Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Республика байналмилал маданият маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.01.1992 й. 10-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 13 январдаги

10-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Республика байналмилал маданият

маркази тўғрисида

НИЗОМ


1. Республика байналмилал маданият маркази (бундан кейин Марказ деб аталади) мустақил муассаса бўлиб, маданий марказларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Ўзбекистонда яшовчи миллий гуруҳларнинг маданий эқтиёжларини ўрганиш ва қондиришда давлат органлари ва жамоат ташкилотларига кўмаклашади. Марказнинг амалий иши Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппаратининг миллатлараро муносабатлар бўлими томонидан йўналтириб борилади.


2. Марказнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида яшовчи миллий гуруҳларнинг хилма-хил миллий, маданий-маънавий ва тил борасидаги эҳтиёжларини аниқлаш, ўрганиш, уларнинг урф-одатлари, анъаналари, маросимларини ривожлантиришга кўмаклашишдан иборатдир.


3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фармонлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа меъёрий ҳужжатларга амал қилади.


4. Республика байналмилал маданият маркази юридих шахс бўлиб, ўз номи ёзилган гербли муҳрга ва Ўзбекистон Республикаси Давлат банкида ўзининг ҳисоб-китоб счётига эга бўлади.


5. Марказ таркибига СССР Халқлари дўстлиги музейи базасида барпо этиладиган Ўзбекистон Халқлари дўстлиги уйи киради. Унинг вазифалари республикада яшовчи халқлар дўстлигини, миллий туйғулар, маданий анъаналарни чуқур ҳурмат қилиш асосида бир-бирини тушуниш ва бир-бирига ишончни тарғиб қилишдан, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштиришга кўмаклашишдан иборатдир. Уларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Халқлари дўстлиги уйида миллий тилларни ўргатиш бўйича илмий-методик кабинет, байналмилал дўстлик клублари, кутубхона ҳамда СССР халқлари тилларидаги адабиётлар, иттифоқдош республикаларнинг даврий нашрлари фонди бўлган ўқиш зали, кинолекторийли кинозал, лекторийлари бўлган музикали меҳмонхона, СССР халқлари санъати асарларини, халқ ижодиётини намойиш қиладиган кўргазма зали бўлади.


6. Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

миллий ва байналмилал марказларга амалий ва методик ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб ва назорат қилиб бориш;

миллий анъаналар, урф-одатлар ва маросимларни қайта тиклаш ва ривожлантиришга, республика ҳудудида яшовчи халқлар ва миллий гуруҳларнинг маданияти ва маънавий қадриятларини ҳар томонлама ривожлантиришга кўмаклашнш;

иттифоқдош республикалар ва хорижий мамлакатларнинг миллий ва байналмилал маданий марказлари билан алоқалар ва ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш;

Ўзбекистон Республикасида яшовчи миллатлар ва элатларнинг байналмилал жипслашувига, миллатлараро муносабатларнинг уй-ғунлашувига кўмаклашиш.


7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати миллатлараро муносабатлар бўлимининг тавсиясига биноан Марказга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган директор раҳбарлик қилади.


Марказ директори:


Марказнинг ҳамма ишларига раҳбарлик қилади, оммавий, маданий-маърифий ишлар, ўтказилаётган тадбирлар сифати, уларнинг ғоявий мазмуни ва бадиий савияси учун жавоб беради;

Марказнинг жорий ва истиқбол иш режаларини тузади ҳамда уларнинг бажарилишини ташкил этади;

тасдиқланган сметага мувофиқ молия ва хўжалик фаолиятини амалга оширади, пул маблағларини бошқаради;

давлат ва жамоат ташкилотларида Марказ номидан вакиллик қилади, битимлар ва шартномалар тузади;

бинодан техникавий фойдаланиш, ёнғинга қарши ва соқчилик тизими мунтазам ишлашини таъминлаш учун жавоб беради;

Марказ фаолияти билан боғлиқ бўлган энг муҳим масалаларни юқори органларнинг кўриб чиқиши учун тақдим этади.


8. Республика байналмилал маданият маркази ҳузурида жамоатчилик кенгаши ишлайди, унинг таркибига миллий маданият марказларининг, жамоат ва ижодий ташкилотларнинг вакиллари киради.

Марказ директори айни вақтда кенгаш раиси ҳисобланади.


9. Марказнинг жамоатчилик кенгаши:


Ўзбекистонда яшовчи турли миллий гуруҳларнинг миллий-маданий талаб ва эҳтиёжларининг кўпроқ қондирилишига кўмаклашади, байналмилал ва миллий маданий марказларнинг сиёсийлашуви ва тижорати бундан мустасно;

Марказ фаолиятига зиёлилар, ишчилар, хизматчилар ва ёшларни жалб этади;

Марказ фаолиятининг турли йўналишлари бўйича шўъбалар, комиссиялар, гуруҳлар тузади;

аҳоли турли гуруҳларининг маданий эҳтиёжларини ва ўтказиладиган тадбирларнинг самарадорлигини ўрганади;

байналмилал тарбия, ҳаваскорлик ижодиётини ривожлантириш, аҳолининг ҳордиқ чиқаришини ташкил этиш, Марказ ишини такомиллаштиришга доир тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишда қатнашади;

Марказнинг иш режасини, вақтинчалик кўргазмалар дастурини, театрлаштирилган томошаларнинг, оммавий мавзули тадбирларнинг сценарийларини тасдиқлайди;

Марказ директори, бошқа ходимларнинг, миллий ва байналмилал марказлар раҳбарларининг йиллик ва молиявий ҳисоботларини эшитади;

Марказнинг бошқа муассасалар ва жамоат ташкилотлари билан олиб борадиган ишларини мувофиқлаштиради;

Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашади.

Жамоатчилик кенгашининг қарорлари ва тавсиялари директорнинг буйруғи билан амалга оширилади.


10. Республика байналмилал маданият маркази давлат бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминланади. Марказ, шунингдек, турли хил пулли тадбирлар ўтказиш ҳисобига тушадиган махсус маблағларга эга бўлиши мумкин. Бу маблағлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган тартибга мувофиқ сарфланади.


11. Марказ ходимларининг сони Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


12. Марказ мақомини ўзгартириш ва уни тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
























Время: 0.0317
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск