язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Урта таълим/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.11.2009 й. ПҚ-1231-сон "Республика истеъмол бозорини айрим мактаб буюмлари билан тўлдиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2009 й.

N ПҚ-1231


РЕСПУБЛИКА ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИНИ

АЙРИМ МАКТАБ БУЮМЛАРИ БИЛАН

ТЎЛДИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига ва белгиланган таълим стандартларига мувофиқ республика таълим муассасалари ўқувчиларининг юқори сифатли мактаб дафтарлари, кундаликлар ва расм чизиш альбомларига бўлган эҳтиёжларини янада тўлиқроқ таъминлаш, шунингдек мактаб-ёзув буюмлари ишлаб чиқараётган мамлакат полиграфия корхоналарини техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. 2010 - 2014 йиллар даврида полиграфия фаолияти билан шуғулланаётган юридик шахслар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва мактаб дафтарлари, кундаликлар ҳамда расм чизиш альбомлари тайёрлашда фойдаланиладиган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва қоғоз хом ашёсини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилишда божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур қарорга мувофиқ божхона тўловлари имтиёзлари қўлланилган ҳолда мактаб дафтарлари, кундаликлар ва расм чизиш альбомлари ишлаб чиқариш учун республикага келтириладиган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва қоғоз хом ашёсининг мақсадли ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

Белгилансинки, импорт қилинадиган товарлардан мақсадга хилоф равишда фойдаланиш ҳолларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ органлари тақдимномасига кўра божхона тўловларининг тегишли суммаси божхона органлари томонидан бюджетга ундирилиб олинади.


3. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил., 11-сон, 455-модда