язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Пенсия таъминоти/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 й. 357-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.2014 й.

N 357



"ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВЛАТ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИГА  МУВОФИҚ  ПЕНСИЯЛАРНИ  ТЎЛАШГА

ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларнинг касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 23 декабрдаги

357-сон қарорига

2-ИЛОВА



Меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига

чалинган шахсларнинг касбий меҳнат лаёқати

йўқотилиши даражасини аниқлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

қўшимчалар


1. 3-бандга қуйидаги мазмунда хатбоши қўшилсин:

"Касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражаси мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини аниқлашнинг клиник-функционал мезонларига асосланган ҳолда аниқланади".


2. 5-бандга қуйидаги мазмунда хатбошилар қўшилсин:

"Меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллигига боғлиқ бўлмаган ҳолда янги аниқланган касаллик оқибатида ногиронлик гуруҳи оғирлаштирилганда ногиронлик сабаби "умумий касаллик" деб белгиланади, олдин аниқланган касбий меҳнат лаёқатининг йўқотилиш даражаси эса беморнинг кўрикдан ўтиш кунидаги ҳолатига асосан қайта кўриб чиқилади.

Агар реабилитация чора-тадбирлари натижасига кўра ногиронлик гуруҳи енгиллашганда (қисман реабилитация), ногиронлик сабаби ўзгартирилмайди ва "меҳнатда майиб бўлиш" ёки "касб касаллиги" деб кўрсатилади, агар олдин ҳам ногиронлик ушбу сабаб билан белгиланган бўлса".


3. Қуйидаги мазмундаги 3-илова қўшилсин:



"Меҳнатда майиб бўлган ёки касб

касаллигига чалинган шахсларнинг

касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши

даражасини аниқлаш тартиби

тўғрисида низомга

3-ИЛОВА


Касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини аниқлашнинг

КЛИНИК-ФУНКЦИОНАЛ МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Клиник-функционал мезонлар


Меҳнат лаёқати

йўқотилиши

фонди


        

I. Марказий ва периферик асаб тизими

         

1.

Бош суяги (бош мия) жароҳатининг оғир турғун асоратлари - пастки параплегия, кучли ифодаланган тетрапарез, трипарез, мушаклар тонусининг спастик типда ошиши ёки гипотония билан кечувчи парапарез, оёқлардаги барча бўғимларда фаол ҳаракатлар ҳажмининг минимал даражада бўлиши билан мушаклар кучининг кескин ифодаланган пасайиши (1 баллгача), мустақил ҳаракат қила олмаслик, иккала қўлнинг кучли ифодаланган парези барча бўғимларда фаол ҳаракатлар ҳажмининг минимал даражада бўлиши билан, вестибуляр-мияча бузилишлари, барча бармоқлар йўқлигидан бошлаб қўл чўлтоқликлари билан биргаликдаги иккала оёқ ампутацион чўлтоқликлари, нафас етишмовчилигининг III даражаси, қон айланиш етишмовчилигининг III даражаси, кучли ифодаланган сенсор бузилишлар (ягона ёки яхши кўрувчи кўзнинг амалий ёки абсолют кўрмаслиги: кўриш ўткирлиги коррекция билан 0,03-0, кўриш майдони 0 - 10 градусга тенг);


100

2.

Бош суяги (бош мия) жароҳатининг турғун, лекин унча оғир бўлмаган асоратлари - қўл ва оёқлар кучи ва ҳаракат ҳажмининг бузилиши, координация бузилиши, гиперкинезлар, ифодаланган тонус бузилиши, эпилептик хуружлар, хотира, интеллектнинг ифодаланган пасайиши, кўнгилчанлик;


70 дан 90 гача

3.

Бош мия чайқалиши (контузияси)дан кейинги қолдиқ асоратлар - бош мия нервларининг органик зарарланиши, даволанишдан кейинги турғун резидуал ҳолатдаги посткоммоцион невроз, гормонал дисфункция, моддалар алмашинувининг бузилиши, сийрак пароксизмал синдромлар, вестибуляр кризлар, сийрак эпилептик хуружлар, сезги аъзолари фаолиятининг бузилишлари - ҳид, таъм билиш;


40 дан 60 гача

4.

Мия чайқалишидан кейинги қолдиқ асоратлар (мия қутиси суяклари бутунлигининг бузилмаганлиги билан), енгил объектив белгилар билан кечувчи: бурун-лаб бурмасининг силлиқланиши, кўз ёриқларининг ҳар хиллиги ва бошқалар


15 дан 25 гача

5.

Қўл-оёқлар функциясининг бузилиши билан кечувчи орқа мия ёки унинг пардалари жароҳати асоратлари. Тос аъзолари фаолиятининг бузилиши:




енгил даражада


20


ўртача даражада


40


оғир даражада


60 дан 100 гача

6.

Ҳаракат фаолиятининг бузилиши, тери сезувчанлигининг ўзгариши, мушаклар атрофияси билан кечувчи периферик нервлар жароҳати асоратлари:




енгил даражада


10 дан 20 гача


ўртача даражада


40


оғир даражада


60

      

II. Кўриш аъзолари

      

7.

Кўриш ўткирлиги пасайганда меҳнат лаёқатининг йўқотилиш даражаси қуйидаги жадвал асосида аниқланади:



чап

кўзда


ўнг

кўзда


1,0

0,9

0,8

0,7

0,6

0,5

0,4

0,3

0,2

0,1

0,09дан

паст


0,03-0,0

Меҳнат лаёқатининг йўқотилиш даражаси


1,0


0

5

5

5

5

10

10

15

20

25

30

40

0,9


5

5

5

5

10

10

15

15

20

30

30

40

0,8


5

5

5

10

10

15

15

20

25

30

35

40

0,7


5

5

10

10

15

15

20

20

25

35

35

45

0,6


5

10

10

15

15

20

20

25

30

35

40

45

0,5


10

10

15

15

20

20

25

30

35

35

40

45

0,4


10

15

15

20

20

25

30

30

35

35

40

50

0,3


15

15

20

20

25

30

30

35

35

35

40

55

0,2


20

20

25

25

30

35

35

35

40

45

50

60

0,1


25

30

30

35

35

35

35

35

45

50

55

60

0,09 дан паст


30

30

35

35

40

40

40

40

50

55

55

70 - 90

0,03-0,0


40

40

40

45

45

45

50

55

60

60

70 - 90

100

    

Изоҳ: кўриш ўткирлигининг 0 дан 0,03 гача пасайганлиги тўлиқ кўрлик билан тенглаштирилади.

    

    

8.

Аккомодация фалажлиги:




битта кўзда


15


иккала кўзда


35

9.

Бир номли гемианопсия (ўнг ва чап ёки юқори ва пастки)


35

10.

Кўрув майдонининг концентрик торайиши:




битта

кўзда

кўриш майдонининг 60 градусгача торайиши


10

кўриш майдонининг 30 градусгача торайиши


20

кўриш майдонининг тўлиқ ёки 5 градусгача торайиши


40


иккала

кўзда

кўриш майдонининг 60 градусгача торайиши


20

кўриш майдонининг 30 градусгача торайиши


45

кўриш майдонининг тўлиқ ёки 10 градусгача торайиши


100

11.

Птоз (қовоқ тушиши) ва бошқа фалажликлар:




битта

кўзда

ўртача даражада (қорачиқнинг ярмигача бекилиши)


10

оғир даражада (қорачиқнинг тўлиқ бекилиши)


20


иккала

кўзда

ўртача даражада


25

оғир даражада


50

12.

Кўз ёриғининг юмилишига тўсқинлик қилувчи қовоқлар дефекти:




битта

кўзда

ўртача даражада


10

оғир даражада


20


иккала

кўзда

ўртача даражада


30

оғир даражада


60

13.

