ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Санитария-эпидемиология назорати /

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 09.04.2013 й. "Тошкент шаҳрининг санитария-эпидемиологик ҳолатини яхшилаш ва аҳоли ўртасида экологик маданиятни тарғиб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.2013 й.


ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ

САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК

ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ВА АҲОЛИ

ЎРТАСИДА ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТНИ

ТАРҒИБ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Мустақиллик йилларида мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида улкан бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳоли учун қулай инфратузилмани яратиш ва санитария-эпидемиологик ҳолатини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ортиши билан ҳудудларнинг тозалигини сақлашда қатор муаммолар келиб чиқаётганлиги, аҳоли томонидан кўп қаватли уй-жой фонди атрофига турли чиқиндилар ташлаб кетилаётганлиги, бўш ётган ер майдонлари, ариқ ва зовурларнинг ифлослантирилаётганлиги, бу эса шаҳар экологиясига ўзининг салбий таъсирини ўтказаётганлиги кузатилмоқда. Тошкент шаҳрида табиатни муҳофаза қилиш, экология ва санитария-эпидемиологик муҳитини яхшилаш, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш ва бунда айниқса аҳолининг экологик маданиятини ошириш мақсадида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳрининг санитария-эпидемиологик ҳолатини яхшилаш, ҳудудларда тозаликни сақлаш ва аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш долзарб масала эканлиги эътироф этилсин.


2. Тошкент шаҳрида жойлашган корхона, ташкилот, муассаса ва идораларда ишлаётган ходимлар ҳамда маҳаллаларда аҳоли орасида шаҳарнинг тозалигини сақлаш ва экологик маданиятни юксалтириш бўйича тушунтириш ишлари йўлга қўйилиши белгилаб қўйилсин.

Бунда:

уй-жой фонди, йўлак, кўча, майдон ва ариқларни озода тутиш, тозаликни сақлаш, ҳудудни ифлослантирмаслик ва чиқиндиларни белгиланган жойга ташлаш;

пойтахтда маиший чиқиндиларни ажратиш, тўплаш, йиғиш, ташлаш ва ташкилий равишда олиб чиқиб кетиш бўйича тасдиқланган қоидаларга мувофиқ чиқиндиларни турларга ажратиш, белгиланган рангдаги пакетга жойлаштириш, чиқинди тўплаш жойидаги белгиланган рангдаги контейнерга ёки "Махсустранс" корхонасининг автотранспортига ташлаш;

бино, иншоот, якка тартибдаги уй-жойлар ва кўп қаватли уй-жой атрофига чиқиндиларни олиб чиқиб қўйиш ва тўплаш, кўча, сув, ариқ ва белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташлаш, автотранспорт воситасидан турли чиқиндиларни ташлаб юбориш ва қурилиш чиқиндиларини маиший чиқиндилар билан аралаштириб ташлаш ман этилиши;

ҳудудларда шох-шаббалар, барг-хазонлар, барча чиқиндилар, қуриган ўт ва ўсимликларни ёқиш ҳамда шаҳар экологиясини ифлослантириш ман этилиши;

шаҳарнинг экологиясига салбий таъсир ўтказиш, атроф-муҳитни ифлослантириш ва белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш ҳолатларига бефарқ бўлмаслик ҳамда бундай шахсларга огоҳлантириш бериш лозимлиги тушунтирилсин.


3. Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасига белгиланган тартибда:

экологик маданият, атроф-муҳитнинг тозалиги, санитария-гигиена қоидалари, табиатнинг муҳофазаси, чиқиндиларни ташлаш тартиби ҳақидаги махсус курслар ташкил этилсин.


4. Туман ҳокимликлари, ички ишлар бош бошқармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Нуроний" жамғармаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси билан биргаликда:

маҳаллаларда учрашувлар ташкил этиб, ҳар бир хонадон, оила, фуқаро ҳамда шаҳарда фаолият юритаётган ҳар бир юридик шахсга мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини етказиш;

атроф-муҳитни ифлослантираётган, санитария-гигиена талабларини бузаётган, чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаётган шахсларни аниқлаб, маҳалла фуқаролар йиғинида фаоллар иштирокида муҳокама этиш;

туманда "Энг обод маҳалла", "Энг озода кўча", "Энг намунали кўп қаватли уй" каби кўрик-танловларни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш;

маҳаллалар ҳудудининг тозалигини сақлаш, санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда фуқаролар санитария ва экология қоидаларига риоя этишини таъминлаш мақсадида фуқаролар йиғини раиси, профилактика инспектори ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбарининг ҳамкорлигини таъминлаш;

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига кўп қаватли уй-жойлар атрофини тозалаш ҳамда хонадон эгаларига ўз уйи атрофи ва йўлак қисмини озода тутиш вазифаларини тушунтириш ишлари топширилсин.


5. Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси, "Махсустранс" ишлаб чиқариш бошқармаси, туман ҳокимликларига:

шаҳар кўчалари, хиёбонлари ва жамоат жойларида чиқинди ташлаш урналари сонини кўпайтириш ва уларни доимий равишда тозалигини таъминлаш ишларини амалга ошириш топширилсин.


6. Ички ишлар бош бошқармасига профилактика инспекторлари томонидан маҳалла ҳудудида тозалик ва озодаликни сақламаётган, экологияни ифлослантираётган ҳамда чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаётган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан кўрилган маъмурий жавобгарлик чоралари ҳақида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига маълумот киритиш топширилсин.


7. Тошкент шаҳар Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Тошкент шаҳар Давлат санитария эпидемиология назорати маркази:

аҳолининг экологик маданиятини ошириш, атроф-муҳитнинг тозалигини сақлаш ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича тарқатма тарғибот воситалари, буклетлар ва бошқа маҳсулотларни тайёрлаш ва жойларда тарқатиш ишлари амалга оширилсин.

Тошкент шаҳрининг кўчалари, ҳудудлари, сув ҳавза ва каналлари доимий равишда ўрганилсин ҳамда экология ва санитария қоидаларига риоя этмаётган ва ифлослантираётган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўриш кучайтирилсин.


8. "Тошкент реклама сервис" ДУК, "Тошкенттелерадиоканали" ДУК, "Ўзбекистон кабель телевидениелари" МЧЖга:

реклама фаолиятини амалга оширувчи агентликларга шаҳардаги реклама конструкциялар ва видеомониторларга шаҳар тозалиги, атроф-муҳит ва экологияни сақлашга қаратилган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган рекламалар, тарғибот воситалари, чақириқ ва эълонларни жойлаштириш;

ушбу қарорнинг моҳиятини тарғиб этиш бўйича махсус кўрсатув, ролик, ижтимоий реклама ва эълонларни тайёрлаш;

пойтахт ҳудудида фаолият юритадиган барча кабелли телевидениеларнинг реклама блокларига шаҳарнинг экологияси, атроф-муҳити ва тозалигини сақлашга қаратилган ролик, ижтимоий реклама ва эълонларни жойлаштириш тавсия этилсин.


9. Тошкент шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси (А. Акромов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати (Х. Эрматов):

мазкур қарорда кўзда тутилган масалаларни тарғиб этиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқилиб, ёритиш юзасидан оммавий ахборот воситаларига тавсия этилсин.


10. Мазкур қарор "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталарида эълон қилинсин.


11. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклансин.



Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси                       Р. Усманов




























Время: 0.0268
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск