язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ "Ўзуйжойжамғармабанк" Ўзбекистон давлат-акциядорлик уй-жой-жамғарма банкининг номи ёзилган уй-жой облигацияларини чиқариш, уларнинг муомалада бўлиши ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида низом (ЎзР ВМ 22.07.1997 й. 366-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 22 июлдаги

366-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзуйжойжамғармабанк" Ўзбекистон давлат-акциядорлик

уй-жой-жамғарма банкининг номи ёзилган уй-жой

облигацияларини чиқариш, уларнинг муомалада

бўлиши ва уларга хизмат кўрсатиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ўзуйжойжамғармабанк" Ўзбекистон давлат-акциядорлик уй-жой-жамғарма банкининг номи ёзилган уй-жой облигацияларини чиқариш, уларга хизмат кўрсатиш, уларнинг муомалада бўлиши, пулини тўлаш ва уларни сотиб олиш тартибини тартибга солади.


2. "Ўзуйжойжамғармабанк"нинг уй-жой облигациялари уларнинг эгаларига Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикасининг вилоят марказларида ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларида уй-жойлар сотиб олиш ҳуқуқини берувчи, белгиланган мақсадда фойдаланиладиган, номи ёзилган купонсиз қимматли қоғозлар ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уй-жой облигациялари пулини ушбу Низомда назарда тутилган миқдорларда ва муддатларда тўлашнинг гаранти ҳисобланади.


3. Уй-жой облигациялари номи ёзилган ҳисобланади ва нақд (бланк) ҳамда нақдинасиз (номи ёзилган уй-жой облигацияларига эгалик тўғрисида сертификат берган ҳолда "депо" счётлари бўйича ёзиб қўйиш) шаклларида муомалага чиқарилади.

Ҳар бир уй-жой облигациясининг номинали уй-жойнинг умумий майдони бирликларида белгиланади. Бунда уй-жой облигациясининг номинали уй-жой умумий майдонининг 0,5 кв метридан кам бўлиши мумкин эмас ва облигация муомалада бўладиган бутун муддат мобайнида ўзгаришсиз қолади.

Жисмоний шахсга номи ёзилган уй-жой облигациялари номинал қиймат баҳосининг 50 фоизига тенг бўлган қиймат бўйича сотилади.

Бунда "Ўзуйжойжамғармабанк"нинг уй-жой облигациялари бўйича жисмоний шахслар томонидан сотиб олинадиган уй-жойлар қийматининг 50 фоизи давлат бюджети маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланади.


4. Уй-жой облигацияларининг муомалада бўлиш муддати "Ўзуйжойжамғармабанк" томонидан белгиланади, лекин у бир йилдан кам бўлиши мумкин эмас.


5. Уй-жой облигациялари бланкларида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган мажбурий реквизитлар бўлиши керак.

Ҳар бир уй-жой облигациясининг олд томонида қўшимча равишда қуйидаги реквизитлар бўлиши керак: облигациянинг номинали ва тегишли жорий қиймати, "Ўзуйжойжамғармабанк" ҳудудий бўлимлари ёки марказий аппарати раҳбарининг ёки бош бухгалтерининг гербли муҳр билан тасдиқланган имзолари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг кафолатли мажбурияти, шунингдек номи ёзилган уй-жой облигацияси эгасига оид маълумотлар.

Уй-жой облигациясининг орқа томонида уни чиқаришнинг ва муомалада бўлишининг асосий шартлари баён қилинади.

"Ўзуйжойжамғармабанк"нинг қимматли қоғозлар эмиссияси бўйича муомалага чиқариладиган номи ёзилган уй-жой облигациялари миқдори ерлар ажратиш масалалари улар бўйича ҳал этилган уй-жойлар квартираларининг умумий майдонига мувофиқ бўлиши керак.