Кўз ҳаракатига тўсқинлик қилувчи қовоқларнинг тўлиқсиз битиши:




битта кўзда


15


иккала кўзда


35

14.

Пульсация қилаётган экзофтальм:




енгил даражада


50


ўртача даражада


70


оғир даражада


100

15.

Жароҳатдан сўнгги сурункали конъюнктивит:




иккала кўзда


10

        

III. Эшитиш аъзолари

         

16.

Эшитиш пасайганда меҳнат лаёқатининг йўқотилиш даражаси қуйидаги жадвал асосида аниқланади:



Чап қулоқнинг

эшитиш ҳолати


Ўнг қулоқнинг

эшитиш ҳолати

Эшитиш

меъёрда


Эшитишнинг ўртача

даражада пасайиши

(1 метрдан кўп бўлмаган

масофада пичирлаб гапириш)


Эшитиш-

нинг

кучли

даражада

пасайиши

(пичирлаб

гапириш

0)


Тўлиқ

карлик


Эшитиш меъёрда


0

5

10

15

Эшитишнинг ўртача даражада пасайиши

(1 метрдан кўп бўлмаган масофада пичирлаб гапириш)


10

15

20

25

Эшитишнинг кучли даражада пасайиши (пичирлаб гапириш 0)


10

20

30

35

Тўлиқ карлик


15

25

35

50

17.

Ўрта қулоқнинг мезотимпанит типида сурункали йирингли яллиғланиши


15

18.

Шу турдаги эпитимпанит ёки грануляцияли, холестеатомли асоратланган эпитимпанит


25

19.

Вестибуляр фаолиятнинг объектив бузилиши:




енгил даражада


10


ўртача даражада


40


оғир даражада


70

20.

Битта қулоқ супрасининг йўқлиги


10


Иккала қулоқ супрасининг йўқлиги


20

       

IV. Юқори нафас йўллари, нафас аъзолари

        

21.

Буруннинг тўлиқ ёки қисман йўқотилиши


20

22.

Бурун орқали нафас олишнинг бузилиши (бурун суяклари синиши, суяклар битиши ва бошқалар):




енгил даражада


10


ўртача даражада


20


оғир даражада


30

23.

Бурун ёндош бўшлиқларининг йирингли касаллиги


25

24.

Афония (овознинг йўқолиши)


25

25.

Хиқилдоқ фаолиятининг бузилишига олиб келувчи жароҳати:




енгил даражада


20


ўртача даражада


40


оғир даражада (трахеотомик трубкадан доимий фойдаланиш)


70

26.

Нутқ аъзолари ва товуш бойламлари жароҳати оқибатида нутқ йўқолиши


40

27.

Нутқ қийинлашуви


15

28.

Кўкрак қафасининг жароҳати оқибатида унинг ҳаракати чекланиши (қовурға синиши, чандиқлар):




енгил даражада


10


ўртача даражада


15


оғир даражада


30

29.

Кўкрак қафасининг кучли ифодаланган деформацияси.


40

30.

Жароҳатдан кейинги плевритнинг турғун қолдиқ асоратлари, ўпканинг нафас ҳаракати камайиши, ўпканинг соғ қисмига ўтиши оқибатида ўпка юзасининг камайиши, ўпканинг осилиб қолиши ва бошқалар




енгил даражада


15


ўртача даражада


30


оғир даражада


60

31.

Ўпка тўқимаси ва плевранинг сурункали касалликлари, зарарланиш даражасига қараб


25 дан 100 гача

     

V. Қон айланиш аъзолари

       

32.

Юрак, унинг пардаларининг ва қон томирлари органик касалликлари - функциясининг бузилиш даражасига қараб


25 дан 100 гача

        

VI. Овқат ҳазм қилиш аъзолари

      

33.

Оғиз торайиши, юқори ва пастки жағнинг жароҳати, сўлак фистуласи ҳосил бўлиши оқибатида функционал бузилишлар:




енгил даражада


15


ўртача даражада


30


оғир даражада


50

34.

