхозлар ва пахта заводларига етказсинлар, пахта хом ашёсини қайта ишлаш, пахта толаисни ва бошқа пахта маҳсулотларини сотиш тартибига қаттиқ риоя этилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков зиммаисга юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил январь ойида, кейинчалик - йилнинг ҳар чорагида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов