ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Давлат кадастрларининг ягона тизими. Ўзгеодезкадастр /

Энергетика объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.06.2005 й. 152-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 30 июндаги

152-сон қарорига

5-ИЛОВА



Энергетика объектлари давлат кадастрини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Энергетика объектлари давлат кадастри (ЭОДК) "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)ни яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда ушбу Низомга мувофиқ юритилади.


2. ЭОДК - бу энергетика объектлари, уларнинг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, муҳофаза зоналари, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли маълумотлар тизимидир.

3. ЭОДК ДКЯТнинг таркибий қисми ҳисобланади ва энергетика объектларини ҳисобга олиш ва баҳолаш мақсадида юритилади.


4. Фаолият кўрсатаётган ва қурилаётган гидравлик ҳамда иссиқлик электр станциялари, ўз ичига ёрдамчи станцияларни оладиган электр тармоқлари, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси таркибида жамланган ҳаво ва кабель линиялари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган, технологик жараённинг яхлитлиги воситасида энергия тизими билан боғланган бошқа энергия объектлари ЭОДК объектлари ҳисобланади.


5. Энергетика вазирлиги ЭОДКни юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

6. ЭОДК давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни энергетика объектлари тўғрисидаги ишончли кадастр маълумотлари билан таъминлаш учун мўлжалланган.


7. Қуйидагилар ЭОДКни юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси энергетика объектларини тўлиқ қамраб олиш;

фазовий координатларининг ягона тизимини ва ягона топографик асосни қўлланиш;

барча объектлар бўйича кадастр ахборотларини шакллантириш методологиясининг ягоналиги;

кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;

кадастр ахборотларининг очиқлиги.


7-1. ЭОДКга тегишли тематик қатламларнинг математик асоси базавий картографик асоснинг математик асосига мувофиқ бўлиши лозим ҳамда тақдим этилаётган маълумотлар 1984 йилги координаталар бутунжаҳон геодезия тизимида (WGS-84) бўлиши зарур.

7-2. ЭОДКга тегишли тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқтали, чизиқли ва майдонли) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади.

8. ЭОДКни юритиш энергетика объектларини хатловдан ўтказиш, ҳисобга олиш, баҳолаш билан таъминланади ҳамда давлат ер кадастри кадастр маълумотларидан ва бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотларидан мажбурий фойдаланишни назарда тутади.


9. Энергетика объектларига тегишли ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ваколатли органлар томонидан, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


10. Давлат ер кадастридан ЭОДКга бериладиган, энергетика объектларига тегишли ер участкалари тўғрисидаги ер кадастри ахборотлари мақсадли фойдаланиладиган ерлар тузилмаси, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши (шу жумладан ерлардан фойдаланишда сервитутларда белгиланган мавжуд чеклашлар ва тақиқлар тўғрисидаги маълумотлар), ерларнинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши керак.


11. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ЭОДКга бериладиган, энергетика объектларига тегишли бўлган бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр ахборотлари уларнинг мақсадли фойдаланилиши, ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши, асосий миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши керак.


12. ЭОДКни юритиш геоахборот тизими орқали амалга оширилади.

13. Энергетика объектлари тўғрисидаги тизимлаштирилган кадастр ахбороти ДКЯТга геоахборот тизими орқали интеграция қилиш йўли билан реал вақт режимида тақдим қилиб борилади.

14. ЭОДКни яратиш ва юритиш ишларини молиялаштириш Энергетика вазирлиги, "Иссиқлик электр станциялари", "Ўзбекгидроэнерго" ва "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятлари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


II. ЭОДКНИ ЮРИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


15. ЭОДКни юритиш Энергетика вазирлигининг қуйидаги таркибий бўлинмалари:

"Иссиқлик электр станциялари", "Ўзбекгидроэнерго" ва "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятлари ЭОДКни яратиш бўйича бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

ЭОДКни юритиш бўйича ишларга умумий раҳбарлик қилиш Энергетика вазирлиги томонидан амалга оширади.

ЭОДКни юритишни методик таъминлашни Энергетика вазирлиги "Иссиқлик электр станциялари", "Ўзбекгидроэнерго" ва "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятлари билан биргаликда амалга оширади.

