язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нотариат/ Адлия вазирининг 09.06.2014 й. 155-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.06.2014 й. 2090-8-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.06.2014 й.

N 2090-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

09.06.2014 й.

N 155-мҳ


БУЙРУҒИ


Нотариуслар томонидан нотариал

ҳаракатларни амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги йўриқноманинг 6-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 30 мартдаги 64-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 99-модда) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 6-банди еттинчи хатбошисидаги "беш йилда" деган сўзлар "уч йилда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (О. Ҳакимов) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Саъдуллаев) ҳамда Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д. Якубова) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари О. Муродов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                  Н. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 16 июнь, 24-сон, 294-модда