6. Ушбу Низомга мувофиқ уй-жой облигацияларининг қуйидаги эгалари уй-жойлар сотиб олиш ҳуқуқига эга бўладилар:

а) Тошкент шаҳрида:

18 ёшга тўлган ва уч йилдан кам бўлмаган доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар - маҳалла қўмиталари ва туман ҳокимликлари тавсияномаларига биноан;

белгиланган тартибда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган мулкчиликнинг барча шаклларидаги юридик шахслар ўз ходимлари учун - меҳнат жамоалари қарорларига биноан;

б) вилоятлар марказларида ва вилоятларга буйсунувчи шаҳарларда:

18 ёшга тўлган ва уй-жой сотиб олинадиган шаҳарда бир йилдан кам бўлмаган доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар - маҳалла қўмиталари ва туман ҳокимликлари тавсияномаларига биноан;

уй-жой сотиб олинадиган шаҳарда белгиланган тартибда руйхатдан ўтказилган мулкчиликнинг барча шаклларидаги юридик шахслар ўз ходимлари учун - меҳнат жамоалари қарорларига биноан.


7. Облигацияларнинг муомалада бўлиш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳамда шартнома мажбуриятларини бажариш жараёнида пайдо бўладиган барча низолар, томонларнинг келишувига кўра, суд тартибида ёки бошқа усулда амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади.



II. УЙ-ЖОЙ ОБЛИГАЦИЯЛАРИ ЭГАЛАРИНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА

УЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАР


8. Номи ёзилган уй-жой облигациялари эгалари имтиёзларнинг қуйидаги турларига ҳуқуқлидир:

"Ўзуйжойжамғармабанк" ва унинг ҳудудий бўлимлари билан тузилган шартномалар бўйича жисмоний шахслар томонидан сотиб олинадиган уй-жойлар қийматининг 50 фоизини давлат бюджети маблағлари ҳисобига қоплаш;

жисмоний шахслар даромадларининг улар томонидан уй-жой облигациялари сотиб олиш ва ссуда қарзларини тўлашга йўналтирилган қисмидан даромад солиғи ундирилмайди;

юридик шахс томонидан фойда (даромад)нинг "Ўзуйжойжамғармабанк" ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари билан тузилган шартномалар бўйича ўз ходимларига уй-жой сотиб олишга фойдаланиладиган қисми фойда (даромад) солиғи тўлашдан озод этилади.


9. "Ўзуйжойжамғармабанк" ва унинг ҳудудий бўлимларида уй-жой йиғма ва ссуда счётлари очган уй-жой облигациялари эгалари учун олинган кредитлар бўйича қуйидаги имтиёзли ставкалар амалда бўлади:

жисмоний шахслар учун - уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли кредитлар йилига кўпи билан 20 фоизли ставка бўйича берилади, 10 йил мобайнида тўланади;

юридик шахслар учун - қайта молиялаштиришнинг амалдаги ставкасининг 50 фоизи.

Жисмоний шахс томонидан уй-жой сотиб олиш ва қуришга олинган кредит муддатидан уч йилгача олдин тўланган тақдирда белгиланган фоиз ставкалари 50 фоизга, муддатидан беш йилгача олдин тўланганда 30 фоизга камайтирилади.


10. Ҳар бир жисмоний шахс кўрсатиб ўтилган имтиёзларни қўллаган ҳолда фақат бир квартира сотиб олиши мумкин.

Уй-жой сотиб олинган кундан бошлаб 5 йил мобайнида сотилган ёки бошқа бировга берилган, ижарага берилган тақдирда олинган кредитлар, шунингдек тегишли имтиёзлар ва солиқлар сотилган ёки бировга берилган кунда амалда бўлган ставкалар бўйича тўлиқ миқдорда тўланади.



III. ОБЛИГАЦИЯЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


11. "Ўзуйжойжамғармабанк" уй-жой облигацияларининг муомалада бўлиши амалдаги қонунчилик билан тартибга солинади.

