ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / ОИТС, жинсий ва юқумли касалликларни даволаш ва олдини олиш /

Ўзбекистон Республикасида ОИТС касаллигига қарши кураш бўйича давлат тармоқлараро Дастури (ЎзР ВМ 26.06.1992 й. 298-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 26 июндаги

298-сон қарорига

ИЛОВА




Ўзбекистон Республикасида ОИТС касаллигига

қарши кураш бўйича давлат тармоқлараро

ДАСТУРИ

Тадбирларнинг номи

Бажариш муддати


Ижро этувчилар

ОИТС билан касалланишнинг олдини олиш ва унга қарши   кураш бўйича вилоят марказининг типовой лойихасини ишлаб чиқиш


1992-94

йиллар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат лойиҳалаштириш илмий тадқиқот институти

Қуйидаги қурилишлар амалга оширилсин:




Тошкент шаҳрида ОИТС касаллигининг олдини олиш ва  унга қарши кураш республика Маркази


1993-95

йиллар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ОИТС касаллигининг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича Фарғона вилоят маркази


1994-98

йиллар

Фарғона вилояти ҳокимлиги

ОИТС касаллигининг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича Қашқадаре вилоят Маркази


1994-98

йиллар


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


ОИТС касаллигининг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича Қорақалпоғистон Республика маркази


1955-99

йиллар

Қ.орақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши


ОИТС касаллигининг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича республика марказига ОИТС вируси билан ишлашда эпидемияга қарши кураш талаблари режимига жавоб берадиган бино ажратиш


1992 йил


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


19921995 йиллар мобайнида республика даволаш-профилактика муассасаларида ОИТС ва ОИТС билан боғлиқ бўлган инфекцияларни ташхис қилиш бўйича 80 та ихтисослаштирилган лаборатория очиш


1992-95

йиллар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги


ОИТС касаллигининг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича марказларни ҳар йили 1,5 миллионгача АҚШ доллари ҳажмида эркин алмаштириладиган валюта билан таъминлаш назарда тутилсин


1993-95

йиллар


Ўзбекистоннинг тараққиёт истиболини белгилаш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Даволаш профилактика муассасаларида қўшимча равишда 200 та марказлашган стерилизация бўлимларини тиббийташкил этиш ва уларни асбоб-анжомлар, аппаратлар ва жиҳозлар билан таънинлаш


1992-95

йиллар



Соғлиқни сақлаш вазирлиги



Фельдшерлик доялик пункт-ларига ва қишлоқ шифокорлик амбулаториялари учун белгиланган мақсадда 2. минг дона кичик  ҳажмли стерилизация қилиш жиҳозларини юбориш


1992-95

йиллар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзтибтехника" ишлаб чиқариш бирлашмаси



Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институтида "ОИТС эпидемиологияси ва лаборатория диагностикаси" ҳамда "ОИТС индикатор касалликлари" мутахассислиги бўйича тематик туркумлар ташкил қилиш


1992-95

йиллар




Соғлиқни сақлаш вазирлиги




Компьютерлаштирнш дастур лари бўйича ОИТС марказларида мутахассисларни амалда  тайёрлаш базасини ташкил этиш


1992 йил


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ФА Кибернетика институти


Сартарошхоналарда, маиший хизмат кўрсатиш бўлимларида соч-соқол олиш, косметика, маникюр  асбобларини дезинфекция ва стерилизация қилиш режимини таъминлаш


доимий

равишда



"Ўзмаишийхизматуюшма"


ОИТС ва ОИТС индикатор касаллиги муаммолари бўйича илмий тадқиқот марказини ташкил қилиш


1993-95

йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ОИТС марказларида ОИТС  касаллиги муаммолари ва ушбу касалликка чалиниш прогнози бўйича диагностик тадқиқотларни ва эпидемияга қарши чора тадбирларни кузатишнинг компьютерлаштирилган дастурини яратиш ва жорий қилиш


1993-95 йиллар



Ўзбекистон ФА Кибернетика институти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги




Иммунологик реакцияларни тезликда диагностика қилиш асбобининг. тажриба намуналари синовдан ўтказиш ва метрологик назорат қилиш


1992 йил

Ўзбекистон ФА Кибернетика институти


Республика, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар ОИТС касаллигнинг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича марказларини белгиланган тартибда алоқа воситаларига улаш масаласини кўриб чиқиш


1993-94

йиллар

Алоқа вазирлиги

Илмий тадқиқотлар режаларида ОИТС касаллиги эпидемиологияси, клиникаси, диагностикаси ва унинг олдини олишни ўрганиш учун шароит яратишнн назарда тутиш.


1992-95

йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ёшлар учун жинсий алоқа маданияти ва тарбия масалалари буйича видеосюжетлар тизимини ишлаб чиқиш ва уларни телевидениеда, кино театрларда, видеосалонларда намойиш қилишни ташкил этиш


1992-95

йиллар


Маданият ишлари вазирлиги, Соғликни сақлаш вазирлиги


Орттирилган иммунитет танқислик вируси юққан ва ОИТС касалига чалинган беморларга дори дармонлар ҳамда бир марта ишлатиладиган тиббий асбобларни ажратишни назарда тутиш


1992-95

йиллар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қизил ярим ой жамиятининг марказий қўмитаси


Ўқитувчилар, мактаб ўқувчилари, ота оналар, талабалар, мактабгача тарбия муассасаларининг тарбиячилари учун ОИТСнинг олдини олиш ва

жинсий тарбия масалалари бўйича тайёрлаш дастурини  ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш

лиш


1992-93

йиллар


Халқ таълими вазирлиги,

Соғликни сақлаш вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Тиббиёт, ҳуқуқ масалалари, жинсий хулқ атвор ҳамда руҳий ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича ишонч хизматини ташкил этиш, умумий ўрта таълим мактабларини врачлар ва психологлар билан таъминлаш


1992-95

йиллар


Халқ таълими вазирлиги,

Соғликни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


ОИТС касаллигининг олдини  олиш ва жинсий тарбия бўйича босмалар хажми 10 босма тобоқли майда ҳарфларда терилган 100 минг нусха адабиётни босиб чиқариш, нашр этиш ва тарқатишни таъминлаш


1992-95

йиллар


Давлат матбуот қўмитаси

ОИТС касаллигининг олдини олиш бўйича санитария маърифатининг мақсадли дастурини ишлаб чиқиш, бунда аҳолининг миллий ва маданий анъаналарини ҳисобга олган ҳолда таниқли олимлар, маданият ходимлари, спорт билан шуғулланувчилар, руҳонийлар вакилларининг оммавий ахборот воситалари орқали чиқишларини назарда тутиш


1992 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Вақтли матбуот саҳифаларида "Халқ сўзи", "Ўзбекистон овози", "Правда Востока", "Молодёжь Узбекистана" газеталари, "Сихат саломатлик" журналига, "Одоб ахлоқ ва ОИТС" доимий рубрикасини ташкил қилиш


1992-93

йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


ОИТС муаммосига бағишланган телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил қилиш, "Сихат саломатлик", "Бугун 'кечқурун" деган программаларда қисқа метражли фильмларни намойиш этиш


1992-95

йиллар

Ўздавтелерадио компанияси

Соғликни сақлаш вазирипи

Жинсий тарбия, ОИТС ва гиёҳвандликнинг олдини олиш  масалаларини ёритувчи "Соғлом турмуш тарзи учун" илмий оммабоп адабиётлар нашр этишни ташкил қилиш


1992 95

йиллар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги,

Давлат матбуот қўмитаси

Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск