ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона режимлари /Реимпорт божхона режими тўғрисида Низом (АВ томонидан 14.09.1999 й. 818-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган 12.08.1999 й.)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.09.1999 й.
N 818
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН
12.08.1999 й.
Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Реимпорт божхона режими тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 18-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилди.
1. Реимпорт - божхона режими, унга кўра экспорт режимида божхона ҳудудидан олиб чиқилган Ўзбекистон товарлари мазкур Низомда белгиланган муддатларда божхона божлари, солиқлар, акцизлар ундирилмасдан, шунингдек товарларга нисбатан иқтисодий чоралар (квоталаш, лицензиялаш ва ҳоказо) қўлланмасдан қайта олиб кирилади.
2. Мазкур Низомда қуйидаги атамалардан фойдаланилади:
Ўзбекистон товарлари - Ўзбекистондан келиб чиққан товарлар;
божхона тўловлари - Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 103-моддасида кўзда тутилган, Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтказганда божхона органлари томонидан ундириладиган тўловлар.
2. ТОВАРЛАРНИ РЕИМПОРТ РЕЖИМИДА
ЖОЙЛАШТИРИШ ШАРТЛАРИ
2.1. Божхона реимпорт режимида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан 1991 йил 1 сентябридан кейин божхона экспорт режимига мувофиқ равишда олиб чиқилган ва олиб чиқиш вақтидан бошлаб ўн йил давомида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига қайта олиб кирилаётган товарлар жойлаштирилиши мумкин.
Бу ҳолда божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган энг охирги ҳужжатни қабул қилинган кун олиб кириш санаси ҳисобланади.
Олиб чиқишда божхона органи томонидан божхона декларацияси қабул қилинган кун олиб чиқиш вақти ҳисобланади.
...