язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Дарсликлар ва ўқув қўлланмалари. Дастурлар/ Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни ишлаб чиқиш учун муаллифлар таркибини танлаб олиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.11.2004 й. 548-сон қарорига 3-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 22 ноябрдаги

548-сон қарорига

3-ИЛОВА


Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик

комплексларни ишлаб чиқиш учун муаллифлар таркибини

танлаб олиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида" 2004 йил 21 майдаги ПФ-3431-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни ишлаб чиқишга муаллифлар таркибини танлаб олиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.


2. Ўқув адабиётларини ишлаб чиқиш учун муаллифлар таркиби танлов асосида танлаб олиш йўли билан аниқланади, хорижий тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар бундан мустасно.

Хорижий тилларни ўрганиш учун ўқув адабиётлари яратиш ва уларни модернизация қилиш бўйича муаллифлар гуруҳлари (таълим турлари, хорижий тиллар предметлари, синфлар, курслар ва шу кабилар бўйича) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан шакллантирилади ва тасдиқланади.

3. Қуйидагилар муаллифлар таркибини танлов асосида танлаб олишнинг мақсади ва вазифалари ҳисобланади:

ўқувчиларни такомиллаштирилган давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари асосида яратилган ўқув адабиётлари билан таъминлаш;

вазирликлар ва ваколатли муассасаларнинг буюртмалари асосида ўқув адабиётларини ишлаб чиқиш учун муаллифлар таркибини танлаш тизимида рақобат муҳитини яратиш, шунингдек унинг очиқ-ошкоралигини таъминлаш;

ўқув адабиётларини ишлаб чиқишга энг малакали мутахассисларни жалб этиш, шунингдек ёш истеъдодли муаллифлар ва муаллифлар жамоаларини қўллаб-қувватлаш.


4. Ҳам жисмоний шахслар, ҳам кадрлар салоҳиятига, таълим муассасалари учун ўқув адабиётлари яратиш тажрибасига эга бўлган турли ташкилий-ҳуқуқий шакллардаги илмий ва ўқув ташкилотлари муаллифлар таркибини танлов асосида танлаб олиш қатнашчилари бўлишлари мумкин.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда буюртмачи деб юритилади) такомиллаштирилган давлат стандартлари ва ўқув дастурларининг босқичма-босқич жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда танлов асосида ишлаб чиқиш учун зарур бўлган ўқув адабиётлари рўйхатини белгилайдилар ва Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб юритилади) тасдиғига киритадилар.


6. Ҳукумат комиссияси муаллифлар таркибини танлаб олиш асосида ишлаб чиқиш учун зарур бўлган ўқув адабиётлари рўйхатини ўрганади ва тасдиқлайди.



II. МУАЛЛИФЛАР ТАРКИБИ

ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗИШ


7. Муаллифлар таркибини танлаб олиш Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссияси ҳузурида тузиладиган танлов комиссияси томонидан амалга оширилади.

Танлов комиссияси аъзолари сони (камида 9 киши) тоқ бўлган таркибда тузилади, унинг шахсий таркиби Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Танлов комиссияси таркибига қуйидагилар киритилади:

буюртмачининг вакиллари;

манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг (Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқалар) вакиллари;

илмий-педагогик жамоатчилик вакиллари;

етакчи амалиётчи ўқитувчилар, методик кабинетлар мутахассислари, ота-оналар қўмитаси аъзолари.

Буюртмачининг раҳбари ёки унинг ўринбосарларидан бири танлов комиссияси раиси ҳисобланади.

8. Ўқув адабиётлари лойиҳасини ишлаб чиқиш учун муаллифлар таркибини танлов асосида танлаб олиш ва тасдиқлашни ташкил этиш ҳамда ўтказиш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.


9. Танлов асосида ишлаб чиқиш учун зарур бўлган ўқув адабиётлари рўйхати Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқлангандан кейин танлов комиссияси оммавий ахборот воситаларида муаллифлар таркиби танланиши тўғрисида эълон беради.

Эълон буюртманомаларни қабул қилиш муддати тугашидан камида 30 кун олдин берилади.


10. Қатнашчилардан аризаларни қабул қилиш ва муаллифларни танлаб олиш тартиботларини ташкил этиш функциялари танлов комиссиясига юкланади.


11. Қатнашчилар танлов комиссиясига қуйидагилардан иборат бўлган таклифларни тақдим этадилар:

иштирок этиш учун буюртманома;

қатнашчининг сўровномаси;

ўқув адабиёти концепцияси (0,5 босма тобоққача), унда ўқув курсининг мақсади ва вазифалари, мазмуни ва тузилмасига назарий-методологик ёндашув, ўқув адабиётининг методик аппаратига асос қилиб олинадиган дидактик принциплар акс эттирилиши керак;

ўқув адабиётининг режа-проспекти (бўлимлар ва мавзулар мазмунининг тезисли баёни, 1 босма тобоққача) ва битта бобнинг намуна матни.


12. Буюртманомалар тақдим этишнинг белгиланган муддати тугагандан кейин танлов комиссияси белгиланган кун ва соатда буюртманомалар мавжуд бўлган таклифларни очади.


13. Эълонда кўрсатилган охирги муддатдан кейин тушган буюртманомалар танловга қўйилмайди. Танловда иштирок этиш шартларига ва расмийлаштириш қоидаларига мувофиқ бўлмаган буюртманомалар кўриб чиқилмайди.


14. Танлов комиссияси баённома тузади, унда тушган буюртманомаларни ҳамда зарур маълумотлар ва ҳужжатлар мавжудлигини рўйхатдан ўтказади. Баённомада:

тушган буюртманомалар;

танловга қўйилган қатнашчилар;

танлов қатнашчилари таркибига киритилмаган талабгорлар (уларнинг таклифлари рад этилишининг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда) тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.


15. Ишлаб чиқувчи муаллифларнинг таклифларини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш учун танлов комиссияси томонидан илмий ва педагогик жамоатчилик, олимлар, амалиётчи ўқитувчилар, методистлар ва талаб этиладиган ихтисосликнинг бошқа мутахассисларидан иборат таркибда тегишли фанлар бўйича эксперт гуруҳи тайинланади.

Тегишли фанлар бўйича эксперт гуруҳининг шахсий таркиби танлов комиссияси томонидан тасдиқланади. Эксперт гуруҳи аъзоларининг таркиби ошкор қилинмайди.

Эксперт гуруҳи ишлаб чиқувчи муаллифларнинг тақдим этилган таклифларини уларнинг код рақамлари бўйича баҳолайди ва ўзининг асосланган хулосаларини танлов комиссиясига киритади.


16. Буюртмачининг раҳбарлари, танлов комиссияси ва эксперт гуруҳларининг аъзолари ишлаб чиқувчи муаллифлар бўлишлари мумкин эмас.


17. Танлов комиссияси эксперт гуруҳларининг хулосалари ва танлов ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида 10 кун муддатда ғолибларни танлаб олиш учун тақдимномаларни Ҳукумат комиссиясига юборади.

Ўқув адабиётлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун муаллифлар гуруҳини танлаш ғолиблари тўғрисидаги якуний қарор Ҳукумат комиссияси томонидан қабул қилинади ва қарор тегишли баённома билан расмийлаштирилади.

Танлов натижалари тўғрисидаги ахборот Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқлангандан кейин 3 кун мобайнида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


17-1. Қуйидаги ҳолларда танлаб олиш бўлиб ўтмаган деб эълон қилинади:

танлаб олишга учтадан кам бўлган қатнашчиларнинг таклифлари тақдим этилганда;

учтадан кам қатнашчиларнинг танлов таклифлари танлов ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлганда.

