Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Илгари "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг патентига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг махсус счётларида банд қилиб қўйилган сўмдаги маблағларни қайтариш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.11.1996 й. 405-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 19 ноябрдаги

405-сон қарорига

1-ИЛОВА



Илгари "Ўзбекистон Республикаси Марказий

банкининг патентига эга бўлган юридик ва

жисмоний шахсларнинг махсус счётларида

банд қилиб қўйилган сўмдаги маблағларни

қайтариш ва улардан фойдаланиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом илгари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг патентига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан эркин алмаштириладиган валютага алмаштириш учун тақдим этилган махсус счётларидаги банд қилиб қўйилган пул маблағларини қайтариш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


1. Илгари Марказий банкнинг патентларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар махсус счётларида банд қилиб қўйилган ва 1996 йил 1 октябрдаги ҳолатига кўра ваколатли банклар томонидан алмаштирилмаган импорт товарларни сотишдан олинган пул маблағларига "ЎзДЭУавто Ко" акционерлик жамияти ишлаб чиқарган "Дамас" русумли автомобилларни, шунингдек, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа ва ярмарка савдоларида товарларни, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 сентябрдаги 329-сон қарорига 1-иловада кўрсатиб ўтилган маҳсулотларни (пахта толасидан ташқари) сотиб олиш ҳуқуқига 1997 йил 1 январгача эгадирлар.

Кўрсатиб ўтилган маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетилаётганда улардан акциз солиқлари ва бож пошлиналари олинмайди, ушбу маҳсулотларни сотишдан олинган валюта тушуми эса Марказий банкка мажбурий сотишдан озод этилади.


2. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган операциялар тоифаси бўйича маҳаллий йиғимларни қўшган ҳолда тузиладиган контрактнинг ҳажмидан кўпи билан 0,6 фоиз миқдорида брокерлик ҳақи ундирилади.


3. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан "Дамас" автомобилларини, товарларни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа ва ярмарка савдоларидан сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда ваколатли банклар:

юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртманомасига кўра тегишли баланс счётларида банд қилиб қўйилган маблағларни кейинчалик ҳисоблаб ўтказиш учун махсус шахсий счётлар очадилар. Ушбу мақсадлар учун йўналтириладиган маблағлар алмаштириш учун 1996 йил 1 октябрга қадар тақдим этилган банд қилиб қўйилган маблағлар суммасидан ошиб кетмаслиги керак;

илгари Марказий банкнинг патентларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларга Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа ва ярмарка савдоларида битишувларни амалга ошириш учун, шунингдек, "Дамас" автомобилларини сотиб олиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган уларнинг махсус шахсий счётларига ҳисоблаб ўтказилган сўмдаги маблағларининг миқдорлари тўғрисида маълумотнома тақдим этадилар.


4. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси илгари Марказий банкнинг патентларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларга берилган уларнинг махсус шахсий счётларига ҳисоблаб ўтказилган сўмдаги маблағларининг миқдорлари тўғрисидаги ваколатли банкларнинг маълумотномалари асосида уларнинг биржа ва ярмарка савдоларида зарур бўлган маҳсулотлар ва товарларни маълумотномада кўрсатиб ўтилган сумма доирасида сотиб олишлари учун контрактлар тузишни таъминлайди.


5. Илгари Марказий банкнинг патентларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан контрактлар бўйича Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа ва ярмарка савдогарида сотиб олинган товарлар учун ҳисоб-китоблар сўмдаги маблағларни махсус шахсий счётлардан ҳисоблаб ўтказган ҳолда 3 (уч) иш куни мобайнида ваколатли банклар томонидан амалга оширилади.


6. Мазкур Низомга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Биржа ва ярмарка савдосини, фьючерс асосида шартнома муносабатларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 26 сентябрдаги 375-сон қарори талабларига мувофиқ илгари Марказий банкнинг патентларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан биржа ва ярмарка савдоларида маҳсулотлар ва товарларни сотишга оид операцияларнинг амалга оши-рилиши учун, шунингдек, тузилган контрактлар бўйича ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилиши учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ҳамда ваколатли банк жавоб берадилар.


7. Илгари Марказий банкнинг патентларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан маблағларни алмаштиришни рад этиш учун ёзма ариза берилган вақтда, банд қилиб қўйилган сўмдаги маблағлар 2 (икки) иш куни мобайнида юридик шахсларнинг ҳисоб-китоб счётларига ёки фуқароларнинг Ҳалқ банки муассасаларидаги омонатларига ҳисоблаб ўтказилиши керак.

Маблағлар юридик шахсларнинг ҳисоб-китоб счётларига ҳамда фуқароларнинг омонатларига ўтказилган вақтдан бошлаб улар.мазкур Низомнинг 1-бандига мувофиқ ушбу маблағлардан бундан кейин фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўладилар.


8. Илгари ҳисоблаб ўтказилган сўмдаги маблағларни Ўзбекистон республика валюта биржасининг махсус счётидан илгари Марказий банкнинг патентларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг махсус счётларига ҳисоблаб ўтказиш учун уларни ваколатли банклар томонидан қайтариш "Ўзбекистон республика валюта биржасида валюта операцияларини ўтказиш қоидалари"га мувофиқ амалга оширилади.


9. "ЎзДЭУавто Ко" акционерлик жамияти ишлаб чиқарган "Дамас" автомобилларини илгари Марказий банкнинг патентларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда  Харидорлар), уларнинг қаерда жойлашганидан қатъи назар, Тошкент шаҳар, Массон кўчаси, 39-уйда жойлашган (телефон  57-81-11, факс  57-78-70) "Ўзавтотеххизмат" АБнинг "Сергели-Автотехсерфис" акционерлик жамияти (кейинги ўринларда  Сотувчи) томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Харидор "Дамас" автомобил(лар)ини сотиб олиш тўғрисида Сотувчига ёзма ариза билан мурожаат қилади ва Сотувчига илгари нақд тушум ҳолида топширилган ва кейинчалик алмаштириш учун банд қилиб қўйилган, уларнинг махсус ҳисоб-китоб счётларига ҳисоблаб ўтказилган сўмдаги маблағларнинг миқдорлари ҳақидаги ваколатли банк маълумотномасини тақдим этади.

Олинган ариза ва Харидорга хизмат кўрсатувчи ваколатли банкнинг маълумотномаси асосида Сотувчи Харидор билан олди-сотди шартномасини тузади ва "Дамас" автомобил(лар)и учун тўлашга счёт ёзиб беради. Уларга мувофиқ ваколатли банк сўмдаги маблағларни 3 (уч) иш куни мобайнида Харидорнинг махсус шахсий счетидан Сотувчининг счетига ўтказади.

"Дамас" автомобил(лар)и Харидорга тўлов кунидаги Марказий банк расмий курси бўйича миллий валюта  "сўм"да аҳоли учун белгиланган чакана нархлар бўйича сотилади.

Маблағлар Сотувчининг счётига келиб тушгандан сўнг "Дамас" автомобил(лар)и Харидорга берилади ва белгиланган намунада счёт-маълумотнома ёзилади.

Кўрсатиб ўтилган шартларда сотиладиган шартномадаги автомобиллар сони Харидорларнинг махсус счетига ҳисоблаб ўтказилган, кейинчалик конвертациялаш учун илгари банд қилиб қўйилган сўмдаги маблағлар миқдори билангина чегараланади.

Сотувчи "Дамас" русумли автомобилларни сотишни алоҳида ҳисобга олиб боради,

Харидорга хизмат кўрсатувчи ваколатли банк Харидорнинг махсус шахсий счётига ҳисоблаб ўтказилган сўмдаги маблағларнинг миқдорлари тўғрисида ўзи тақдим этадиган маълумотномаларнинг ишончлилиги учун жавоб беради,


10. Илгари Марказий банкнинг патентларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан келтирилган импорт товарларни 1997 йилнинг 1 январигача Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали олиб ўтишда, улар томонидан тўланган импорт пошлиналари, шунингдек, акциз солиғи солинадиган маҳсулотлар учун акциз солиғи қайтарилади.

Бунда кўрсатиб ўтилган маҳсулотлардан олиб чиқиб кетиш (қайта экспорт қилиш) учун акциз солиғи, шунингдек экспорт бўйича бож пошлиналари 1997 йил 1 январгача олинмайди.


11. Илгари Марказий банк патентига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар ўз хохишларига кўра Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясининг қарорига асосан улар импорт бўйича келтиришган энг зарур истеъмол товарларини улгуржи савдо ташкилотлари, супермаркетлар, марказлаштирилган ҳолда ажратиладиган валюта ресурслари ҳисобидан сўмларни эркин алмаштириладиган валютага конвертациялаш учун имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган бошқа юридик шахслар фойдасига қайта декларациялаш мумкин.

Қайта декларациялаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун илгари Марказий банк патентига эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс марказлаштирилган валюта ресурслари ҳисобидан имтиёзли конвертациялаш ҳуқуқига эга бўлган қайси юридик шахснинг фойдасига қайта декларациялаш мўлжалланаётганини кўрсатган ва контракт ҳамда юк бўйича божхона декларацияси нусхаларини илова қилган ҳолда Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясига ёзма равишда мурожаат қилишлари керак.

Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси 10 иш куни мобайнида аризачига қабул қилинган қарор тўғрисида хабар қилишга ва масала ижобий ҳал этилганда бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармасини хабардор қилишга мажбур.


12. Мазкур Низом илгари Марказий банк патентлари эгалари ҳисобланган барча юридик ва жисмоний шахсларга ҳамда, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ваколатли банкларга, шунингдек, Низомда кўрсатиб ўтилган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади ва валюта операцияларини ўтказиш учун лицензияга эга бўлган барча банкларда, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ва унинг ҳудудий филиалларида, "Ўзавтотеххизмат" акционерлик бирлашмасининг "Сергели-Автотехсервис" акционерлик жамиятида кўринарли жойларга мажбурий тартибда қўйилиши керак.

















































Время: 0.0194
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск