ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.1999 й. 143-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси ("Давсувхўжаликназорат" инспекцияси)ни ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.03.1999 й.
N 143
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
КАТТА ВА АЛОҲИДА МУҲИМ СУВ ХЎЖАЛИГИ
ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ТЕХНИК ҲОЛАТИНИ ҲАМДА
БЕХАТАР ИШЛАШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ
ИНСПЕКЦИЯСИ ("ДАВСУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ"
ИНСПЕКЦИЯСИ)НИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ
ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси ("Давсувхўжаликназорат")ни ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармонини рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари рўйхати 1-илова*га мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили "Ўздавсувхўжаликназорат" инспекцияси ва унинг вилоят бўлинмалари аппарати харажатларига ҳамда ташкилий техника ва бошқа зарур материаллар харид қилиш учун бюджет маблағлари ва хизматда фойдаланиш учун битта енгил автомашинага лимит ажратишни назарда тутсин.
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси аппаратини жойлаштириш учун 10 кун муддатда жой ажратсин.
5. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ҳукумат алоқаси хизмати "Давсувхўжаликназорат" инспекциясини телефон алоқаси, шу жумладан, ҳукумат, шаҳар ва халқаро телефон алоқаси билан таъминласинлар.
6. "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси икки ой муддатда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси ва бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини пухта хатловдан ўтказсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.