17-2. Танлов асосида танлаб олиш бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган тақдирда, танлов комиссияси такрорий танлов асосида танлаб олишни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Такрорий танлов асосида танлаб олиш ўтказилганда таклифларни тақдим этиш шартлари ва муддатларини қайта кўриб чиқишга йўл қўйилади.

Такрорий танлов бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган тақдирда, танлов комиссияси таълим муассасасига ёки илмий ташкилотга ўқув адабиётини ишлаб чиқаришни топширади.

17-3. Танлов асосида танлаб олиш жараёнида ва у тугаллангандан кейин муаллифлар - ишлаб чиқувчилар ўз таркибини олимлар, методистлар ва тажрибали амалиётчи ўқитувчилар билан тўлдириши мумкин

18. Буюртмачи Ҳукумат комиссиясининг қарори асосида ғолиблар билан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув адабиётлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан шартнома тузади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


19. Буюртмачи ўқув адабиётлари лойиҳаси ишлаб чиқилишининг мунтазам назорат қилинишини таъминлайди.


20. Ўқув адабиётлари лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртма олган ғолиблар ўқув адабиётлари лойиҳасининг сифати ва ишлаб чиқиш муддатлари учун жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Ўқув адабиётлари лойиҳасини ишлаб чиқиш учун

муаллифлар таркибини танлаб олиш ва тасдиқлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар

Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

  


а




а




Танлов асосида ишлаб чиқиш учун зарур ўқув адабиётлари рўйхатини белгилаш ва тасдиқлаш учун Ҳукумат комиссиясига киритиш.


  

1-босқич



Буюртмачи

  


Заруриятга кўра.








А






а

1. Комиссия ташкил этилгандан кейин икки ҳафта муддатда.

2. Танлов ҳужжатлари тасдиқлангандан кейин бир ҳафта муддатда.

3. Танлов бошлангунгача 30 кундан кам бўлмаган муддатда.





а





1. Танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2. Танлов ўтказиш муддатларини белгилаш.

3. Эълон бериш.


  

2-босқич




Танлов комиссияси




  

























Муаллифлар таркиби

Манфаатдорликни тасдиқлаш ва танлов ҳужжатларини олиш.

а



Муаллифларнинг хоҳишига кўра.

  

3-босқич









А






А



Танлов комиссияси

Ҳужжатларни жўнатиш.


Муаллифлардан сўров тушишига қараб.







А


А








Танлов ҳужжатларида белгиланган муддатларда.

  

4-босқич



Муаллифлар таркиби

Танловга буюртманома бериш.



















  

5-босқич



Танлов комиссияси

1. Қатнашчиларни рўйхатдан ўтказиш.

2. Қатнашчиларнинг буюртманомаларини очиш.

3. Фанлар бўйича мустақил эксперт гуруҳлари таркибини тасдиқлаш.


Буюртманомаларни қабул қилиш тартиботи тугаган кунда.












А






А


  

6-босқич



Эксперт гуруҳи

Танловга тушган таклифларни экспертизадан ўтказиш.


Бир ой муддатда.






А



  

7-босқич



Танлов комиссияси

1. Эксперт хулосаларини тайёрлаш.

2. Таклифларни тасдиқлаш учун Ҳукумат комиссиясига тақдим этиш.


Ўн кун муддатда.





а


А




а


А



  

8-босқич




Ҳукумат комиссияси


Муаллифлар таркибини танлаш ғолибларини тасдиқлаш.

Таклифлар киритилгандан кейин бир ҳафта муддатда









а


А





Буюртмачи


1. Ўқув адабиётлари лойиҳасини яратиш танловида қатнашиш шартномасини имзолаш.

2. Ўқув адабиётлари лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Ғолиблар аниқлангандан кейин бир ҳафта муддатда.

2. Шартнома шартларига мувофиқ.





  

9-босқич











Ғолиблар








А


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 47-сон, 485-модда.