ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Санитария-эпидемиология назорати /

Тошкент шаҳрида маиший чиқиндиларни ажратиш, тўплаш, йиғиш, ташлаш ва ташкилий равишда олиб чиқиб кетиш бўйича Қоидалар (Тошкент шаҳар ҳокимининг 07.07.2012 й. 579-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Тошкент шаҳар ҳокимининг

2012 йил 7 июлдаги

579-сонли қарорига

ИЛОВА


Тошкент шаҳрида маиший чиқиндиларни ажратиш,

тўплаш, йиғиш, ташлаш ва ташкилий равишда

олиб чиқиб кетиш бўйича

ҚОИДАЛАР


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Тошкент шаҳрида маиший чиқиндиларни йиғиш, ажратиш, ташлаш ва ташкилий равишда олиб чиқиб кетиш бўйича Қоидалар (кейинги матнда Қоидалар) Тошкент шаҳри ҳудудида амал қилиб, шаҳарни ободонлаштириш, озодалигини сақлаш, чиқиндиларни йиғиш, уларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, экология ва санитария-эпидемиологик муҳитни яхшилашга қаратилган механизмларни тартибга солади.


1.2. Тошкент шаҳрида жойлашган, фаолият юритаётган мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхоналар, ташкилотлар, идоралар, муассасалар, ўзини ўзи бошқариш органлари, хонадон эгалари, истиқомат қилаётган фуқаролар ва шаҳар меҳмонлари мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга риоя этишга мажбурдирлар.


1.3. Мазкур Қоидада юридик ва жисмоний шахсларнинг ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, қурилиш, таъмирлаш ва тозалаш ишлари натижасида юзага келадиган турли хилдаги чиқиндиларни ажратган ҳолда тўплаш, белгиланган жойга ташлаш ва ўз вақтида чиқиндиларни ташкилий равишда олиб чиқиб кетиш вазифалари белгиланади.



II. ЧИҚИНДИЛАР ВА УЛАРНИ АЖРАТИШ БЎЙИЧА

АСОСИЙ ТУШУНЧА ВА ТАЛАБЛАР


2.1. Чиқиндилар - ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш жараёнида хом ашё, материаллар, хомаки маҳсулотлар, бошқа буюмлар ёки маҳсулотларнинг ҳосил бўлган қолдиқлари, шунингдек ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган товарлар (маҳсулотлар) тушунилади.


2.2. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан чиқиндилар қуйидаги турларга кўра ажратилиб, белгиланган махсус пакетларга жойлаштирилади:


2.2.1. Пластмасса чиқиндилар учун пакет (ҳаворанг) - ушбу пакетга пластмасса маҳсулотидан қилинган ҳар хил маҳсулот ва идиш қолдиқлари, шу жумладан, темир бўлмаган консерва банкалари, баклашкалар ва ҳ.к. солинади.


2.2.2. Қоғоз чиқиндилари учун пакет (оқ рангда) - ушбу пакетга қоғоз, картон, бошқа қоғоз маҳсулотига тенглаштирилган ашёлардан маҳсулот, чиқинди қолдиқлари, шу жумладан, эскирган газета ва журналлар қолдиқлари солинади.


2.2.3. Биочиқинди учун пакет (сариқ рангда) - ушбу пакетга кундалик равишда ишлатилган ва фойдаланилган озиқ-овқат маҳсулотларидан, шу жумладан, ҳар хил пўчоқ, мева, полиз ва сабзавот маҳсулотларининг қолдиқлари ва пўстлари кабилар солинади.


2.2.4. Бошқа чиқиндилар учун пакет (қора рангда) - ушбу пакетга 2.2.1., 2.2.2. ва 2.2.3-бандга кирмайдиган маиший маҳсулотлардан қолган чиқиндилар солинади.


2.2.5. Симобли лампаларнинг ишлатиб бўлинган ресурсларини тўплаш лампаларни шикастламайдиган ва улардаги симобли моддаларнинг ҳавога чиқишига, сув таъминоти манбаларига, тупроққа ва озиқ-овқат маҳсулотларига тушишига йўл қўймайдиган махсус идишга солинади ва белгиланган жойга ташланади.



III. ЧИҚИНДИЛАРНИ ЙИҒИШ, САҚЛАШ

ВА ТАШЛАШ БЎЙИЧА ТАЛАБЛАР


3.1. Юридик ва жисмоний шахслар чиқиндиларни турларга ажратган ҳолда йиғади ҳамда ўз ҳудудида санитария-гигиена қоидаларига асосан сақлайди.


3.2. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан чиқиндилар белгиланган чиқинди ташлаш жойига ва "Махсустранс" ИЧБнинг чиқиндини олиб кетиш махсус автотранспорт воситасига ташланади.


3.3. Бино, иншоот, якка тартибдаги хусусий уйлар ва кўп қаватли уй-жой атрофига чиқиндиларни олиб чиқиб қўйиш, тўплаш, кўча, сув, ариқ ва белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташлаш, ҳаракатланаётган автотранспорт воситасидан йўлларга турли чиқиндиларни ташлаб юбориш ман этилади.


3.4. Чиқинди ташлаш жойининг амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда чегараси белгиланган бўлиб, санитария ва экологик ҳолатни нормаллаштириш учун зарур шарт-шароит яратилган бўлади.


3.5. Чиқинди ташлаш жойи чиқиндиларнинг турларига кўра, зарур миқдордаги контейнерлар билан таъминланади. Чиқинди ташлаш жойидаги контейнерларнинг рангига қараб, унга мос рангда бўлган пакетдаги чиқиндилар ташланади.


3.6. Якка тартибдаги хусусий хонадон эгалари ва унда истиқомат қилувчи фуқаролар ўзларининг кундалик чиқиндиларини мазкур Қоиданинг 2.2-бандида белгиланган турларга ажратиб, ўз ҳовлиларида сақлайдилар ва "Махсустранс" ИЧБнинг чиқинди олиб кетиш махсус автотранспорт воситаси (мусоровоз) келиши вақтига қараб чиқиндиларни ушбу махсус автотранспорт воситасига ташлайдилар.


3.7. Юридик ва жисмоний шахслар қурилиш чиқиндилари, шох-шабба ва барг-хазонларни чиқинди олиб кетувчи ташкилот билан шартнома тузган ҳолда ёки ўзлари ёллаган махсус автотранспорт воситасида чиқиндилар ташлаш учун белгиланган жойга олиб бориб ташлашга мажбурдирлар.


3.8. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўзларига тегишли қурилиш чиқиндиларини маиший чиқиндилар билан аралаштиришларига йўл қўйилмайди.


3.9. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уй-жой фонди атрофини тозалаш даврида йиғилган чиқиндиларни турларга ажратади ва уларни "Махсустранс" ИЧБ билан тузилган шартнома асосида белгиланган тартибда чиқинди ташлаш жойига олиб бориб ташлайди.



IV. ЧИҚИНДИЛАРНИ ТАШКИЛИЙ РАВИШДА

ОЛИБ КЕТИШ БЎЙИЧА ТАЛАБЛАР


4.1. Тошкент шаҳрида юридик ва жисмоний шахслар томонидан йиғилган, тўпланган ва белгиланган контейнерлардаги чиқиндиларни олиб кетиш ишлари - "Махсустранс" ИЧБ ва бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан амалга оширилади.


4.2. "Махсустранс" ИЧБ ва бошқа ваколатли ташкилотлар ҳудудларга махсус автотранспорт воситасини бириктириб, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан келишилган ҳолда чиқиндини олиб кетиш муддатларини ҳамда вақтларини белгилаб, шу асосда чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш ишларини ташкил этади.


4.3. Маҳалла фуқаролар йиғинлари - чиқиндиларни олиб кетиш махсус автотранспорт воситасининг ўз вақтида белгиланган ҳудудга келиши ва чиқиндиларни олиб чиқиб кетиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатади ҳамда ҳисобини олиб боради.


4.4. Ободонлаштириш бош бошқармаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар шаҳар кўчаларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, тозалаш даврида йиғилган чиқиндилар, шох-шабба ҳамда барг-хазонларни энг камида бир кун муддатда йиғиштириб, олиб кетиш ишларини таъминлайди.


4.5. "Махсустранс" ИЧБ юридик ва жисмоний шахслар билан шартнома асосида, қўшимча йиғилган маиший ва бошқа чиқиндиларни олиб кетиш ишларини амалга оширади.



V. ЧИҚИНДИЛАР ТАШЛАШ, ЙИҒИШ ВА ЎЗ ВАҚТИДА

ОЛИБ КЕТИШ ТАЛАБЛАРИНИ БУЗГАНЛИК

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


5.1. "Чиқиндилар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда мазкур Қоида талабларига риоя этмаган, чиқинди билан боғлиқ ўзларига юклатилган вазифаларни бажармаган айбдор шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда мутасадди органлар томонидан жавобгарликка тортилади.


5.2. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 53-моддасида "Санитария қонун ҳужжатларини, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузиш - фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиш",

ушбу Кодекснинг 91-моддасида "Саноат, рўзғор чиқиндилари ва ўзга чиқиндиларни ташиш, жойлаштириш, утиллаштириш, кўмиб ташлаш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш - фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса - бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солиш",

Кодекснинг 123-моддасида "Поездларнинг вагонлари, автомобиль ва шаҳар электр транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш - энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солиш",

Кодекснинг 161-моддасида "Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг ҳудудларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш, шунингдек тозалик ва санитария тартибини таъминлаш қоидаларига риоя қилмаслик - фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса - бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солиш" жавобгарлигига тортилишига сабаб бўлади.





































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск