ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /Марказий банк Бошқарувининг 29.01.2005 й. 600 (1/7)-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида низомни янги тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 10.03.2005 й. 1455-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.03.2005 й.
N 1455
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
29.01.2005 й.
N 600 (1/7)
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан
тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари,
бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит
уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига
тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари
қўйиш тартиби тўғрисида низомни янги тасдиқлаш ҳақида
(2005 йил 20 мартдан кучга киради)
"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Қонуннинг 51-моддасига асосан ишлаб чиқилган "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг янги таҳрири лойиҳасини кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, Бошқарув ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1 "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг янги таҳрири иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор кучга кирган кундан эътиборан Марказий банк Бошқарувининг 2002 йил 30 ноябрдаги 26/14-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида"ги низом (2003 йил 22 январь, рўйхат рақами 1204) ва унга Марказий банк Бошқарувининг 2003 йил 7 июндаги 12/5-сонли қарори билан тасдиқланган 1-сонли қўшимча ва ўзгартиришлар (2003 йил 3 июль, рўйхат рақами 1204-1,), Марказий банк Бошқарувининг 2003 йил 27 декабрдаги 32/8-сонли қарори билан тасдиқланган 2-сонли қўшимча (2004 йил 14 январь, рўйхат рақами 1204-2), Марказий банк Бошқарувининг 2004 йил 13 мартдаги 6/7-сонли қарори билан тасдиқланган 3-сонли ўзгартириш ва қўшимчалар (2004 йил 2 апрель, рўйхат рақами 1204-3), Марказий банк Бошқарувининг 2004 йил 8 майдаги 10/7-сонли қарори билан тасдиқланган 4-сонли ўзгартириш ва қўшимчалар (2004 йил 26 май, рўйхат рақами 1204-4) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарор Адлия вазирлигида Давлат рўйхатидан ўтказилгандан вақтдан 10 кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. Муллажонов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 10-11-сон, 77-модда.