16. ЭОДКни юритиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


17. Энергетика вазирлиги "Иссиқлик электр станциялари", "Ўзбекгидроэнерго" ва "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятлари билан биргаликда:

энергетика объектлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими ЭОДК Географик ахборот тизими (кейинги ўринларда - ГАТ) жорий этилишини ва фаолият кўрсатишини таъминлайди;

маълумотлар базаси тузилмасини ишлаб чиқади, уни энергетика корхоналарига беришни амалга оширади, маълумотлар базаси тўлдирилишининг тўғрилигини назорат қилади;

ЭОКХ кадастр ходимларини ЭОДК ГАТ билан ишлашга ўқитишни ташкил қилади;

ЭОКХга тақдим этилган кадастр ахборотларини тизимлаштиришни ва уларни ЭОДК ГАТга киритишни амалга оширади;

янги энергетика объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш ахборотлари тўпланишини назорат қилади;

кадастр ахборотларининг ДКЯТга тезкорлик билан берилишини амалга оширади.

Энергетика вазирлиги энергетика объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботни ДКЯТга геоахборот тизими орқали реал вақт режимида тақдим этади.

18. "Иссиқлик электр станциялари", "Ўзбекгидроэнерго" ва "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятлари:

энергетика объектларининг миқдор ва сифат бўйича ҳолатидаги жорий ўзгаришларни, уларнинг атроф муҳитга таъсирини, экологик-иқтисодий баҳосини тўплайди ва тизимлаштиради;

энергетика объектларининг кадастр дафтарларини юритади, маълумотлар базасини тўлдиради ва уларни тизимлаштириш ҳамда ЭОДК ГАТга киритиш учун Энергетика вазирлигининг тегишли кадастр бўлинмасига беради;

янги энергетика объектларини ҳисобга қўяди, улар тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш ахборотларини тўплайди.

19. Энергетика вазирлиги тизимидан ташқарида фаолият кўрсатувчи энергетика объектлари мулкдорлари (фойдаланувчилар) Энергетика вазирлигининг "Иссиқлик электр станциялари", "Ўзбекгидроэнерго" ва "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятларининг кадастр бўлинмаларига кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдорий тавсифлари ва баҳоси, шунингдек, уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотларни тақдим этишлари шарт.


III. ЭОДКНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


20. ЭОДКни юритиш энергетика объектларининг барча турлари рўйхатини, уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олишни, объектларни экологик-иқтисодий баҳолашни, шунингдек кадастр ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш, ишлаш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилашни ҳамда уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга беришни ўз ичига олади.


21. Энергетика объектлари рўйхати уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш ҳамда уларни экологик-иқтисодий баҳолаш учун асос ҳисобланади.


22. Энергетика объектларининг барча турлари бошланғич рўйхатга киритилади. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади, ушбу кўрсаткичларнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда Энергетика вазирлигининг "Иссиқлик электр станциялари", "Ўзбекгидроэнерго" ва "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятларининг тегишли норматив ҳужжатлари билан белгиланади. Рўйхатга киритиш натижалари бўйича ҳар қайси объект учун паспорт тузилади.

23. Миқдор ва сифат тавсифларини асосий ҳисобга олиш ҳисобга қўйиш вақтида фойдаланишга топширилган ва фаолият кўрсатаётган ҳар қайси энергетика объекти бўйича амалга оширилади.

Энергетика объектлари тавсифларидаги кейинги ўзгаришлар жорий ҳисобга олишда қайд этилади.


24. Энергетика объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш уларни иқтисодий, технологик ва экологик белгилари бўйича классификация қилишни ўз ичига олади, уларнинг таркиби энергетика объектлари давлат кадастрини юритиш бўйича норматив ҳужжатларда белгиланади.

Энергетика объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Энергетика вазирлигининг "Иссиқлик электр станциялари", "Ўзбекгидроэнерго" ва "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда кадастр ахборотларини тақдим этишнинг техник параметрлари ва форматлари ишлаб чиқилади.

Ҳисобга олиш ахборотлари корхонанинг кадастр дафтарига ёзилади ва ЭОДК ГАТга киритилади.

25. Энергетика объектларини иқтисодий баҳолаш солиқ солиш, хусусийлаштириш ва бошқа мақсадлар учун ҳар қайси объект қийматини баҳолаш учун амалга оширилади.

Энергетика объектларини иқтисодий баҳолаш уларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


26. Энергетика объектлари кадастр ахборотларининг ишончлилиги учун "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг ЭОДКни юритишни амалга оширувчи таркибий бўлинмалари раҳбарлари жавоб беришади.






Низомга

ИЛОВА


Энергетика объектлари давлат кадастрини юритиш

СХЕМАСИ


Давлат кадастрлари

ягона тизими

(ДКЯТ)

(Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги)



>


7





4










5





Давлат ер кадастри

Бинолар ва иншоотлар

давлат кадастри

  

Етказиб бериш қувурлари

давлат кадастри

(ЕБҚДК)

(Энергетика вазирлиги энергетика объектлари кадастр хизмати (ЭОКХ))



Фойдала-

нувчилар



<




>

<


3





>









2







    

6



Энергетика вазирлигининг ЭОДКни юритиш учун маъсул таркибий бўлинмалари


("Иссиқлик электр станциялари", "Ўзбекгидроэнерго" ва "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятларининг тегишли кадастр бўлинмалари)

<




   

   

















Λ


1



Энергетика вазирлиги тизимидан ташқарида мавжуд бўлган етказиб бериш қувурлари объектларининг эгалари/фойдаланувчилар Энергетика вазирлиги, ЭОДКни яратиш ва юритишга тегишли тоифларига маъсул бўлинмаларига кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор тавфсифлари ва баҳоланиши, шунингдек улар ҳолатининг жорий ўзгаришлари тўғрисидаги ахборотни корхоналарининг тегишли кадастр бўлинмаларига тақдим этадилар



































Изоҳ: Стрелкалар билан кадастр ахбороти ҳаракати йўналишлари белгиланган.


1. Энергетика вазирлиги тизимидан ташқарида мавжуд бўлган энергетика объектларининг эгалари (фойдаланувчилар) Энергетика вазирлиги, ЭОДКни яратиш ва юритишга тегишли тоифаларига масъул бўлинмаларига кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор тавсифлари ва баҳоланиши, шунингдек, улар ҳолатининг жорий ўзгаришлари тўғрисидаги ахборотни корхоналарининг тегишли кадастр бўлинмаларига тақдим этадилар.


2. Энергетика вазирлигининг ЭОДКни юритиш учун масъул таркибий бўлинмалари ушбу объектларнинг эгалари ва фойдаланувчилардан бўлган энергетика объектлари бўйича кадастр ахборотларини тўплайдилар, ўз ҳудудлари доирасида кадастр ишини шакллантирадилар, уларни Энергетика вазирлигининг ЭОДКни умумлаштириш учун масъул энергетика объектлари хизмати (ЭОКХ)га тақдим этадилар.


3. Энергетика вазирлигининг ЭОДКни умумлаштириш учун масъул ЭОКХ давлат ер кадастридан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотни олади.


4. Энергетика вазирлигининг ЭОДКни умумлаштириш учун масъул ЭОДК хизмати энергетика объекти ахборотларини ЭОДКга киритилгандан кейин умумлаштирилган ЭОДКдаги кадастр маълумотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТга геоахборот тизими орқали интеграция қилиш йўли билан реал вақт режимида тақдим қилиб боради.


5. Энергетика вазирлигининг ЭОДКни умумлаштириш учун масъул ЭОКХ энергетика объекти ахборотларини сўров бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ДКЯТнинг маълумотлар базасидан олиши мумкин.


6. Энергетика вазирлигининг ЭОДКни умумлаштириш учун масъул ЭОКХ Энергетика вазирлиги тизимидаги ЭОДКни юритувчи ваколатли ташкилотларга етказиб бериш қувурлари объекти зарур ахборотларни Энергетика вазирлигининг ЭОДКни юритиш учун масъул таркибий бўлинмаларига юборади.


7. ДКЯТдан фойдаланувчилар сўров бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТ маълумотлар базасидан энергетика объектлари бўйича кадастр ахборотларини олиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 25-26-сон, 181-модда.



















































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск