язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги/ Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.1999 й. 398-сон "1999 - 2005 йиллар даврида йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари хавфсиз ишлашини ва улардан фойдаланишнинг ишончлилигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.08.1999 й.

N 398


1999 - 2005 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЙИРИК

ВА АЛОҲИДА МУҲИМ СУВ ХЎЖАЛИГИ

ОБЪЕКТЛАРИ ХАВФСИЗ ИШЛАШИНИ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ

ИШОНЧЛИЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари хавфсиз ишлашини таъминлаш ва улардан фойдаланишнинг ишончлилигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, "Давсувхўжаликназорат" инспекциясининг 2000-2005 йилларда йирик насос станциялари, сув омборлари, каналлар, гидроузеллар, сув ташлагич трактлар ва бошқа гидротехника иншоотларини реконструкция қилиш, қуриш ва техника билан қайта жиҳозлаш бўйича 1 - 4*-иловаларга мувофиқ ҳажмлардаги ишларни бажариш юзасидан таклифлари қабул қилинсин.


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги  кўрсатиб ўтилган иловаларда назарда тутилган объектлар бўйича, уларни белгиланган тартибда 2000 - 2005 йиллар инвестиция дастурларига киритиш учун, лойиҳа-смета ҳужжатлари босқичма-босқич тайёрланишини таъминласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги 2000 - 2005 йиллар учун ҳар йилги инвестиция дастурларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси  Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгашининг "Оролбўйи" республика бирлашган дирекциясига, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг "Оролбўйи" бирлашган дирекцияларига иловаларда кўрсатилган объектлар бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари мазкур қарорда белгиланган топшириқларнинг бажарилишини ва сув хўжалиги объектларини реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминласинлар.


3. Йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари хавфсиз ишлашини ва улардан фойдаланишнинг ишончлилигини оширишга доир чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш "Давсувхўжаликназорат" инспекциясига юклатилсин.

4. "Ўзавтойўл" давлат концерни, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Тошкент сув омбори тўғони ва Юқори Чирчиқ гидроузели орқали ўтувчи автомобиль йўлларини кўчиришга доир лойиҳа-смета ҳужжатларини 2000 йилда ишлаб чиқсинлар ва 2003 йилгача улар қурилишини амалга оширсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

1999 йилда Жанубий Мирзачўл канали Марказий тармоғининг тез оқадиган участкасини реконструкция қилиш ишларига киришсин, бажарилган ишлар учун алоҳида лойиҳалар  ва сметалар бўйича жорий йил учун капитал қўйилмаларнинг умумий лимитлари ҳисобига ҳақ тўласин;

йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларида материаллар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмларнинг зарур авария заҳираларини ташкил этсин;

2002 йилгача сув омборлари тубига чўккан лойқа  ҳажмларини аниқласин ва натижалар бўйича уларнинг иш режимига тузатишлар киритсин;

йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан, шунингдек барча сув омборларидан фойдаланиш харажатларини маблағ билан таъминлашни вазирлик орқали марказлаштирилган тартибда амалга оширсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси импорт ўрнини босувчи  маҳсулотлар (йирик насос агрегатлари ҳамда ер снарядлари учун узеллар, деталлар ва эҳтиёт қисмлар) ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида уларни "Ўзбеккимёмаш" очиқ акциядорлик жамияти ва вазирлик заводларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси бир ой муддатда категорияли алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларини  қўриқлашни кучайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2000 йилдан бошлаб категорияли объектларни қўриқлашга келишилган ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида сатрда маблағлар ажратишни назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Давсувхўжаликназорат" инспекциясига йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларини натура кузатишларни ва техник ҳолати диагностикасини амалга ошириш учун ҳар йили келишилган ҳисоб-китобларга мувофиқ маблағлар ажратишни назарда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат мулки қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси, "Ўзсувқурилиш" давлат концерни, "Ўзбекинвест" компанияси билан биргаликда қўшни давлатлар ҳудудида жойлашган объектлар мақоми, ҳарбийлаштирилган соқчиликнинг ушбу объектларда бўлиши, божхона йиғимлари ва бошқа йиғимларни йиғиш тартиби масалаларини икки ой муддатда кўриб чиқсин ва қўшни давлатларнинг тегишли идоралари билан белгиланган тартибда ҳал қилсин, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатлар ҳудудидаги алоҳида муҳим объектлари узлуксиз ишлашини таъминлашга кўмаклашиш масаласида қўшни давлатларнинг ваколатли органлари мажбуриятларини аниқласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда йирик насос станцияларининг кичик станциялари ва электр узатиш линияларини текшириб чиқсин ва улар рўйхатини тузсин, уларни босқичма-босқич Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги балансига бериш муддатларини белгиласин.

Белгилансинки, берилган асосий фондлар қиймати Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг устав фондидаги давлат улуши кўпайиши сифатида қаралиши керак ва фойда (даромад)га солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов



*) 2 - 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил  20 августдаги

398-сон қарорига

1-ИЛОВА



Йирик насос станцияларини реконструкция қилиш

ва техника билан қайта жиҳозлаш бўйича

ТОПШИРИҚ

Т/р

Насос станциялари номи.

Ишлар тури

Ўлчов бирлиги

Ишлар

нинг

умумий

ҳажми


Шу жумладан йиллар бўйича


2000

2001

2002

2003

2004

2005

БУХОРО ВИЛОЯТИ

1.

"Ҳамза-1"

Қувурларни реконструкция

қилиш ва тиклаш Насос

агрегатларини,  қувурдаги

арматуралар, электротехника

асбоб-ускуналарини

алмаштириш


иншоот

п.м.



дона

1

750



9


1


200



3

200



3

175



3

175


2.

"Ҳамза-2"

Босимли қувурни реконструкция

қилиш ва тиклаш Насос

агрегатларини,  қувурдаги

арматураларни, электротехника

асбоб-ускуналарини

алмаштириш


иншоот

п.м.



дона

1

750



10



1

250



2

250



4

250



4

3.

"Қуйимозор"

Босимли қувурни реконструкция

қилиш ва тиклаш

Насос агрегатларини ва

электротехника асбоб-

ускуналарни алмаштириш


иншоот

п.м.


комп-лект

1

400



6


2

1

200



2

200



2



4.

"Олот"

Босимли қувурни тиклаш

"Олот-2" насос станциясини

қуриш


п.м.

объект

230

1

230

1





5.

"Қоракўл"

Босимли қувурни реконструкция

қилиш ва тиклаш


иншоот

п.м.

1

120


1

120






Насос агрегатларини ва  

электротехника асбоб-

ускуналарини алмаштириш


комп-лект

6


3

3




ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

6.

Жиззах бош насос станцияси

Босимли қувурни тиклаш

Насос агрегатларини

лмаштириш


п.м.

дона

4520

4

2260

2260

1

1

1

1


7.

Босимли қувурни тиклаш

7 ва 8-агрегатлар монтажини

тугаллаш Насос агрегатларини

ва  қувурдаги арматураларни 

алмаштириш "Бош" кичик

станцияда унга ВЛ-110 кВнинг

иккинчи занжирини улаган

ҳолда 110 кВ катакларини

монтаж қилиш


п.м.

комп-лект


дона




объект

4540

2



2




1

2270








1

2270








1

1

1



1


8.

Босимли қувурни тиклаш

4 ва 5-агрегатлар монтажини

тугаллаш Насос станциясининг

110/10 кВ кичик станциясида 32

МВА трансформаторни ва

ўзгарувчан ток ўтказгични

монтаж қилиш


п.м.

комп-лект


комп-лект

3160


2




1

1





1600






1

1560

1



НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

9.

"Қизилтепа"

Босимли қувурни реконструкция

қилиш ва тиклаш

Насос агрегатларини ва

қувурдаги арматураларни

алмаштириш


иншоот

п.м.

комп-лект

1

2540


10



1

800


3

870


3

870


2

2

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

10.

Катта Наманган каналидаги

"Наманган"

Электротехника асбоб-

ускуналарини реконструкция

қилиш


комп-лект

1


1





СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

11.

"Амузанг-1"

Босимли қувурни реконструкция

қилиш ва тиклаш

Насос агрегатларини ва

қувурдаги арматураларни 

алмаштириш


иншоот

п.м.

комп-лект

1

300


5


1

150

150

1

2

2

12.

"Амузанг-2"

Босимли қувурни реконструкция

қилиш ва тиклаш

Насос агрегатларини ва

қувурдаги арматураларни 

алмаштириш


иншоот

п.м.

комп-лект

1

540


8


1


270


2

270


3

3

13.

"Жайҳун"

Босимли  қувурни тиклаш


п.м.

630




300

330


14.

"Шеробод"

Босимли қувурни реконструкция

қилиш ва тиклаш

Насос агрегатларини ва 

қувурдаги арматураларни

алмаштириш


иншоот

п.м.


дона

1

660


6

300


2

1

360


2


2


15.

"Боботоғ"

Насос агрегатларини ва

қувурдаги  арматураларни

алмаштириш

Босимли қувурни тиклаш


комп-лект

п.м.

8


2200

2

3


1100

3


1100