ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 15-сон, Молия вазирлигининг 29-сон "Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 15.03.2012 й. Қарори (АВ томонидан 27.04.2012 й. 2356-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.04.2012 й.
N 2356
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 15.03.2012 й. N 15 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 15.03.2012 й. N 29 |
ҚАРОРИ
Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт
йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги
(2012 йил 7 майдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги ПҚ-1542-сон "2011 - 2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 229 модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сон "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 348-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2005 йил 24 майдаги 99, 44-сон "Ногиронлар ва пенсионерларни санатория-курорт йўлланмалари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1489, 2005 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 196-модда);
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2010 йил 23 сентябрдаги 169, 79-сон "Ногиронлар ва пенсионерларни санатория-курорт йўлланмалари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1489-1, 2010 йил 21 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 370-модда).
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири
|
А. Хаитов |
Молия вазири |
Р. Азимов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 17-сон, 200-модда