язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Ҳомиладорлик ва туғиш, бола тугилганда, болага қараш учун бериладиган нафақалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.1994 й. 308-сон "Болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдами тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғpиcида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.1994 й.

N 308



БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ

ЁРДАМИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒPИCИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдами тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1994 йил 16 июндаги ПФ-871-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1994 йил 1 сентябрдан бошлаб 1-иловага мувофиқ нафақалар ва тўловлар бекор қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда ишловчи ва ишламайдиган аёлларга бола икки ёшга етгунгача уларни парваришлаш учун ҳар ойлик нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритишга оид таклифларни тайёрласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 20 июндаги

308-сон қарорига

1-ИЛОВА



Болалар учун мўлжалланган ҳамда бекор

қилиниши лозим бўлган амалдаги нафақалар,

компенсациялар ва имтиёзлар

PЎЙXАТИ


1. Бир йиллик иш стажига эга бўлган ишловчи оналарга (стаждан қатъи назар, 18 ёшга тўлмаган аёлларга), шунингдек, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган оналарга бола 1,5 ёшга етгунгача уни парваришлаш учун берилаётган ҳар ойлик нафақалар;

муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг болаларига;

васийликка (ҳомийликка) олинган болаларга;

болалар уйлари (мактаб-интернатлар)нинг собиқ тарбияланувчилари бўлган ёлғиз оналар (бева аёл ва эркаклар)нинг болаларига берилаётган ҳар ойлик нафақалар.


2. 6 ёшдан 16 ёшгача болалари (стипендия олмайдиган 18 ёшгача ўқувчи болалари) бўлган ёлғиз оналарга;

ота-оналари алимент тўлашдан бўйин товлаётган ёки қонунда кўзда тутилган ва алимент ундиришнинг иложи бўлмаган ҳолатларда 6 ёшдан 13 ёшгача бўлган болаларга берилаётган ойлик нафақалар.


3. Бир йиллик иш стажига эга бўлмаган ишловчи оналарга ишламайдиган аёлларга бола 1,5 ёшга етгунгача уни парваришлаш учун берилаётган ҳар ойлик нафақалар;

бир ярим ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга;

6 ёшгача болалари бўлган ёлғиз оналарга;

ота-оналари алимент тўлашдан бўйин товлаётган ёки қонунда кўзда тутилган ва алимент ундиришнинг иложи бўлмаган бошқа ҳолатларда 6 ёшгача бўлган болаларга берилаётган ҳар ойлик нафақалар.


4. Ижтимоий таъминотнинг амалдаги тизимига биноан нафақа пенсиялар олмаётган 16 ёшгача бўлган болалар (стипендия oлмаётган 18 ёшгача бўлган ўқувчилар)га берилаётган ҳар ойлик тўловлар.


5. Болалар учун мўлжалланган товарлар ва мактаб формаси қимматлашганлиги учун вояга етмаган болали оилаларга ҳар чоракда берилаётган компенсация тўловлари:

6 ёшгача бўлган болаларга;

6 ёшдан 13 ёшгача бўлган болаларга:

кундузги умумтаълим мактабларининг 13 ёшдан катта бўлган ўқувчиларига;

ҳунар-техника билим юртларининг кийим-бош ва овқат билан таъминланмайдиган ўқувчиларига;

13 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга:

техникумлар, ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчиларига, олий ўқув юртлари талабаларига;

меҳнат дафтарчасига эга бўлган ишловчи ёшларга;

ногиронлиги бўйича пенсия ёки нафақа олувчи ёшларга.


6. Кам таъминланган оилаларнинг 2 ёшгача бўлган болаларига берилаётган бепул овқат.


7. Умумтаълим мактабларининг биринчи-бешинчи синфлари ўқувчилари учун берилаётган бепул нонушталар.


8. 3 ёшгача бўлган болаларга берилаётган бепул дори-дармонлар.


9. Болани парваришлаш учун таътилда бўлган ишловчи оналарга берилаётган компенсация тўловлари.


10. Болаларга мўлжалланган товарларнинг 50 фоизли чегирмалари.