ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Санитария-эпидемиология назорати /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 07.07.2012 й. 579-сон "Тошкент шаҳрининг санитария-эпидемиологик ҳолатини яхшилаш ва ҳудудларда тозаликни сақлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.2012 й.

N 579


ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ

САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ҲОЛАТИНИ

ЯХШИЛАШ ВА ҲУДУДЛАРДА ТОЗАЛИКНИ

САҚЛАШГА ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мустақиллик йилларида мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида улкан бунёдкорлик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва аҳоли учун қулай инфратузилмани яратиш борасида ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, Тошкент шаҳрида аҳоли сони ортиб, янги мавзелар, уй-жой фондлари ва якка тартибда уйлар бунёд этилиб, шаҳарда чиқиндилар миқдори ва ҳажми кўпайиб бормоқда. Шаҳар тозалигини сақлаш ва ободонлаштириш бўйича "Махсустранс" ИЧБ ва Ободонлаштириш бош бошқармаси фаолият олиб борса-да, якка тартибдаги хонадонлар эгалари томонидан маиший чиқиндиларни кўча ёқасига олиб чиқиб қўйиш, кўчалар, ариқ ва сувларга чиқиндиларни ташлаб кетиш каби салбий ҳолатлар кузатилиб, бунинг оқибатида шаҳар ҳудуди ифлосланмоқда ҳамда пойтахтнинг экологияси ва санитария-эпидемиологик муҳити бузилмоқда.

Тошкент шаҳрида чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, табиатни муҳофаза қилиш, экология ва санитария-эпидемиологик муҳитни яхшилаш, чиқиндиларни турларига ажратиш орқали чиқиндихоналар майдонини камайтириш, замонавий технологиялар ёрдамида қайта ишлаш тизимини жорий этиш, аҳолидан чиқиндиларни йиғиш ва ташкилий равишда олиб чиқиб кетиш ишларини янада такомиллаштириш ва тартибга солиш мақсадида, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонундаги ваколатдан келиб чиқиб, "Давлат санитария назорати тўғрисида"ги, "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунларга ҳамда "Чиқиндилар тўғрисида"ги Қонуннинг 11 - 16-моддаларига асосан,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳрида маиший чиқиндиларни ажратиш, тўплаш, йиғиш, ташлаш ва ташкилий равишда олиб чиқиб кетиш бўйича Қоидалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошкент шаҳрининг санитария-эпидемиологик ҳолатини яхшилаш ва ҳудудда тозаликни сақлаш мақсадида Тошкент шаҳрида жойлашган мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхоналар, ташкилотлар, идоралар, муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уй-жойлар ҳамда истиқомат қилаётган аҳолининг барча қатламлари ва меҳмонлари учун қуйидаги талаблар мажбурийлиги белгилансин:

- кундалик маиший чиқиндиларни тасдиқланган Қоидаларга асосан турларга ажратиб, белгиланган рангдаги пакетга жойлаштириш, чиқинди тўплаш жойидаги белгиланган рангдаги контейнерга ёки "Махсустранс" ИЧБга тегишли автомашиналарга топшириш;

- чиқиндиларни ташкилий равишда олиб кетиш учун мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, ташкилот, муассасалар ва аҳоли "Махсустранс" ИЧБ билан шартнома тузиши;

- бино, иншоот, якка тартибдаги уй-жойлар ва кўп қаватли уй-жой атрофига чиқиндиларни олиб чиқиб қўйиш ва тўплаш, кўча, сув, ариқ ва белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташлаш, автотранспорт воситасидан турли чиқиндиларни ташлаб юбориш ва қурилиш чиқиндиларини маиший чиқиндилар билан аралаштириб ташлаш ман этилиши;

- пойтахт ҳудудида шох-шаббалар, барг-хазонлар, барча чиқиндилар, қуриган ўт ва ўсимликларни ёқиш ҳамда шаҳар экологиясини ифлослантиришнинг бошқача усуллари ман этилиши;

- қурилиш чиқиндиларини олиб чиқиб, белгиланмаган жойга ташлаш учун ташкилот раҳбари ва хусусий хонадон эгаси амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши;

- "Махсустранс" ИЧБ маъмурияти жойлардан чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш учун ҳудудларни махсус автотранспорт воситаси билан таъминлашга мажбурлиги.


3. Тошкент шаҳрида мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхоналар, ташкилотлар, идоралар, муассасалар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига: мазкур қарорни бажариш бўйича ўз ички буйруқларини қабул қилиш, тасдиқланган Қоиданинг мазмун-моҳиятини меҳнат қилаётган ходимлар ва истиқомат қилаётган аҳоли орасида кенг тарғиб этиш, унинг ижроси юзасидан назорат ўрнатиш ва ҳудуднинг санитария-эпидемиологик ҳолатини яхшилашга кўмаклашиш вазифалари юклатилсин.


4. "Махсустранс" ИЧБ (Р. Хаджиев), туман ҳокимликлари:

Тошкент шаҳрининг ҳудудларига белгиланган муддатларда маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун махсус автотранспорт воситаси билан таъминлаш, чиқиндиларни турларига кўра, ташкилий равишда олиб кетиш ва белгиланган манзилдаги объектга топшириш бўйича тизимни тубдан яхшилаш чораси кўрилсин.

"Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда маиший чиқиндиларнинг ўз вақтида олиб кетилишини таъминлаш ва ҳисобини юритиш тизими яратилиб, мониторинг ўрнатилсин.

Махсус чиқинди ташлаш жойларини тартибга келтириш, белгиланган муддатларда дезинфекциялаш, турли чиқиндилар учун зарур миқдорда контейнер билан таъминлаш ва контейнерларнинг белгиланган рангда бўлишини ташкил этиш ишлари бажарилсин.

Тошкент шаҳрида тўпланадиган қурилиш чиқиндиларини олиб чиқиб кетиш учун "Махсустранс" ИЧБ қошида махсус хизматни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгилансин.


5. "Маҳалла" хайрия жамоат фонди (Ж. Инагамов), Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси (А. Набиев), туман ҳокимликлари:

Ички ишлар бош бошқармаси (А. Ибрагимов) билан биргаликда маҳалла фуқаролар йиғини раиси, профилактика инспектори ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбарига ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли ва жойлашган ташкилот раҳбарларига мазкур қарор талабларини тушунтириш ва амал қилишини таъминлаш, аҳолини чиқиндиларни кўчага олиб чиқиб қўймаслик бўйича огоҳлантириш, шунингдек қурилиш чиқиндисини олиб чиққан шахсларга қурилиш чиқиндиларини олиб чиқиб кетиш бўйича тегишли йўлланма бериш ҳамда маҳалла, мавзе ва кўча тозалиги сақланишини назоратга олиш вазифалари юклатилсин.

Аҳоли учун чиқиндиларни ташлаш тартиби, кўчага бириктирилган "Махсустранс" ИЧБнинг махсус автотранспорт воситаси ва унинг келиш муддати, мурожаат учун телефонлар бўйича тарғибот воситалари тайёрланиб, жойларга ўрнатилсин.

"Махсустранс" ИЧБнинг махсус автотранспорт воситаси чиқиндиларни олиб кетиш учун ўз вақтида келиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ишлари ташкил этилсин.


6. Ободонлаштириш бош бошқармаси (А. Каримов), туман ҳокимликлари:

Пойтахт кўчалари ва майдонларини тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш даврида юзага келадиган чиқиндилар, шох-шаббалар ва хазонларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш ишлари амалга оширилсин.

Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (А. Таджиев) билан биргаликда шаҳар кўчалари учун замонавий урналарни тайёрлаш, ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ҳамда жамоат жойларга жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгилансин.


7. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси (А. Набиев), туман ҳокимликлари:

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига кўп қаватли уй-жой фонди атрофини тозалаш, озода тутиш ва ҳосил бўлган чиқиндиларни йиғиштириб, белгиланган жойга ташлаш ишлари бажарилсин ва назоратга олинсин.


8. Ички ишлар бош бошқармаси (А. Ибрагимов), Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (С. Ирисбеков):

Тошкент шаҳри кўчалари ифлослантирилишининг олдини олиш мақсадида ҳаракатланиб кетаётган автотранспорт воситаларидан йўллар ва белгиланмаган жойларга чиқинди ва турли буюмларни ташлаш ҳолатларига нисбатан амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўриш юзасидан ходимларга тегишли кўрсатма берилсин.


9. Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси (Ш. Хикматов), Давлат санитария эпидемиология назорати маркази (Д. Алимухамедов):

Тошкент шаҳри кўчалари, ҳудудлари, сув ҳавза ва каналлари доимий равишда ўрганилсин ҳамда экология ва санитария қоидаларига риоя этмаётган ва ифлослантираётган шахсларга нисбатан амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилсин.


10. Халқ таълими бош бошқармаси (Т. Матякубов), Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси (Ф. Иноятов):

Тошкент шаҳрининг тозалигини сақлаш, чиқиндиларни белгиланган жойга ташлаш, табиатни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни ифлослантиришнинг олдини олиш юзасидан махсус дарсларда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилсин.


11. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги (А. Турсунов):

Мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, атроф-муҳитни тоза ва озода сақлаш ҳамда шаҳарда чиқиндиларни тартибли ташлаш бўйича аҳоли орасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш тавсия этилсин.


12. Иқтисодиёт бош бошқармаси (С. Насретдинов), Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш департаменти (Р. Абдумажитов), Савдо-саноат палатаси (Ш. Мирзаев):

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда чиқиндилар учун белгиланган рангдаги махсус пакетларни аҳолига маъқул нархларда ишлаб чиқариш ва шаҳардаги барча савдо дўконларида сотишни ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилансин.


13. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорда белгиланган талаблар бажарилмаган тақдирда, юридик ва жисмоний шахслар ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва ваколатли органлар томонидан амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


14. Тошкенг шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси (А. Акромов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати (Х. Эрматов):

Мазкур қарор "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталарида ва шаҳар ҳокимлигининг веб-сайтида эълон қилинсин.

Ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини ҳар ойда тушунтириш ва ундаги талабларга юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалда риоя этилишини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситаларига кенг ёритиш ва тарғиб этиш тавсия этилсин.


15. Мазкур қарор 2012 йил 1 августдан кучга кириши белгилаб қўйилсин.


16. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                     Р. Усманов









Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск