язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги/ Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.1999 й. 499-сон "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.11.1999 й.

N 499


"ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИНИНГ

ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси ва хавфсизлик декларациясининг давлат экспертизаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Гидротехника иншоотларининг кадастрини юритиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, мукаммаллиги I, II ва III класс бўлган гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ва бехатар ишлаши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси (кейинги ўринларда "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси деб аталади) томонидан, мукаммаллиги учинчи классдан паст бўлган гидротехника иншоотлари бўйича эса - иншоотларнинг мансублигига кўра, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ томонидан амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мукаммаллик класслари бўйича гидротехника иншоотлари рўйхатини, шунингдек гидротехника иншоотларининг бехатар ишлашини таъминлаш бўйича авария моддий-техника захираларини яратиш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш учун икки ой муддатда ЎзбекистонРеспубликаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси билан биргаликда 2000 йил мобайнида, "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда, қурилиш нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, тасарруфида гидротехника иншоотлари бўлган ташкилотлар:

гидротехника иншоотларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланишга топшириш, фойдаланиш, реконструкция қилиш, тузатиш, консервациялаш, фойдаланишдан чиқариш ва тугатиш чоғида уларнинг хавфсизлиги норма ва қоидаларига риоя қилинишини таъминласинлар;

хабар қилиш маҳаллий тизимларини доимий тайёр ҳолда тутсинлар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини, "Давсувхўжаликназорат" инспекциясини, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини гидротехника иншооти аварияси хавфи тўғрисида зудлик билан хабардор қилсинлар;

гидротехника иншоотларидан фойдаланиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек гидротехника иншоотлари авариялари оқибатларининг олдини олиш ва тугатиш бўйича тадбирларни маблағ билан таъминласинлар;

гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш учун авария моддий-техника захираларини яратсинлар;

гидротехника иншоотлари хавфсизлиги декларациясини тасдиқлаш учун "Давсувхўжаликназорат" инспекциясига тақдим этсинлар;

гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ҳамда уларга табиий ва техноген омиллар таъсири устидан назорат (мониторинг)ни таъминласинлар, олинган маълумотлар асосида иншоотлардаги аварияларнинг олдини олиш чора-тадбирларини ўз вақтида ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 11, 66-модда.