Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикасида қуриладиган ёдгорликлар ва ҳайкаллар лойиҳаларини тузиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.07.1993 й. 375-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 27 июлдаги

375-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида қуриладиган

ёдгорликлар ва ҳайкаллар лойиҳаларини

тузиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Барча хилдаги аҳоли пунктлари қурилишида мустақил аҳамиятга эга бўлган, муҳим тарихий ва ижтимоий воқеаларга бағишланган, атоқли давлат, сиёсий ва жамоат арбоблари, миллий қаҳрамонлар, машҳур фан, маданият ва санъат арбоблари хотираларини абадийлаштиришга, адабий-фольклор асарлари қаҳрамонларига бағишланган монументал санъат асарлари (ҳайкаллар, зафар тоқлари, мемориал ва зиёрат иншоотлари, обелисклар, бюстлар ва шу кабилар) ёдгорликлар ҳисобланади.


2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алоҳида муҳим мавзуга бағишланган ва кўп маблағ сарфлашни талаб қиладиган ёдгорликлар ва ҳайкаллар, машҳур кишилар ва воқеаларга бағишланган бошқа ёдгорликлар (ҳайкал, бюст, обелиск, қабр тошлари ва ҳоказолар), Ўзбекистон Республикасида давлат аҳамиятига молик ёдгорликлар ва ҳайкаллар ўрнатиш бўйича Ҳукумат комиссияси (бундан кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб аталади) олдиндан кўриб чиққандан кейин ва унинг хулосаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан қурилади.


3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шахсларнинг ҳаёт чоғида хотирасини абадийлаштиришга ва улар шарафига ёдгорликлар ва ҳайкаллар ўрнатишга йўл қўйилмайди.


4. Давлат, кооператив ва жамоат ташкилотларининг давлат аҳамиятига молик ёдгорликлар қуриш тўғрисидаги илтимосларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар кўриб чиқадилар ҳамда ёдгорлик ёки ҳайкал куриш зарурлиги тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикасига тақдим этадилар.


5. Ҳукумат комиссиясининг топшириғига кўра ёдгорликларнинг лойиҳаларини тузиш ишларини Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги мазкур ёдгорликларни лойиҳалашнинг (очиқ танловлар, ёпиқ танловлар эълон қилиш, якка буюртма тартибида бажариш ва ҳоказо) шаклларини белгилайди, ёдгорлик ечимининг асосий принципларини ифодалаб берувчи ғоявий-бадиий вазифаларни ўз ичига олган лойиҳалаш дастурини тузади ва уни кўриб чиқиш учун Ҳукумат комиссиясига топширади.


6. Ёдгорликлар ва бюстларнинг лойиҳаларини тузиш ва уларни қуриш билан боғлиқ бўлган ишлар Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Рассомлар уюшмасининг ихтисослаштирилган корхоналари томонидан бажарилади.


7. Республика ҳудудида қуриладиган ёдгорликлар ва ҳайкалларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳузурида Монументал санъат бўйича бадиий кенгаш тузилади. Бадиий кенгаш ҳақидаги Низом Вазирлик томонидан тасдиқланади.


8. Қурилган ёдгорликлар ва ҳайкаллар Ҳукумат комиссияси уларни қабул қилгандан кейин очилади.


9. Боғ ансамбллари, кўчалар, майдонлар, мелиорация тармоқлари ва тош йўлларни, шунингдек айрим биноларни, иншоотларни безатиш мақсадида бажарилган ҳайкалтарошлик асарлари ёдгорликлар қаторига кирмайди. Мазкур ишлар безатиш учун ишланган манзарали ҳайкалтарошлик асарлари ҳисобланади.


10. Безатиш учун ишланган манзарали ҳайкалтарошлик асарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги тасдиқлаган лойиҳалар бўйича қурилади.

Бунда безатиш учун ишланган Манзарали ҳайкалтарошлик асарларини ўрнатиш ва уларни молиявий таъминлаш ишлари на бошқа ишлар шундай қарор қабул қилган ҳокимият органлари томонидан ташкил этилади.


11. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ва Рассомлар уюшмасининг ихтисослаштирилган бадиий-ишлаб чиқариш корхоналари давлат, кооператив ва жамоат ташкилотларидан, корхона ва муассасалардан қуйидагиларнинг лойиҳаларини тузиш, уларни бажариш ва ўрнатиш учун буюртмалар қабул қилишлари мумкин:

а) ёдгорликларга тааллуқли бўлмаган манзарали ҳайкалтарошлик асарлари;

б) жамоат биноларининг интерьерлари (ичи) учун ҳайкалтарошлик асарлари (шу жумладан, портрет ва композицион ҳайкаллар);

в) уруш ҳаракатларига оид дафн жойлари ва мозорларни ободонлаштириш учуй ҳайкалтарошлик асарлари;

г) хотира тахталари, қабртошлари.


12. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳузуридаги Монументал санъат бўйича бадиий кенгаш томонидан маъқулланган ёдгорликларнинг лойиҳалари буюртмачи ташкилотлар (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари) билан келишиб олинади ва улар томонидан тасдиқланади.


13. Тегишли маҳаллий ҳокимият органлари қарорига биноан қурилган безатиш учун ишланган манзарали ҳайкалтарошлик асарлари, уларни Маданият ишлари вазирлиги, Рассомлар уюшмаси ва Меъморлар уюшмаси, шунингдек буюртмачиларнинг, жамоат ташкилотларининг вакилларидан ва лойиҳа муаллифларидан иборат таркибдаги комиссия қабул қилиб олгандан кейин очилади.


























Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск