ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Ер. Ер ости. Сув ресурслари /

Ўзбекистон Республикаси конлари, фойдали қазилмалари нишоналари ва техноген ҳосилаларининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.05.1997 й. 258-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 26 майдаги

258-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси конлари, фойдали қазилмалари

нишоналари ва техноген ҳосилаларининг давлат

кадастрини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом "Ер ости бойликлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган, у Ўзбекистон Республикаси конлари, фойдали қазилмалари нишоналари ва техноген ҳослалари давлат кадастрини юритиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Конлар, фойдали қазилмалар нишоналари ва техноген ҳосилалари (минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш чиқитлари) давлат кадастри конлари, фойдали қазилмалар нишоналари ва техноген ҳосилалар объектларининг қисқача, бирхиллаштирилган тавсифномалари тўпламидан иборатдир ва у Ўзбекистон Республикаси давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.


2. Ўзбекистон Республикаси конлари, фойдали қазилмалари нишоналари ва техноген ҳосилаларининг давлат кадастрини Республиканинг минерал хом ашё ресурслари ҳолатини баҳолаш, ер ости бойликларини геологик ўрганиш бўйича ишларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишни таъминлаш, конлар, фойдали қазилмалар нишоналарининг асосий тавсифномалари ва техноген ҳосилалар объектлари билан тезкорлик билан танишиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат кадастрлари ягона тизимидаги ер участкаларини баҳолаш учун мўлжалланган.



II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНЛАРИ,

ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРИ НИШОНАЛАРИ ВА

ТЕХНОГЕН ҲОСИЛАЛАРИНИНГ ДАВЛАТ

КАДАСТРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ОБЪЕКТЛАРИ


3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси конлари, фойдали қазилмалари нишоналари ва техноген ҳосилаларининг давлат кадастрини ҳисобга олиш объектлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захиралари давлат балансида ҳисобга олинган фойдали қазилмалар захиралари мавжуд бўлган конлар;

фойдали қазилмалар конлари участкалари, агар уларнинг захиралари Ўзбекистон Республикасининг фойдали қазилмалари захиралари давлат балансида алоҳида сатр билан ҳисобга олинса;

Ўзбекистон Республикасининг фойдали қазилмалари захиралари давлат балансида ҳисобга олинмаган фойдали қазилмалар захиралари мавжуд бўлган, лекин қидирув (муфассал баҳолаш) ишлари тугалланмаган конлар;

фойдали қазилмалари захиралари Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалар захиралари давлат баланси ҳисобидан қандайдир сабабга кўра чиқарилган конлар;

таркибида минерал хом ашёнинг мана шундай тури бўйича қазиб олинаётган конларга саноат талабларига жавоб берувчи қимматли компонентлар борлиги жиҳатидан ҳеч бўлмаганда битта руда жисми (қатлами) мавжудлиги аниқланган фойдали қаттиқ қазилмалар нишоналари;

таркибидаги қимматли компонентлар амалий қизиқиш туғдирувчи, шунингдек, атроф-муҳитни ифлослантирувчи ва аҳолига жиддий хавф-хатар туғдирувчи камбағал рудалар ағдармалари, чиқинди омборлари ва бошқа техноген ҳосилалар.



III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНЛАРИ,

ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРИ НИШОНАЛАРИ

ВА ТЕХНОГЕН ҲОСИЛАЛАРИНИНГ ДАВЛАТ

КАДАСТРИДАГИ АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР

ТАРКИБИ


4. Ўзбекистон Республикасининг конлари, фойдали қазилмалари нишоналари ва техноген ҳосилалари давлат кадастрида ҳар қайси кон, фойдали қазилмалар, шунингдек, ер ости қазилмалари тўғрисидаги маълумотлар бўлади.

Давлат кадастрида фойдали қазилмалар бўйича:

объектнинг географик ва маъмурий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, асосий ва улар билан биргаликда жойлашган фойдали қазилмаларнинг миқдорий, сифат таркиби ҳамда уларда мавжуд бўлган фойдали ва зарарли компонентлар, конларни қазишнинг геологик-иқтисодий, кон-техник, технологик, гидрогеологик, экологик ва бошқа шароитлари ҳақидаги маълумотлар бўлади.