Уй-жой облигациялари бошқа жисмоний ва юридик шахсларга қайта сотилмайди ёки берилмайди (меросхўрлик ҳуқуқи бундан мустасно).

Уй-жой облигациялари гаровга қўйилмайди.


12. Номи ёзилган уй-жой облигацияларини жойлаштириш "Ўзуйжойжамғармабанк" ва унинг бўлимлари томонидан сотишнинг жорий нархлари бўйича комиссион рағбатлантириш шартларида амалга оширилади.

Комиссион рағбатлантириш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда "Ўзуйжойжамғармабанк" томонидан белгиланади.


13. Уй-жой облигацияларининг жорий нархи "Ўзуйжойжамғармабанк" томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда уй-жойларнинг амалда юзага келадиган смета қийматини ҳисобга олган ҳолда белгиланади ва матбуотда эълон қилинади.


14. Жисмоний шахслар учун уй-жой облигацияларини сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш операциялари номи ёзилган облигацияларни расмийлаштириш йўли билан нақд шаклда ва шунингдек эгаларига номи ёзилган гувоҳномалар бериш йўли билан нақдинасиз шаклда амалга оширилиши ҳам мумкин.

Юридик шахслар учун уй-жой облигацияларини сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш эгаларига уй-жой облигацияларининг муайян сонини эгаллаганликлари тўғрисида номи ёзилган гувоҳномаларни берган ҳолда нақдинасиз шаклда амалга оширилади.

Номи ёзилган облигациялар йўқолган тақдирда "Ўзуйжойжамғармабанк" ва унинг бўлимлари унинг эгасига дубликатни беришлари шарт.



IV. УЙ-ЖОЙ ОБЛИГАЦИЯЛАРИ БОЗОРИ

ИШТИРОКЧИЛАРИ ЎРТАСИДА ПУЛ

ҲИСОБ-КИТОБЛАРИ ТАРТИБИ


15. Жисмоний ва юридик шахслар "Ўзуйжойжамғармабанк" ёки унинг бўлимларидан уй-жой облигацияларини қуйидаги йўллар билан сотиб олишади:

жисмоний шахслар - нақд шаклда ёки пул ўтказиш йўли билан;

юридик шахслар - нақдинасиз шаклда.


16. Харидорлар томонидан номи ёзилган уй-жой облигацияларини сотиб олиш счётига тўланадиган маблағлар "Ўзуйжойжамғармабанк" бўлимларида ушбу мақсадларда очилган махсус йиғма счётга қўшилади.


17. Жисмоний шахслар уй-жой облигацияларини "Ўзуйжойжамғармабанк" ва унинг бўлимларида нақд ҳисоб-китоб қилиш йўли билан сотиб олишлари мумкин.

Нақдинасиз ҳисоб-китоб қилинган тақдирда пул маблағлари "Ўзуйжойжамғармабанк" бўлимларидаги махсус йиғма счётларга келиб тушгандан сўнг жисмоний ва юридик шахсларга белгиланган намунадаги тегишли гувоҳнома берилади ҳамда номи облигация эгалари реестрига киритилади.



V. УЙ-ЖОЙ ОБЛИГАЦИЯЛАРИ ПУЛИНИ

ТЎЛАШ ВА СОТИБ ОЛИШ ТАРТИБИ


18. Ҳар бир чиқаришдаги уй-жой облигациялари ушбу чиқаришдаги облигацияларнинг тегишли эмиссия проспектида белгиланган амалда бўлиш муддати мобайнида тўланади.


19. Мазкур Низомга мувофиқ уй-жой сотиб олиш ҳуқуқи бўлган облигация эгалари "Ўзуйжойжамғармабанк" бўлимига уй-жой сотиб олишга шартнома тузиш учун зарур бўлган гувоҳнома ёки номи ёзилган уй-жой облигациялари пакетики тақдим этадилар.

Номи ёзилган уй-жой облигацияларининг зарур пакети миқдори:

жисмоний шахслар учун - сотиб олинадиган уй-жойнинг камида 20 фоиз майдонига;

юридик шахслар учун - юридик шахс ўз ходими учун сотиб олишни истаётган уй-жойнинг камида 50 фоизига мувофиқ келиши лозим.


20. Уй-жой облигацияларининг талаб этиладиган пакети эгалари "Ўзуйжойжамғармабанк" бўлимлари билан уй-жой сотиб олиш ёки уй-жойнинг хусусияти ва унинг жойлашган туманини кўрсатган ҳолда қуришга шартнома тузадилар.


21. Шартномада кўрсатилган уй-жой "Ўзуйжойжамғармабанк" бўлимлари томонидан уй-жой сотиб олишга шартнома тузилган вақтдан кейин олти ой мобайнида ёки уй-жой қуришга шартнома тузиш чоғида томонларнинг ўзаро келишувига кўра белгиланган муддатда берилади.


22. Номи ёзилган уй-жой облигациялари пулини тўлаш учун мўлжалланган хонадонлар жойлашган туманлар тегишли чиқаришдаги эмиссия проспектида белгиланади ва "Ўзуйжойжамғармабанк" томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


23. Уй-жой қийматининг қолган қисмини тўлаш учун жисмоний ёки юридик шахсга "Ўзуйжойжамғармабанк" бўлимида махсус ссуда счёти очилади ҳамда кредит битими расмийлаштирилади.

Махсус уй-жой ссуда счётини очиш ҳамда кредит бериш олинадиган кредитни таваккалчиликларнинг барча турларидан мажбурий суғурталаш шарти билан амалга оширилади.


24. "Ўзуйжойжамғармабанк" бўлимлари томонидан облигация эгаларига кредит қуйидаги имтиёзли шартларда берилади:

жисмоний шахсга - уй-жой қийматининг қолган қисмига, унга уй-жой қийматининг 50 фоизи давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланишини ҳисобга олиб - ссуда карзи сифатидаги кредит 10 йил муддатга йилига купи билан 20 фоизли ставка билан;

юридик шахсга - сотиб олинаётган уй-жой қийматининг қолган 50 фоизига - амалдаги қайта молиялашнинг 50 фоизлик ставкаси бўйича бир йилгача муддатда қисқа муддатли кредит.

Кредит кредит суммаси, тўлаш муддатлари ва фоиз ставкалари белгиланган ҳолда шартнома асосида расмийлаштирилади.

Кредит квартира бериш чоғида жисмоний ёки юридик шахс томонидан сотиб олинадиган уй-жойга гаров расмийлаштириш шарти билан берилади.


25. "Ўзуйжойжамғармабанк" бўлимлари томонидан жисмоний шахсга махсус уй-жой ссудаси очилганлиги ва кредит расмийлаштирилганлиги тўғрисида хабардор этилганда, шунингдек облигация эгасининг аризасига асосан у ишлайдиган корхона ёки ташкилот ссуда қарзини ҳар ойда тўлаб боради. Бунда йиғма счётга ёки кредитни тўлашга йўналтириладиган маблағлар даромад солиғидан озод қилинади.


26. Уй-жой облигациялари эгалари ушбу чиқаришдаги облигацияларнинг амалда бўлиш муддати тамом бўлгандан кейин уларни навбатдаги чиқаришдаги уй-жой облигацияларига алмаштиришлари мумкин.


27. Жисмоний ва юридик шахслар ўз хоҳишларига кўра сотиб олинган уй-жой облигацияларини "Ўзуйжойжамғармабанк" бўлимларига сотиш учун тақдим этишлари мумкин.

Тақдим этилган уй-жой облигациялари қийматини тўлаш "Ўзуйжойжамғармабанк" бўлимлари томонидан уларнинг номинал қиймати бўйича тўлов суммасини беришни икки йил муддатга кечиктирган ҳолда амалга оширилади.



