Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Биржадан ташқари валюта бозорида операцияларни амалга ошириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 29.06.2000 й. 245-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 29 июндаги

245-сон қарорига

2-ИЛОВА



Биржадан ташқари валюта

бозорида операцияларни амалга

ошириш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


Мазкур Вақтинчалик низом биржадан ташқари валюта бозорида ваколатли банклар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан хорижий валюта олди-сотдиси бўйича операцияларни амалга ошириш ва ҳисоб-китоб қилиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Биржадан ташқари валюта бозорида:

а) корхоналар ва ташкилотларнинг марказлаштирилмаган экспортидан олинган валюта тушумларининг бир қисмини белгиланган миқдорларда мажбурий сотиш;

б) ваколатли банклар томонидан ўз мижозларидан шартнома асосида эркин валюта маблағларини сотиб олиш;

в) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки лицензияларига эга бўлган корхоналар томонидан импорт истеъмол товарларини сотишдан олинган сўмлардаги тушумларни конвертациялаш;

г) хорижий валюталарни қуйидаги операциялар учун сотиш:

Ҳукумат томонидан кафолатланмаган хорижий кредитларни, шунингдек, ваколатли банкларнинг хорижий валютадаги, шу жумладан, Ҳукумат томонидан кафолатланган кредитларни қайтариш;

ишлаб чиқариш-техника мақсадидаги маҳсулотлар, товарлар, ишлар, хизматлар импорти;

инвестиция лойиҳалари бўйича асбоб-ускуна ва янги технологиялар импорти;

лизинг берувчиларга маблағларни тиклаш (лизинг тўловларини тўлаш);

фойданинг (даромаднинг, даромадларнинг харажатлардан ошиб кетиши) бир қисмини, дивидендларни, келтирилган зарарлар ўрнини тўлдириш учун олинган маблағлар, низони суд йўли билан бартараф этиш оқибатида пайдо бўлган тўловларни ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг хорижий инвесторларига тегишли бўлган ҳамда белгиланган тартибда ишлаб чиқариш ва Ўзбекистонда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа фаолиятдан олинган бошқа тўловларни репатриация қилиш, сармоянинг ҳаракати билан боғлиқ бўлган операциялар бўйича тўловлар бундан мустасно;

д) нақд хорижий валютани алмаштириш шохобчалари орқали харид қилиш ва сотиш;

е) ваколатли банкларнинг, шу жумладан, алмаштириш шохобчаларини мустаҳкамлаш учун банклараро битишувлар амалга оширилади.


2. Қуйидагилар биржадан ташқари валюта бозорида операцияларни амалга ошириш учун ваколатли банклар маблағларининг асосий манбалари ҳисобланади:

ваколатли банкларнинг ўз ресурслари, шу жумладан, тақсимланмаган фойда;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумларнинг бир қисмини мажбурий сотишдан тушадиган маблағлар;

ваколатли банклар томонидан шартнома асосида ўз мижозларидан сотиб олинадиган эркин валюта маблағлари;

бюджетга тўловлар бўйича ва банклар ссудалари бўйича тўлов муддати ўтиб кетган сўмлардаги қарзлари бўлган корхоналар ва ташкилотларнинг пайдо бўлган қарзларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ваколатли банкларга мажбурий сотилиши керак бўлган валюта маблағлари;

алмаштириш шохобчалари орқали ва банклараро битишувлар бўйича ваколатли банклар томонидан сотиб олинган маблағлар;

ваколатли банкларда жойлаштирилган бошқа жалб қилинган маблағлар;

Ўзбекистон республика валюта биржасида марказлаштирилган валюта ресурсларини харид қилиш.


3. Валюта фақат миллий валютадаги ўз маблағлари ҳисобига сотиб олиниши мумкин. Хорижий валютани сотиб олиш ҳуқуқига рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб камида 6 ой мобайнида ўз фаолиятини амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектлар эга бўладилар.


4. Ваколатли банклар ўз мижозлари учун талаб қилиб олинадиган хорижий валютада очиладиган депозит ҳисоб рақамлари билан бир қаторда хорижий валютадаги ўз маблағлари ва сотиб олинган маблағлар учун алоҳида ҳисоб рақамлари очадилар. Унинг учун махсус ҳисоб рақами очмай туриб банк мижози томонидан хорижий валюта сотиб олинишига йўл қўйилмайди.

Валюта бозорида резидент томонидан сотиб олинган хорижий валюта ваколатли банкдаги ўзи учун махсус валюта ҳисоб рақамига тўла миқдорда мажбуран қўшиб қўйилиши керак.

Махсус валюта ҳисоб рақамига илгари мазкур ҳисоб рақамидан чиқариб ташланган ва фойдаланилмаган валюта ҳам қўшиб қўйилади.

Махсус ҳисоб рақамидан нақд валюта олишга йўл қўйилмайди, хизмат сафари харажатлари бундан мустасно .

Хорижий валютанинг харид қилинган валюта махсус ҳисоб рақамидан корхонанинг бошқа валюта ҳисоб рақамларига ўтказилишига, шунингдек, маблағлар ҳисоб рақамидан депозитга жойлаштирилишига ва ҳисоб рақами қолдиқларига фоизлар тўланишига йўл қўйилмайди.


5. Мижозларнинг буюртманомалари бўйича ваколатли банклар томонидан сотиб олинган, 7 иш куни мобайнида фойдаланилмаган хорижий валюта сўзсиз Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (хорижий валюта марказлаштирилган ресурслар ҳисобига харид қилинган тақдирда) ёки ваколатли банкка қайта сотилиши керак.

Махсус ҳисоб рақамидан илгари чиқарилган ва ушбу ҳисоб рақамига ишлатилмаганлиги ёки қайтарилиши муносабати билан янгидан келиб тушган валюта ҳам қайта сотилиши керак.


6. Хорижий валютадаги тушум хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мажбурий сотилиши, шунингдек, алмаштириш шохобчалари орқали жисмоний шахслар томонидан хорижий валютани харид қилиш ва сотиш амалдаги қонунчилик билан ва тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

1-банднинг г) кичик бандида кўрсатиб ўтилган операцияларни амалга ошириш мақсадида сўмлардаги маблағларни хорижий валютага конвертация қилиш учун корхоналар томонидан буюртманомалар бериш ва уларни кўриб чиқиш, валюта маблағларидан мақсадли фойдаланилиши назорат қилиш, ҳисобга олиш ва ҳисобот тартиби Пул-кредит сиёсати бўйича Республика комиссияси томонидан белгиланади.



II. ОПЕРАЦИЯЛАР ЎТКАЗИШ ВА

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


7. Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валюта олди-сотдиси операцияларида қатнашиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, ваколатли банклар ва уларнинг мижозлари эгадир.


8. Ваколатли банклар ҳам ўз ҳисобларига, ҳам мижозларнинг топшириқларига кўра биржадан ташқари валюта бозорида операцияларни амалга оширишлари мумкин.


9. Мижозлар хорижий валютани харид қилиш ва сотиш учун ваколатли банкларга буюртманомалар тақдим этадилар.

Буюртманомаларни қабул қилаётиб банклар мижозлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ва уларнинг ҳисоб рақамларида зарур пул маблағлари мавжудлигини текширадилар.


10. Биржадан ташқари валюта бозорида 1-банднинг "а" ва "г" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган операциялар ваколатли банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган курс бўйича амалга оширилади.

Ваколатли банклар томонидан ўз мижозларидан эркин валюта маблағларини сотиб олиш, Марказий банкнинг лицензияларига эга бўлган корхоналар томонидан сўмдаги маблағларни конвертация қилиш, банклараро операциялар, шунингдек, хорижий валютани алмаштириш шохобчалари орқали харид қилиш ва сотиш хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф асосида вужудга келаётган курс бўйича амалга оширилади.


11. Биржадан ташқари валюта бозорида операциялар банкнинг ваколатли шахслари (корхона раҳбари) томонидан икки нусхада имзоланадиган ва корхона ҳамда банкнинг гербли муҳри билан тасдиқланадиган томонлар орасидаги шартнома асосида амалга оширилади.

Валюта маблағлари хорижий валюта сотиб олувчи хўжалик юритувчи субъектларда сўмлардаги тегишли маблағлар мавжудлиги ваколатли банклар томонидан тасдиқлангандан сўнггина сотилади.


12. Томонлар шартномада валютанинг номини, битишув хусусиятини, хорижий валютада миқдорини, ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини, томонларнинг мажбуриятларини, шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа бандларни акс эттирадилар. Тузиладиган шартномалар ваколатли банклар томонидан махсус журналларда рўйхатдан ўтказилади.


13. Амалга оширилган битишувлар бўйича ҳисоб-китоблар, агар шартномалар шартларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, икки иш куни мобайнида амалга оширилади. Агар белгиланган муддат мобайнида ҳисоб-китоблар ниҳоясига етказилмаса, у ҳолда битишув бекор қилинади.


14. Операцияларни ўтказганлик учун ваколатли банклар сотиб олинган ёки сотилган хорижий валюта суммасидан кўпи билан 2 фоиз миқдорида воситачилик ҳақи ундиришга ҳақлидирлар.



III. НАЗОРАТ ВА ҲИСОБОТ


15. Корхоналарнинг раҳбарлари мазкур Вақтинчалик низом талабларига риоя қилиниши учун шахсан жавоб берадилар.


16. Ваколатли банклар корхоналар томонидан биржадан ташқари валюта бозорида операцияларни амалга ошириш тартибини тартибга солувчи амалдаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширадилар.


17. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ички валюта бозорининг фаолият кўрсатиши, шу жумладан, барча манбалар ҳисобига республикага хорижий валюта тушишининг ҳар ойлик мониторингини, мажбурий сотишнинг белгиланган прогноз ҳажмлари бажарилиши, валюта маблағларининг биржадан ташқари валюта бозорига кўп жалб қилиниши устидан доимий назоратни амалга оширади.


18. Ваколатли банклар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган шакл бўйича ва муддатларда биржадан ташқари валюта бозорида ўтказилаётган операциялар тўғрисида маълумотлар тақдим этадилар.


19. Мижозлар операциялари бўйича валюта назорати агенти функцияларининг бажарилмаслиги, мазкур Вақтинчалик низомда назарда тутилган тартибнинг бузилиши ваколатли банкларни ва хўжалик юритувчи субъектларни ички валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ҳуқуқидан вақтинча, 6 ойгача бўлган муддатга маҳрум қилиш ёки ваколатли банкдан хорижий валютада операциялар ўтказиш учун лицензияни қайтариб олиш учун асос бўлади.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., 6-сон, 33-модда













































Время: 0.0163
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск