язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Пенсия таъминоти/ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 20.11.2008 й. 71-сон "Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.12.2008 й. 588-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.12.2008 й.

N 588-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

20.11.2008 й.

N 71


БУЙРУҒИ



Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси

бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга

муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2008 йил 19 декабрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ва Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунларига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сонли "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил., 15-сон, 156-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот ва Меҳнат вазирликлари томонидан 1998 йил 30 ноябрда 2-271/04 ва 1235/04-1-сон билан тасдиқланган "Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага (рўйхат рақами 588, 1999 йил 7 январь) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б.                                             А. Хаитов






Буйруққа

ИЛОВА



"Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор

қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан

олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисида"ги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонуни 25-моддасининг ўн биринчи қисмига ва Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган сабабларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди".


2. 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Муддатидан олдин ёшга доир пенсия технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашувчи маркази (бундан кейинги ўринларда Бандликка кўмаклашувчи марказ деб юритилади) томонидан белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган, пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсияга чиқиш учун талаб этиладиган умумий меҳнат стажига эга бўлган шахсларга муддатидан олдин (қонун ҳужжатларида белгиланган умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш муддатидан икки йил олдин) пенсия тайинланади.

3. Муддатидан олдин пенсия суғурта қилинган ва мазкур Йўриқноманинг 2-бандига мувофиқ ишдан озод этилган (ёки белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган) ходимларга: эркаклар - 58 ёшдан 60 ёшгача бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма беш йилдан кам бўлмаган тақдирда, аёллар - 53 ёшдан 55 ёшгача бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма йилдан кам бўлмаган тақдирда тайинланади".


3. 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. 6, 7, 8, 9-бандлар, 10-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари, 15, 16, 19 ва 20-бандлар ҳамда 1, 2 ва 3-иловалардаги "меҳнат бўлимига", "меҳнат бўлими", "меҳнат бўлимида", "меҳнат бўлимларига", "меҳнат бўлимлари", "меҳнат бўлимининг" сўзлари тегишлича "Бандликка кўмаклашиш марказига", "Бандликка кўмаклашиш маркази", "Бандликка кўмаклашиш марказида", "Бандликка кўмаклашиш марказларига", "Бандликка кўмаклашиш марказлари", "Бандликка кўмаклашиш марказининг" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 50-сон, 498-модда.