VI. УЙ-ЖОЙ ОБЛИГАЦИЯЛАРИ БОЗОРИ

ҚАТНАШЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


"Ўзуйжойжамғармабанк"нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


28. "Ўзуйжойжамғармабанк" ва унинг ҳудудий бўлимлари:

жисмоний ва юридик шахсларга Тошкент шаҳрида, вилоят марказлари ва вилоят бўйсунишидаги шаҳарларда уй-жой қуриш ва сотиб олиш ҳуқуқини берувчи уй-жой облигацияллрини муомалага чиқариш, жойлаштириш ва уларга хизмат кўрсатиш;

махсус уй-жой йиғма, ссуда счётлари ва "депо" счётлари бўйича операциялар ўтказиш;

уйларнинг турлари ва жойлашган ўрни бўйича облигациялар эгаларининг буюртмаларини ҳисобга олиб уй-жойни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга буюртмаларни пудратчи ташкилотлар орасида танлов асосида жойлаштириш ҳуқуқига эга.


29. "Ўзуйжойжамғармабанк" ва унинг ҳудудий бўлимлари:

уй-жой облигациялари эмиссияси проспектини ишлаб чиқишга ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилишга, унда ушбу чиқаришдаги облигациялар сони ва бошқа кўрсаткичлари, уй-жойлар қуриладиган туманлар акс эттирилади;

муомалага чиқарилган уй-жой облигациялари реестрини юритиш, шунингдек облигацияларни ҳисобга олиш, сақлаш ва улар ҳаракатини амалга оширишга;

очилган махсус уй-жой йиғма ва ссуда счётлари бўйича жисмоний ва юридик шахслар билан ҳисоб-китобларни ўз вақтида қилишга;

муомалага чиқарилган номи ёзилган облигацияларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш учун депозитарий ташкил этишга;

уй-жой сотиб олиш учун жисмоний ва юридик шахсларга имтиёзли шартларда кредитлар беришга;

махсус уй-жой йиғма, ссуда счётлари очишга ва олинадиган кредит таваккалчиликларнинг барча турларидан мажбурий сугурта қилиниши шарти билан кредит беришга;

уй-жой облигациялари эгаларининг ҳоҳишига кўра мазкур Низом шартларига мувофиқ улардан облигацияларни сотиб олишга мажбурдир.


30. Номи ёзилган уй-жой облигациялари эгалари билан "Ўзуйжойжамғармабанк" бўлимлари ўртасида уй-жой сотиб олишга шартнома тузилгандан кейин банк шартнома тузилган пайтдан бошлаб олти ойдан кечикмай ёки томонларнинг ўзаро аҳдлашуви бўйича белгиланган муддатда облигациялар туркуми эгаларига шартномада кўрсатилган уй-жойни уйлар тури жойлашган ўрни бўйича беришга мажбурдир.

Тегишли ҳокимликлар квартиралар бериш бўйича мажбуриятлар бажарилиши юзасидан "Ўзуйжойжамғармабанк" бўлимларининг кафили ҳисобланадилар.

Тузилган шартнома бўйича белгиланган муддатларда уй-жой берилмаган тақдирда "Ўзуйжойжамғармабанк" облигация эгаларига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун облигациялар туркуми қийматининг 0,5 (ўндан беш қисми) фоизи миқдорида жарима тўлайди.

Уй-жойни контрактда белгиланган муддатларда топшириш бўйича шартлар бажарилмаган тақдирда "Ўзуйжойжамғармабанк" Бош пудратчидан муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун ушбу уй-жой контракт қийматининг 0,1 (ўндан бир қисми) фоизи миқдорида жаримани сўзсиз ундириб олиш ҳуқуқига эга бўлади.


31. "Ўзуйжойжамғармабанк" ҳар йили, 20 октябрдан кечикмай, жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртманомалари асосида навбатдаги йилга талаб этиладиган уй-жой ҳажмлари прогнозини тузиши ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритишга мажбурдир.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу таклифларни кўриб чиқади ва белгиланган тартибда талаб этиладиган суммани, "Ўзуйжойжамғармабанюжинг номи ёзилган уй-жой облигациялари бўйича уй-жой қурилиши ҳажмининг 50 фоизи доирасида, навбатдаги календарь йилнинг Давлат бюджети лойиҳасига киритади.

Маблағ билан таъминлаш механизми Молия вазирлиги томонидан "Ўзуйжойжамғармабанк" билан биргаликда тасдиқланадиган тегишли тартибда белгиланади.



Уй-жой облигациялари эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


32. Номи ёзилган уй-жой облигациялари эгалари уй-жой облигациясининг амал қилиши муддати давомида:

уй-жой облигацияларини бирйўла ёхуд "Ўзуйжойжамғармабанк" бўлимларида махсус уй-жой йиғма счётларида маблағларни жамлаш йўли билан қисмларга бўлиб сотиб олиш;

уй-жой сотиб олиш тўғрисида шартнома тузиш учун зарур бўлган облигациялар туркуми ҳақини тўлашга тақдим этиш;

уй-жойнинг қолган қийматини тўлаш учун мазкур Низомга мувофиқ имтиёзли шартларда кредит олиш;

"Ўзуйжойжамғармабанк"дан ўз хусусиятлари ва жойлашган ўрни, шунингдек квартирани бериш муддатларига кўра шартномада кўрсатилганига мувофиқ бўлган уй-жой олиш;

жорий чиқариш уй-жой облигацияларини навбатдаги чиқариш облигацияларига, облигациялар эмиссияси проспектида белгиланадиган тартибда, алмаштириш;

"Ўзуйжойжамғармабанк" бўлимларининг уй-жой облигацияларини мазкур Низомда белгиланган тартибда сотиш;

сотиб олинган номи ёзилган уй-жой облигацияларини "Ўзуйжойжамғармабанк" бўлимларига сотиб олиш учун тақдим этиш;

уй-жой облигацияларини мерос бўйича бериш ҳуқуқига эгадирлар.


33. Номи ёзилган уй-жой облигациялари эгалари:

уй-жой облигацияларини сотиб олиш, уларнинг муомалада бўлиши ва қайтарилишининг белгиланган тартибига қатъий риоя қилишга;

олинган кредит учун тўлов суммасини махсус уй-жой ссуда счётларига ўз вақтида белгиланган муддатларда тўлашга мажбурдир.



VII. УЙ-ЖОЙ ОБЛИГАЦИЯЛАРИ БИЛАН

ОПЕРАЦИЯЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ


34. Уй-жой облигациялари билан нақдина ва нақдинасиз шакллардаги операцияларни ҳисобга олиш чиқарилган операцияларнинг турига, облигациялар эгалари реестри жорий этилишига боғлиқ равишда "Ўзуйжойжамғармабанк" томонидан очиладиган махсус депозитарий томонидан амалга оширилади.


35. Уй-жой облигациялари эгалари реестрига киритилган шахс облигация эгаси деб эътироф этилади.

Уй-жой облигациялари туркуми эгаларига облигацияларга эгалик тўғрисидаги гувоҳнома берилади, унда гувоҳнома берилган санада облигациялар эгаси шахсий счётининг ҳолати акс эттирилади.


36. "Ўзуйжойжамғармабанк" ўз бўлимларига мазкур Низомда белгиланган тартибда уй-жой шаклида қиймати қайтарилган уй-жой облигациялари тўғрисида ахборот беради.


37. Уй-жой облигациялари бланклари қатъий ҳисобот бериладиган бланклар ҳисобланади ва тегишли балансдан ташкари счётда ҳисобга олинади.

Номи ёзилган уй-жой облигациялари бланклари пул сақланадиган жойларда ёки ёнмайдиган пўлат сандиқларда сақланади.