Тиш тушиши (бахтсиз ҳодиса рўй берган вақтда ёки бевосита жароҳатдан кейин зудлик билан тишларни суғуриб ташлаш зарур бўлганда):




2 тадан 3 та тишгача ёки битта курак тиш


5


4 тадан 8 та тишгача


10


8 та тишдан ортиқ


15 дан 20 гача

35.

Овқат ҳазм қилиш аъзолари жароҳати ва касаллиги оқибатида овқат ўтказишнинг бузилиши ва озғинлик (қизилўнгач торайиши, сурункали перитонитлар, жигар касалликлари, ўт қопи олиб ташланганлиги ва ҳ.к.)


25 дан 100 гача

36.

Бахтсиз ҳодиса оқибатидаги лапаротомиядан кейинги ҳолат (ички аъзолар жароҳатланмаганда)


15

37.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни талаб қиладиган чурра сиқилиши асоратлари


25 дан 50 гача

     

VII. Қон яратиш аъзолари

       

38.

Талоқ олиб ташланиши


40

    

VIII. Сийдик-таносил тизими

     

39.

Буйракларнинг сурункали касаллиги - буйраклар фунциясининг бузилишига қараб


25 дан 100 гача

40.

Буйрак жоми ва сийдик йўллари сурункали касалликлари


15 дан 40 гача

41.

Битта буйрак олиб ташланганлиги


50

42.

Буйракнинг патологик ҳаракатчанлиги


15

43.

Сийдик-таносил аъзолари соҳасидаги жароҳат оқибатида сийдик ажралишининг бузилиши:




енгил даражада


15


ўртача даражада


30


оғир даражада


50

44.

Сийдик оқмалари


50

           

IX. Тери қопламаси ва мушаклар

         

45.

Юзни хунук қилувчи чандиқлар


10

46.

Куйиш асоратлари ва ҳар хил жароҳатлар оқибатида кенг тарқалган чандиқлар пайдо бўлиши, мушаклар йиртилиши ва мушаклар четларининг тортилиб кетиши ва бошқалар


10 дан 50 гача

      

X. Таянч ва ҳаракатлар тизими

       

        

Умуртқа поғонаси

       

47.

Умуртқа поғонасининг жароҳати оқибатида ҳаракатнинг чекланиши




енгил даражада


20


ўртача даражада


40


оғир даражада


60

         

Тос

     

48.

Тос суяклари жароҳати (тос суяклари синиши, қов, думғаза-ёнбош бирлашмаси ёрилиши ва б.) оқибатида функциясининг бузилиши:




енгил даражада


15


ўртача даражада


30


оғир даражада


60


Қўл


Меҳнат

лаёқатининг

йўқотилиш фоизи


ўнг қўл


чап* қўл



Бош бармоқ




49.

Тирноқ фалангаси юмшоқ тўқималар дефекти


10

5

50.

Тирноқ фалангаси йўқлиги


15

10

51.

Тирноқ фалангаси ва асосий фаланганинг ярми йўқлиги


20

15

52.

Иккала фаланганинг йўқлиги


25

20

53.

Иккала фаланга ва кафт суягининг йўқлиги


30

25

54.

Кафт-бармоқ ёки кафт усти-кафт бўғими ҳаракатсизлиги


15

10

55.

Фалангалараро бўғим ҳаракатсизлиги


10

5

56.

Қайсидир иккита бўғимнинг ҳаракатсизлиги


20

15

57.

Учта бўғимнинг ҳаракатсизлиги


30

25

58.

Бош бармоқда ҳаракат чекланганлиги


10

5

59.

Бош бармоқ контрактураси:





ўртача даражада


20

15


оғир даражада


30

25


       

Кўрсаткич бармоқ

        



60.

Тирноқ фалангаси юмшоқ тўқималар дефекти


5

5

61.

Тирноқ фалангаси йўқлиги


10

5

62.

Тирноқ ва ўрта фаланганинг йўқлиги


15

10

63.

Барча учта фаланганинг йўқлиги


20

15

64.

Барча учта фаланга ва кафт суягининг йўқлиги


25

20

65.

Кафт-бармоқ бўғими ҳаракатсизлиги


15

10

66.

Биринчи фалангалараро бўғим ҳаракатсизлиги


10

5

67.

Иккинчи фалангалараро бўғим ҳаракатсизлиги


10

5

68.

Кафт-бармоқ ва биринчи фалангалараро бўғимлар ҳаракатсизлиги


20

15

69.

Кафт-бармоқ ва иккинчи фалангалараро ёки биринчи ва иккинчи фалангалараро бўғимлар ҳаракатсизлиги


15

10

70.

Барча бўғимлар ҳаракатсизлиги


25

20

71.

Кўрсаткич бармоқда ҳаракат чекланганлиги


10

5

72.

Кўрсаткич бармоқ контрактураси:





ўртача даражада


15

10


оғир даражада


25

20


         

Ўрта, тўртинчи ёки бешинчи бармоқ

          



73.

Тирноқ фалангасининг йўқлиги


5

5

74.

Тирноқ ва ўрта фаланганинг йўқлиги


10

5

75.

Ушбу бармоқлардан биттасининг йўқлиги


10

10

76.

Ушбу бармоқлардан биттасининг кафт суяги билан биргаликда йўқлиги


15

10

77.

Кафт-бармоқ ёки биринчи фалангалараро бўғим ҳаракатсизлиги


10

5

78.

Иккинчи фалангалараро бўғим ҳаракатсизлиги


5

5

79.

Кафт-бармоқ ва иккинчи фалангалараро ёки биринчи ва иккинчи фалангалараро бўғимлар ҳаракатсизлиги


10

5

80.

Барча бўғимлар ёки кафт-бармоқ ва биринчи фалангалараро бўғимлар ҳаракатсизлиги


15

10

81.

Ушбу бармоқлардан биттасида ҳаракат чекланганлиги


5

5

82.

Ушбу бармоқлардан биттасининг контрактураси:





ўртача даражада


10

5


оғир даражада


15

10


Изоҳ:

1. Битта бармоқда қайсидир фаланганинг қисман йўқлиги ушбу фаланганинг тўлиқ йўқлигига тенглаштирилади.

2. Бармоқнинг қайсидир бўғимида ҳаракат чекланганлиги бармоқнинг тўлиқ ҳаракат чекланганлигига тенглаштирилади.

3.* Ягона чап қўлнинг жароҳатланиши ўнг қўлнинг жароҳатланишига тенглаштирилади.





        

Битта қўлдаги бир нечта бармоқлар

      



83.

Битта қўлда иккита бармоқ йўқлиги:





а) бош ва кўрсаткич бармоқ


50

40


б) бош бармоқни ўрта бармоқ, ёки тўртинчи, ёки бешинчи бармоқ билан


40

35


в) кўрсаткич бармоқни ўрта бармоқ, ёки тўртинчи, ёки бешинчи бармоқ билан


35

25


г) ўрта бармоқни тўртинчи бармоқ, ёки бешинчи бармоқ билан, ёки тўртинчи бармоқни бешинчи бармоқ билан


20

15


Изоҳ: икки ва ундан ортиқ бармоқларда тирноқ ва ўрта фалангаларнинг йўқлиги шу бармоқларнинг тўлиқ йўқлигига тенглаштирилади




84.

Битта қўлда учта бармоқ йўқлиги:





а) бош ва кўрсаткич бармоқни ўрта бармоқ билан, ёки тўртинчи, ёки бешинчи бармоқ билан


60

50


б) бош ва ўрта бармоқни тўртинчи ёки бешинчи бармоқ билан, ёки бош бармоқни тўртинчи ва бешинчи бармоқлар билан


50

40


в) кўрсаткич ва ўрта бармоқни тўртинчи ёки бешинчи бармоқ билан, ёки кўрсаткич бармоқни тўртинчи ва бешинчи бармоқлар билан


45

35


г) ўрта бармоқ, тўртинчи ва бешинчи бармоқлар


30

25

85.

Битта қўлда тўртта бармоқлар йўқлиги:





а) бош ва кўрсаткич бармоқни бошқа иккита бармоқлар билан


65

55


б) бош, ўрта, тўртинчи ва бешинчи бармоқлар


60

50


в) кўрсаткич, ўрта, тўртинчи ва бешинчи бармоқлар


55

45

86.

Битта қўлда барча бармоқлар йўқлиги


75

60

87.

Битта қўлда барча бармоқлар ҳаракатсизлиги


65

55

88.

Битта қўлда барча бармоқларда ҳаракат чекланганлиги


35

20

89.

Битта қўлда барча бармоқлар контрактураси:





ўртача даражада


50

40


оғир даражада


60

50


    

Кафт

       



90.

Кафт йўқлиги


75

60

91.

Билак-кафт бўғими ҳаракатсизлиги


40

30

92.

Билак-кафт бўғимида ҳаракат чекланганлиги:





енгил даражада


15

10


ўртача даражада


20

15


оғир даражада


25

20

93.

Кафт суякларининг синиши оқибатида панжа ва бармоқлар функциясининг бузилиши:





енгил даражада


10

5


ўртача даражада


20

15


оғир даражада


30

25


    

Билак

          



94.

Билак йўқлиги


80

70

95.

Тирсак бўғимининг ўткир бурчак остида букилган ёки ўтмас бурчак остида ёзилган ҳолатдаги ҳаракатсизлиги


50

40

96.

Тирсак бўғимининг тўғри бурчак остида букилган ҳолдаги ҳаракатсизлиги


40

30

97.

Тирсак ва билак-кафт бўғимлари ҳаракатсизлиги


55

45

98.

Тирсак бўғими ўйноқилиги


60

50

99.

Тирсак бўғимида ҳаракат чекланганлиги:





енгил даражада


15

10


ўртача даражада


20

15

100.

Тирсак ва билак-кафт бўғимларида ҳаракат чекланганлиги


30

25

101.

Билакнинг пронацион ёки супинацион ҳаракатининг чекланганлиги:





ўртача даражада


15

10


оғир даражада


25

20

102.

Билак ва тирсак суякларининг сохта бўғими


50

40

103.

Билак суякларидан биттасининг сохта бўғими


40

30


        

Елка

          



104.

Елка йўқлиги


80

70

105.

Елка бўғими ҳаракатсизлиги


60

50

106.

Елка бўғими ўйноқилиги


65

50

107.

Елка суягининг сохта бўғими


65

50

108.

Елка бўғимида ҳаракат чекланганлиги:





енгил даражада


15

10


ўртача даражада


25

20


оғир даражада


40

30

109.

Ўмров ёки курак суягининг синиши оқибатида функциянинг бузилиши:





енгил даражада


10

5


ўртача даражада


20

15

110.

Елка суягининг одатланган чиқиши


25

20


Изоҳ: елка суяги бошчасининг одатланган чиқишида, меҳнат лаёқатининг йўқотилиш даражаси бахтсиз ҳодиса суғурталанган ходим билан тузилган суғурта вақти тугамаган даврда кузатилганда аниқланади. Одатланган чиқиш қайталанишида меҳнат лаёқатининг йўқотилиш даражаси аниқланмайди.




111.

Иккала қўл ёки панжа йўқлиги


100


        

Оёқ

     



Бармоқлар



112.

Бош бармоқ тирноқ фалангасининг йўқлиги


10

113.

Бош бармоқ синишидан кейин функциясининг турғун бузилиши:




енгил даражада


5


ўртача даражада


10


оғир даражада


15

114.

Бош бармоқ йўқлиги


15

115.

Бошқа бармоқлардан биттасининг йўқлиги


5


Изоҳ: битта ёки иккита бармоқда тирноқ фалангасининг йўқлиги (бош бармоқдан ташқари), шунингдек кўрсатилган бармоқлар функциясининг бузилиши ушбу бармоқлардан бирининг йўқлигига тенглаштирилади.



116.

Битта оёқда барча бармоқлар йўқлиги


25

117.

Битта оёқда барча бармоқлар билан кафт суяклари дистал бошчасининг йўқлиги


50


       

Оёқ панжаси

         


118.

Оёқ панжасининг ҳар хил қисмидан йўқлиги - болдир-ошиқ бўғимидан кафт-кафтолди бўғимигача


60

119.

Оёқ панжасининг кафт-кафтолди бўғими соҳасидан йўқлиги


40

120.

Болдир-ошиқ бўғимининг функционал қулай ҳолатдаги (тўғри бурчак остида) ҳаракатсизлиги


30

121.

Болдир-ошиқ бўғимининг бошқа ҳолатдаги ҳаракатсизлиги


45

122.

Болдир-ошиқ бўғимининг ўйноқилиги


45

123.

Болдир-ошиқ бўғимида ҳаракат чекланганлиги:




енгил даражада


10


ўртача даражада


15


оғир даражада


20

124.

Кафтолди суяклари ҳамда товон суяги синиши асоратлари:




енгил даражада


10


ўртача даражада


20


оғир даражада


40

125.

Кафт суяклари синиши оқибатида, статиканинг бузилиши ёки доимий оғриқли синдром билан


5 дан 15 гача


     

Болдир

        


126.

Болдир йўқлиги


70

127.

Тизза бўғимининг ёзилган ҳолатдаги (180 градус бурчак остида) ҳаракатсизлиги


45

128.

Тизза бўғимининг букилган ҳолатдаги ҳаракатсизлиги


50

129.

Тизза бўғими ўйноқилиги


60

130.

Тизза бўғимида ҳаракат чекланганлиги:




енгил даражада


10


ўртача даражада


20


оғир даражада


40

131.

Болдир суяклари синиши оқибатида оёқ функциясининг турғун бузилиши




енгил даражада


10


ўртача даражада


20


оғир даражада


40

132.

Болдирнинг сурункали йирингли жараёни оқибатида битмаётган оқма ёки яралар борлиги:




енгил даражада


10


ўртача даражада


20


оғир даражада


40

133.

Болдир суякларининг битмаётган синиғи (сохта бўғими)


60

134.

Катта болдир суягининг битмаётган синиғи (сохта бўғими)


50


      

Сон суяги

      


135.

Сон юқори учлигидан йўқлиги


90

136.

Сон ўрта ёки пастки учлигидан йўқлиги


80

137.

Чаноқ - сон бўғимининг ёзилган ҳолатдаги (180 градус бурчак остида) ҳаракатсизлиги


50

138.

Чаноқ-сон бўғимининг букилган ҳолатдаги ҳаракатсизлиги


60

139.

Чаноқ - сон бўғимида ҳаракат чекланганлиги:




енгил даражада


30


ўртача даражада


40

140.

Сон суяги синиши оқибатида оёқ функциясининг бузилиши




енгил даражада


20


ўртача даражада


30


оғир даражада


40

141.

Сон суягининг битмаётган синиғи (сохта бўғими)


70

142.

Оёқ жароҳатидан кейинги тромбофлебит, лимфа айланишининг бузилиши ва бошқалар




енгил даражада


10


ўртача даражада


30


оғир даражада


50


Изоҳ: оёқ-қўлларнинг тўлиқ фалажлиги уларнинг йўқлигига тенглаштирилади. Шунингдек, оёқ-қўллардаги бўғимларда кўплаб жароҳатлар (анкилозлар, кескин ифодаланган контрактуралар), сурункали яралар оқибатида жароҳатланган оёқ-қўлни ишлата олмаслик, ампутациядан кейин суякнинг тўлиқ ёпилмаганлиги унинг тўлиқ йўқлигига тенглаштирилади.



".






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 23 декабрдаги

357-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларнинг баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2001 йил 1 мартдаги 103-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 13-модда) илованинг 6-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)" 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илованинг 5-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 декабрь, 52-сон, 622-модда