язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нотариат/ Адлия вазирининг 26.09.2014 й. 245-мҳ-сон "Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.09.2014 й. 2151-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.09.2014 й.

N 2151-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

26.09.2014 й.

N 245-мҳ


БУЙРУҒИ



Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари

ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 29 октябрдаги 232-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2151, 2010 йил 29 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 390-модда) билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Саъдуллаев) ҳамда Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д. Якубова) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Усманов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                        Н. Йўлдошев






Буйруққа

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари

ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 6-банддаги "раиси бўлмаганда" деган сўзлар "раиси вақтинча бўлмаганда (хизмат сафари, меҳнат таътили, касаллик ва ҳ.к.)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 12-банднинг ўн биринчи хатбошиси "ҳисоботини эшитиш" деган сўзлардан кейин ", нотариуслар томонидан ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги ҳолатини муҳокама қилиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 18-банддан "ва талабгорни малака имтиҳонига қўйиш тўғрисида қарор қабул қилади" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 20-банддаги "имтиҳонини қабул қилишга йўл қўйилмайди" деган сўзлар "имтиҳони қабул қилинади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 21-бандда:

биринчи хатбошидаги "доимий яшаш жойидаги" деган сўзлар "стажировка ўтаган жойдаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши "тўғрисида" деган сўздан кейин "талабгорнинг ҳисоботи," деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаган фуқаро малака имтиҳонини қайта топширганда, мазкур банднинг саккизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳужжатлар талаб этилмайди.".


6. 27-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда ҳужжатлар адлия бошқармасининг девонхонасида рўйхатдан ўтказилиши лозим.".


7. 28-банднинг биринчи хатбошиси "узрли сабабларга кўра" деган сўзлардан кейин "(касаллик, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътиллари, ҳарбий йиғинларга чақирилганлик ва шу каби ҳолатларда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 6 октябрь, 40-сон, 501-модда