язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Пенсия таъминоти/ Умумий қоидалар/ ЎзР ВМ 19.02.2010 й. 30-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 19.02.2010 й. 30-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 25.09.2018 й. 766-сон Қароридан олдинги таҳрири



13-банднинг олдинги таҳрири


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Жамғарманинг ижро этувчи аппаратига:

тушган мажбурий тўловлар, бадаллар ва тўловлар тўғрисидаги, Жамғармага мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловлар турлари бўйича қарзлар тўғрисидаги тезкор ҳисоботни ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача;

мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тўғрисидаги ҳисоботни юридик шахслар томонидан чораклик ва йиллик ҳисобот тақдим этилгандан кейин 15 кун мобайнида тақдим этади.




ЎзР ВМ 12.09.2017 й. 714-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловларини ва бошқа тўловларни тайинлашни, молиялаштиришни, ҳисобга олишни ва уларнинг тўланиши мониторингини олиб боришни, ушбу мақсадларга йўналтириладиган мақсадли молиявий ресурсларни жамлашни, шунингдек тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари фаолиятини ташкил этишни амалга ошириш бўйича асосий вазифалари, функциялари ва ваколатларини белгилайди.



5-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Жамғарма ижро этувчи аппаратининг, унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари таъминоти Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади. (ЎзР ВМ 07.06.2016 й. 189-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



7-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари фаолиятини ташкил этиш.



8-банд д) кичик бандининг олдинги таҳрири


д) Жамғарманинг ваколатига кирадиган бошқа масалалар бўйича:

Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, бош, туманлараро, туман, шаҳар ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолиятига раҳбарлик қилади;

Жамғарма ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича эътироз-даъво ишлари олиб борилишини ташкил этади ва амалга оширади.



26-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари ва бошқа ташкилотлар масъул ходимларининг Жамғарма ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;



33-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Жамғарманинг ижро этувчи аппарати ходимларини, Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармаларининг бошлиқлари ўринбосарларини, Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари раислари ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади; (ЎзР ВМ 31.12.2014 й. 372-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



34-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


34. Жамғарма ва Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантиради: (ЎзР Президентининг 25.12.2013 й. ПҚ-2099-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 08.09.2017 й. 703-сон Қароридан олдинги таҳрири



33-банд саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлиги билан келишган ҳолда Молия вазирлигига ТМЭКни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш бўйича таклифлар киритади; (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 27.06.2017 й. 429-сон Қароридан олдинги таҳрири



8-банд г) кичик банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"O`ZBEKISTON POCНTASI" АЖ ва тижорат банкларида пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ҳамда бошқа тўловларнинг ўз вақтида тўланиши мониторингини олиб боради; (ЎзР ВМ 07.06.2016 й. 189-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қароридан олдинги таҳрири

33-банд саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда Молия вазирлигига ТМЭКни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш бўйича таклифлар киритади; (ЎзР ВМ 11.11.2010 й. 250-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)




ЎзР ВМ 07.06.2016 й. 189-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларга тўланган маблағларни даъволар бўйича айбдор юридик ва жисмоний шахслардан белгиланган тартибда ундириб олишни ташкил этиш;



8-банд а) кичик банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларга тўланган маблағларни айбдор юридик ва жисмоний шахслардан регресс даъволар бўйича белгиланган тартибда ундириб олади;



8-банд г) кичик банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг бўлинмаларида пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ҳамда бошқа тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши мониторингини олиб боради ва текширади;



10-банд б) кичик банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ тайинланган меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги оқибатида ногирон бўлганларга пенсиялар тўлаш харажатларини қоплаш учун регрессив талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан ундириладиган маблағларнинг 85 фоизи;



10-банд б) кичик банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


де??он хўжаликлари аъзоларининг ихтиёрий тартибда тўланадиган суғурта бадаллари;



34-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ тайинланган меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги оқибатида ногирон бўлганларга пенсиялар тўлаш харажатларини қоплаш учун регрессив талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан ундириладиган маблағларнинг 15 фоизи;




ЎзР ВМ 31.03.2015 й. 74-сон Қароридан олдинги таҳрири



8-банд г) кичик банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фуқароларнинг мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқади, фуқароларни қабул қилади;




ЎзР ВМ 17.06.2011 й. 180-сон Қароридан олдинги таҳрири



28-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Жамғарма ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари Жамғарма Кузатувчи кенгашининг тақдимномаси бўйича, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади.




ЎзР ВМ 14.06.2011 й. 174-сон Қароридан олдинги таҳрири



8-банд в) кичик банди тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга, шунингдек де??он хўжаликлари аъзоларига - улар томонидан ижтимоий суғурта бўйича бадаллар тўланган тақдирда, чақалоқ туғилганда бериладиган нафақалар ҳамда дафн маросими нафақаларини ҳисоблайди ва тўлайди;




ЎзР ВМ 11.11.2010 й. 250-сон Қароридан олдинги таҳрири



29-банднинг олдинги таҳрири


29. Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармалари бошлиқлари, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари раҳбарлари Жамғарманинг ижро этувчи директори тақдимномаси бўйича Жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.