Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

9-синфларни битирувчилар умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфларида ўқишни давом эттиришларини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.10.2003 й. 473-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 29 октябрдаги

473-сон қарорига

2-ИЛОВА


9-синфларни битирувчилар умумий ўрта таълим

муассасаларининг 10-11-синфларида ўқишни давом

эттиришларини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ 9 йиллик умумий ўрта ва 3 йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълими узлуксиз таълимнинг мажбурий турлари ҳисобланади.


2. 9-синфларни битирувчиларни академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқувчилар ўрни билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон қарори билан тасдиқланган 2004-2009 йилларда Ўзбекистон Республикасида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ишга туширишнинг аниқ йўналтирилган дастурига мувофиқ улар фойдаланишга топширилишига кўра изчил амалга оширилади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўрта умумий таълим муассасаларининг 9-синфлари битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олишнинг тасдиқланган истиқболли кўрсаткичлари бажарилишини, шунингдек уларнинг кейинчалик умумтаълим мактабларининг 10-11синфларида ўқишни вақтинча давом эттиришларини ташкил этишни таъминлайди.


4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқувчилар ўрни билан вақтинча таъминланмаган 9-синфларнинг битирувчиларини умумтаълим мактабларининг 10-11-синфларида ўқитиш мазкур Низомга қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширилади.


5. Мажбурий ўқишни давом эттиришда 9-синфларнинг битирувчиларига тўсқинлик қилаётган мактаблар ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг мансабдор шахслари, шунингдек ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг қонуний вакиллари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни республика мажбурий таълим тизими муассасаларида ўқитиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимлари асосида амалга оширилади.



II. 10-11-СИНФЛАРДА ЎҚИШНИ ВАҚТИНЧА

ДАВОМ ЭТТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИ АНИҚЛАШНИНГ

АСОСИЙ МЕЗОНЛАРИ


7. 10-11-синфларда ўқишни вақтинча давом эттириш учун умумтаълим мактабларини аниқлаш республиканинг туманлари (шаҳарлари), аҳоли яшаш жойлари, вилоят марказлари ва йирик шаҳарлари кўламида амалга оширилади.


8. Тўққиз йиллик мактабга айлантирилган мактаблар ҳокимликнинг қарорига кўра 10-11-синфлари мавжуд бўлган яқинда жойлашган мактабга бириктириб қўйилади.

10-11-синфлар биринчи навбатда қуйидаги мезонлар ва шартларга жавоб берувчи мактабларда очилиши мумкин:

мактаб ўқувмоддий базасининг замонавий таълим жараёнини ташкил этиш талабларига мувофиқлиги;

мактабнинг таълим ва тарбия жараёнини Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари даражасида амалга оширишга қодир бўлган юқори малакали педагог кадрлар билан таъминланганлиги;

ўқувчиларни фанлар бўйича ихтисосли ёки чуқур ўқитишни, узлуксиз таълимни такомиллаштириш бўйича тажриба ишларини, ўқув-тарбия жараёни сифатини оширишга ҳамда минтақа ва республиканинг бошқа мактабларида ёйиш учун қабул қилинган ўз ишланмаларини ташкил этиш борасида педагогик ва амалий тажриба мавжудлиги;

ушбу минтақада ўқувчилар 9-синфда ўқишни тугаллагунгача ўқиган тил бўйича 9-синфларнинг битирувчиларини тўлиқ қамраб олиш учун умумий ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини давом эттиришни таъминлайдиган яқинда жойлашган 10-11-синфлар бўлган мактаблар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари мавжуд эмаслиги, шунингдек жамоат транспорти билан узлуксиз таъминлашни ташкил этиш имконияти йўқлиги.



III. 9-СИНФЛАРНИ БИТИРУВЧИЛАР АКАДЕМИК

ЛИЦЕЙЛАР ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА ҲАМДА

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ 10-СИНФЛАРИГА

КИРИШЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


9. 9-синфларнинг битирувчилари академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига, шунингдек умумтаълим мактабларининг 10-синфларига киришларининг ҳисобини юритиш умумий ўрта таълим тизимида амал қилувчи ҳисобдан чиқариш-бириктириш тартиб-қоидасига мувофиқ қуйидаги изчиликда амалга оширилади:

давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ҳар йили, жорий ўқув йилининг 1 майигача, 9-синфлар битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида, ва кейинги ўқув йилида 10-синфларда ўқитиш билан қамраб олишнинг тасдиқланган истиқболли кўрсаткичларига мувофиқ уларда 10-11-синфлар фаолият кўрсатишини вақтинча давом эттириш учун мактаблар рўйхатини (ўқитиш тилини ҳисобга олган ҳолда) белгилайдилар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ҳар йили, жорий ўқув йилининг июнь ойигача бўлган муддатда тегишли ҳудудлар бўйича ушбу рўйхатларни умумлаштирадилар, минтақанинг ўқувчиларни академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларига ва 10-синфларга қабул қилиш (мутахассисликлар ва ўқитиш тили бўйича) кўрсаткичларини, шунингдек 10-11-синфлар фаолият кўрсатадиган умумтаълим мактаблари рўйхатини 9-синфларни битирувчилар ва уларнинг ота-оналари эътиборига етказади;

9-синфларни битирувчилар ўқишни эттириш учун белгиланган тартибда ҳужжатларни: академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига, қоидага кўра, 15 августгача бўлган муддатда, умумтаълим мактабларнинг 10-синфларига, жорий йилнинг 25 августигача бўлган муддатда тақдим этадилар.


11. 9-синфларнинг битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида, шунингдект умумтаълим мактабларининг 10-синфларида мажбурий ўқитишни таъминлаш масалалари бўйича назорат қилиш тартиби ҳисобга олиш шакли ва масъул шахсларнинг ҳисобот бериш турлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг қўшма қарори билан тасдиқланади ва амалга киритилади.








































Время: 0.0180
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск