язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Пенсия таъминоти/ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 16.05.2001 й. 6-сон "Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"га ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.05.2001 й. 588-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.05.2001 й.

N 588-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.05.2001 й.

N 6


БУЙРУҒИ



"Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси

бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга

муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқнома"га ўзгартиришлар киритиш ҳақида



(2001 йил 29 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 15 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш чора-тадбилари тўғрисидаги 444-сон, 2001 йил 13 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 75-сон қарорларига биноан, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги 162-сон қарори 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот ва Меҳнат вазирликлари томонидан 1998 йил 30 ноябрда 2271/04 ва 1235/04-1-сонлар билан тасдиқланган Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисида Йўриқномага (1999 йил 7 январда 588-сон билан рўйхатга олинган) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киритилсин.



Вазир                                                                                         О. Обидов






Буйруққа

ИЛОВА



Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор

қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан

олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгаришлар


1. 12, 15, 16, 17 ва 20-бандларидаги "Пенсия жамғармасига", "Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига" ва "Пенсия жамғармасининг" сўзлари тегишли равишда "бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг" сўзларига алмаштирилсин.


2. 15-бандига "ҳамда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. 18 ва 19-банларидаги "Пенсия жамғармаси" ва "Пенсия жамғармасининг бўлимлари" сўзларини "Ижтимоий таъминот бўлимлари" сўзларига алмаштирилсин.


4. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Меҳнат ҳамда ижтимоий таъминот бўлимлари тасдиқланган давлат статистика ҳисоботи шаклига асосан муддатидан олдин пенсия олаётган шахслар сони ва тўланган маблағлар миқдори ҳақидаги маълумотларни белгиланган муддатларда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларига, улар эса ўз навбатида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлигига тақдим этадилар".


5. Йўриқноманинг 2-иловасидаги:

"Пенсия жамғармасининг ______________ туман (шаҳар) бўлимига" сўзлари чиқариб ташлансин;

"Пенсия жамғармасига" сўзлар "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" сўзларига алмаштирилсин.


6. Йўриқноманинг 3-иловасидаги "Пенсия жамғармасига" ва "Пенсия жамғармасининг ______________ туман (шаҳар) бўлими бошлиғи" сўзлари тегишли равишда "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" ва " ______ туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими бошлиғи сўзларига алмаштирилсин.