Давлат кадастрида фойдали қазилмалар нишоналари бўйича:

Нишонанинг географик ва маъмурий ҳолати, унинг геологик жиҳатдан ўрганилганлик даражаси, аниқланган захиралар миқдори ва баҳоланган, прогноз қилинган ресурслар тўғрисидаги маълумотлар, минерал хом ашёнинг мумкин бўлган хоссалари, шунингдек объектнинг келгусида ўрганиш бўйича тавсияномалар бўлади.

Давлат кодастрида техноген ҳосилалар объектлари бўйича:

Техноген ҳосилалар манбалари, уларнинг шаклланиш даври, техноген хосилаларининг уларнинг миқдорий-сифат кўрсаткилари ҳамда уларни сақлаш кон-техник шароитлари кўрсатилган ҳолдаги тури ёки хили тўғрисидаги маълумотлар бўлади.

Давлат кадастрида, шунингдек, геологик-қидирув ва фойдаланиш ишлари, фойдали қазилманинг технологик синовлари натижаларига доир аниқ ҳисоботларда, техник-иқтисодий тушунчаларда, докладлар ва техник-иқтисоий асослашларда, минерал хом ашё кондицияларини ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш бўйича протоколларда муфассалроқ ахборотнинг, шунингдек, ер ости бойликларига оид бошқа дастлабки ахборотнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам бўлади.


5. Конлар, фойдали қазилмалар нишоналари ва техноген ҳосилалар паспортларини тузиш учун қуйидагилар дастлабки ахборот манбалари ҳисобланади:

геологик-суратга олиш, қидириш, муҳандислик-геологик, гидрогеологик, гиоэкологик, тематик, тажриба-услубий, илмий-тадқиқот ишлари ва ер ости бойликларини ўрганиш бўйича бошқа ишлар натижалари тўғрисидаги тасдиқланган ҳисоботлар;

минерал хом ашёнинг технологик синовлари натижалари тўғрисидаги ҳисоботлар;

қазиб олувчи корхоналарнинг техноген ҳосилаларнинг юқори даража хавфли объектлари тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган йиллик ҳисоботлари;

фойдали қазилмалар захиралари баланслари;

минерал хом ашёнинг кондицияларини ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш бўйича протоколлар, шунингдек захираларни ҳисобдан чиқаришга доир материаллар.

Геологик материаллар сейсмоактивлик, сел хавфи, хавфли геологик жараёнлар (ўпирилиш, кўчиш, чўкиш, суффозиялар, каретлар) аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилади.


6. Конлар, фойдали қазилмалар нишоналари ва техноген ҳосилалар паспортлари махсус шакл (бланка)ларда қуйидагилар бўйича тузилади:

рудали фойдали қазилмалар конлари;

рудасиз фойдали қазилмалар конлари;

сочма конлар;

радиоактив хом ашё конлари;

кўмир ва ёнувчи сланецлар конлари;

нефть ва газ конлари;

рудали фойдали қазилмалар нишоналари;

рудасиз фойдали қазилмалар нишоналари;

радиоактив хом ашё нишоналари;

техноген ҳосилалар объектлари.

Паспортларни тузиш услублари, махсус шакллар (бланкалар) Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.



IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНЛАРИ,

ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРИ НИШОНАЛАРИ

ВА ТЕХНОГЕН ҲОСИЛАЛАРИ ДАВЛАТ

КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


7. Ўзбекистон Республикаси конлари, фойдали қазилмалари нишоналари ва техноген ҳосилалари давлат кадастрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геологик фонди (бундан кейин - Давлат геология фонди деб аталади) фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва ер ости бойликларни геологик ўрганиш ишларини амалга оширувчи (бундан кейин - ер ости бойликларидан фойдаланувчи деб аталади) корхоналар (ташкилотлар) тақдим этган дастлабки маълумотларни тўплаш, ҳисобга олиш ва тартибга солиш асосида юритади.


8. Ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ ҳисобга олиниши керак бўлган конлар, фойдали қазилмалар нишоналари аниқланган тақдирда паспорт ер ости бойликларидан фойдаланувчи томонидан ҳар қайси кон ёки фойдали қазилмалар нишонаси учун тузилади.

Қидирилаётган (муфассал баҳоланаётган) конларни Ўзбекистон Республикаси қазилмалари захиралари давлат балансида ҳисобга қўйишда паспорт ер ости бойликларидан фойдаланувчи томонидан ҳар қайси кон ёки фойдали қазилмалар нишонаси учун тузилади. Қидириш (муфассал баҳоланаётган) тугаллангач Янги паспорт тузилади.

Қазилаётган конлар ва техноген ҳосилалар объектлари бўйича паспортлар ер ости бойликларидан фойдаланувчилар томонидан уларнинг техник чегараларининг ҳар галги ўзгаришида тузилади.

Алоҳида участкаларда (қисмларда) кон ажратмалари доирасида коннинг геологик тузилишини пухта аниқлаш имконини берган қўшимча геологик-қидирув ишлари ўтказилган қазилаётган конлар бўйича паспортлар ер ости бойликларидан фойдаланувчилар томонидан, мазкур объект бўйича фойдали қазилмалар захираларини навбатдаги йиллик баланси тақдим этилган тақдирда, тузилади.

Конлар, фойдали қазилмалар нишоналари ва техноген ҳосилалар паспортлари ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишлари натижалари бўйича ҳисоботлар учун белгиланган тартибда тасдиқланади.

Паспортни тузган, текширган ва тасдиқлаган шахслар унда келтирилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавоб берадилар.


9. Паспорт тузилмаган тақдирда ёки у белгиланган талаблардан четга чиққан ҳолда тузилганда, Давлат геология фонди фойдали қазилмалар захираларининг тегишли ҳисоботи ёки балансини ҳисобга олишни рад этади, шунингдек, ер ости бойликларини геологик ўрганиш бўйича амалга оширилган ишлар харажатларини ҳисобдан чиқариш юзасидан маълумотнома беришни рад қилади.



V. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНЛАРИ, ФОЙДАЛИ

ҚАЗИЛМАЛАРИ НИШОНАЛАРИ ВА ТЕХНОГЕН

ҲОСИЛАЛАРИ ДАВЛАТ КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ФОНДИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


10. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси конлари, фойдали қазилмалари нишоналари ва техноген ҳосилалари давлат кадастрини юритиш бўйича Давлат геология фондининг асосий вазифалари ҳисобланади:

паспортларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва сақлаш;

ҳисобга олиш объектлари каталогини юритиш;

ҳисобга олиш объектларининг рўйхатдан ўтказиш карталарини юритиш;

конлари, фойдали қазилмалари нишоналари ва техноген ҳосилалари давлат кадастрини тўплаш, ҳисобга олиш, тартибга олиш ва сақлаш.

Ҳисобга олиш объектлари паспортларини қабул қилиш рўйхатдан ўтказиш ва сақлаш, каталог ва рўйхатдан ўтказиш карталарини юритиш Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал русурслар давлат қўмитаси белгилайдиган тартибда амалга оширилади.


11. Давлат геология фонди ўзининг асосий вазифаларига мувофиқ қуйидагиларни таъминлайди:

ер ости бойликларидан фойдаланувчилар томонидан ҳисобга олиш объектлари паспортларини тузишга услубий раҳбарлик қилиш;

ҳисобга олиш объектлари паспортларининг Давлат геология фондига ўз вақтида тақдим этилишини назорат қилиш;

материалларни давлат бошқарув органларига ва давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш;

манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг улардан фойдаланиш тартиби ҳамда шартларини белгилар;

тушадиган маълумотларни автоматлаштирилган ҳолда ишлаш тизимини яратиш ва унинг ихтисослаштирилган дастурий таъминотини йўлга қўйиш.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 й., N 5, 19-модда.




































Время: 0.0257
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск