язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Электрон тижорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2007 й. 120-сон "Электрон тижоратни амалга оширишда тўловларни ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.06.2007 й.

N 120


ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ

АМАЛГА ОШИРИШДА ТЎЛОВЛАРНИ

ЎТКАЗИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Чакана савдода электрон тижоратни амалга оширишда тўловларни ўтказиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2007-2008 йилларда электрон тижоратни амалга оширишда тўловларни ўтказиш тизимларини янада такомиллаштириш Тадбирлари режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Тадбирлар режасида назарда тутилган бандларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласинлар, йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига уларнинг амалга оширилиши тўғрисида ахборот тақдим этсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига хўжалик юритувчи субъектлар томонидан савдони электрон тижорат асосида амалга оширишда электрон тўлов тизимларидан фойдаланиш талабларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш тавсия этилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 12 июндаги

120-сон қарорига

ИЛОВА



2007-2008 йилларда электрон тижоратни

амалга оширишда тўловларни ўтказиш

тизимларини янада такомиллаштириш

ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар


Амалга ошириш

шакли


Бажариш

муддатлари


Масъул бажарувчилар


1.

Танлов асосида ишлаб чиқилган мамлакатимиз дастурий маҳсулотлари асосида миллий валютага боғланган интернет-дўконлардан фойдаланган ҳолда электрон тўлов тизимини ривожлантириш бўйича бошланғич лойиҳани жорий этиш чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Чора-тадбирлар комплекси

2007 йил

III-IV чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, маҳаллий дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар


2.

Пул маблағларини аниқ вақт режимида масофадан бошқаришнинг фаол тизимларида, шу жумладан Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини таъминлаш механизмларини ишлаб чиқиш.


Норматив ҳужжат

2007 йил

IV чорак

Марказий банк, Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


3.

Интернет тармоғида электрон тўловларни ўтказиш учун электрон тижорат қатнашчилари ўртасида банк маълумотлари ва бошқа молиявий маълумотларни ўзаро айирбошлашда стандартлар ва талабларни ишлаб чиқиш.


Норматив ҳужжат

2007 йил

IV чорак

Марказий банк, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, "Ўзстандарт" агентлиги


4.

Электрон тижоратни амалга ошираётган чакана савдо корхоналарини солиққа тортиш ва ҳисобга олиш тартибини ишлаб чиқиш.


Норматив ҳужжат

2007 йил

IV чорак

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси


5.

Банк ҳисоб рақамларини масофадан бошқариш тизимларини (Интернет-банкинг, мобиль банк ва бошқаларни) жорий этиш.


Чора-тадбирлар комплекси

2008 йил

I-II чорак

Марказий банк, тижорат банклари

6.

Банк карталари асосида нақдинасиз ҳисоб-китоблар тизимларини янада ривожлантириш.


Чора-тадбирлар комплекси

доимий

равишда

Марказий банк, Ўзбекистон банклар уюшмаси, тижорат банклари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари


7.

Банклараро "Uzkart" тўлов тизими доирасида Интернет тармоғи орқали банк тўлов карталари билан ҳақ тўлаш технологиясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Тижорат банклари ва чакана савдо корхоналари учун Интернет тармоғида электрон тижорат асосида электрон тўловларни амалга оширишнинг махсус дастурий таъминоти


2008 йил

I-II чорак

Марказий банк, Ўзбекистон банклар уюшмаси, тижорат банклари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


8.

Бюджет ташкилотларининг электрон тижоратда қўлланиладиган шартномалари (контрактлари)ни Ғазначиликда мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби тартиб-қоидаларини ишлаб чиқиш.


Чора-тадбирлар комплекси


2008 йил

I-II чорак


Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

9.

Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси шароитларида савдони электрон тижорат асосида амалга оширишда бюджет ташкилотлари харажатлари тўловини ўтказиш механизмини ишлаб чиқиш ҳамда Ғазначиликда ва бюджет ташкилотларида амалга оширилган операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини таъминлаш.


Чора-тадбирлар комплекси

2008 йил

I-II чорак

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк

10.

Импорт-экспорт контрактларини ҳисобга қўйиш, шунингдек битишувларни электрон тижорат асосида амалга оширишни назарда тутувчи товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2008 йил

II чорак

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Марказий банк, Давлат божхона қўмитаси


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 24-сон, 251-модда.